Huquqiy axborot
349K subscribers
6.23K photos
361 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Диний эркинликларни янада кенгайтирувчи Қонун имзоланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат мулкларини “1 сўм” қийматда савдога чиқариш амалиёти бекор қилинади

Президент Фармони (ПФ–6258-сон, 08.07.2021 й.) билан айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔘 Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинди:

👉 вилоят ҳокимлари томонидан давлат кўчмас мулк объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда “ноль” харид қиймати бўйича сотиш амалиёти;

👉 давлат объектларини ижтимоий мажбуриятлар асосида “1 сўм” бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқариш тартиби.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хонадонларда пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади

“Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5178, 08.07.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача:

👉 ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг 1 кг учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчиларга республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади;

👉 тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади.

➡️ Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар жун йўналишидаги қўйларни, шунингдек, қўлда жун йигириш, ипак матолари, гилам ва кигиз тўқиш ускуналарини сотиб олишга ҳам йўналтирилади.

Қарорга кўра, қуйидаги ҳудудлар жун йўналишидаги майда шохли молларни етиштиришга ихтисослаштирилади:

▫️Қашқадарё вилоятининг Ғузор ва Деҳқонобод туманлари;
▫️Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани;
▫️Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон ва Бойсун туманлари.

💰Шунингдек, қоракўлчиликни янада ривожлантириш мақсадида 200 миллиард сўм маблағ ажратилади.

1️⃣ Мазкур маблағларнинг 50 миллиард сўми 1-босқич сифатида жун йўналишидаги майда шохли молларни етиштиришга ихтисослаштирилган туманлардаги тадбиркорлар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш учун кредит ажратишга йўналтирилади.

2️⃣-босқичда – 2022 йил 1 апрелга қадар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар тижорат банклари орқали кредит ажратишга йўналтирилади.

Бундан ташқари, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси деб, Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси деб қайта номланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қўқонда II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

“Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (430-сон, 08.07.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда “йўл харитаси” тасдиқланди.

☑️ Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида “Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилади:

биринчи босқич – туманлар (шаҳарлар) бўйича 2022 йилнинг апрель ойида;

иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2022 йил июнда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фестивалнинг ўтказилиши Президентнинг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ–5841-сон фармони билан белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Коррупцияга қарши Президент Фармони ва қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

🔘 Спикерлар:

● Русланбек Давлетов – Адлия вазири;
● Акмал Бурханов – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори;
● Икрам Муслимов – Олий суд раиси ўринбосари;
● Бахриддин Валиев – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, шунингдек, тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари.

➡️ Онлайн кузатиш: https://youtu.be/nanJ8x7IsWI
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Автомобилда халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини кузатиб бориш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (428-сон, 08.06.2021 й.) билан Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинча низом тасдиқланди.

🔖 Низомга кўра, электрон пломбалар Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ёки транзит тартибида ҳаракатланаётган божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситалари юк бўлимларига божхона хизмати органлари ходимлари томонидан жўнатувчи божхона постида ўрнатилади ва манзил божхона постида ечиб олинади.

🏢 Электрон пломбаларни ўрнатиш, ечиб олиш ва сақлаш тартиби ҳамда унга қўйиладиган техник талаблар Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

🔰 Автотранспортларга қуйидаги ҳолларда электрон пломбалар ўрнатилмайди:

👉 товар ва транспорт воситалари божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилганда;
👉 тирик ҳайвонлар ташилаётганда;
👉 товарлар “Автоматлаштирилган тарзда чиқариб юбориш” ахборот тизими орқали экспорт божхона режимига расмийлаштирилганда (қўшимча равишда бошқа товарлар ортилган ҳолатлар бундан мустасно);
👉 махсус божхона пломбалари қўйишнинг имкони бўлмаган бошқа ҳолларда.

Электрон пломбалардан фойдаланган ҳолда товарларни ташишда ташувчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилмаслиги оқибатида электрон пломбага етказилган зарар ташувчидан манзил божхона постида божхона органлари томонидан ундирилади.

🚫 Шунингдек, электрон пломбалардан фойдаланганлик учун йиғим ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади

“Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (429-сон, 08.07.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан:

👉 божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилади;
👉 тадбиркорга четдан хомашё сотиб олиб, уларни республика ҳудудида божхона тўловлари тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотиш имконини берадиган олиб чиқиш, олиб кириш, сотиш ва сотиб олиш бўйича янги турдаги ташқи савдо контрактлари амалиётга киритилади;
👉 маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади;
👉 олиб кириш контрактини олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контрактини сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилиш тартиби жорий қилинади.

📝 Қарор билан Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

➡️ Унга кўра, ташқи савдо контрактлари ва инвойсларда тўлов валютаси томонлар ўртасидаги келишувга асосан белгиланиши кўрсатилди (илгари хорижий валютада эди).

☑️ Шунингдек, ташқи савдо операцияларини ифода этадиган 2 та рақамдан иборат:

16 – олиб кириш контракти;
17 – олиб чиқиш контракти;
18 – сотиб олиш контракти;
19 – сотиш контрактлари қўшилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар электрон юритилади

“Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (431-сон, 08.06.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (“E-ma’muriy ish” тизими) орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

🌐 Унга кўра, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар томонидан текшириш, зарур маълумотларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилади.

🖥 Ички ишлар вазирлиги “E-ma’muriy ish” тизимини ташкил этиш, унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгиланди.

📲 Қарорга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳамда процесснинг бошқа иштирокчиларига (жабрланувчи, гувоҳ, холислар ва бошқа иштирокчиларга) ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида электрон хабарнома юбориш механизми ишлаб чиқилади.

🔄 2021 йил 1 сентябргача суд қарори билан ёки бошқа сабабларга кўра бекор қилинган маъмурий жарималарни ёки камайтирилган жариманинг фарқи суммасини автоматлаштирилган тарзда фуқароларга қайтариш механизми яратилади.

🔰 Низомга кўра, қуйидагилар маъмурий ишларни юритишда ҳисобга олиш электрон ҳужжатлари ҳисобланади:

▪️ маъмурий баённома;
▪️ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор.

➡️ Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.

Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

☑️ Шунингдек, автомототранспортларни жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида “E-ma’muriy ish” тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

⚠️ Агар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 3 ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, бундай қарор ижро этилмайди.

❗️Маъмурий ишларни юритишда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

🔘 Спикерлар:

● Акмал Саидов – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари;

● Русланбек Давлетов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

● Дилшод Эшнаев – Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари.

➡️ Онлайн кузатиш: https://youtu.be/6vfppQy1MBs

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фуқароларга пенсия тайинланишида I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди

🔘 Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;

тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

❗️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, хизмат кўрсатишга олдиндан берилган буюртмани бажариш муддатлари бузилганда, кўрсатилаётган хизматда камчиликлар аниқланганда истеъмолчи ўз танловига кўра:

умумий овқатланиш субъектига хизматлар кўрсатишни бошлаши ва (ёки) тугаллаши керак бўлган янги муддатни тайинлашга ва кўрсатилаётган хизмат нархини камайтиришни талаб қилишга;

кўрсатилаётган хизмат нархини камайтиришни талаб қилишга;

истеъмолчи тайинлаган мақбул муддатда камчиликларни бепул бартараф этишни ёки зарур сифатдаги ана шундай умумий овқатланиш маҳсулотини тайёрлашни ёки уни бошқа маҳсулотлар билан алмаштиришни талаб қилишга;

кўрсатиладиган хизматлардан воз кечишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ушбу ҳолатларни тасдиқлаган тақдирда иш берувчи бу ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўради.

Агар зарур чоралар кўрилмаса, ходим ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақлидир.

Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш фуқароларга БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 450 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 15 бараваригача (3 млн 675 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маълумот учун: энергетик ичимликлар — таркибида 150 мг/л.дан ортиқ миқдорда кофеин ва (ёки) инсон организмига тонусни ўзгартирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдордаги бошқа компонентлар мавжуд бўлган ичимликлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги ҳисобланган шахсларнинг:

👉 ягона сигирига, сигири бўлмаганда – ягона ғунажинига, хўжаликларида сигир ҳам, ғунажин ҳам бўлмаганда, ягона эчкисига, қўйи ёки чўчқасига, шунингдек уй паррандасига (уй товуғи, ўрдак, ғоз, курка ва цесаркага);

👉 қорамол учун янги ем-хашак йиғиб олингунга қадар ёки яйловга чиқаргунга қадар (агар қорамолга ундирув қаратилмаган бўлса) ем-хашакка;

👉 навбатдаги экиш учун зарур бўлган уруғларга ундирув қаратилиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қуйидагиларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия (умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан 2 йил олдин) тайинланади:

технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги, ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар;

пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

“Совринли викторина” бошланди

🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказиб келинмоқда.

Викторинада қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:

👉 t.me/QuizBot?start=mlvWwRV6

Викторина 13:30 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар бу сафар конституциявий ҳуқуқга оид жами 25 та тест саволига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиблар Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:

1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.

💪 Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 1 200 га яқин иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 129 нафари барча саволга тўғри жавоб беришди.

Ғолиблар ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 18:00 да Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар бир ҳафта мобайнида ўзларига тегишли викторина натижаларни (натижаларни ўчириб юбормаслик лозим) ҳудудий адлия бошқармалари ходимларига шахсан кўрсатиб, эсдалик совғаларини олиб кетиши мумкин.

Ҳар ҳафтада бўлиб ўтадиган викторинада фаол иштирок этиб, барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (433-сон, 12.07.2021 й.) билан Дилшод Нематович Саттаров Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot