Yo‘l qoidalari | Huquqiy axborot
366 subscribers
49 photos
7 videos
1 file
121 links
Йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, маълумотлар, ҳуқуқий тестлар, видеоролик ва инфографикалар
Download Telegram
#Биласизми

❗️Қуйидаги жойларда транспорт воситасининг қайрилиб олиши тақиқланади:

👉 пиёдаларнинг ўтиш жойларида;
👉 туннелларда;
👉 кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);
👉 темир йўл кесишмаларида;
👉 йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Биласизми

Ялт-ялт этувчи кўк рангли ёки кўк ва қизил рангли чироқ-маёқчаси ва махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситалари яқинлашиб келаётган бўлса, пиёдалар қатнов қисмидан ўтмасликлари, унда ҳаракатланаётганлари эса, бу транспорт воситаларига йўл беришлари ва зудлик билан қатнов қисмини бўшатишлари керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#2021_йил_1_сентябрдан

⚡️Ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади

Электрон шаклга ўтказиш орқали қуйидаги ҳужжатларни ҳайдовчилардан талаб этиш тартиби бекор қилинади:

🔸 автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган);

🔸 техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;

🔸 автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Биласизми

Ҳайдовчи маъмурий баённомага ўз фикрини ёзиши мумкин

Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.

📝 Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда баённомага бу ҳақда уни тузган шахс томонидан ёзиб қўйилади.

🧾 Бунда гувоҳлар ёки холислар иштирокида далолатнома тузилади ва маъмурий баённомага илова қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Биласизми

Автомототранспорт воситасини олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Биласизми

❗️Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, давлат рўйхатлаш рақам белгилари кўринмайдиган, қалбакилаштирилган, ўзгартирилган бўлса, транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

🚖 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш – ана шу қурилмаларни мусодара қилиб,

👉 фуқароларга 270 минг сўмдан 810 минг сўмгача;

👉 мансабдор шахсларга эса – 810 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Биласизми

Пиёдаларга лойқа сачратиш жавобгарликка сабаб бўлади

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўловчиларга лойқа сачратиши БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (135 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди (690-сон, 17.11.2021 й.).

🔰 Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2020 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
📸 Республика ҳудудида 2021 йил декабрь ойида ишга туширилган, онлайн режимида ишловчи фоторадар ва камералар тўғрисида маълумот

Жами:

Стационар радар - 25 та
ЙҲҚ камера - 29 та

Батафсил 👉 https://bit.ly/3sSiNCl

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчилар учун қандай янги қоидалар кучга кирмоқда?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
❗️Тошкентда автомобиль ҳаракати тезлиги 60 кмгача камайтирилиши кутилмоқда

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Самарқандда янги қурилган ер ости тоннели, йўлларни кўздан кечира туриб, хавфсиз йўл, хавфсиз пиёда концепциясини яратиш ҳақида гапира туриб маълум қилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкин

Ҳукумат қарори (106-сон, 09.03.2022 й.) билан “Автомобиль тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

🗓 Қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан:

“Автомобиль тарихи” маълумотларини шартномавий асосда ДХМ, ЯИДХП (my.gov.uz) ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади;

автотранспортни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспортнинг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлар томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритилади.

“Автомобиль тарихи” маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
▫️автотранспортнинг агрегат маълумотлари;
▫️босиб ўтган масофаси;
▫️шартнома тузилганлигига оид маълумотлар (ишончнома, ижара, ҳадя);
▫️йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;
▫️қоидабузарликлар ҳолати;
▫️гаровга қўйилганлик ҳолати;
▫️тақиқ борлиги ёки йўқлиги;
▫️божхона расмийлаштирувига оид маълумот;
▫️лицензия олинганлик ҳолати (йўловчи ташиш учун).

☑️ Давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдирилади (ДХМ, ЯИДХП, веб-сайт ёки илова орқали).

➡️ Давлат хизмати учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

🧾Маълумотлар реал вақт режимида тайёрланади ва ариза берувчига тақдим этилади.

📋 Маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда берилади (автотранспорт мулкдори томонидан ўз “Автомобиль тарихи”ни билиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).

📌 Маълумотнома ахборот хусусиятига эга бўлиб, келгусида расмий ҳаракатларни амалга ошириш учун асос бўлмайди.

❗️Ариза берувчилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган исталган автомобиль ҳақида маълумот олиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Янги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (172-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

Қарорга кўра, аҳоли пунктларида транспортларнинг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда 300 метргача масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Бунда Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссияси қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин.

☑️ Енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади.

❗️Юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт.

🚫Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади.

🚴‍♂️Сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга кўринадиган бўлиши керак.

📌 Шунингдек, аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда ташиш, транспортнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олишлари бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.

🗓 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

❗️Пиёдалар йўлни пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида кесиб ўтишда транспортларнинг ҳаракатланишига халақит бермасликлари, яқинлашаётган транспортларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, кўринишни чекловчи тўхтаб турган транспорт ёки бошқа бирор тўсиқ панасидан чиқмасликлари керак.

Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг орқа томонидан йўлни кесиб ўтишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Ҳайдовчига транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспортни ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);

хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт ҳайдовчиси ва йўловчилари.

❗️Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

☑️ Бурилиш кўрсаткичи ёки қўл билан берилаётган ишора манёврни бажаришдан олдинроқ берилиши ва уни тугаллагач, дарҳол тўхтатилиши керак.

➡️ Бериладиган ишоралар йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини чалғитмаслиги керак.

❗️Огоҳлантирувчи ишора бериш ҳайдовчига олдин ўтиш ҳуқуқини бермайди ва уни зарурий эҳтиёт чораларини кўриш масъулиятидан озод этмайди.

Ҳайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириш ҳақидаги огоҳлантирувчи ишорани беришдан олдин орқадан келаётган, уни қувиб ўтишни ёки ўзиб кетишни бошлаган ва бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бермаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

❗️Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, давлат рўйхатлаш рақам белгилари кўринмайдиган, қалбакилаштирилган, ўзгартирилган бўлса, транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

🚖 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш – ана шу қурилмаларни мусодара қилиб:

👉 фуқароларга 270 минг сўмдан 810 минг сўмгача;

👉 мансабдор шахсларга эса – 810 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Мопедни бошқариш учун А тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади.

❗️Мопедни бошқаришга 16 ёшдан рухсат этилади.

➡️ Мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем тақишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#2022_йил_1_сентябрдан

📌 Фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.

🔘 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:

▫️4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;

▫️лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto