HUDUD 24
1.44K subscribers
8.17K photos
8.95K videos
18 files
405 links
⚡️Тезкор хабарлар.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз @hudud24admin
Download Telegram
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Anqara shahriga amaliy tashrifini yakunlab, Toshkentga joʻnab ketdi. Davlatimiz rahbari va rafiqasini Turkiya Respublikasi savdo vaziri Oʻmer Bolat va boshqa rasmiylar kuzatib qoʻydi.

@hududd
#Тезкор #Тарқатинг

🔴🟡🟢 1 январдан бошлаб экостикер олмаган ҳайдовчиларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилиши ва экостикер пуллик бўлиши айтилмоқда.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб экостикер олмаган ҳайдовчиларга нисбатан кескин чоралар кўрила бошланади ва стикер ҳам пуллик бўлади. Экостикер нархи ҳозирча номаълум.

Ушбу хабарни тезкорлик билан ҳайдовчи танишларингизга юбориб, огоҳлантириб қўйинг. Экостикер бепуллигида oлиб қолишсин.

@hududd
#Диққат #Расман

❌🇵🇹 🐐 Криштиану Роналду “Ал Наср”нинг навбатдаги учрашуви учун қайдномага киритилмади. У “Пахтакор”га қарши ўйин учун Ўзбекистонга келмайди ❌

@hududd
❗️Марат Ҳамдамов процессуал тартибда ушланди

«Imarat Development» қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов жиноят ишида гумонланувчи тариқасида жалб этилган ва ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Тошкент шаҳар ИИББнинг Kunuz'га маълум қилишича, жиноят иши доирасида икки киши ушланган.

@hududd
Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Қорасарой томонида бинолардан бирида ёнғин содир бўлди. Видеода воқеа жойидан осмонга кўтарилаётган қуюқ тутунни кўриш мумкин. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин қурилаётган бинолардан бирида чиққан бўлиши мумкин. Ҳодиса сабаблари ва оқибатлари ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

@hududd
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради

Давлатимиз раҳбари тарихий меросни асраш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишлар, шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади.

Икки кунлик ташриф доирасида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиш, ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ҳам режалаштирилган.


Расмий саҳифаларимиз 👇

@hududd
🔥 Farg‘onada korrupsiya holatiga chek qo‘yildi
 
❗️ Korrupsiyaga qarshi kurashish yo‘nalishida Davlat xavfsizlik xizmati xodimlari tomonidan Bosh prokuraturaning Shaxsiy xavfsizlik boshqarmasi bilan hamkorlikda tezkor tadbir o‘tkazildi.

Tadbir davomida Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Farg‘ona shahar bo‘limi tergovchisi Jinoyat Kodeksining 167–moddasi bilan qo‘zatilgan jinoyat ishi doirasida olib borilayotgan tergov harakatlarini ayblanuvchi foydasiga hal qilish, yetkazilgan zarar miqdorini kamaytirish va unga nisbatan e’lon qilingan qidiruvni bekor qilib berish evaziga 100 ming AQSH dollari miqdorida pora olganlikda gumon qilinib ushlandi.

Holat yuzasidan mazkur shaxsga nisbatan Jinoyat Kodeksining
210-moddasi 3-qismi “a” bandi bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, tergov harakatlari olib borilmoqda.

@hududd
🍂 Эртадан мактабларда кузги таътил бошланади

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун кузги таътил эртага, 4 ноябрдан бошланади. Бугун биринчи чоракнинг сўнгги куни.

Таътил олти кун давом этиб, 9 ноябрда якунланади. Ўқувчилар 10 ноябрь, сешанба кунидан II чорак дарсларига қайтадилар.

Барча ўқувчиларга мароқли ва мазмунли таътил тилаймиз. Хабарни синф гуруҳида ота-оналар билан ҳам улашиб қўйинг, ҳамма саналардан бир хил хабардор бўлсин.

@hududd
#ТЕЗКОР
⚡️Тошкентда ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларга босқичма-босқич иссиқлик узатиш бошлангани айтилмоқда.


@hududd
❗️Ҳукумат аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қабул қилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтишда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш механизмлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:
➖ эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам 30 ноябргача тўлаб берилади;
➖ газ таъминоти бўлмаган ва газ етиб бориши қийин ҳудудларда қиш мавсумида электр энергиясининг ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди;
➖ «mycoal.uz» орқали кўмир сотиб олган эҳтиёжманд оилаларга ҳар бир тонна учун 300 минг сўмдан, йилига 600 минг сўмгача компенсация тўланади.

@hududd
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Хавфсиз талаба» иловасини ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва бошқа ОТМларда «Хавфсиз талаба» иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Таълим ва илм-фан вазирлиги ушбу ҳолатни назоратга олиб, тезкор ўрганиш бўйича кўрсатма берди. Айни пайтда ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини бошлаган.

Вазирлик талабаларнинг таълим олиш ҳуқуқи ва ўқув жараёни узлуксизлиги таъминланиши шартлигини таъкидлади.

Савол: талабаларни телефонга илова ўрнатишга мажбурлаш қонунийми?

@hududd
#Тезкор

⚡️Ўзбекистонда аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана нархи 2 ярим баравар ошди — 5 минг сўм.

2026 йил 15 ноябрдан бошлаб аҳолига суюлтирилган газнинг бир килограмми 5 минг сўмдан сотилади. Айрим ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга эса газ хариди учун компенсация ажратилади.

@hududd
🇧🇾 Лукашенко: «Украинадаги уруш яқин ойларда тугайди. Агар тўхтамасак, Учинчи жаҳон уруши бошланади».

@hududd
Суд Марат Ҳамдамовни қамоққа олишга рухсат берди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 2 ноябр куни Imarat Development қурилиш лойиҳаси раҳбари Марат Ҳамдамовга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида ажрим чиқарган.

Марат Ҳамдамов аввалроқ процессуал тартибда қўлга олинган эди. Мазкур жиноят иши 1 ноябр куни Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан фирибгарлик ва нодавлат ташкилотларида мансабдорлик ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари билан қўзғатилган.

@hududd
🇺🇿Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Саида Шавкатовна!

Бугун, 4 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг таваллуд куни.

Дипломатик маҳорат, стратегик тафаккур, кенг дунёқараш, замонавий ёндашув ва қатъият — Саида Мирзиёеванинг фаолиятида ўз аксини топган муҳим жиҳатлардир.

Халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини илгари суриш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатдаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг инсонлар ҳаётида ижобий акс этишига қаратилган саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга лойиқ.

Саида Шавкатовнага масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар ва эзгу мақсадлар рўёбини тилаймиз. Энг муҳими, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, қалб хотиржамлиги ва яқинлари меҳри ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!


@hududd
#ДАҲШАТ
☄️☄️☄️Педофил умрбодга қамалди

Тошкент вилоятида эркак 3 ёшли қизини зўрлаб, жасадини сумкага солиб, ҳожатхонага ташлаб кетди.😨

27 ёшли эркак 24 ёшли турмуш ўртоғини ўлдирган. Кейин эса маст ҳолатда уч ёшга тўлмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этиб, уни ҳам ўлдирган.

Тергов маълумотларига кўра, эркак қизининг жасадини сумкага яшириб, Тошкентдаги отасининг уйига олиб борган ва ташқаридаги ҳожатхонага ташлаб кетган.

Суд ҳукми билан жиноятчи умрбод озодликдан маҳрум этилди.

@hududd