Пенсия ёшини қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда
Стратегик ислоҳотлар агентлиги пенсия тизимини такомиллаштириш мақсадида Президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқишни тавсия этмоқда.
Бунда, пенсия тизимини кенг кўламли ислоҳ қилиш, шу жумладан:
🔹 пенсия тайинлаш шартларини қайта кўриб чиқиш;
🔹 пенсия ёшини умр давомийлигига мослаб қайта кўриб чиқиш;
🔹 иш стажи ёки пенсия олиш учун бадалларни қайта кўриб чиқиш;
🔹 пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш;
🔹 аҳоли қамровини ошириш каби жиҳатлар инобатга олиниши мақсадга мувофиқ, деб ҳисобланмоқда.
https://t.me/hudud_inform

Рақобат қўмитаси “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖга нисбатан иш қўзғатди
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖ томонидан “Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуаси марказига етказиб берилган электр энергия учун юритилган ҳисоб-китобларда амалда белгиланган тарифларни ошириб қўллаш натижасида мажмуага нисбатан 115,0 млн сўмлик қўшимча тўлов ҳисобланганлиги аниқланди.
Шу муносабат билан, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси махсус комиссияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖнинг “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” AЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

🔰 Қонунчиликка кўра, қарз олувчи томонидан шартномага доир мажбуриятлар бузилган тақдирда, банклар тақдим этилган кредитларни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада назарда тутилган тартибда муддатидан илгари ундиришга ҳақли.
⚠️ Шунингдек, ундирувни қонунчиликда белгиланган тартибда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.
https://t.me/hudud_inform
⚠️ Шунингдек, ундирувни қонунчиликда белгиланган тартибда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.
https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юбориш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжуд
https://t.me/hudud_inform
https://t.me/hudud_inform
Ижтимоий тармоқлар орқали, темир йўллар соҳасида "Санъаткорларга йўловчи поезд чипталари алдаб сотилгани ва ундаги хизматдан норозилик билдирилган" кўринишдаги материаллар тарқалиб, кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, бундан аввал ҳам ижтимоий тармоқлар орқали шу кўринишдаги танқидий материаллар эълон қилинган эди ва қўмита бу ҳолатларни ўрганиш ва аниқлик киритиш бўйича “ЎЗТЕМИРЙЎЛЙЎЛОВЧИ” АЖ га тегишли тартибда сўров юборган, ҳозирда Қўмита томонидан бу каби ҳолатлар юзасидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Юқоридаги ҳолатлар ҳам шу ўрганишлар доирасида кўриб чиқилишини ва ушбу ҳолатлар Қўмитанинг назоратига олинганлигини маълум қиламиз. Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади, дейилади хабарда.

ОКМКда яна бир янги маҳсулотни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Комбинатда яқинда ишга туширилган навбатдаги янги лойиҳа заргарлик саноати учун муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунгача кўплаб заргарлик корхоналари оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймаларни комбинатдан ҳам харид қилиш имкониятига эга эди.
Янги лойиҳа ишга тушиши натижасида олтин ва кумушни гранула кўринишда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Гранулаланган олтин нафақат заргарлик соҳасида, балки тиббиёт, радиоелектроника, микроелектроникада, кимё саноатида ва ўлчов асбобларини ишлаб чиқаришда ҳам қўлланилади.

🏃🏻♀️Сурункали беморлар учун жисмоний фаол машқ ва ҳаракатлар
https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➖ тез тиббий ёрдам машиналари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилмоқда (батафсилроқ расмда);
➖ индивидуал ҳаракатланиш воситаларида (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқалар) 14 ёшдан кичик шахсларнинг бошқариши, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланиш, одам ташиш, телефондан фойдаланиш ва бошқалар каби бир қатор тақиқловчи чоралар жорий этилмоқда;
➖ индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахслар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши, тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларида соатига 10 км дан ошмайдиган тезликда, улар бўлмаганда эса йўл четида соатига 20 км тезликдан юқори бўлмаган тезликда ҳаракатланишлари керак бўлади;
➖ скутерлар ва мопедларнинг ҳаракатланишини (3.5.1), шунингдек, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқаришни (3.34) тақиқловчи янги йўл белгилари жорий этилмоқда.
https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати янги бошлиғи Шерзод Ибрагимов аҳолига мурожаат билан чиқди.
Ш.Ибрагимов ҳайдовчилар ва пиёдаларда йўл ҳаракати қоидаларини ҳурмат қилиш ва уларга сўзсиз риоя этиш маданиятини юксалтириш, аҳолида уларни бузмаслик иммунитетини шакллантириш, аварияларнинг асл омилларини илмий жиҳатдан ўрганиш ва комплекс бартараф этиш, «ашаддий ҳуқуқбузарларга қарши муросасиз курашиш» кераклигини алоҳида таъкидлади.
https://t.me/hudud_inform
Ш.Ибрагимов ҳайдовчилар ва пиёдаларда йўл ҳаракати қоидаларини ҳурмат қилиш ва уларга сўзсиз риоя этиш маданиятини юксалтириш, аҳолида уларни бузмаслик иммунитетини шакллантириш, аварияларнинг асл омилларини илмий жиҳатдан ўрганиш ва комплекс бартараф этиш, «ашаддий ҳуқуқбузарларга қарши муросасиз курашиш» кераклигини алоҳида таъкидлади.
https://t.me/hudud_inform
https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу платформа юртимиздаги экспортчилар билан чет элдаги харидорларни ўзаро боғлайди. Унда нафақат мева-сабзавотлар ва қуритилган мевалар, балки шарбатлар, уй-рўзғор буюмлари, қандолатчилик, тўқимачилик, чармдўзлик ва фармацевтика маҳсулотлари каби кенг турдаги товарларлар ҳақида маълумотлар жойлаштирилади.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ССВ: Сохта табибларга алданиб қолманг!
ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, сўнгги вақтларда тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан, рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш билан шуғулланаётган ҳамда бу орқали инсонлар соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдираётган сохта табиблар кўпаймоқда.
Республика халқ табобати илмий-амалий маркази директори Жамшид Мирраҳимов турли йўллар билан одамлар ишончига кириб, шундай “хизмат”ларни таклиф қилиб келаётган айрим шахслар ҳақида қуйидагича муносабат билдирди:
— Ижтимоий тармоқлар бу каби шубҳали хизматларни кенг тарғиб қилувчи платформага айланиб қолди, — дейди мутахассис. — Уларнинг асосий аудиторияси ҳам, мижозлари ҳам асосан оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз.
Турли хасталиклардан тез, осон, асоратсиз, муҳими, табиий йўл ва уй шароитида халос бўлишни истаганлар “ғайритабиий қобилиятларга эга”лигини иддао қилаётган бундай кимсаларга мурожаат қилиб, алданиб қолишмоқда.
Масалан, яқинда ижтимоий тармоқларда айрим касалликларни даволашда чувалчанг истеъмол қилиш фойдали эканлигини тарғиб қилувчи видеолавҳалар тарқалди.
Унда халқ табобати билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган “табиб” томонидан одамларни ўз тавсияларига ишонтириш учун тирик ҳолатдаги чувалчангни истеъмол қилиб кўрсатиши акс этган.
Аввало, бундай хатти-ҳаракат санитария ҳолатига зид. Қолаверса, ушбу “даволаш усули” табобатда ҳам, замонавий тиббиётда ҳам асосланмаган.
Видеодаги жонзот ер чувалчанги ёки ёмғир чувалчанги деб аталади. У тупроқдаги ҳар хил паразит ва микроэлементлар билан организмга тушгач, турли хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Кейинги йилларда давлатимиз томонидан халқ табобати ривожига кенг йўл очилганидан фойдаланиб, шахсий манфаат илинжида сохта тавсиялар билан одамларни алдаш cалбий асоратларни юзага келтиришини эслатиб ўтмоқчимиз, дейилади хабарда.
‼️Шу боис мазкур масала бўйича қонунчиликка алоҳида жавобгарлик киритиш таклиф этилмоқда.
Маълумот учун: айни пайтда юртимизда 100 та тадбиркорлик субъектига халқ табобати йўналишида фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензиялар берилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари очилишига 2 кун қолди
Бўлажак Олимпия ўйинлари расман 26 июль – 11 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бугун футболчиларимизнинг Испанияга қарши ўйини билан бошлайди.
Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 19 спорт турида 90 нафар спортчи билан 75 та лицензия қўлга киритган. Ҳамюртларимиз футбол, камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши дастурларида Олимпия ўйинларида дебют қилади.
Фурсатдан фойдаланиб, олдинда турган масъулиятли мусобақа ҳар бир спортчимизга омад ва зафарлар ёр бўлсин деб, жонажон Ватанимизга тарихий натижалар билан қайтишларини тилаб қоламиз!

#IjtimoiyDavlatSari
#InsonUchun
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
https://t.me/hudud_inform
#InsonUchun
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
https://t.me/hudud_inform
25-29 июль кунлари Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан ССВ қатор тавсияларга амал қилишни сўрамоқда:
➖ соат 10:00 дан 17:00 га қадар соя-салқин жойларда бўлиш;
➖ ташқарига чиққанда табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган либослар ва енгил бош кийим кийиш ҳамда қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш;
➖ кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш, кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш;
➖ газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилмаслик. Ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик;
➖ кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш;
➖ Қуёш урганда беморни салқин жойга кўчириб, горизонтал ҳолда ётқизиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш. Унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш.
Қўшимча қилинишича, тиббиёт масканлари 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истайсизми?
Бу борада сизга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ахборот хизматларининг телеграмдаги расмий каналлари ёрдам беради.
❗️Қуйидаги ҳаволалар орқали Сиз барча ҳудудлардаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишингиз ва ўзингизга маъқул келган каналга аъзо бўлишингиз мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бу борада сизга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ахборот хизматларининг телеграмдаги расмий каналлари ёрдам беради.
❗️Қуйидаги ҳаволалар орқали Сиз барча ҳудудлардаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишингиз ва ўзингизга маъқул келган каналга аъзо бўлишингиз мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Суд “Навоийазот” шикоятини рад этди
Рақобат қўмитаси томонидан “Навоийазот” АЖга нисбатан минерал ўғитларни биржа орқали реализация қилишда манипуляция ҳолатларини содир этганлиги бўйича иш қўзғатилиб, қонунчилик талаблари бузилган деб топилганлиги ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.
“Навоийазот” АЖ томонидан мазкур қарор ва кўрсатма устидан Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят қилинган бўлиб, мазкур қарор ва кўрсатмани ҳақиқий эмас деб топиш сўралган.
Суднинг 2024 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарори билан “Навоийазот” АЖнинг шикояти рад этилди.

❗️Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан бугун ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига доир муҳим қарорларни қабул қилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.
Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексида белгиланган муддатлардан келиб чиқиб, бугундан, яъни 2024 йил 26 июлдан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампаниясига старт берилиб, Календарь режа тасдиқланди.
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари беш йил муддатга сайланади. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайловлари 2019 йили ўтказилган.
https://t.me/hudud_inform
https://t.me/hudud_inform