Hudud Inform
8.99K subscribers
18.2K photos
3.99K videos
19 files
14K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
2023 йилнинг ноябрь ойи Ўзбекистондаги метеорологик кузатувларнинг барча йилларида энг иссиғи бўлди.

Декабрь ойи ҳам ғайриоддий бўлди, ой давомида ҳароратнинг ўзгариши жиддий силжиди. Масалан, 2023 йил 13 декабрь куни Тошкентда декабрь ойининг минимал ҳарорати 15,9 даража совуқ қайд этилган, бу сўнгги ўттиз йил ичида энг паст ҳарорат бўлди.

Иккинчи ўн кунликда совуқ тўлқин сезиларли даражада бўлишига қарамай, декабрь ойининг ўртача ойлик ҳарорати меъёрий қийматлардан 1,5-2 даражага, жанубда 2,5-3 даражага юқори бўлди.

https://t.me/hudud_inform
❗️ Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзингиз бўлса, свет учун пул тўлолмайсиз

2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5-сонли Фармони 4-бандида белгилаб қўйилмоқда.

Оддий айтганда, ахлат учун пул тўламаган қоронғида ўтиради.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵Ахборот ва калория: боғлиқликлар ҳамда ўхшашликлар

🔵Контентлар сифати ва даражаси – аудитория танлови

🔵Инсон ва гаджетлар муносабати, онлайн мулоқотнинг салбий жиҳатлари, виртуал қарамлик белгилари
〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Бу факт:

10 ёшгача бўлган болаларнинг 41%и доимий онлайн режимда;

14 ёш оралиғидаги болаларнинг 85%и гаджетларсиз кун ўтказмайди;

Инсон кунига 70 марта, яъни ҳар 15 дақиқада телефонини текширади;

Гаджетларга қарам бўлган одамларнинг миясидаги биокимёвий ўзгаришлар гиёҳвандлик давридаги ўзгаришлар билан бир хил.
〰️〰️〰️〰️〰️

🎥 Видеоролик орқали глобал маълумотларга эга бўлинг!

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📍Наманган вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа ходисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

✈️ Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

🛫 Наманган вилояти ҳокимлиги Telegram канали
🛫Наманган шаҳар ҳокимлиги  Telegram канали
🛫Мингбулоқ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Косонсой тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Наманган тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Норин тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Поп тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Уйчи тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Учқўрғон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Чортоқ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Чуст тумани ҳокимлиги  Telegram канали
🛫Янғиқўрғон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Янги Наманган тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Давлатобод тумани ҳокимлиги Telegram канали

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⁉️ Ижтимоий тармоқлардаги диний материаллар: видео, аудио, матн ва бошқа турдаги контентларга "лайк" босганлик ёки бошқаларга “улашганлик” учун жавобгарлик борми?

Текширилмаган аудио-, фото- ва видеоматериалларни интернетдан юклаб олишга эҳтиёт бўлинг!

⛔️ Ижтимоий тармоқлардаги текширилмаган диний мазмундаги материалларга “лайк” босиш ёки “улашиш”дан сақланинг!

https://t.me/hudud_inform
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 608 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 608 000 сўм.

https://t.me/hudud_inform
Энди радарлар экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этади

Автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини фото ва видео қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ва Давлат экологик назорат инспекциясига хабар бериш ҳуқуқи берилди.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💉 Юқумли касалликларга қарши профилактик самарали восита бу албатта эмлашдир.

🔷 Республикамизда охирги беш йиллик  даврда аҳолининг эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида ўтказилган профилактик, эпидемияга қарши мақсадли эмлаш тадбирлари натижасида айрим касалликлар тугатилди, кўплаб касалликлар динамикасида кескин пасайиш кузатилди.

🔷 Юртимизда миллий эмлаш календари асосида 13 (ўн уч) турдаги юқумли касалликларга қарши   ҳар йили  туғилган болаларни 95 фоиздан юқори кўрсаткичларда эмлаш қамрови самарасида  эпидемиологик вазиятнинг барқарор бўлишига эришилди.

☎️ Санепидқўмитада аҳоли ўртасида ваксинация билан боғлиқ саволларга тезкорлик билан жавоб қайтаришга мўлжалланган Call-маркази ташкил этилган бўлиб, ваксинация бўйича саволларингиз бўлса Call-марказининг 1327 қисқа рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

https://t.me/hudud_inform
​​Икки нафар ёш қиличбозимиз жаҳон рейтингида пешқадамга айланди

Халқаро қиличбозлик федерацияси 2024 йил январь ойи учун ёш тоифаларида спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда Дилназ Мурзатаева шпага, Фернанда Эррера эса сабля йўналишида рейтинг пешқадами сифатида эътироф этилди.

Жамоавий дастурда эса саблячи йигитларимиз биринчи, қизларимиз иккинчи, шунингдек, шпагачи қизларимиз учинчи ўринда қайд этилган. Шахсий рейтингда кучли ўнликдан жой олган ҳамюртларимизнинг ҳолати билан танишинг:

Шпага, қизлар:
1. Дилназ Мурзатаева (Ўзбекистон) – 131.5 (очко)
9. Шаҳзода Эгамбердиева (Ўзбекистон) – 62

Йигитлар:
1. Муҳаммад Ёсин (Миср) – 189.250
6. Мейирхан Тимуров (Ўзбекистон) – 49

Сабля, қизлар:
1. Фернанда Эррера (Ўзбекистон) – 166
6. Гулистан Пердебаева (Ўзбекистон) – 96
7. Аякўз Жумамуратова (Ўзбекистон) – 91

Йигитлар:
1. Дари Лукашенко (Украина) – 129
3. Исломбек Абдазов (Ўзбекистон) – 119.5
4. Азизбек Даулетназаров (Ўзбекистон) – 116.250

https://t.me/hudud_inform
🗺️ Хоразм вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа ходисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

🔎 Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

▫️ Хоразм вилояти ҳокимлиги telegram канали
▫️ Урганч шаҳар ҳокимлиги telegram канали
▫️ Урганч тумани ҳокимлиги telegram канали
▫️ Боғот тумани ҳокимлиги telegram канали
▫️ Гурлан тумани ҳокимлиги telegram канали
▫️ Қўшкўпир тумани ҳокимлиги telegram канали
▫️ Янгибозор тумани ҳокимлиги telegram канали
▫️ Янгиариқ тумани ҳокимлиги telegram канали
▫️ Шовот тумани ҳокимлиги telegram канали
▫️ Хонқа тумани ҳокимлиги telegram канали
▫️ Хива шаҳар ҳокимлиги telegram канали
▫️ Хива тумани ҳокимлиги telegram канали
▫️ Ҳазорасп тумани ҳокимлиги telegram канали
▫️ Тупроққалъа тумани ҳокимлиги telegram канали

https://t.me/hudud_inform
🏢 Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилиши белгиланган.

▪️Тошкент шаҳрида — 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;

▪️Нукус шаҳри, вилоятлар маъмурий марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда — 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;

▪️туманларда — 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича.

https://t.me/hudud_inform
❗️ Президент томонидан имзоланган қарорга кўра:

🔹 сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади;

🔹 Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилади;

🔹 сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.

❗️ 2024 йилдан:

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга suvkredit.uz платформаси орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади;

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ушбу технологиялар жорий қилинган йилнинг ўзида тўлиқ миқдорда ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларга тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган қисми Давлат бюджети томонидан қоплаб берилади.

Суғориладиган ерларда янги боғлар, узумзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этишда хулосалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фақат сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш шарти билан берилади.

https://t.me/hudud_inform
📍Жиззах вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа ходисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

✈️ Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

🛫Жиззах вилояти ҳокимлиги Telegram канали
🛫Жиззах шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🛫Арнасой тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Бахмал тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Дўстлик тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Ғаллорол тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Зарбдор тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Зафаробод тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Зомин тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Пахтакор тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Мирзачўл тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Фориш тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Ш.Рашидов тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫 Янгиобод тумани ҳокимлиги Telegram канали

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Прокурор қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш жараёнида ўз ваколатлари доирасида:

🔹вазирликлар, идораларнинг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, ҳарбий қисмларнинг ҳудуди ва хоналарига монеликсиз киришга, ҳужжатлар ва материалларни кўришга, текширишлар ўтказишга, текшириш учун қарорлар, фармойишлар, буйруқлар ва бошқа ҳужжатларни, қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ва уни таъминлашга доир чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни талаб қилишга;

🔹давлат органлари, ҳарбий қисмлар, вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий тузилмалари раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларидан улар тасарруфидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар фаолиятини текшириш, тафтиш ўтказишни, идоравий ва ноидоравий текширишлар ўтказиш учун мутахассислар ажратишни талаб қилишга;

🔹мансабдор шахслар ва фуқаролардан қонун бузилиши хусусида оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар талаб қилишга ҳақлидир.

https://t.me/hudud_inform
📍Қорақалпоғистон Республикасинингижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа ходисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

✈️ Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

🛫Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Telegram канали
🛫Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Telegram канали
🛫Нукус шаҳри ҳокимлиги Telegram канали
🛫Мўйноқ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Қўнғирот тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Қонликўл тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Шуманай тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Хўжайли тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Тахиатош тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Нукус тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Кегайли тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Бўзатов тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Чимбой тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Тахтакўпир тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Қораўзак тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Амударё тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Беруний тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Элликқалъа тумани ҳокимлиги Telegram канали
🛫Тўрткўл тумани ҳокимлиги Telegram канали

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔰Қонунчиликка кўра, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси берилиши жорий этилган.

Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори қуйидагича этиб белгиланган:

3 ёшдан 18 ёшгача 1 нафар фарзанд учун – 250 минг сўм;
3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун – 325 минг сўм;
оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 минг сўм;
оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 минг сўмдан.

✔️Шунингдек, ёлғиз фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга ойлик 380 минг сўм моддий ёрдам тайинланади.

📌
Маълумот учун: болалар нафақаси 18 ёшгача болалар учун 12 ойгача тўланади.

https://t.me/hudud_inform
❗️Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергетиклар рекламасига чекловлар кучайтирилади

📌 Мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда.

📋 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади.

🍔🍟 Шунингдек, таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқлаш ва уларнинг истеъмолини камайтириш кўзда тутилмоқда.

👫 Бундан ташқари, ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар учун тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар ва гигиена қоидалари бўйича тавсиялар тўпламини яратиш мўлжалланган.

https://t.me/hudud_inform
🔰Қонунчиликка кўра, ариза берувчи имтиёзни олиш учун ўз хоҳишига кўра ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтиб, сўровнома тўлдиради ҳамда унга зарур ҳужжатларни илова қилади.

📝 Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

🚫 Сўровномани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.

🗓 Солиқ органлари сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш кунида ариза берувчига даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилган ёки қўлланилмаганлиги ҳақида QR-кодли хабарномани ЯИДХП орқали юборади.

🏢 Даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси тўловларни амалга оширади.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚛 Экология учун зарарсиз: Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобил олиб келинди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан энди юртимизда чиқинди ташишда электрда юришга мўлжалланган техника воситасидан фойдаланилади.

Электромобил “Eko House” чиқинди кластери томонидан Хитойдан келтирилди.

📌 Батафсил

https://t.me/hudud_inform
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.

https://t.me/hudud_inform