Hudud Inform
9.04K subscribers
18.2K photos
3.99K videos
19 files
14K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
2021 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига Акмалхўжа Мавлонов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Бу ҳақда парламент ахборот хизмати маълум қилди.

https://t.me/hudud_inform
🔰 Ходим ишлаш имкониятидан ноқонуний маҳрум этилганда ололмай қолган барча иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт.

Бундай ҳолларга қуйидагилар киради:

📌 ишга қабул қилиш ноқонуний рад этилиши;
📌 меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилиниши;
📌 ходим ноқонуний бошқа ишга ўтказилиши;
📌 меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилиши;
📌 ҳар қандай усулда ходим шаънига доғ туширувчи маълумотлар тарқатилиши ва бошқа ҳолатларда.

https://t.me/hudud_inform
Танзила Норбоева: Хотинларига зўравонлик қилаётган шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар етарли эмас

Сенат раиси Танзила Норбоева 18 ноябрь куни ўтказилган 21-ялпи мажлис давомида аёлларни реабилитация қилиш марказлари, хотинларига зўравонлик қилаётган эрлар ҳақида гапирди.

«ННТ томонидан аёлларни реабилитация қилиш марказлари халқаро стандартлар асосида иш олиб боряпти, биз хотин-қизларга ижтимоий ёрдам беришда уларнинг тажрибасидан ҳам фойдаланишимиз керак. Шунингдек, мазкур йўналишда кадрлар салоҳияти масаласи ҳам муҳим. Кимлар аёлларни реабилитация қиляпти? Кимлар аёлларга психологик, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам беряпти? Бу борада ҳам муаммолар етарли», — деди Танзила Норбоева.

Сенат раиси бугунги кунда ёрдамга муҳтож аёлларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳимоя ордерлари берилаётгани, лекин ўша аёл бир ойдан сўнг зўравон эри билан яна ҳаётини давом эттираётгани, яна қайтадан аввалги салбий ҳолатлар юз бераётганини ҳам қайд этиб ўтган.

«Шунинг учун биз биринчи навбатда бу тоифадаги аёлларни тўлиқ нормал ҳаётга қайтариш чораларини кўришимиз керак. Уларни ‘аёллар дафтари’га киритиб, уй-жой масаласи, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш чораларини кўриш лозим. Бу ҳам инсон ҳуқуқи, аёл ҳуқуқи», — таъкидлади Т.Норбоева.

«Хотинларига зўравонлик қилаётган шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар етарли эмас. Гарчанд улар қонунчилигимизда белгиланган бўлишига қарамай. Шундай бўлса ҳам бу бўйича ишларни тизимли назоратга олиш керак», — деган Сенат раиси.

https://t.me/hudud_inform
ЕТБ: «Ўзбекистон Евросиёдаги иқтисодий интеграция жумбоғининг асосий элементларидан биридир»

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи арафасида "ЭО" таҳририяти ЕТБ бошқаруви раиси ўринбосари Сергей Василев билан интервью тайёрлади.

▫️ Ўзбекистон #ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Ҳозирда Ўзбекистоннинг Евросиё тараққиёт банки таркибига кириш масаласи кўриб чиқилмоқда. ЕТБ Кенгаши раисининг ўринбосари Сергей Василев билан – бу ҳар икки томон учун нима бериши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашдик.

▫️Шунингдек, Сергей Александрович ЕОИИнинг + Ягона товар тарқатиш тармоғидаги иштироки Ўзбекистонга нима бериши тўғрисида гапирди.

Интервьюни ўқиш

https://t.me/hudud_inform
Биржа савдоларида АИ-80 маркали автомобиль бензини нархининг тушиш тенденцияси давом этаяпди

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 15 ноябрига нисбатан 18 ноябрь куни биржа савдоларига жами
4438,9 тн АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3339,7 тн ёки 75 фоизи сотилган.

АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 129 минг сўмдан 9 180,5 минг сўмгача пасайиб 9 фоизга арзонлашди.

https://t.me/hudud_inform
❄️Андижон шаҳри кўчаларида қор.

https://t.me/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 19 ноябрь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: Республикамизда коронавирус инфекциясига қарши комплекс профилактик тадбирлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Пенсия таъминоти тизимидаги янгиликлар, муаммо ва мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

Мавзу: Хорижий мамлакатлардан импорт қилинган картошкада аниқланган касалликлар юзасидан
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси якунлари юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Олий Мажлис Сенати аъзолари

〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди.
Олий даражадаги музокаралар бугун Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Унда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

https://t.me/hudud_inform
Сариқ чўққи кони: марралар забт этилмоқда!

2021 йилнинг 1 ноябрь куни "Олмалиқ КМК" АЖ "Қалмоққир" кон бошқармасининг Сариқ чўққи кони меҳнат жамоаси раҳбариятга икки йўналиш бўйича йиллик режани бажарганлиги тўғрисида ҳисобот беришди, деб хабар берди "Олмалиқ КМК" АЖ ахборот хизмати.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Пиёда юринг, соғлом бўласиз

📹 ведиолавҳа

https://t.me/hudud_inform
❗️Коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–729-сон, 18.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📌 Киритилган қўшимчаларга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга, ҳужжатлар билан танишишга ҳақли эканлиги белгиланди.

➡️ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йили коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани Олий Мажлисга тақдим этади.

Эндиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади (илгари фақат хабар берган шахслар назарда тутилган.)

▫️
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

https://t.me/hudud_inform
📡 Тошкент вилояти телерадиоканали ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ-18-сон, 18.11.2021 й.) билан Тошкент вилояти телерадиоканали — «Nurafshon TV» ташкил этилди.

● Телеканал Тошкент вилоятида ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган омилларни кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқади, жамоатчилик назоратини ўрнатади.

● МТРК ва «Nurafshon TV»ни технологик жиҳозлаш учун олиб кириладиган мультимедиа, радиотелевизион ускуналар, материаллар, дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмлар 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинди.

〰️〰️〰️
«Yoshlar», «Navo» ва «Kinoteatr» телеканаллари ихтисослаштирилган реклама хусусиятига эга бўлган канал сифатида фаолият кўрсатади. «Ўзбекистон» телерадиоканалида «Қишлоқ хўжалиги» таҳририяти ташкил этилади.

https://t.me/hudud_inform