Hudud Inform
9K subscribers
18.2K photos
3.99K videos
19 files
14K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Қатор мутасадди ҳамда тегишли идоралар томонидан метан газ нархини барқарорлаштириш ҳамда нархларнинг асоссиз ошириб юборилишини олдини олиш бўйича жиддий назорат олиб борилади

АОКАда Энергетика вазири ўринбосари Азизхўжа Қобилов иштирокида ўтказилган брифингда газ нархининг эркинлаштирилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумот берилди:

📈 Ишлаб чиқарувчилар ва импортерлар томонидан биржа савдоларига суюлтирилган газ қўйиш ҳажмлари камайиб, маҳсулотнинг ўртача сотилиш нархи июль ойи бошидагига нисбатан 25 фоиз (6 млн сўмдан → 7,5 млн сўмгача) ошган.

🛢Август ойининг 7 санасидан эътиборан “Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан кунига яна қўшимча 100 тоннадан суюлтирилган газ биржа савдоларига қўйиб борилади.

⛔️Бугунги кунда суюлтирилган газнинг тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинишига ҳеч қандай тақиқ ва чекловлар мавжуд эмас.

📌 Жорий йилнинг ўтган даврида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича олиб борилган назорат тадбирлари давомида 1 601 та ҳолатда 369 млрд сўмлик 217 млн куб метр табиий газни талон-торож қилган истеъмолчилар аниқланди.

🔍 Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган зарар миқдорининг 155 млрд сўмлик қисмини ташкил этувчи 42 фоизи 1 568 та ҳар хил тоифадаги истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келса-да, унинг 214 млрд сўмлик 58 фоизи 33 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси томонидан талон-торож қилинган.

📱 2025 йил 1 январга қадар барча шохобчада газ тўлдириш устунларига қўшимча қурилмалар ўрнатилиб, реализация қилинаётган газ ҳажми онлайн кузатиб борилади.

‼️ Эндиликда сотилаётган ёқилғиларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, мазкур тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади ҳамда уларга ёқилғи етказиб берилиши тўхтатилади.

📞 Ҳурматли истеъмолчилар, агар сиз метан газ нархининг асоссиз равишда оширилиши ҳолатларига дуч келсангиз, Рақобат қўмитасининг 71-207-47-00, 71-207-48-00 ёки 1159 қисқа рақамига, шунингдек, Бош прокуратуранинг 1007 қисқа рақами ҳамда “Ўзэнергоинспекция”нинг 71-200-02-86 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

📌 Батафсил

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СИТОРА СЕН ЎЗБЕКНИНГ ҚАҲРАМОН ҚИЗИСАН!

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Франция президенти Эммануэль Макрон Алишер Юсуповнинг ғалабаси билан Ўзбекистон делегациясини табриклади.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сайлов кампанияси нима ва у қандай босқичлардан иборат?

Тафсилотлар видеода.

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Анҳор Локомотив паркидаги аттракционнинг тўхташига ташқи электр таъминоти сабаб бўлмаган

“Тошкент шаҳридаги Анҳор Локомотив паркида аттракцион тўхтаб қолди. 15 метр баландликдаги каруселда одамлар қарийб 10 дақиқача қолиб кетишган”, мазмунида видеохабар эълон қилинди.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, аттракционнинг тўхташига ташқи электр таъминоти сабаб бўлмаган, яъни ҳудудий электр тармоқлари корхонасига қарашли тармоқда носозлик ёки бошқа сабаб билан узилиш бўлмаган. Паркка узлуксиз равишда электр энергияси етказиб берилган.

Видеодан ҳам кўриниб турибдики, паркда электр энергияси мавжуд. Аттракцион тўхташига ташқи электр таъминотининг мутлақо алоқаси йўқ, дейилади хабарда.

https://t.me/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

🔍 Шунингдек, қимматбаҳо буюмлар ва зебу-зийнатлардан бошқа шахсий фойдаланишдаги буюмлар (кийим-бош, пойабзал ва бошқа шу кабилар), гарчи никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий маблағи ҳисобига олинган бўлса ҳам, улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍 Заковатли билимдонларимиз Остона шаҳрига қўллаб-қувватлаш учун етиб келишди!

🇺🇿🇰🇿 Бугун ўтказиладиган «Заковат» Осиё кубоги турнирида ёрқин ва ҳаяжонли ўйин гувоҳи бўламиз.

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📈 Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси жорий йилнинг 7 ойида барча ишлаб чиқариш прогнозларини бажарилишини таъминлашди

Жумладан, товар маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича прогноз 7 ойда 116%га, июль ойида эса прогноз 115,5%га бажарилди.

Қалмоққир конидан маъдан қазиб олиш прогнози 102,1% га (июл ойида 103,4%) бажарилиб, ўсиш суръати +106,9% ни ташкил этган.

Мис концентратини қайта ишлаш прогнозида +102,2% лик ўсиш суръати кузатилган. Ушбу йўналишда июль ойида прогноз 103,4%га бажарилган.

Шунингдек, концентратда мис бўйича прогноз 7 ойда 101,6%га, июль ойида 106,6%га бажарилиши таъминланди.

Ушбу йўналишлардаги прогнозларининг бажарилишида Мис бойитиш фабрикаси ва 2-Мис бойитиш фабрикаси каби меҳнат жамоаларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Бундан ташқари, мис катоди ва ўз хом ашёмиздан мис катоди, рух ишлаб чиқариш прогнозлари ошиғи билан бажарилган.

Сульфат кислотаси ишлаб чиқариш бўйича +100,9%лик ўсиш суръати қайд этилган.

Хондиза кон бошқармаси меҳнат жамоаси томонидан полиметалл маъданларни қазиб олиш (100,9%), уни қайта ишлаш(100,5%), рух концентратида рух (105,9%) каби белгиланган ишлаб чиқариш прогнозлари бажарилиши таъминланган.

Ангрен, Чодак кон бошқармалари ва Ковулди кони каби меҳнат жамоалари томонидан олтин таркибли маъданларни қазиб олиш, қайта ишлаш, концентратда 1- ва 2-металл прогнозлари бажарилган.

Шунингдек, мис купороси, эмалланган мис сим, техник селен ва теллур, перранат аммоний, палладий кукуни, молибден 3 оксиди каби маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича режавий вазифалар адо этилган.

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
С. Саидалиев (Саидазиз Медгородок) ва бошқаларга оид суд ҳукми эълон қилинди.

С. Саидалиевга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.

👉 Батафсил

https://t.me/hudud_inform
Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 31-августдан 3-сентябргача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун авиачипталар тарифларидан 30% чегирма тақдим этади.

Чегирмали авиачипталарни 6-августдан 3-сентябргача booking.uzairways.com сайти, иловада, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

https://t.me/hudud_inform
❗️Диққат, огоҳ бўлинг

Ижтимоий тармоқларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги номидан турли ҳақиқатга тўғри келмайдиган эълонлар тарқалмоқда.

Унда энг ёмони телефон ҳамда банк карта рақамингизни беришингизни ҳам сўрашмоқда.

Мана шу каби эълонларга кўзингиз тушса асло улар билан боғланманг! Банк карта рақамингиз ва телефонингизни ёзманг. Ушбу эълонларда келтирилган иловаларга ҳам кирманг!

https://t.me/hudud_inform
🔈 ОКМКда экспорт: Янги бозорлар ўзлаштирилаяпти

Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти борасида ҳам ўтган 7 ойда прогнозлар бажарилди.

Жумладан, 354 682 000 долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, прогноз 113,6%га бажарилиши таъминланди.
Маҳсулотлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 29759 тонна мис маҳсулотлари, 15157 тонна рух маҳсулотлари хорижлик импортёрларга юборилган.

Шунингдек, рух купороси, мис купороси, рений, кадмий, палладий кукуни, молибден маҳсулотлари, қўрғошин концентрати каби маҳсулотларнинг экспортида белгиланган прогнозлар бажарилишига эришилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда хом ашёдан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртимизда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш жадал ривожланиши оқибатида ички бозорда мисга бўлган талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Шунингдек, комбинатда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

⚡️ Маълумот учун: Йилдан йилга экспорт географияси кенгайиб бормоқда. Ҳозирда комбинат маҳсулотлари 19та давлатга экспорт қилинмоқда. 2024 йилдан янги бозорлар ўзлаштирилди. Жумладан, жорий йилдан бошлаб Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Марокаш, Португалия каби давлатларга мис катанкаси ва мис купороси экспорти амалга оширилаяпти.

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM