Hudud Inform
9.37K subscribers
18.1K photos
3.94K videos
19 files
13.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🔘 Талабалар ўқишини кўчириш қуйидаги узрли сабабларга кўра баҳорги семестрдадан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин:

👉 республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш кўчганда;
👉 турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтганда;
👉 турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда;
👉 ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда.

🔰 Бунда:

ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш – ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январигача;
ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш – ҳар йили 25 январдан 15 февралгача амалга оширилади.

☑️ Аризалар:

▪️ ўқишни кўчириш бир ОТМ доирасида бўлганда ОТМнинг қабул комиссиясига топширилади;
▪️ бошқа ҳолатларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳудудий ишчи гуруҳларга топширилади.

https://t.me/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 23 декабрь, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

Мавзу: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги қонунчилик янгиликлари ҳақида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Аъзам Қурбонов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ўринбосари
〰️〰️〰️

Мавзу: “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (767-сон, 21.12.2021 й.) билан Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, халқаро почта жўнатмаларига ишлов бериш, уларни божхона органлари томонидан назорат қилиш халқаро почта алмашинуви жойларида амалга оширилади.

☑️ Халқаро курьерлик жўнатмаларига ишлов бериш, уларни божхона органлари томонидан назорат қилиш:
👉 темир йўл ва автомобиль транспорти орқали етказишда – махсус белгиланган божхона постларида;
👉 ҳаво транспорти орқали етказишда – халқаро аэропортлар ёки уларга яқин ҳудудларда жойлашган божхона постларида амалга оширилади.

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ходимлари томонидан транспорт ташкилотлари вакилларига жўнатмалар топширилиши божхона органининг мансабдор шахси иштирокида амалга оширилади.

📂 Келтирилган жўнатмалар почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан божхона органининг мансабдор шахси иштирокида очилади.

💰 Жўнатмалар орқали юборилган товарлар бўйича божхона тўловлари ваколатли шахс томонидан тўланади.

Мазкур Низом қоидалари ёзма хат-хабарларга (майда пакетлардан ташқари) нисбатан татбиқ этилмайди.

https://t.me/hudud_inform
⚡️Ўзбекистон биродар Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Термиздан йўлга чиққан 63 та вагонга афғонистонликлар учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, кўмир ёқилғиси ва бошқа турдаги товарлар юкланган.

Мазкур юклар қўшни мамлакат Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига етказиб берилади.

Мозори Шариф шаҳрида мазкур инсонпарварлик юкларини қабул қилиб олишга бағишланган маросим ҳақида кейинроқ батафсил ахборот берамиз.

https://t.me/hudud_inform
Нуронийлар иштирокида саёҳат ва маданий тадбирлар бўлиб ўтди

Сўнгги йилларда юртимизда нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, саломатликларини асраш борасида давлатимиз томонидан муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, кўпни кўрган отахону онахонларнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, маҳаллалар ва оилаларда ҳамжиҳатликни таъминлашдаги ўрни ва иштироки ортиб бормоқда.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика “Нуроний” жамғармаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида нуронийлар учун қатор маданий ва саёҳат тадбирлари ташкил этилди.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚦XIX аср охири ва XX аср бошларида светофорлар қўл билан бошқарилган

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил шукуҳи | Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри

https://t.me/hudud_inform
📢 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасидаги вакант лавозимга очиқ танлов эълон қилинади!

Аввалроқ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилган эди. Бироқ дастлабки танловнинг 3-босқичида номзодлар етарли балл тўплай олмагани сабабли қуйидаги лавозимга қайта танлов ўтказилади:

📌 Қорақалпоғистон Республикаси ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бош мутахассиси.

🌐 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️❗️Ҳужжатлар 2021 йил 22 декабрдан 31 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

📹 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

📲 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
____________

https://t.me/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 24 декабрь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️

Мавзу: Мажбурий ижро бюроси органлари фаолияти таҳлили, соҳадаги янгиликлар ва тизимга ахборот-коммуникация технологияларининг татбиқ этилиши
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти
〰️〰️〰️

Мавзу: "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати, кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунликда амалга оширилган ишлар ва қўмитанинг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
📊 Қайси ойда ажралишлар сони кўп бўлган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида республика бўйича 35 660 та ажралишлар қайд этилган.

Ойлар кесимида қайд этилган ажралишлар сони:

🔸январь ойида – 3156 та
🔸февраль ойида – 2862 та
🔸март ойида – 3307 та
🔸апрель ойида – 3488 та
🔸май ойида – 3184 та
🔸июнь ойида – 3401 та
🔸июль ойида – 2995 та
🔸август ойида – 3284 та
🔸cентябрь ойида – 3349 та
🔸октябрь ойида – 3206 та
🔸ноябрь ойида – 3428 та

https://t.me/hudud_inform
2021 йил 23 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197 918 (+165) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.me/hudud_inform
Ўзбекистоннинг бир қатор халқаро рейтинглардаги ўрни яхшиланди

Жорий йил 23 декабрь куни Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича Республика кенгаши раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Қайд этилганидек, 2021 йилда Ўзбекистон учун устувор ҳисобланган Статистик салоҳият индекси, Жаҳон мамлакатлари демократияси индекси, Ҳуқуқ устуворлиги индекси, Рақобатбардош саноат унумдорлиги индекси, Глобал инновацион индекси, Бошқарув сифати индикаторлари каби бир қатор халқаро рейтинглардаги ўрни яхшиланди.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ, хусусан Ютуб блогери Шуҳрат Мусаев каналида Деҳқонобод туманининг Бойқўрғон қишлоғида аҳолининг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси борлиги, аҳоли ичимлик сувини 10 километр узоқликдан ташиб ичишга мажбур бўлаётгани маълум қилинган.

Аҳолининг қайд этишича, ичимлик суви қувури 2017 йилдаги кўчки сабаб нотекис ва аҳоли учун ноқулай ҳудудда жойлашиб қолган. Шу боис улар бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлигига ҳам мурожаат қилган. Аммо ҳеч қандай натижа бўлмаганини билдирган.

Туман ҳокими Зоир Алиқулов мазкур муаммони ўз назоратига олиб, ўринбосари Шердил Эргашев бошчилигидаги ишчи гуруҳни воқеа жойига юборгани, масъуллар муаммо ечими билан шуғулланаётгани, тез орада муаммо ечими ҳақида батафсил маълумот берилиши маълум қилинган.

https://t.me/hudud_inform