Hudud Inform
10.3K subscribers
18K photos
3.88K videos
19 files
13.6K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Кремлда Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг учрашуви бошланди.

https://t.me/hudud_inform
🔎 Жорий йилнинг август ойидан бугунги кунга қадар республика ҳудудига 110 минг тонна истеъмол картошкаси олиб кирилган. Шундан 104 минг тонна маҳсулотга фитосанитар талабларга мувофиқлиги тўғрисида сертификат тақдим этилган.

🥔 Шунингдек, 3 525 тонна картошкада хавфли нематодалар аниқланган ва улар экспортёр давлатга қайтарилди. Яна 775 тонна маҳсулот эса тадбиркорлик субектлари томонидан қайтариш имконияти йўқлиги туфайли махсус обектларда йўқ қилинди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.

〰️〰️〰️
🔰Қайд этилишича, бугунги кунда истеъмол картошкаси импорт қилинадиган асосий маҳсулотлардан бири ҳисобланиб, унинг тахминан 400 минг тоннаси Россия, Қозоғистон, Покистон, Эрон ва Қирғизистон каби мамлакатлардан импорт қилинади. Маҳсулот ҳажмини эътиборга оладиган бўлсак, фитосанитар хавфсизликни таъминлаш масаласи устувор эканлиги намоён бўлади.

📈 Жорий йилнинг 25 сентабр кунидан бошлаб Эрон ва Покистон давлатларидан олиб кирилаётган истеъмол картошка маҳсулотларида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун карантин аҳамиятига эга ўта хавфли зарарли организмлар – олтинранг ва нимранг нематодалар билан зарарланиш ҳолатлари тизимли равишда аниқланмоқда.

❗️Маълумот учун қайд этиш жоиз, олтинранг ва нимранг нематодалар картошка ва бошқа турдаги полиз экинлари ҳосилдорлигини йўққа чиқаради. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, нематодаларга қарши курашишда самарали кимёвий воситалар мавжуд эмас. Зараркунандалар тарқалган ҳудудларда 30 йилгача картошка ва полиз экинларини етиштириб бўлмайди. Бундан ташқари, помидор, бақлажон, булғор қалампири, картошка ва бошқа маҳсулотларни Евроосиё иқтисодий иттифоқига экспорт қилиш билан боғлиқ муаммолар юзага келиб, чекловлар жорий этилиши эҳтимоли юқори.

💰Халқаро экспертларнинг ҳисоб-китоби шуни кўрсатмоқдаки, нематодаларнинг қишлоқ хўжалиги экинларига йиллик зарари бутун дунё миқёсида 100 миллиард доллардан ошмоқда.

▪️Батафсил

https://t.me/hudud_inform
Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборотларни тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жазолар белгиланган?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу борада батафсил маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

⚖️Ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарлик билан жазоланади;

📢Туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида жавобгарлик белгиланган;

🔰Шунингдек, ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам мавжуд. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 102(1) моддасида шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли маънавий зарар етказилган бўлса, етказувчининг айбидан қатъий назар қопланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган;
〰️〰️〰️〰️

⚠️Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ 658-сон Қонуни билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.

💰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 (икки) моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (11 млн 150 минг сўм) бараваридан 100 (22 млн 300 минг сўм) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, Жиноят кодексининг 244 (олти) моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

https://t.me/hudud_inform
🏆 Ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинлари ҳам Тошкент шаҳрида ўтказилади

Президент матбуот котиби маълум қилишича, бу мусобақани қабул қилиш учун қитъамизнинг бир қатор етакчи давлатлари даъвогарлик қилишган эди. Якунда Осиё Паралимпия қўмитаси Тошкент шаҳри номзодини қўллаб-қувватлади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Тошкент шаҳри яқинида Олимпия шаҳарчаси қурилмоқда, у ерда 2025 йилда ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинлари ўтказилади.

«Эътиборлиси, шу пайтгача ҳеч қайси давлатда ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари кетма-кет ўтказилмаган», — дейди Ш.Асадов.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларда сўнгги йилларда сезиларли ўзгариш бўлди

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувнинг очилишида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бундай кўрсаткичлар ҳеч қачон бўлмаган.

Ўзбекистон президенти мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ортиб бораётганини таъкидлади: 9 ой якунига кўра бу кўрсаткич 5 миллиард долларни ташкил этган бўлса, йил охирига келиб 7 миллиард долларга етади. Бугунги кунда 14 миллиард долларлик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси якунлари бўйича матбуот анжумани

Савол. Сўнгги вақтларда ёш болаларга нисбатан зўравонликлар пайдо бўлмоқда. Аҳоли томонидан бундай жиноятларга жазонинг пастлигига эътирозлар бўлаяпти. Бу қай шаклда кучайтирилиши кўзда тутилган?

https://t.me/hudud_inform
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантириши лозим.

❗️Истеъмолчиларга электр етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот бериши шарт.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 2022 йил Давлат бюджети лойиҳаси муҳокама қилинди

📹Видеолавҳа
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
FVV OGOHLANTIRADI!
IS GAZI HAYOT UCHUN XAVFLI!!!
- - - - - - - - - - - - - -
МЧС ПРЕДУПРЕЖДАЕТ!
УГАРНЫЙ ГАЗ ОПАСЕН ДЛЯ ЖИЗНИ!!!

https://t.me/hudud_inform
“UzAuto Motors” компанияси Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни тўхтатди.

https://t.me/hudud_inform
Ўзбекистонда 19 ноябрь куни 272 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 191 122 нафарга етди.

https://t.me/hudud_inform
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар:

“Cobalt” - 52 454 дона
“Damas” - 45 644 дона
“Lacetti-Gentra” - 37 557 дона
“Nexia T-250” - 21 578 дона
“Labo“ - 12 693 дона
“Spark” - 7 264 дона

https://t.me/hudud_inform
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 19 ноябрь ҳолатига юртимизда 341 600 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (75 892 доза), Наманган (56 600 доза), Самарқанд (48 702 доза) вилоятларида юқори даражани ташкил қилди.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятида йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчилари томонидан содир этилиши мумкин бўлган йўл ҳаракати қоидабузарликларни олдини олиш борасида ўтказилган "рейд" тадбирлари

https://t.me/hudud_inform
Сирдарёда Президент мактаби очилди.

https://t.me/hudud_inform