Hudud Inform
10.2K subscribers
18K photos
3.88K videos
19 files
13.6K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Hudud Inform
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳақида МАЪЛУМОТ @hudud_inform
«Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони ижроси бўйича эришиладиган НАТИЖАЛАР

@hudud_inform
❗️Матбуот анжумани — «Мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, сифатли кўмир билан таъминлашдаги муаммолар»

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларида мактабгача таълим ташкилотларига сифатсиз кўмир тарқатилиши, куз-қиш мавсумига тайёргарликдаги камчиликлар билан боғлиқ материаллар эълон қилинмоқда. Эртага, 31 октябрь куни соат 12:00 да АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги ва "Ўзбеккўмир" АЖ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида барча саволларга жавоб берилади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ишонган кучим - муаллимлар, зиёлилар

Президент: Учителя, интеллигенция - сила, на которую я полагаюсь

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган табиий офат – кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади.

Президент Республики Узбекистана Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования Президенту Турецкой Республики Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с жертвами и многочисленными пострадавшими, а также значительными разрушениями в результате сильного землетрясения в западных регионах Турции.
Глава нашего государства выразил слова сочувствия и поддержки семьям погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Turkiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз Туризмни таъминлаш бошқармаси ЙПХ, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари масчитлар атрофидаги бекатларда туриб пиёдалар ўтишини таъминлашди.

Видео: Умид Нормуратов

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Матбуот анжумани — «Мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, сифатли кўмир билан таъминлашдаги муаммолар»

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларида мактабгача таълим ташкилотларига сифатсиз кўмир тарқатилиши, куз-қиш мавсумига тайёргарликдаги камчиликлар билан боғлиқ материаллар эълон қилинмоқда. Бугун, 31 октябрь куни соат 12:00 да АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги ва "Ўзбеккўмир" АЖ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида барча саволларга жавоб берилади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

📊 Наманган вилоятида маҳаллий хом-ашё негизида импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда

✍️ Видеоинфографика вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Давлат хизматчиларининг жисмоний фаоллиги оширилади

«Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

2021 йил 1 январдан бошлаб, барча давлат органлари ва ташкилотларида:

👉 Меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифаси юкланиб, унинг иш ҳақига 20 фоиз устама белгиланади;

👉 Ҳафтада камида бир марта, иш вақтидан сўнг раҳбар ва барча ходимлари жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари (югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқалар) билан шуғулланиши йўлга қўйилади;

👉 Ҳар шанба соат 14:00 дан кейин куни ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади. Бунда, мусобақалар байрамона руҳда, «шоу» кўринишида ўтказилишига, ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилишига алоҳида эътибор қаратилади;

👉 Тренажёр зали, «Workоut» майдончаси, спорт майдончалари ва хоналари, спорт машғулотлари ва мусобақаларини молиялаштириш давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда бошқа қонуний манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

👉 Биринчи раҳбарларга «шахсий намуна» тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражаси, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилаш орқали ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари яхшиланишига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

👉 2021 йил 1 июлдан бошлаб, вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ва ходимларининг антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш йўлга қўйилади. Кўрсаткичлар рейтинг асосида таҳлил қилиниб, натижаларни онлайн кузатиш тизими ишлаб чиқилади.
Ҳудудларда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонининг ошиши, соғлом овқатланиши (таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишнинг қисқартириши), зарарли одатлар (алкоголь ва тамаки)дан воз кечиш йўли билан касалликка чалиниш, семизлик ва бевақт вафот этиш кўрсаткичларининг камайишига қараб, ҳокимликлар ишига баҳо берилади. Бу бўйича рейтинг ишлаб чиқилиб, «Соғлом турмуш тарзи» платформаси билан интеграция қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, сифатли кўмир билан таъминлашдаги муаммолар юзасидан матбуот анжумани


Боғчага келтирилган 11 тонна кўмирдан, 400-500 кг. сифатсиз, майда кўринишда бўлган. Қолган қисмини увол қилмаслик учун, қўлбола брикет ясашга тарбия муассаси ходимлари ўз ҳоҳишлари билан чиқишган, ҳеч қандай мажбурий шу ишни қилиш айтилмаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд ва Андижон вилоятларидаги боғча ходимлари сифатсиз кўмирдан қўлбола брикет тайёрлашаётгани ҳақиқатда бўлган ҳолат.
Самарқанд вилоятидаги Тойлоқ туманидаги 30-сонли тарбия муассасасида 11 тонна кўмир маҳсулоти келтирилган бўлиб, шундан 400-500 кг. майдаланган сифатсиз ҳолатда бўлган. Қўлбола брикетлар ясаш мавсум бошланишидан олдин амалга оширилган.

© Шодиёр Маматқулов, Мактабгача таълим вазири ўринбосари

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Айрим транспорт воситаларидан 2022 йил охирига қадар утилизация йиғими ундирилмайди

“Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (665-сон, 29.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2022 йил 31 декабргача қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади:

👉 юк ташиш учун мўлжалланган шатакчи автомобиллар (ТИФ ТН коди 8701 20, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно), шунингдек, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошганлари бундан мустасно);

👉 юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);

👉 ҳайдовчи билан бирга 10 ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).

❗️ Шунингдек. эндиликда давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида олиб кириладиган транспорт воситаларига ҳам утилизация йиғими ундирилмайди.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Танзила Норбоева Халқаро миграция ташкилоти Бош котиби билан суҳбатлашди

✍️ Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

“Миграция муаммолари, одам савдосини йўқ қилиш” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) Бош котиби ўртасида суҳбат ўтказилди.

ХМТ Бош котиби Aнтонио Виторино республикада хориждаги меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни маъқуллади.

Ушбу йўналишдаги ишлар эндигина бошланганини ҳисобга олиб, ХМТ ва тегишли вазирликлар ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди. Улар маҳаллий диаспоралар билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш, одам савдосига қарши курашиш, мигрант болаларни ҳимоя қилиш ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларни такомиллаштиришга қаратилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🇺🇿 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси ҳамда банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» Мономаркази Ўзбекистон бўйлаб ишчи касблар бўйича янги талантларни танлаб олиш учун «WorldSkills Uzbekistan» Ўзбекистон Республикаси Миллий чемпионатини бошланмоқда.

✍️ Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Табрик билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов чемпионат иштирокчиларни ва меҳмонларни ушбу тадбир билан қутлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Инсон ҳаётий сабабларга кўра янги яшаш жойига кўчиб ўтиши ва ҳар кўчганида у доимий рўйхатга олиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига боришига тўғри келади

✔️ Эндиликда фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш учун Ягона порталдаги (my.gov.uz) “Фуқаролик” туркумига ўтсангиз, бас.

❗️Мазкур хизмат орқали кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларга доимий рўйхатга туриш мумкин. Хизматдан қуйидаги тоифалардаги фуқаролар фойдаланишлари мумкин:

1) Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.

2) Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

3) Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.
Хизмат автоматлаштирилган ва 1 иш кунида тақдим этилади.

Хизматни тақдим этиш нархи – БҲМнинг 2%, Ягона портал орқали хизмат кўрсатилганда эса дастлабки нархдан 10% арзондир.

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш хизмати билан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/view/363

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👆Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтишни энди онлайн тарзда амалга ошириш мумкин

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн_маслаҳат

Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform