Hudud Inform
9K subscribers
18.2K photos
3.99K videos
19 files
14K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
ССВ: Сохта табибларга алданиб қолманг!

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, сўнгги вақтларда тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан, рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш билан шуғулланаётган ҳамда бу орқали инсонлар соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдираётган сохта табиблар кўпаймоқда.

Республика халқ табобати илмий-амалий маркази директори Жамшид Мирраҳимов
турли йўллар билан одамлар ишончига кириб, шундай “хизмат”ларни таклиф қилиб келаётган айрим шахслар ҳақида қуйидагича муносабат билдирди:

— Ижтимоий тармоқлар бу каби шубҳали хизматларни кенг тарғиб қилувчи платформага айланиб қолди, — дейди мутахассис. — Уларнинг асосий аудиторияси ҳам, мижозлари ҳам асосан оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз.

Турли хасталиклардан тез, осон, асоратсиз, муҳими, табиий йўл ва уй шароитида халос бўлишни истаганлар “ғайритабиий қобилиятларга эга”лигини иддао қилаётган бундай кимсаларга мурожаат қилиб, алданиб қолишмоқда.

Масалан, яқинда ижтимоий тармоқларда айрим касалликларни даволашда чувалчанг истеъмол қилиш фойдали эканлигини тарғиб қилувчи видеолавҳалар тарқалди.

Унда халқ табобати билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган “табиб” томонидан одамларни ўз тавсияларига ишонтириш учун тирик ҳолатдаги чувалчангни истеъмол қилиб кўрсатиши акс этган.

Аввало, бундай хатти-ҳаракат санитария ҳолатига зид. Қолаверса, ушбу “даволаш усули” табобатда ҳам, замонавий тиббиётда ҳам асосланмаган.

Видеодаги жонзот ер чувалчанги ёки ёмғир чувалчанги деб аталади. У тупроқдаги ҳар хил паразит ва микроэлементлар билан организмга тушгач, турли хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Кейинги йилларда давлатимиз томонидан халқ табобати ривожига кенг йўл очилганидан фойдаланиб, шахсий манфаат илинжида сохта тавсиялар билан одамларни алдаш cалбий асоратларни юзага келтиришини эслатиб ўтмоқчимиз, дейилади хабарда.

‼️Шу боис мазкур масала бўйича қонунчиликка алоҳида жавобгарлик киритиш таклиф этилмоқда.

Маълумот учун: айни пайтда юртимизда 100 та тадбиркорлик субъектига халқ табобати йўналишида фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензиялар берилган.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари очилишига 2 кун қолди

Бўлажак Олимпия ўйинлари расман 26 июль – 11 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бугун футболчиларимизнинг Испанияга қарши ўйини билан бошлайди.

Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 19 спорт турида 90 нафар спортчи билан 75 та лицензия қўлга киритган. Ҳамюртларимиз футбол, камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши дастурларида Олимпия ўйинларида дебют қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, олдинда турган масъулиятли мусобақа ҳар бир спортчимизга омад ва зафарлар ёр бўлсин деб, жонажон Ватанимизга тарихий натижалар билан қайтишларини тилаб қоламиз!

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#IjtimoiyDavlatSari
#InsonUchun

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

https://t.me/hudud_inform
25-29 июль кунлари Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан ССВ қатор тавсияларга амал қилишни сўрамоқда:

соат 10:00 дан 17:00 га қадар соя-салқин жойларда бўлиш;

ташқарига чиққанда табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган либослар ва енгил бош кийим кийиш ҳамда қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш;

кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш, кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш;

газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилмаслик. Ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик;

кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш;

Қуёш урганда беморни салқин жойга кўчириб, горизонтал ҳолда ётқизиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш. Унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш.

Қўшимча қилинишича, тиббиёт масканлари 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

https://t.me/hudud_inform
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истайсизми?

Бу борада сизга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ахборот хизматларининг телеграмдаги расмий каналлари ёрдам беради.

❗️Қуйидаги ҳаволалар орқали Сиз барча ҳудудлардаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишингиз ва ўзингизга маъқул келган каналга аъзо бўлишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Суд “Навоийазот” шикоятини рад этди

Рақобат қўмитаси томонидан “Навоийазот” АЖга нисбатан минерал ўғитларни биржа орқали реализация қилишда манипуляция ҳолатларини содир этганлиги бўйича иш қўзғатилиб, қонунчилик талаблари бузилган деб топилганлиги ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

“Навоийазот” АЖ томонидан мазкур қарор ва кўрсатма устидан Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят қилинган бўлиб, мазкур қарор ва кўрсатмани ҳақиқий эмас деб топиш сўралган.

Суднинг 2024 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарори билан “Навоийазот” АЖнинг шикояти рад этилди.

https://t.me/hudud_inform
❗️Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан бугун ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига доир муҳим қарорларни қабул қилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.

Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексида белгиланган муддатлардан келиб чиқиб, бугундан, яъни 2024 йил 26 июлдан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампаниясига старт берилиб, Календарь режа тасдиқланди.

2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

https://t.me/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари беш йил муддатга сайланади. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайловлари 2019 йили ўтказилган.

https://t.me/hudud_inform
Ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги Миллий конференция ва Медиа-форум бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 26-27 июль кунлари Бўстонлиқ туманида давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун ташкил этилган навбатдаги IV “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусидаги Миллий конференция ва унинг доирасида Медиа-форум ўз ишини бошлади.

Миллий конференция очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов, АОКА директори Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Маҳмуджон Парпиев, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси - Бош директор Абдулла Хурсанов иштирок этди.

Тадбирни расман очиб берган Шерзод Асадов матбуот котибларининг глобаллашув, жадал ислоҳотлар ҳамда истиқболли ривожланиш даврида масъулиятлари, вазифалари, функционал жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди:

Ахборот хизмати раҳбари ўз соҳасида потенциал билим ва тажрибага эга бўлиши, фаолиятини сифатли, шаффоф, очиқ, тезкор йўлга қўйиши орқали давлат томонидан амалга оширилаётган ишларни халқчиллик билан еткашда кўприк бўлиши лозим, деди Ш. Асадов сўзи давомида.

Конференцияда сўзга чиққан АОКА директори А. Ходжаев матбуот котибларининг ишида интеграциялаш шарт бўлган замонавий, инновацион технологик янгиланишлар, медиа ислоҳотларни турли кейслар мисолида изоҳлаб берди.

Айрим ҳолларда давлат органлари ва ташкилотларининг матбуот котиблари фаолиятида ахборот муҳити талабларини инобатга олмаслик ва нопрофессионаллик кузатилаётгани, раҳбар шахслар номақбул вазиятда кўрсатилгани, матбуот котиблари медиа соҳаси вакиллари билан самарали ҳамкорлик қилмаётгани ҳақидаги материллар интернет фойдаланувчилари эътирозига сабаб бўлмоқда, деди Агентлик директори А.Ходжаев нутқида.


Шунингдек, фейк ва дезинформацияларга қарши кураш, сунъий интеллект ёрдамида тарқатилаётган дипфейклар кўлами тобора ортиб бораётганлиги Интернет фойдаланувчилари, шу жумладан аҳоли ўртасида чалғитиш ҳолатларини юзага келтираётганлиги, бундай вазиятларда матбуот котиби далиллар тақдим этиш орқали инфооқим ўзанини тўғрилаши мумкинлигини таъкидлади.

Конференцияда сўзга чиққан Маҳмуджон Парпиев сўз эркинлигини таъминланишида қонунчиликка риоя қилиш мезонлари тўғрисида тўхталди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий конференция доирасида панел сессиялар бошланди.

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари.

https://t.me/hudud_inform
Шоҳимардонга киришда жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти энди туну кун ишлайди!

Мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг 2024 йил 18 июль куни Тошкент шаҳридаги учрашувида эришилган келишувлар доирасида амалга ошди.

Қирғиз Республикаси Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи чоғида томонлар иккала давлат чегарасида жойлашган чегара божхона постларидан самарали фойдаланиш масаласини кўриб чиқишган эди.

2024 йилнинг 26 июлидан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шохимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.

https://t.me/hudud_inform