Hudud Inform
9.1K subscribers
18.2K photos
3.98K videos
19 files
13.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Xiva_IHT_turizm_shahri #Khiva_tourism_city_OIC

Хива – 2024 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг туризм шаҳри

Жорий йилнинг 31 май – 2 июнь кунлари 2024 йилда “Хива – Ислом ҳамкорлик ташкилотининг туризм шаҳри” этиб тайинланганлиги мусобати билан қатор халқаро тадбирлар ўтказилади.

Маълумот учун, 1990 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган қадимий “Ичан қалъа” мажмуаси Ипак йўли бўйлаб яхши сақланиб қолинган ўрта аср иншоотларидан бири ҳисобланади.

📌 Батафсил

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахт кўчаларида йўл ётиқ чизиқларини янгилаш бўйича олиб борилаётган ишлардан тасвирлар

https://t.me/hudud_inform
Ўзбекистон ТИВ:

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда.

Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз.

Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради.

https://t.me/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.

https://t.me/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.

Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқларимиз қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади.

Ўзбекистон президенти дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

https://t.me/hudud_inform
Эркин Муҳиддинов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Оҳангарон тумани ҳокими эди.

Эслатиб ўтамиз, у камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ҳам фаолият олиб борган.

https://t.me/hudud_inform
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раисига ўринбосар тайинланди

Озод Охунов «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Энергетика вазирлигининг Электр энергиясини ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

https://t.me/hudud_inform
❗️Тошкент шаҳри кўчаларини ва чорраҳаларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш вақтинчалик тўхтатилади:

🟣Қорасарой кўчаси Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача, ҳамда;

🟣Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача

📌Жорий йилнинг 20 май куни соат 22:00 дан 21 май 06:00 га қадар, ҳамда, 21 май куни соат 22:00 дан 22 май 06:00 га қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга ушбу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.me/hudud_inform
❗️«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 3 та йўналиш бўйича махсус совутгичли рефрижератор вагонларда ҳўл сабзавот ва меваларни ташиш нархлари белгиланганлиги тўғрисида хабар берди.

Тошкент – Москва (3485 км) — 45 098 доллар;

Тошкент – Илетск 1 (1777 км) — 30 042,5 доллар;

Тошкент – Минск (4033 км) — 60 647,5 доллар.

📌Нархлар 225 тонна юк билан 5 та вагондан иборат музлатгичли бўлим учун АҚШ долларида кўрсатилган.

https://t.me/hudud_inform
Hudud Inform
❗️Тошкент шаҳри кўчаларини ва чорраҳаларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш вақтинчалик тўхтатилади: 🟣Қорасарой кўчаси Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача…
❗️Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчаларини ва чорраҳаларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани юзасидан қўшимча маълумот берди

20 май куни Қорасарой кўч. Нурафшон кўч. билан кесишмасидан А. Қодирий кўч. билан кесишмасигача, ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўч. билан кесишмасидан Қорасарой кўч. билан кесишмасигача таъмирлаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳолининг илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланди. Шу сабабли, ишлар жорий йилнинг 26 майигача давом этади.

📌Ишни имкон қадар тезроқ якунлаш учун жалб қилинган хизматлар ходимлари кечаю-кундуз ишлайди. Вазиятни тўғри баҳолайсиз деган умиддамиз.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏆 Қозоғистонда “Заковат” ўйини бўйича II Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди

Ушбу чемпионат Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ташкил этилди ҳамда “Заковат” номи остида Марказий Осиё кубоги ва I Осиё очиқ чемпионатидан кейин ўтказилаётган учинчи йирик халқаро турнир бўлди.

Мусобақада 12 та мамлакатдан ташриф буюрган 42 та жамоа билимдонлари 3 йўналишда – “Заковат”, Шахсий ўйин ҳамда Брейн-ринг бўйича беллашди.

2 кун давом этган шиддатли беллашувлар доирасида “Заковат” ўйинида “Басенжи” терма жамоаси, Брейн-ринг баҳсларида “Хурма” жамоаси, яккалик йўналиш – Шахсий ўйин беллашувларида Максим Круглов (Россия) ғолиб деб топилди.

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон илк бор 3 та валютада суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди

21 май куни Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб $1,5 млрдга тенг навбатдаги суверен облигациялари биринчи маротаба 3 та валютада халқаро молия бозорларида жойлаштирилди.

Хусусан, 3 та валюта – АҚШ долларида 7 йиллик, еврода “Барқарор ривожланиш мақсадлари"ни молиялаштиришга 3 йиллик ва миллий валютада суверен облигацияларни жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинди.

Кун давомида Ўзбекистоннинг суверен халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами $5,5 млрд миқдоридаги буюртмалар келиб тушди.

Шундан АҚШ долларидаги (7 йиллик) облигацияларга — $3 млрд, евродаги (3 йиллик) облигацияларга — 2 млрд евро ҳамда сўмдаги (3 йиллик) облигацияларга 4 трлн сўм таклиф этилган.

https://t.me/hudud_inform
🌷 Наманганда халқаро “Гуллар фестивали” бўлиб ўтмоқда

Вилоят туризм бошқармаси маълумотига кўра, 19 май куни халқаро тадбирнинг тантанали очилиш маросими ва анъанавий гуллар автопарадини томоша қилишда 700 мингдан зиёд аҳоли иштирок этган.

Ўтган уч кун давомида жами иштирокчилар сони 1 миллион 675 минг нафардан ортди. Ташриф буюрганлар орасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган юртдошларимизнинг салмоғи катта.

Эътиборли томони, фестивални томоша қилиш учун шаҳримизга 70 мингдан кўпроқ хорижликлар келишди.

Ўзига хос тарзда, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтаётган 63-халқаро “Гуллар фестивали”га меҳмонларнинг келиши давом этяпти.

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM