Hudud Inform
9K subscribers
18.2K photos
3.99K videos
19 files
14K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зоминда осма кўприк очилди

Унинг узунлиги — 305 метр. Баландлиги — 150 метр. Ушбу кўприк бир вақтнинг ўзида 600 нафар одамни кўтара олар экан.

Кўприк Швейцариянинг “Fatzer AG” компанияси ускуналари асосида барпо этилган.

https://t.me/hudud_inform
🔰 Истеъмолчи ўзи сотиб олган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена қоидаларига асосан ишлаб чиқарилган ва унинг ҳаёти, мол-мулки, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз эканлиги бўйича кафолат талаб қилишга ҳақли.

Ишлаб чиқарувчи товар (иш, хизмат)нинг хизмат муддати ёки яроқлилик муддати давомида (агар муддат белгиланмаган бўлса 10 йил) унинг хавфсиз бўлишини таъминлаши шарт.

https://t.me/hudud_inform
📝 Қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома билан расмийлаштириш керак.

🧾Қарзнинг миқдори БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 400 минг сўмдан) кўп бўлса, ёзма шартнома тузилиши шарт.

Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши керак.

📌 Қарз олувчидан тилхат олиш ёки қарз берилганлигини тасдиқлайдиган ҳар қандай ҳужжат ҳам ёзма шартноманинг ўрнини босади.

https://t.me/hudud_inform
Умумий овқатланиш ташкилотига туташ ёки 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, бўш турган кўчма савдо жойи электрон онлайн-аукционсиз умумий овқатланиш ташкилотининг ўзига умумий овқатланиш ёки савдо соҳасида қўшимча хизмат кўрсатиш учун ижарага берилиши мумкин. 

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қамчиқ" довонида об-ҳаво шароити ва йўлнинг ҳолати яхши, транспорт воситалари ҳар икки йўналишда тўхтовсиз ҳаракатланмоқда.

Ҳайдовчилар Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда ҳаракатланиши ЙПХ ходимларининг назоратида.

https://t.me/hudud_inform
АҚШнинг Пенсильвания университети олимлари саратон касаллигини даволашга қаратилган янги усулни синовдан муваффақиятли ўтказди.

Кимётерапия бугунги кунда онкологик хасталикларга қарши асосий воситалардан бири. Бунинг учун одатда фотон нурланиш усулидан кенг фойдаланилади. Бироқ сўнгги изланишлар флеш-терапия деб номланган протон нурланиш самарадорлиги юқорилигини тасдиқламоқда. Чунки бу усул соғлом тўқималарга камроқ зарар етказиши билан ажралиб туради.

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, флеш-терапия анъанавий нур муолажаларига нисбатан ножўя таъсирлар хавфини учдан икки қисмга камайтиради.

Қолаверса, даволаш курси фақат бир марталик ва унинг давомийлиги атиги бир сонияга тенг. Заррачалар массаси катта бўлганлиги сабабли протон нурлари беморнинг касалликдан зарарланган қисмига аниқроқ йўналтирилади. Бу эса қўшни тўқималар ва органларга минимал даражада салбий таъсир кўрсатади.

Олимлар протон нурланишдан фойдаланиш методологияси ва экспресс сеанслар учун оптимал дозаларни ишлаб чиқди. Тез орада флеш-терапия саратон муолажасида кенг оммалашиши мумкин.

https://t.me/hudud_inform
Хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин 1 йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.

➡️ Мазкур ҳолат никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво хотин томонидан қўзғатилишига тўсқинлик қилмайди.

https://t.me/hudud_inform
❗️ Тошкент шаҳар экология бошқармаси фаолиятига хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида бир дона эман дарахтига қурувчилар томонидан шикаст етказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Тошкент шаҳар экология бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида “Max Processing” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан 1 дона эман дарахти тегишли агротехник талабларга амал қилинмасдан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманига кўчириб ўтқазилгани аниқланди. Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан “Max Processing” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми ва 229-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 151-153-моддаларига кўра Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғининг фаолиятига хизмат текшируви тайинланди ва Ф.Д. 2023 йилнинг 30 декабридан 2024 йилнинг 1 февралига қадар ишдан четлаштирилди. 

Хизмат текшируви давомида Тошкент шаҳар экология бошқармасининг барча таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ходимларининг фаолияти ҳамда 2021-2023 йиллар давомида бошқарма томонидан давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесишга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги ва асослари ўрганилади.

Пойтахтда мораторий талабларига тўлиқ риоя этилмаётганлиги, аҳоли томонидан дарахтларнинг кесилиши борасида кўплаб эътирозлар билдирилаётганлиги, қонунчиликка амал қилинмасдан дарахтларни кесишга ёки кўчиришга қайта-қайта рухсатнома берилаётганлиги сабабли Экология вазирлиги шу йилнинг 1 февралига қадар Тошкент шаҳар экология бошқармаси ваколатларини чеклашига тўғри келди. Хусусан, энди дарахтларни кесиш ёки кўчириб ўтқазишга рухсатнома бериш фақатгина вазирликнинг тегишли бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

https://t.me/hudud_inform
🔰Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (51 млн сўмдан 68 млн сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

https://t.me/hudud_inform
Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

https://t.me/hudud_inform
🔰Бухоро вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа ходисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

✔️Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларнинг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

🟢Бухоро вилояти ҳокимлиги Telegram канали
🟢Бухоро шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🟢Когон шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🟢Қоракўл тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Когон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Шофиркон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Вобкент тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Ромитан тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Бухоро тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Қоровулбозор тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Жондор тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Пешкў тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Ғиждувон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Олот тумани ҳокимлиги Telegram канали

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Туризм қўмитаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Бухоро шаҳрида "дрон шоу" ўтказилди.

📹 Видеолавҳа Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
❗️Ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади

Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 майдан:

🔹суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади;

🔹фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади;

🔹ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилади.

2024 йил 1 декабрдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминловчи “Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилади.

2024 йил 1 апрелдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Мажбурий ижро бюросига асосий фаолияти вояга етмаганлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қўшимча 230 та давлат ижрочиси штат бирлиги ажратилади.

Марказий аппаратнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси таркибида Мониторинг маркази ташкил этилади.

Марказий аппаратда Активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш бўлими, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида Активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш шўъбаси ташкил этилади.

https://t.me/hudud_inform
🔰Тошкент вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа-ҳодисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

✔️Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларининг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

🟢Тошкент вилояти ҳокимлиги Telegram канали
🟢Ангрен шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🟢Бекобод шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🟢Бекобод тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Бўка тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Зангиота тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🟢Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🟢Оққўрғон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🟢Оҳангарон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Паркент тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Пискент тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Чиноз тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Тошкент тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🟢Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Қибрай тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Янгийўл тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🟢Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Telegram канали

https://t.me/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Сурхондарё вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа ходисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

✔️Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

🔹 Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Термиз шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Ангор тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Бандихон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Бойсун тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Денов тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Қизириқ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Қумқўрғон тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Музработ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Олтинсой тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Сариосиё тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Термиз тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Узун тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Шеробод тумани ҳокимлиги Telegram канали
🔹 Шўрчи тумани ҳокимлиги Telegram канали

https://t.me/hudud_inform
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди.

https://t.me/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 1-июндаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ 2024-йил 1-январдан бошлаб қуйидаги ижтимоий тўловлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди:

1️⃣ Ёшга оид нафақа;
2️⃣ Боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
3️⃣ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига нафақа;
4️⃣ Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (1 ва 2-гуруҳ, 18 ёшдан катта);
5️⃣1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун нафақа;
6️⃣ Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси;
7️⃣ Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
8️⃣ Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“Суюнчи пули”);
9️⃣ Дафн қилиш учун нафақа (“Дафн пули”).

Бунда, ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тариби сақлаб қолинган ҳолда, эндиликда фуқаролар мазкур ижтимоий тўловлар билан боғлиқ барча саволларига туман ёки шаҳарлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилишлари мумкин эканлигини маълум қиламиз.

https://t.me/hudud_inform
‼️Қурилиш ишлари сабабли Оромгоҳ массивидаги кўприк йўли вақтинчалик ёпилади

Оромгоҳ маҳалласи ҳудудидаги Катта Наманган канали кўприги қайта қурилмоқда.

📌Бугун 4-январ соат 22:00 дан 6-январ тунги 01:00 га қадар ушбу ҳудуддан ўтган асосий йўлда автомобиллар ҳаракати вақтинчалик чекланишини маълум қиламиз.

https://t.me/hudud_inform
🔰Навоий вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа ходисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

✔️Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларнинг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!


🟢Навоий вилояти ҳокимлиги Telegram канали
🟢Навоий шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🟢Кармана тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢 Нурота тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢 Ғозғон шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🟢Навбаҳор тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Қизилтепа тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Конимех тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
🟢Учқудуқ тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Томди тумани ҳокимлиги Telegram канали
🟢Хатирчи тумани ҳокимлиги Telegram канали

https://t.me/hudud_inform
❗️20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳамда “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошади.

Бу ҳақда ташкилот ахборот хизмати маълум қилди.

https://t.me/hudud_inform