Hudud Inform
9.35K subscribers
18.1K photos
3.95K videos
19 files
13.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Навоий” эркин иқтисодий зонасини ҳамда "Навоий" халқаро аэропорти юк терминалини бошқариш бўйича ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этди.

Шу билан давлатимиз раҳбари Навоий вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🎞 Маҳмуд Расулов: Ногиронман деб айтишга ва нимадир талаб қилишга уяламан...

📹
Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.

Олий Мажлис икки палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.

Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколат муддати – 5 йил.

Қонунчилик палатаси – бир юз эллик депутатдан иборат.

Сенат ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 76-, 77-моддалар

https://t.me/hudud_inform
🔰Статистика маълумотларини давлат хизматлари марказлари орқали олиш имконияти яратилади

Ҳукумат қарори (672–сон, 24.11.2022 й.) билан Статистика маълумотларини тақдим этиш буйича давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди.

Регламентга кўра, фуқаролар мазкур давлат хизмати доирасида статистика дастури ва фаолиятида юритиладиган статистик таснифлар асосида шакллантириладиган маълумотлар, шунингдек очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотларни олиши мумкин.

Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:

таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, шунингдек индивидуал маълумотларни сўраш;

шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Давлат хизмати доирасида олинган статистика маълумотларини тарқатишда (қайта чоп этишда) маълумот олинган манбага мажбурий тартибда ҳавола берилиши шарт.

Тақдим этиладиган ҳар бир статистик маълумотни шакллантириш учун БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

https://t.me/hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, вилоят божхона бошқармасининг “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постида ўтган 10 ой давомида:

Давлат бюджетига 3 трлн. 990 млрд. сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилди.

Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига 5 трлн. 196 млрд. сўм миқдорида имтиёзлар берилди.

2022-йил 135 306 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Шундан “яшил” йўлакда – 39 057 та, “сариқ” йўлакда – 76 177 та, “қизил” йўлакда 20 072 та божхона юк декларацияси расмийлаштирилган.

2022-йил 10 ой давомида пост томонидан расмийлаштирилган импорт ва экспорт товарларнинг ташқи савдо айланмаси 5 млрд. 244 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

https://t.me/hudud_inform
Эслатма: 1 декабрдан қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари ҳисоблаш тартиби кучга киради

❗️
Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади:

🔹 ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

🔹ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

🔹муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

https://t.me/hudud_inform
🔰Ҳукумат қарори (666–сон, 23.11.2022 й.) билан Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

☑️ Низом билан қуйидагилар белгиланди:

🔹 норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни аниқлаш тартиби;

🔹норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;

🔹норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда ифлослантирувчи моддаларнинг сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиб юборилиши оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;

🔹норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарарни қоплаш ва ундириш тартиби.

❗️ Мазкур низом талаблари стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ва қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида ноқонуний қазиб олишда ҳамда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишда етказилган зарарни ҳисоблашга нисбатан татбиқ этилмайди.

➡️ Қуйидаги ҳолатлар норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш ҳисобланади:

▫️норуда материаллар мавжуд ер қаъри участкасидан рухсатнома олмасдан туриб фойдаланиш;

▫️ норуда материаллар учун берилган кон ажратмасидан ва ажратилган ер участкалари доирасидан четга чиқиш.

https://t.me/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Акмалжон Азимжонович Махмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунгача Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗻"Қамчиқ" довонида об-ҳаво шароити ва йўл ҳолати яхши

https://t.me/hudud_inform
1 декабрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизими жорий этилади

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузишнинг балл тизими қандай ишлаши тушунтирилди: 1 балл — тезликни оширганлик учун; 3 балл — светофорнинг қизил чироғидан ўтганлик учун.

Эсда тутиш муҳим:
12 баллдан кейин ҳайдовчи автоматик равишда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлади.

https://t.me/hudud_inform
Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кунига олти километр ёки ўн минг қадам пиёда юриш остеопороз, қандли диабет, гипертония каби хавфли касалликларнинг олдини олишга катта ёрдам беради.

— Спорт – организм учун кони фойда, — дейди олий тоифали шифокор Севара Хусанова. — У танани чиниқтириб, иродани тоблайди. Бироқ вақт етишмаслиги боис ҳамма ҳам у билан фаол шуғуллана олмайди. Бундай инсонлар учун эса пиёда юриш энг фойдали машғулотдир.

Албатта, у билан шуғулланиш индивидуал бўлиб, инсон ўзининг жисмоний ҳолатига қараши лозим. Кимдир учун 1000 қадам юриш катта жасорат бўлса, яна кимдир 15 ёки 20 минг метр масофани чарчоқсиз босиб ўтади. Шу боис одам қанча пиёда юргиси келса, шунча юриши ва масофани ҳар куни ўртача 100 қадамдан ошириб бориши зарур.

Бироқ ёш тоифалари учун бу кўрсаткич турлича. Мисол учун, 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар 11 мингдан 15 минг қадамгача, ўсмирлар 12 мингдан 20 минг қадамгача, катталар 5 мингдан 10 минг қадамгача, кексалар эса 3 мингдан 5 минг қадамгача бўлган масофани осон ва қийинчиликсиз босиб ўтишлари мумкин.

Машғулот пайти, айниқса, унинг бошланғич босқичларида нафас олиш ва пульсни назорат қилиш мақсадга мувофиқ. Юриш вақтида пульс сони дақиқасига 100 тадан кам бўлса, тезликни ошириш керак, агар 120 дан ортиқни кўрсатса, секинлашиш даркор. Юқорида айтилганидек, машғулот вақтида пульс сони 100 дан кам бўлса, бундай юришдан ҳеч қандай фойда йўқ. Бунинг сабаби пульс сони 100 дан кам бўлганида моддалар алмашинуви жараёни худди тинч ҳолатдагидек кечади.

Пиёда юриш билан исталган об-ҳаво шароитида ва куннинг хоҳлаган вақтида шуғулланиш мумкин. Уни овқатдан 1,5-2 соат аввал ёки кейин бир хил вақтда бошлаш керак. Ортиқча вазнли инсонлар эса оч қоринга пиёда юриши тавсия этилади.

Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради. Қолаверса, мутхассислар кузатувларига кўра, у билан доимий шуғулланган одамларда ўлим ҳолати эҳтимоли ўзларини ортиқча уринтирмаган кишиларга нисбатан 32 фоизга кам бўлиши аниқланган.

Шунингдек, тўғри пиёда юриш умуртқа поғоналари тўқималарини кислород билан тўйинтиришга, интервертебрал дискларни мустаҳкамлашга катта ёрдам беради. Шу билан бирга, заифлашган асаб толалари ишини рағбатлантиради, юрак хуружи ва инсульт каби оғир касалликлар хавфи икки баравар камаяди.

Бундан ташқари:

ақлий заифлик;
депрессия;
йўғон ичак саратони;
семизлик;
қандли диабет;
бўғим касалликлари;
овқат ҳазм қилиш муаммолари;
юрак тезлигини яхшилаш, қон томирлар мустаҳкамлиги
учун ҳам пиёда юриш тавсия этилади.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёга саёҳат: шифобахш туз ғори – табиат мўъжизаси

манба

https://t.me/hudud_inform
Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида пастель техникасида ижод қилувчи мусаввирларнинг Pastello номли кўргазмаси очилди.

👉 Батафсил

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👫📗 Йўл ҳаракати қоидалари болаларга ёшлигиданоқ ўргатилиши зарур

https://t.me/hudud_inform
Халқ таълими вазири Жиззах мактабларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Жиззах вилоятидаги мактаблар фаолиятини ўрганди.

Хусусан, Шароф Рашидов туманидаги 5-сонли мактабда бўлиб, дастлаб ўқувчилар учун яратилган шароитлар, кузги-қишки мавсумда иссиқликни сақлаш учун кўрилган чоралар билан танишди. Сўнг мактаб кутубхонасида 8-синф ўқувчилари билан мулоқот қилиб, уларнинг келажак касблари, қизиқишлари, фанларни ўзлаштиришлари юзасидан суҳбатлашди. Мулоқотда ўзининг теран фикри ва ҳозиржавоблиги, одоби билан алоҳида ўрнак кўрсатаётган 8-синф ўқувчиси Маржона Жўрабоевага ноутбук тақдим этилди ҳамда фарзандини муносиб тарбиялаётганлиги учун унинг ота-онасига Халқ таълими вазирлигининг ташаккурномаси юбориладиган бўлди.

https://t.me/hudud_inform