Hudud Inform
10.1K subscribers
18K photos
3.89K videos
19 files
13.6K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
❗️Ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналларда янги қонун кучга кириши натижасида эндиликда барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши ва барча ижтимоий тармоқ саҳифалари кузатув остида бўлиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

⚖️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.me/hudud_inform
#Хоразм_вилояти

Хоразм вилоятидаги 526 та маҳаллада фаолият олиб борадиган ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди

Ушбу ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилади ва юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари Миллий кадрлар заҳирасига киритилади.

https://t.me/hudud_inform
Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистонда ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ — ТИВ расмий вакилининг ахбороти

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни Қозоғистондаги вазиятни мунтазам равишда кузатиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари – Нур-Султондаги Элчихонаси, Олма-ота ва Ақтаудаги бош консулликларида тезкор штаблар ташкил этилди.

Қийин аҳволда қолган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Талабалар билан алоқа ўрнатилди. Уларга зарур ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Нур-Султон шаҳридаги аэропортда парвозини кутаётган фуқаролар иссиқ овқат билан таъминланди.

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан уларнинг қариндошлари ва яқинлари ўртасида алоқа ўрнатишда тезкор ёрдам кўрсатилмоқда.

Олма-отадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилди. Улар “Узбекистан аирвайс” компаниясининг навбатдаги рейслари орқали Ватанга қайтарилади. Ҳозирда Олма-ота аэропорти ёпиқлигича қолмоқда.

Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасалари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан жойларда доимий алоқада бўлиб турибди. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ.

Вазирлик эслатиб ўтадики, мамлакатимиз фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон рақами: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон рақами: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон рақами: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

https://t.me/hudud_inform
Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
#Сирдарё_вилояти

Сирдарёда «Ҳоким ёрдамчилари» фаолиятини бошлади

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари 10 январдан ўзларига бириктирилган маҳаллаларда хизмат вазифаларини бажаришга киришди.

Вилоятда жорий йил январь ойи якунига қадар ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилади. Ушбу тизим асосида ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги мониторинги амалга ошириш билан бир қаторда ҳар чорак якунлари бўйича ишда юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари Миллий кадрлар захирасига киритилади.

Фаолияти самарадорлиги мониторингига кўра паст натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари лавозимидан озод этилади ҳамда вакант лавозимларга янги очиқ танлов эълон қилинади.

https://t.me/hudud_inform
ЙПХ ходимлари ва ҳайдовчиларнинг асосий мажбуриятлари ҳақида биласизми?

https://t.me/hudud_inform
#Жиззах_вилояти

Жиззах вилоятида ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, вилоят ҳокимининг 2022 йил 10 январдаги 5-3-0-F/22 сонли фармойиши билан вилоятдаги 299 та маҳаллада фаолият олиб борадиган ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланишди.

Лавозимга тайинланган ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланиб боришади.

Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдорлари ва уларга яратилган шарт-шароитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган тартибда белгиланган.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилади ва юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари Миллий кадрлар заҳирасига киритилади.

https://t.me/hudud_inform
🚉 Поездда ҳар бир йўловчи (тўлиқ ёки болалар чиптасига) ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган қўл юки олиб юриш ҳуқуқига эга. Икки ўринли купе вагонларида 50 кг қўл юки олиб юрилишига рухсат этилади.

💼 Йўловчига қўл юки белгиланган меъёрдан (36 кг) ортиқча қуйидагиларни ташишга рухсат этилади: портфель, аёллар сумкачаси, дурбин, чанғи ва унга таёқчалар, қармоқлар, фотоаппарат, соябон, шунингдек уч ўлчамига кўра 100 см дан ошмайдиган бошқа кичик буюмлар.

https://t.me/hudud_inform
Хорижга чиқиш паспортини олиш учун Ягона портал орқали ариза юборинг ва 10 фоизлик чегирмага эга бўлинг.

Мазкур ҳужжатни расмийлаштириш учун my.gov.uz орқали ариза юбориб, белгиланган Давлат божини 10 фоиз арзон (243000 сўм) тўланг.

https://t.me/hudud_inform
#Андижон_вилояти

Андижонда «Ҳоким ёрдамчилари» фаолиятини бошлади

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари 11 январдан ўзларига бириктирилган маҳаллаларда хизмат вазифаларини бажаришга киришди.

Вилоятда жорий йил январь ойи якунига қадар ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилади.

Ушбу тизим асосида ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги мониторинги амалга ошириш билан бир қаторда ҳар чорак якунлари бўйича ишда юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари Миллий кадрлар захирасига киритилади.

https://t.me/hudud_inform
«Uzbekistan Airways» талабалар учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, қўшимча рейслар 20 – 23 январь кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

20 январь

Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20

Тошкент – Нукус 19:00/20:40
Нукус – Тошкент 21:20/22:40

21 январь

Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20

Тошкент – Бухоро 07:30/08:40
Бухоро – Тошкент 09:20/10:20

23 январь

Тошкент – Фарғона 12:50/13:40
Фарғона – Тошкент 14:20/15:10

Тошкент – Қарши 08:00/09:00
Қарши – Тошкент 09:40/10:40

Тошкент – Термиз 07:30/08:50
Термиз – Тошкент 09:30/10:40

Тошкент – Бухоро 07:30/08:40
Бухоро – Тошкент 09:20/10:20

Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20

Тошкент – Андижон 12:30/13:30
Андижон – Тошкент 14:10/15:00.

https://t.me/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 12 январь, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

●Мавзу:
Фуқаролардан қимматбаҳо металлар, пул маблағларини инвестиция сифатида ташкилот ҳисобига жалб қилиш, юқори фоизларда йиллик даромад беришни ваъда қилиб, молиявий “пирамида” ташкил этилган айрим ноқонуний ташкилотлар фаолиятини олдини олиш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: ИИВ, Бош прокуратура, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан 2021 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Мастура Ҳайитова, "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Аҳолидан тушган мурожаатлар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Холида Шодиева, "Ўзагроинспекция” ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун 2022 йилги 1-стипендия танловини ўтказиш юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Жамғарма мутасаддилари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади

Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди:

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида «CОВИД-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;

давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;

ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);

йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;

мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.

https://t.me/hudud_inform
🔸2021 йил давомида аҳолига ажратилган 🏢ипотека кредитлари бўйича маълумот

https://t.me/hudud_inform
🇺🇿#Инфографика: "Янги Ўзбекистон" стратегияси 2022 - 2026: макроиқтисодий барқарорлик

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида "Янги Ўзбекистон"нинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари келтирилган.

✔️Келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 1,6 баробар ошиши, 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад эса 4 минг долларга етиши кутилмоқда, бунинг натижасида Ўзбекистон қатор "ўртача даромад даражаси юқори бўлган давлатлар"қаторига кириши мумкин.

✔️2023-2025 йилларда ўртача йиллик ЯИМ ўсиш суръати 6,5% ни ташкил этади ва иқтисодиётни кредитлашнинг йиллик ўсиш суръати 16-18% даражасида режалаштирилган.

✔️Йиллик инфляция даражасини 2022 йилдаги 9 фоиздан 2023 йилгача 5 фоизга босқичма-босқич пасайтириш кўзда тутилмоқда.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда реал вақт режимида ҳодисаларни кузатиш ва уларга тезкор жавоб қайтариш имконини берувчи Вазиятлар маркази ўз ишини бошлади

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ МУНОСАБАТИ:

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” БОҒИДАГИ СТЕЛЛА ОСТИДА ҚУРИЛГАН БАРЕЛЕФ ҲАҚИДА.

https://t.me/hudud_inform
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилда 9 миллиард 500 миллион доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий сармояларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган.
Давлатимиз раҳбари ҳар бир инвестиция лойиҳасини доимий назоратга олиб, ташаббускорларга кўмаклашиш ва ўз вақтида ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.

Состоялось совещание по вопросам деятельности Министерства инвестиций и внешней торговли и Агентства стратегического развития.
В нынешнем году предусматриваются привлечение более 9 миллиардов 500 миллионов долларов прямых иностранных инвестиций и доведение объема экспорта до 14 миллиардов долларов.
Глава государства дал поручения по установлению постоянного контроля за каждым инвестиционным проектом, содействию их инициаторам и своевременному запуску.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #strategikrivojlanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter