Hudud Inform
10.3K subscribers
18K photos
3.88K videos
19 files
13.6K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ҳурматли фуқаролар!

@hokim_ermanov орқали Хоразм вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу аккаунт шахсан вилоят ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли хоразмликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами (62) 223-00-54

Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.me/hudud_inform
Айни дақиқаларда Тошкент шаҳрида ОАВ соҳаси бўйича Ўзбекистон – Россия иккинчи медиафоруми ўз ишини бошлади.

Тадбирда ҳар икки мамлакатнинг ахборот соҳаси мутасаддилари, етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирок этмоқда.

Форумнинг очилиш маросимида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев сўзга чиқди ва иштирокчиларни қутлади.

https://t.me/hudud_inform
Ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда Турк Иттифоқи Пекин шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилишни режалаштираётганлиги ҳамда Турк давлатлари президентлари Олимпиадада иштирок этмасликлари айтиб ўтилган маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Бу ҳақда antifake.uz канали хабар берди.

Аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍«Save Aral» марафони энди Тошкентда!

20 ноябрь
куни «Пахтакор» марказий стадионида «Янги нафас» спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида «Save Aral» хайрия акциясининг жорий йилги якуний финал босқичи ўтказилади.

Акция доирасида корхона ва ташкилотлар жамоалари экиден — спорт эстафетаси йўналишида ўзаро куч синашса, якка тартибдаги иштирокчилар оммавий хайрия марафонида иштирок этишади.

● Батафсил: uzathletics.uz, 97 720 13 99.

https://t.me/hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!

https://namangan.uz/uz/tadbirkorlar-murojaati орқали Наманган вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу виртуал қабулхона шахсан вилоят ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли наманганликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами (69) 227-07-11 ёки 1056

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.me/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Даврон Абдулпаттахович Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Зоир Тоирович Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимини эгаллайди.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

https://t.me/hudud_inform
Эллен Кадированинг «Қиш эртаги»

❄️ Тошкент фотография уйида ёш ижодкор Эллен Кадированинг пойтахтимизнинг қорли манзарасига «Қиш эртаги» номи билан сайқал берувчи кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

https://t.me/hudud_inform
Узаков Улугбек Юлдашевич Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган. У бунгача Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари эди.

https://t.me/hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!

http://karakalpakstan.uz/uz/feedback орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу виртуал қабулхона шахсан Вазирлар Кенгаши Раисининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли қорақалпоқликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами (61) 222-26-14

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати

***

Ҳүрметли пуқаралар!

http://karakalpakstan.uz/uz/feedback арқалы Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңеси Баслығына өзиңизди қыйнап атырған машқалалар бойынша туўрыдан-туўры мүрәжат етиўиңиз мүмкин.

❗️Усы виртуал қабыллаўхана Министрлер Кеңеси Баслығының қадағалаўында!

Еслетпе: Ҳүрметли қарақалпақстанлылар, мүрәжатыңызға қосымша түрде толық аты-фамиляңыз, жасаў мәнзилиңиз ҳәм телефон номериңизди қалдырыўды умытпаң! Бул мүрәжатты нәтийжели көрип шығыў ҳәм шешиўде жәрдем береди.

Исеним телефон номери (61) 222-26-14

Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңеси мәлимлеме хызмети

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги матбуот-штаби: истеъмолчиларга электр энергияси таъминоти хусусида кунлик маълумот бериб борилиши йўлга қўйилди

Матнни ўқиш

https://t.me/hudud_inform
2021 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига Акмалхўжа Мавлонов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Бу ҳақда парламент ахборот хизмати маълум қилди.

https://t.me/hudud_inform
🔰 Ходим ишлаш имкониятидан ноқонуний маҳрум этилганда ололмай қолган барча иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт.

Бундай ҳолларга қуйидагилар киради:

📌 ишга қабул қилиш ноқонуний рад этилиши;
📌 меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилиниши;
📌 ходим ноқонуний бошқа ишга ўтказилиши;
📌 меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилиши;
📌 ҳар қандай усулда ходим шаънига доғ туширувчи маълумотлар тарқатилиши ва бошқа ҳолатларда.

https://t.me/hudud_inform
Танзила Норбоева: Хотинларига зўравонлик қилаётган шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар етарли эмас

Сенат раиси Танзила Норбоева 18 ноябрь куни ўтказилган 21-ялпи мажлис давомида аёлларни реабилитация қилиш марказлари, хотинларига зўравонлик қилаётган эрлар ҳақида гапирди.

«ННТ томонидан аёлларни реабилитация қилиш марказлари халқаро стандартлар асосида иш олиб боряпти, биз хотин-қизларга ижтимоий ёрдам беришда уларнинг тажрибасидан ҳам фойдаланишимиз керак. Шунингдек, мазкур йўналишда кадрлар салоҳияти масаласи ҳам муҳим. Кимлар аёлларни реабилитация қиляпти? Кимлар аёлларга психологик, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам беряпти? Бу борада ҳам муаммолар етарли», — деди Танзила Норбоева.

Сенат раиси бугунги кунда ёрдамга муҳтож аёлларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳимоя ордерлари берилаётгани, лекин ўша аёл бир ойдан сўнг зўравон эри билан яна ҳаётини давом эттираётгани, яна қайтадан аввалги салбий ҳолатлар юз бераётганини ҳам қайд этиб ўтган.

«Шунинг учун биз биринчи навбатда бу тоифадаги аёлларни тўлиқ нормал ҳаётга қайтариш чораларини кўришимиз керак. Уларни ‘аёллар дафтари’га киритиб, уй-жой масаласи, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш чораларини кўриш лозим. Бу ҳам инсон ҳуқуқи, аёл ҳуқуқи», — таъкидлади Т.Норбоева.

«Хотинларига зўравонлик қилаётган шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар етарли эмас. Гарчанд улар қонунчилигимизда белгиланган бўлишига қарамай. Шундай бўлса ҳам бу бўйича ишларни тизимли назоратга олиш керак», — деган Сенат раиси.

https://t.me/hudud_inform
ЕТБ: «Ўзбекистон Евросиёдаги иқтисодий интеграция жумбоғининг асосий элементларидан биридир»

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи арафасида "ЭО" таҳририяти ЕТБ бошқаруви раиси ўринбосари Сергей Василев билан интервью тайёрлади.

▫️ Ўзбекистон #ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Ҳозирда Ўзбекистоннинг Евросиё тараққиёт банки таркибига кириш масаласи кўриб чиқилмоқда. ЕТБ Кенгаши раисининг ўринбосари Сергей Василев билан – бу ҳар икки томон учун нима бериши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашдик.

▫️Шунингдек, Сергей Александрович ЕОИИнинг + Ягона товар тарқатиш тармоғидаги иштироки Ўзбекистонга нима бериши тўғрисида гапирди.

Интервьюни ўқиш

https://t.me/hudud_inform
Биржа савдоларида АИ-80 маркали автомобиль бензини нархининг тушиш тенденцияси давом этаяпди

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 15 ноябрига нисбатан 18 ноябрь куни биржа савдоларига жами
4438,9 тн АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3339,7 тн ёки 75 фоизи сотилган.

АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 129 минг сўмдан 9 180,5 минг сўмгача пасайиб 9 фоизга арзонлашди.

https://t.me/hudud_inform
❄️Андижон шаҳри кўчаларида қор.

https://t.me/hudud_inform