Hudud Inform
9K subscribers
18.2K photos
3.99K videos
19 files
14K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Марказий банк ахборот хизмати:

Тўлов тизимлари кўрсаткичлари

📌
Тўлов терминаллари сони

📌 Банкомат ва инфокиосклар сони

📌 Банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган тўловлар суммаси

📌 Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси

📌 Масофавий банк хизматидан фойдаланувчилар сони

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 20:10да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня в 20.10 фильм "Илк қадам" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.

В фильме рассказывается о нынешней ситуации в возрожденной системе дошкольного образования, ее планах и перспективах.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Наманган_вилояти

Бугун Наманган вилояти Давлат ер ва кадастр назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуман кун тартибидан:

▶️ 1-масала: Янги ташкил этилган яъни янгича форматдаги Кадастр агентлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимларининг асосий вазифа ва функциялари ҳақида;

▶️ 2-масала: Кадастр агентлигининг вилоят бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Давлат ер ва кадастр назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида;

▶️ 3-масала: Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларга ер учасикасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмасликнинг оқибатлари ҳақидаги масалалар ўрин олган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Вилоятда Ёшлар муаммолари ва уларнинг ечимини таъминлашдаги салбий ҳолатлар муҳокама марказида бўлди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Адлия вазирлиги кўмаги билан юртимизда биринчи бўлиб Миришкор туманида ҳокимнинг электрон қарори қабул қилинди

✍️ Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вазирлик томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон – "E-qaror" тизими синов тариқасида ишга туширилган эди.

Бугун Қашқадарё вилоят ҳокимидан сўнг нафақат вилоятда, юртимиздаги барча туманлар ичида Миришкор туманида биринчи бўлиб, Адлия бўлимидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказган ҳолда, ҳеч қандай қоғозларсиз, "E-qaror" электрон тизими орқали туман ҳокимининг "Миришкор туманида дам олиш кунлари ярмаркаларни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги норматив тусдаги қарори қабул қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Хайрулло Бозоров ва Манзура Салимова cенаторликка сайланди

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисида яширин овоз бериш жараёни якунланди.

✍️ Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Саноқ комиссиясининг ҳисоботига кўра, 2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, 31-Қува сайлов округи бўйича вилоят кенгаши депутати, вилоят она ва бола скрининг маркази директори Манзура Салимова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

🏢 Сирдарё тумани марказидан 15 километр олисда жойлашган Бахт шаҳарчасида Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган маҳаллабай ўрганишлар, фуқаролар билан суҳбатлар айнан шу ҳудудда "Бахт" филиалини ташкил этиш учун асос бўлди.

🏘 ДХТ ахборот хизмати маълумотида айтилганидек, Бахт шаҳарчасининг 13,5 нафардан ортиқ, яқин атрофдаги Орзу, Аҳиллик, Бешбулоқ, Туркистон, Янгиобод, Навоий, Деҳқонобод ва Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинларининг 33 мингга яқин нафар аҳолиси Давлат хизматларидан фойдаланиш учун туман марказига қатнаб овора бўлмайдилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Диққат, Диққат!

❗️ Сиз кутган ва сиз соғинган “Республика ёшлар овози” фестивали

💃🕺Фестиваль иккита ёш тоифасида 5 дан 15 ёшгача ҳамда 16 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида

🔸бахшичилик, анъанавий ижро,

🔸опера ҳамда

🔹эстрада йўналишларида ташкил этилади.

📆 Фестивалнинг саралаш ва ҳудудий босқичлари кастинг тарзида март-апрель ойларида ўтказилади.

❗️ Ҳар бир ҳудуддан жами 6 нафар (5 дан 15 ёшгача 1 нафардан (жами 3 нафар) ва 16 дан 30 ёшгача 1 нафардан (жами 3 нафар) ғолиб Республика босқичида иштирок этади.

⚠️ Республика босқичи июнь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида ўтказилади.

🏆Республика ғолиблари ҳар бир йўналиш бўйича 50 миллион сўмгача маблағ билан тақдирланади.

📝 Қизиқдингизми, унда дарҳол Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилинг.

✔️ Иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Даврон Ҳидоятов кореялик инвесторлар билан меморандум имзолади

⚡️Чирчиқ шаҳрида "Survival & Rescue Training Park" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Тошкент вилояти раҳбари Корея Республикасининг “INSTAR CO LTD" компанияси вице-президенти Song Do Xum билан учрашди.

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, кўзда тутилган лойиҳа доирасида авиация ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш, фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофазани ташкил этиш учун машғулотлар олиб бориш ҳамда оромгоҳ ташкил этилади.

🔸Қайд этилганидек, мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 42 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, лойиҳа фойдаланишга топширилиши натижасида 400 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
СУД ТИЗИМИНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ – УСТУВОР ВАЗИФА

Аввало шуни айтиш керакки, судлар фаолияти бошқа давлат органлари фаолиятидан тубдан фарқ қилади.

Биринчидан, вазирлик ёки ҳокимликларда кадрларни танлаш ва лавозимга тайинлаш вазир ёки ҳокимнинг ваколати доирасида амалга оширилади. Шунингдек, вазир ёки ҳоким қўл остидаги ходимлар учун масъул бўлгани ҳолда ҳар бир ходимга зарур топшириқлар бериш ваколатига ҳам эгадир.

Судларда эса бу жараён тубдан фарқ қилади. Аниқроқ айтганда, судья ўз фаолиятида мутлақо мустақил ҳисобланади, унга бирон-бир иш юзасидан муайян қарор чиқариш ҳақида топшириқ ёки кўрсатма беришга ҳеч ким ҳақли эмас.

Яъни судьянинг фаолиятига четдан аралашиш қонуний жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шунингдек, судья томонидан қабул қилинган қарор фақатгина юқори инстанция судларида, уч ёки беш нафар судьядан иборат судлов ҳайъати томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Суд қарорларини бекор қилишнинг процессуал тартиби амалдаги қонунчилигимизда аниқ белгилаб қўйилган. Айтайлик, туман, туманлараро, шаҳар суди судьяси томонидан қабул қилинган қарор, башарти апелляция инстанциясида кўрилмаган бўлса, Олий суд томонидан ҳам бекор қилишга йўл қўйилмайди. Бу тартиб одил судловнинг асосий тамойилларидан бири - судьялар мустақиллигини таъминлашнинг муҳим омилидир.

Сўнгги йилларда судлар томонидан қабул қилинган оқлов ҳукмлари сонининг ортиб бораётгани – суд тизими фаолиятидаги реал ижобий тенденциядир. Умуман айтганда, судларнинг фаолияти жамиятда қонун устуворлиги ва адолат тамойилини таъминлашдан иборатдир. Хусусан, жиноят ишлари бўйича судларда қарор қабул қилиш чоғида асосий эътибор оқлов ёки айблов ҳукми чиқаришга эмас, балки ҳар жиҳатдан қонуний, асосли ва адолатли ҳукм чиқаришга қаратилиши ғоятда муҳимдир.

Судлар томонидан қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилиниши замирида жамиятда адолат тамойилларини қарор топтириш, фуқарорлар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, фуқароларнинг судларга ишончини ошириш каби кўплаб мақсадлар мужассамдир.

Юқорида қайд этилганларни таъкидлашдан мақсад шуки, бугун баъзи журналист ва блогерлар томонидан судлар фаолиятига асоссиз равишда аралашиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Хўш, бундай ҳолатлар нималарда кўринади?

Бу саволга жавобан шуни айтиш керакки, бугун айрим журналист ва блогерлар судлар томонидан ҳали кўриб тамомланмаган иш натижаларини ўзларича шарҳлашга уринмоқда. Оммавий ахборот воситалари очиқлик ва ошкоралик тамойилини суиистеъмол қилмасликлари, бундай имкониятдан судларга босим ёки тазйиқ ўтказиш йўлида фойдаланмасликлари лозим.

Одил судловга фақатгина иш учун аҳамиятли ҳар бир важ, далиллар синчиклаб текширилиб, қонуний баҳо берилганидан сўнггина эришиш мумкин. Қайд этмоқчиманки, одил судлов фақатгина суд залида ва суд жараёни ниҳояси бўйича амалга оширилади.

Бугунги кунда, судьялар корпуси инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун устуворлигини таъминлашни асосий қадрият ва тамойил деб ҳисоблаб, унга қатъий риоя қилмоқда.

Устувор вазифа - суд тизимининг мустақиллиги. Бу, ўз навбатида, адолатли одил судлов ва фуқароларнинг суд ҳокимиятига ишончини оширишнинг зарурий шартидир.

Азиз Абидов,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан
ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Мирзачўл туманида “туманбай”, “секторбай”, “маҳаллабай”, “фуқаробай” тизимини ташкил этиш бўйича намунавий семинар ўтказилди

✍️ Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2021 йил 1 мартдан бошлаб,
✈️ Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия тизимидаги ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида ўтказилаётган "Бахшичилик санъати" танловининг Республика босқичи

✍️ Видеоматериал Миллий гвардия ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Наманган шаҳридаги "Бунёдкор" маҳалласида "Ёшлик" кичик саноат зонасига тамал тоши қўйилди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ички саёҳатларга 50 фоизгача субсидиялар бериш тартиби ва жойлаштириш воситаларидан ундириладиган маҳаллий туристик йиғимнинг миқдори тасдиқланди

Батафсил:
https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1631

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📆 Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишлари аниқ бўлди

Президент фармонига биноан ўзбек халқи Наврўз байрамида кетма-кет 3 кун дам олади:

👉 20 март - шанба (қўшимча ишламайдиган кун);
👉 21 март - якшанба (дам олиш куни);
👉 22 март - душанба (дам олиш куни 27 мартга қолдирилди).

8 март байрами душанба кунига тўғри келишини ҳисобга олинса, март ойида умумий 4 кун дам оладилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун тунда келармиш баҳор...

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform