2 subscribers
151 photos
62 videos
2 files
16 links
_islomiy suratlar
_islomiy savol javoblar
_islomiy ma'lumotlar
Download Telegram
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир”, деб айтдилар. Имом Аҳмад ривояти.

Мисвокнинг фойдаларидан:

1. Оғизни хушбўй қилади.
2. Милкни мустаҳкам қилади.
3. Балғамни кесади.
4. Кўзни равшанлаштиради.
5. Тишдаги касалликни кетказади.
6. Ошқозонни соғломлаштиради.
7. Овозни софлайди.
8. Ҳазм жараёнига ёрдам беради.
9. Уйқуни ҳайдайди.
10. Ўқиш учун фаоллаштиради.
11. Намозга фаоллаштиради.
12. Зикрга фаоллаштиради.
13. Роббни рози қилади.
14. Фаришталарни лол қолдиради.
15. Яхшиликларни кўпайтиради.
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

Намозни ўз вақтида ўқиш фарз ва лозимдир. Вақти кирмасдан ўқилган намозлар ҳисобга ўтмайди. Вақтида ўқишга улгурилмаган намозларнинг қазоси ўқилади.

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Эй Алий, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вақти кирганда, жанозани ҳозир бўлганда ва эрсиз аёл тенгини топганда», дедилар»

Имом Термизий ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир», дедилар»

Имом Термизий ривоят қилган.

Аллоҳ таоло фарз қилган намозларнинг ўқиш вақти қуйидаги пайтларда бўлади:

1. Бомдод намозининг вақти – субҳи содиқдан (чин тонг отгандан) кун чиққунчадир.

2. Пешин намозининг вақти – қуёш заволга (оғишга) кетганидан сўнг то нарсаларнинг сояси қуёш тиккага келган пайтдаги соясидан ташқари ўз узунлигига нисбатан икки баравар ортгунига қадар.

3. Аср намозининг вақти – ҳар бир нарсанинг сояси қуёш тиккага келган пайтдаги соясидан ташқари ўзига нисбатан икки баравар ортганидан бошлаб қуёш ботгунчадир.

4. Шом намозининг вақти – кун ботган пайтдан бошлаб кунботар томонда шафақ (қизғиш нурлар) ғойиб бўлгунчадир.

5. Хуфтон намозининг вақти – шафақ батамом йўқолгандан кейин киради.

Витр намози вақти эса хуфтон ўқилгандан кейингина киради. Хуфтон ва витр намозларини субҳи содиққача ўқиса бўлади.

Бомдод намозини тонг ёришганда ўқиш мустаҳаб, аълороқдир. Соат бўйича ҳисобланса, бомдодни кун чиқишидан 40 дақиқача илгари ўқиш мустаҳаб вақтига мувофиқ бўлади.

Пешин намозини ёз фаслида бироз кечиктириб, қиш фаслида эса вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир.

Аср намозини қуёш тиғини ўзгартирмай, нурсиз ҳолатга киришидан олдинроқ ўқиш мустаҳабдир.

Шом намозини доимо қуёш ботиши билан ўқиш мустаҳабдир.

Хуфтон намозини кечанинг учдан бирининг охирида ўқиш афзал ва ниҳоятда аъло бўлади. Витр намозини эса тун охирида уйғонишга қодир бўлган кишилар субҳ олдидан ўқисалар, мустаҳаб амал қилган бўлишади.

Ҳаво булутли кунларда аср ва хуфтон намозларини аввалги вақтларида ўқиш ҳамда бомдод, пешин, шом намозларини эса (вақти киргани маълум бўлмаса) бироз кечиктириб ўқиш мақсадга мувофиқдир.

Қуйидаги вақтларда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш, жаноза намози ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас):

– кун чиқаётган пайтда;

– кун қиём (тикка)га келганида;

– кун ботиш чоғида;

Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони Каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Менга энг рози бўлинган кишилар гувоҳлик бердилар. Уларнинг ичида энг рози бўлингани Умардир. «Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунча ва асрдан кейин (қуёш) ботгунча намоз ўқишдан қайтарганлар», деди»

Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

Нафл (ихтиёрий) намозларни имом хутба ўқиш учун минбарга чиққанида, субҳи содиқдан кун чиққунича, асрни ўқиган киши шом намозини ўқигунча адо этиши макруҳдир, яъни жоиз эмас.

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
Ё Робб, бизни ҳисоб беришга мажолимиз йўқ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кириши берилдим. Уларнинг юзлари бадр (ой тўлган) кечадаги ойдек ва қалблари бир одамнинг қалбидек бўлади. Мен Раббим азза ва жалладан яна қўшишини сўрадим. У менга ҳар бирлари билан етмиш мингта қўшиб берди".

Бу ҳадиси шарифни имом Аҳмад "Муснад"ларида ривоят қилганлар. Мен ҳисоблагични олиб етмиш мингни етмиш мингга кўпайтирдим. 4900000000 (тўрт миллиард тўққиз юз миллион) чиқди.

Эй карами кенг Зот, расулинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир сўровларига етмиш минг баробар қўшиб бердинг. Биз ҳам ўзимизнинг ҳолимиздан келиб чиқиб ўтинамиз, бизни ўша тўрт миллард тўққиз юз миллиондан биттаси қилгин!

Ё Робб, бизни ҳисоб беришга мажолимиз йўқ...😢😢

📌Мубашшир АҲМАД
Нега жаханнам ахлининг аксарияти аёллар булади биласизми чунки.


❗️"90"% аёл киши «қош териш» ҳаром эканлигини ва шу қаторда маълун бўлишларини билсаларда қошларини тераверадилар...

❗️"90"% аёл киши уйидан ташқарига «атр упалар»ни сепиб чиқишлари ҳаром эканлигини ва шу қаторда ҳар қандай эркак киши уни ҳидласа зинокор бўлиб қолишларини билсаларда, «атр упалар»га бурканиб юраверадилар..

❗️"90"% аёл киши кўча кўйда «очиқ-сочиқ» кийиниб юришлари билан лаънатга гирифтор бўлишларини билсаларда, ўзларига «оро» бериб юраверадилар. Ва шу қаторда Аллоҳ таолони рози қилдирадиган «ҳижоб» кийимларини кийишдан «ор» қиладилар.

❗️"90"% аёл киши бошлари «туянинг ўркачи»га ўхшаб қолганини ва шу қаторда Аллоҳ таолонинг «лаънатига» гирифтор бўлишларини билсаларда, бошларини «ўркачга» ўхшатиб юраверадилар.
Энди билдингизми, нима учун дўзах аҳлининг аксарияти аёл кишилардан ташкил топганини??
Бу гапларим билан дилингизга озор берган бўлсам, мени кечиринг муслимам. Аммо бу ҳақиқат...!

Аллоҳим, барча ҳидоят этган бандаларинг қаторида мусулмон аёлларини ҳам «ҳидоят» қилиб холатларини «ислоҳ» қилгин ва «динда», «тақвода» ва «иффатда» собитқадам этгин. 🤲
Солиҳлардан бири қуйидагича:
" Аллоҳим, ризқимда барака бер", деб дуо қилар эди. Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер ", деб айтмайсиз деди.

Шунда у киши: "Аллоҳ таоло тирик жонзотнинг барча турига ризқ кафолатини берган. Лекин мен ўша ато қилган ризқнинг баракасини сўрайман.
Барака Аллоҳ аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", деди.

Аллоҳим! Бизга ато қилган барча нарсада баракангни ёғдир.
Аллоҳ таоло Мусулмон Умматини бешта нарса билан икром қилган:

1) Кибрланмаслик учун уларни заиф қилиб яратди.
2) Овқат, ичимлик ва кийимга бемалол бўлсин, деб уларни кичкина қилди.
3) Гуноҳлари кам бўлсин учун умрларини қисқа қилди.
4) Ҳисоб-китоблари Қиёматда осон бўлсин учун уларни камбағал қилиб яратди.
5) Қабрларида камроқ ётсин, деб уларни охиргилардан қилди.
​​​​Дуода борини сўрайверинг...

Мусо алайҳиссалом дуо қилганларида бирданига кўп нарсаларни сўрадилар.

قَالَ رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي

25. У: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил..

وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي

26. Менинг ишимни осон қил..

وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي

27. Тилимдаги тугунни ечгин..

يَفْقَهُوا قَوْلِي

28. Сўзимни англасинлар..

وَاجْعَلْ لِي وَزِيرًا مِنْ أَهْلِي

29. Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер..

هَارُونَ أَخِي

30. Оғам Ҳорунни..

اشْدُدْ بِهِ أَزْرِي

31. У билан белимни қувватла..

وَأَشْرِكْهُ فِي أَمْرِي

32. Уни ишимга шерик айла..



Кейин Мусо алайҳиссалом бу сўровлардан мақсад нималигини баён қилдилар.

كَيْ نُسَبِّحَكَ كَثِيرًا

33. Сенга кўп тасбиҳ айтишимиз учун..

وَنَذْكُرَكَ كَثِيرًا

34. Ва Сени кўп зикр қилишимиз учун..


Натижа нима бўлди?

Натижа дуоларнинг барчаси бирданига ижобат бўлди.

قَالَ قَدْ أُوتِيتَ سُؤْلَكَ يَا مُوسَىٰ

36. У зот: «Эй Мусо, сенга сўраганинг берилди», деди.


🌹Хулоса:

Демак юқорида ўтган оятлардан қуйидаги қисқа хулосаларни олишимиз мумкин.

°Сўрашда чегара йўқлиги;
°Керакли нарсаларни сўраш;
°Сўралаётган нарсалар зикр, тасбеҳ ва ибодатга кўмакчи бўлиши кераклиги;

Аллоҳ хоҳласа барча дуоларни бир лаҳзада ижобат қилиши ва ҳоказолар
​​☝️#ТОНГИ_ДУО🤲

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.

👤Имом Муслим ривоятлари.

✍Абу Довуднинг ривоятларида:

سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи», деб келган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биридан ривоят қилинади. У зот қизларига тонг отганида:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи маша
аллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади.
(Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.)

✍Абу Довуд ривоятлари.
1000 сўмлик пулни эҳсон қилсак роса кўпга ўхшайди-ю, бозорда жуда камдек туюлади…

▪️Бир соатлик Аллоҳнинг зикри жуда узоқ чўзилганга ўхшайди-ю, телевизор олдидаги бир соат сезилмай ўтиб кетади …

▪️Дуо қилаётганда керакли сўзларни тополмай қийналамиз-у, оғайни-улфатлар билан гаплашганда сўзга чечан бўпкетамиз…

▪️Футболда қўшимча вақт камроқ берилса, жаҳлимиз чиқади-ю, Жума хутбаси озгина чўзилса, шикоят қиламиз…

▪️Қуръоннинг бир порасини ўқиш роса қийин бўлади-ю, бирорта романнинг 100 бетини бир нафасда ўқиб чиқамиз…

▪️Концерт залларида одамлар биринчи қаторлардан жой олишга уринишади-ю, масжидда охирги сафга қочишади…

▪️Қуръоннинг бир оятини ёдлаш роса мушкул бўлади-ю, бекорчи миш-мишларни оқизмай-томизмай тарқатиб юрамиз…

▪️Олди-қочди газеталарда ёзилган нарсаларга ишонамиз-да, Аллоҳнинг каломи оятларига ишонишимиз қийин кечади…

▪️Кўпчилик ҳеч нима қилмай, ҳеч нарсага ишонмай, Жаннатга кириш истагида бўлади...
☝️ Сиқилма! Хафалик ибодатдан заифлаштириб, илмдан қолдиради, тушкунликка олиб боради, ёмон гумонга чорлайди ва умидсизликка йўлиқтиради.

☝️Сиқилма! Хафалик ва безовталик руҳий дардларнинг асоси, асаб орқали келадиган касалликларнинг манбаи ҳамда парокандалик, васваса ва изтиробнинг моддасидир.

☝️Сиқилма! Ахир сенда Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхшилик, келгусида самара берувчи манфаатли ишлар бор-ку?

☝️Сиқилма! Бекорчиликдан диққинафас бўлма! Намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб ўқи, ёз, ишла, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит!
​​🔸Намоздаги ҳолатларнинг жисмоний фойдалари:🔸
✅Қиём - Тик туриш:
➖Белдаги оғриқларни 25% камайиши.
➖Тиззалардаги оғриқларни 52% камайиши.
➖Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.
✅Рукуъ холати:
➖Белдаги оғриқларни 18% камайиши.
➖Тоз бўғимларидаги оғриқларни 31% камайиши.
➖Тиззадаги оғриқларни 63% камайиши.
➖Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.
✅Сажда холати:
➖Белдаги оғриқларни 24% камайиши.
➖Кафтдаги оғриқларни 27% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 13% амайиши.
➖Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши.
➖Билаклардаги оғриқни 28% камайиши.
✅Қаъда холати:
➖Белдаги оғриқларни 37% камайиши .
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 17% камайиши.
➖Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши
Forwarded from 𝔻𝕦𝕤𝕙𝕒... (_ℐ𝓇ℴ𝒹𝒶_²⁵⁰⁷_)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши кўрганимни Яхши кўрганларимга илиндим....

«Ким - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни эллик марта ўқиса, қиёмат куни: ➖ «Тур, эй Аллоҳни мақтовчи! Жаннатга кир!» дейилади».
Тобароний Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган.

➖ «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди.
➖ Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
➖ «Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлса-бўлмаса, салом бергин, сўнг менга салом йўллагин ва
«Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни бир марта ўқигин», дедилар.
➖ Ҳалиги киши шундай қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқ бердики, ҳатто қўшниларию қариндошларига ҳам мўл-кўл ёғдирди»
Ҳофиз Абу Мусо Мадиний Саҳл ибн Саъддан ривоят қилган.

➖ «Ким вафот билан ниҳоя топадиган касаллигида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, қабрида фитналанмайди, қабр сиқишидан омонда бўлади ва фаришталар унинг қўлидан тутиб, сирот кўпригидан жаннатга олиб ўтадилар»
Тобароний ва Абу Нуъайм Абдуллоҳ ибн Шиххирдан ривоят қилганлар.

☝️🍃🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!✔️
❓ Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам қайси фаслда туғилганлар?
✅ Жавоб: Баҳорда;

❓ Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилаётганларида кимлар доялик қилишган?
✅ Жавоб: Абдураҳмон ибн Авфнинг онаси Шифо.

❓ Савол: Пайғамбаримиз Хадича розийаллоҳу анҳога уйланганларида маҳрига нима берганлар? —
✅ Жавоб: Йигирмата урғочи бўталоқ.

❓ Савол: Ислом динини қабул қилганлар "мусулмонлар" дейилади. Уларни "мусулмонлар" деб ким атаган?
✅ Жавоб: Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло.

❓ Савол: Аллоҳ таоло Меърож кечаси Пайғамбаримизга Бақара сурасининг қайси оятларини ато этган?
✅ Жавоб: Аманар росул (285 - 286-оятлар).

❓ Савол: Тоифдан қувилиб боғ ичига яширинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдларига узум олиб келган ва кисқа суҳбатдан сўнг мусулмон бўлган насроний қулнинг исми нима?
✅ Жавоб: Аддос.

❓ Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун араблар ичида елкаси ерга тегмаган, тенги йўқ паҳлавон билан яккама-якка курашиб, уни кетма-кет уч бор енгадилар. Ўша паҳлавоннинг исми нима?
✅ Жавоб: Рукона ибн Абду Язид.

❓ Савол: Ислом тарихида биринчи бўлиб шаҳидлик мартабасига ким эришган?
✅ Жавоб: Сумайя розияллоҳу анҳо (Аммор ибн Ёсирнинг онаси).
Сумайя розияллоҳу анҳони бадбахт Абу Жаҳл ўлдиради.

❓ Савол: Пайғамбаримиз билан бирга энг биринчи намоз ўқиган саҳоба ким?
✅ Жавоб: Хадича розияллоҳу анҳо.

❓ Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ака-укалари ва опа-сингиллари ҳам бўлганми?
✅ Жавоб: Ёлғиз фарзанд бўлганлар.

📚 «СИЗ ПАЙҒАМБАРНИ КЎРГАНМИСИЗ?» китобидан
☝️🍃🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!✔️
​​┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄

Пайғамбар алайҳиссаломдан гўзал обод - ахлоқ намуналари

🌸 Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш;

🌸 Одамлар билан муомала қилишда овозни баландлатмаслик;

🌸 Кечиримли бўлиш;

🌸 Зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлик қилмаслик;

🌸 Кўп кулишдан сақланиш;

🌸 Эҳтиёжмандларнинг ҳожатларини раво қилишни ортга сурмаслик;

🌸 Аҳли-оиласига уй ишларида кўмаклашиш;
ҳайитларда, тўйларда энг яхши кийимларини кийиш;

🌸 Оз таом билан кифояланиш;

🌸 Ортиқча мақтовларга рози бўлмаслик;

🌸 Бировга азият бериши мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик;

🌸 Дўстларининг бирортасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик;

🌸 Ширин сўзли бўлиш;

🌸 Фақат рост гапни гапириш;

🌸 Инсонларга ҳам, бошқа ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли бўлиш;

🌸 Бахиллик қилмаслик;

🌸 Тунги уйқуда эрта ётиб эрта туриш;

🌸 Жамоат намозига кечикмаслик;

🌸 Ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда "аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм" дейиш;

🌸 Кўп гапиришдан тийилиш;

🌸 Қуръони каримни тушуниб, тадаббур билан қироат қилиш ва ўзгаларнинг тиловатларини ҳам тинглаб юриш;

🌸 Доимо хушбўйликлар ишлатиб юриш;

🌸 Доимо мисвок ишлатиб юриш;

🌸 Шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни гапириш;

🌸 Инсонларнинг насиҳатларини қабул қилиш;

🌸 Аёллари ва фарзандлари ўртасида адолат билан иш юритиш;

🌸 Инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш;

🌸 Ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам бўлишини яхши кўриш;

🌸 Саломни кўпайтириш;

🌸 Кийимлари ва соч-соқолларини доимо ораста тутиш ва ҳакозолар.