Forwarded from حبيبي (🕋)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОЛА ТУҒИЛГАНДА ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР ВА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
– Бола туғилганда нима қилинади?
– Ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ажаълҳу каббарон ва инбитҳу фил ислам набатан ҳасанан».
«Ё Рабб, ушбу болани солиҳ қилгин ва ҳам яхши ўсмоқ бирла Ислом динида ўстиргин».
Ундан сўнг боланинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқомат айтилади, ундан сўнг хурмо билан ё бирор ширин нарсанинг таъми билан бола озиқлантирилади. Бола туққандан сўнг она ҳаммадан илгари хурмо еса, яхши бўлади. Еттинчи куни болага бирор яхши исм қўйилади. Сочини олиб, сочи вазнича олтин ёки кумуш садақа қилинади ва ушбу кунда ўғил бола бўлса, икки қўй, қиз бола бўлса, бир қўй ақиқа қилинади.
– Болани ким эмизади?
– Албатта онаси эмизади, болага онасининг сути ниҳоятда фойдалидир. Бошқа хотин эмизса ҳам, дуруст бўлади, лекин тани сиҳат, хушхулқли ва хуштабиат хотин бўлиши лозим. Чунки сут берган хотиннинг хулқи ва табиати эмган болага таъсир қилади.
– Бола неча ёшгача эмизилади?
– Икки ёшга тўлгунча эмизилади.
– Қайси вақтда хатна қилинади?
– Етти кундан бошлаб етти ёшгача қайси вақтда хатна қилса бўлаверади. Ундан кейин қилса ҳам бўлади.

"САДАҚА ҚИЛИШНИНГ БИР НЕЧА ТУРЛАРИ"
✔️ Курсилар сотиб олиб масжидларга ҳадя қилинг.
Намозхонлар ўтириб намоз ўқишса сизга ажри боради ин шаа Аллоҳ..
✔️ Хонангиз дарчасига қушлар учун озгина сув ёки ушоқларни сепиб қўйинг. Буни ўзингизга одат қилиб олинг..
✔️ Эскириб қолган кийимларингиз (кўйлак, шим, пайпоқ) бўлса, агар қодир бўлсангиз янгисини сотиб олиб ишчиларга тарқаинг..
✔️ Хонангизга кичкинароқ сандиқча қўйиб қўйинг. Ҳар сафар гуноҳ иш қилганингизда 1000 сўмдан солиб туринг. Бир ойдан сўнг сандиқча ичидаги пулларни олиб садақа қилиб юборинг. Ҳар ойда шундай қилишга одатланинг..
✔️ Уйга кирганда ва уйдан чиққанда ўқиладиган дуоларни ёзиб, иморат эшигига осиб қўйинг. Ҳар ким кирганда ва чиққанда ўқиса ажри сизга ҳам боради..
✔️ Маошингиздан бир қисмини етимларни таъминлаш учун олиб қўйинг..
✔️ Агар уйингизни олдида ишчилар ишлаётган бўлса, уларга муздек сув ва шарбат тақдим этинг. Бу ишингиз сиздан на вақт, на пул ва на меҳнат талаб қилади..
✔️ Бензин олишга кирдингиз. Сизга қайтимини қайтаришаётган маҳал у ишчидан аввал сўранг, агарда мусулмон бўлса, қайтимини унга қолдириб "садақам бўлсин" деб айтинг. Агарда мусулмон бўлмаса, қайтимини унда қолдириб, динингизни унга чиройли тарзда кўрсатинг..
✔️ Масжидлардан бирига мусҳафни олиб бориб қўйинг. Ҳар сафар ўқишганларида сизга ажри бораверади. Қуръондаги ҳар битта харф учун ўнта ҳасанот ёзилади. Энди ундан келаётган ажрларни тасаввур қилаверинг..
✔️ Агарда сув идишингизда озгина бўлса ҳам сув қолган бўлса, олдингиздан чиққан ўсимликни суғориб, вафот этганлар руҳига бағишланг..
✔️ Мусулмоннинг қалбига хурсандчилик бағишланг. Айниқса ғамга ботганларнинг дилини хушнуд этинг..
✔️ Ўтган кетганга табассум қилинг, ўтирганларга салом беринг. Чунки биргина ширин сўзнинг ўзи бир дунё садақадир..
✔️ Бу мақолани бошқалар билан улашинг. Эҳтимол кимдир бундан фойдаланса, сиз ҳам савобга қоласиз.
✔️Субҳаналлоҳ валҳамду лиллаҳ, ва лаа илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар.. Субҳаналлоҳил азийм..
⭐⭐⭐
🤲Аллоҳим, бу ишим мени хаққимга ва ота онамнинг хаққиларига садақам бўлсин, ҳамда буни бошқалар билан улашганларга ва уларнинг ота оналари хаққиларига ҳам садақалари бўлсин..

НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР
(Инсон доим соглом булиши учун куйидагиларни едда тутмоги лозим.)
👉 Поклик имондандир;
👉 Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
👉 Доим тоза, покиза овқатлар енг;
👉 Ҳаромда шифо йўқ;
👉 Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
👉 Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
👉 Қон олдириш – шифо;
👉 Қора седана – ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
👉 Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
👉 Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
👉 Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
👉 Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;
👉 Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
👉 Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
👉 Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
👉 Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
👉 Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
👉 Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
👉 Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
👉 Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
👉 Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
👉 Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
👉 Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
👉 Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
👉 Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
👉 Ёлғиз овқатланманг;
👉 Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.

🛌Уйқунинг 12 хил тури бор:
1. Суннат уйқу. Офтоб кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.
2. Бидъат уйқу. Пешин намози вақтидаги уйқу.
3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу. Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу. Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.
5. Одатий уйқу. Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.
6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу. Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
7. Ғафлат уйқу. Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотимага (розийаллоҳу анҳо): "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.
8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу. Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.
9. Ғаромат (зиён) уйқу. Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.
10. Роҳат уйқу. Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.
11. Ибодат уйқу. Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
12. Каромат уйқу. Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".
Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий "Салоти Масъудий"
🍀🍀🍀🏵🏵🏵🍀🍀🍀

🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:
1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.
14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15) Ифтор вақтида.