HR Mahalla
1.21K subscribers
234 photos
151 videos
7 files
249 links
HR ни хақийқисини шу ердан топасиз. Ялтироқ вижир вижир эмас!

Мурожаат учун @hrmahalla13
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича Динозаврларнинг қирилиб кетишига сабаб овқат қидириш ўрнига, овқатни қандай топиш мавзусида мажлислар ўтказа бошлашгани.

@kpishekilli
Бўрилар тўдаси!

Агар бўри ўз тўдасидан хайдалса оқибати ўлим билан якунланади. У тўдабоши бўлганмиди ёки энг зўри фарқи йўқ, уни бошқа тўдага қўшиб олишмайди.

Афсуски иш фаолиятида ҳам шундай ҳолатлар учраб туради. Бир жойга боғланиб фақат ўша ернинг иш фаолиятини, сиёсатини тушуниб олиб, ўзини профессордек тутиш, ишбилармонлиги ва баланд лавозимидан фахрланиб юриши ва х.к. Лекин у ходим ўзи ич ичидан жуда яхши биладики, агар у бошқа ерга бориб ишламоқчи бўлса, деярли хеч нарсани билмайди. Унинг билим ва салоҳиятлари ўша ташкилотнинг ички сиёсати-ю ва юриш-туриши билан боғлиқ. Бошқа ерда у кеча институтни битириб келган боладан фарқи қолмайди (в лучшем случае). Буни ҳис қилиб яшаш исталган вақтда бўшатиб юборишса бирорта бизнес қиламан-да деб ўзини овутиб юриши менга ўзининг тўдасидагина керилиб хеч кимга гап бермай юрган бўрини эслатади.

Сиз бир тўда аъзоси эмас жамият аъзоси (ўз касбининг профессионали бўлинг)! Сиз истаган вақтингизда нафақат бир корхона учун, балки бутун жамият учун любой ташкилотда фойдангиз тега оладиган профессионал бўлинг. Ўз устида ишлаш, бирор касб эгаси бўлсангиз фақат ўша ташкилотга керак бўлувчи ерларини ўрганиб раҳбарга ёқувчи ишбилармонга айланиб олиш билан чегараланманг. Ўзингиздан исталган жойда ушбу касбнинг професионали бўла оладиган шахс яратинг.

Инсон ўзини иш фаолиятида мустақилман деб ҳис қила олиши учун ишдан бўшатворишларидан кўрқмай яшаши керак (бошқа жойда ҳам шу ишни эплаб кета олишини билади чунки).

Сиз тўда бўрисимисиз ёки ўз касбининг устаси?

@kpishekilli
Ироқдан келган табиб хақида ҳамма эшитиб бўлди, унинг атрофида бўлаётган янгиликлар, унга талпинаётганларни кўриб бир воқеа эсимга тушиб кетди.

Тафаккур ўйинлари номли кинода (бўлиб ўткан воқеа асосида олинган фильм) менга энг ёққан эпизодлардан бири айнан мана шу жойдир. Жон Нешнинг нобель мукофотига сазовор бўлишига айнан мана шу кулминацион нуқта ҳам муҳим рол ўйнайди. У иқтисодиёт отаси Адам Смитнинг 200 йиллик иқтисодий қонунияти, яни рақобат умумманфаати учун хизмат қилади деган қарашини рад қила олди. Энг қизиғи, буни илмий асослай олди. Ва якунда ушбу қараши Джон Нешга илм-фанда энг юксак мукофот Нобель мукофотини олиб келди.

Менга бу воқеа биздан олдин яратилган ҳамма қонуният ҳам тўғри эмас деган хулоса беради. Биз - биздан олдин яратилган қадрият, одатларга шундай ишонч билан қараймизки, танганинг иккинчи томонини кўрмаймиз. Натижада бу бизнинг танқидий фикрлаш қобилиятимизни синдириб боради. Эшитган гапимизга ишониб одатда ноқулай аҳволга тушиб қоламиз. Ўзимизга нисбатан "Нега?" деган саволни қовун пишиб бўлгандан кейин эмас олдинроқ бериш керак ҳолос.

@kpishekilli
Корпоратив маданиятнинг компанияга жуда мухим эканлигини яна бир исботи.

Японияда ишга эрта келадиган ходимлар машинасини «стоянка»да иш жойидан узоқроққа қўйишаркан. Чунки ишга кейин келганлар автомобилини яқинроқда парковка қилишиб ишга кеч қолмай улгуришлари учун. Бу шу корхона ва миллат вакилларини бир-бирига бўлган ўзаро ҳурмати белгиси эмасми?

@kpishekilli
✍️2021 yil 15 aprel kuni Iqtisodiyot fakultetining “Inson resurslarini boshqarish” kafedrasi “HR menejerlar” to‘garagi faoliyati doirasida “Artel” korxonalar guruhi HR departamenti xodimlar faoliyatini baholash bo‘limi boshlig‘i Avazbek Orzimatov ishtirokida “Zamonaviy HR tizimi” mavzusida amaliy o‘quv mashg‘uloti tashkil etildi.

O‘quv mashg‘uloti davomida soha mutaxassisi tomonidan HR tizimining asosiy yo‘nalishlari, soha bo‘yicha egallanishi mumkin bo‘lgan zamonaviy kasblar, “Artel” kompaniyasi misolida HR tizimi haqida qiziqarli maʼlumotlar berildi hamda talabalar o‘zlarini qiziqtirgan savollarga javob oldilar.

@tdiu_iqtisodiyot_fakulteti
ТДИУ (Нархоз)да кеча HR бўйича... қисқаси тепадаги постда ёзилган нима қилиб юрганим.

Так мен бошқа нарса хақида озгина, таассуротларим ҳақида:
- Университет катта ўзгаришлар арафасида тургани атрофдаги бўлаёткан қурилишлар ва жуда ўзгариб бораёткан устозлар таркиби.
- Олдинлари Нархозга келсангиз олифтагарчилик нафаси кирмасингизданоқ урилар эди, ҳозир эса қадриятлар ўзгараёткани, ранг баранглик кўпайган.
- Либераллик, талабалар ўзларини анча мустақил тутишаябти.
- Мени жуда қувонтиргани қиз талабалар рўмол ўраган ҳолда дарсларга қатнаша олиб юришлари, ич ичимдан мазза қилдим. Бунинг учун домлаларга алоҳида раҳмат.
- Бунақа семинарлар ўтказилиб турилгани просто бомба!
-Тўгарак борлиги эса оғзимни очириб қўйди (ҳали ҳам ёпилгани йўқ).
- камчиликлар бор конечно (айтарли эмас, ёшларни кайфиятини бузмайлик)

Энди яна бир гап, шу кунларда роса тема бўлаёткан ўзбек тили ҳақида. HR мутахасиси Рус ёки инглис тилида бемалол иш юрита олади - бу зўр. Агар сиз ўзбек тилида HR соҳасида иш юрита олсангиз 2 баробар зўр.
Бунинг учун Ўзбек бизнесменларимизга раҳмат дейсиз, чунки улар ҳозирда ўзбекчада иш юритишни танлашябти. HR соҳасида бизда мутахассислар кам айниқса ўзбекзабон. Так что кеча HR бўламан деб ўтирган қора кўзларга бўлган бозор талаби жуда юқори. Жуда ҳам актуал бўлган кафедра очишгани учун тасаннолар.

Нархозда ўқиганман деб (билим савияси юқорилиги томонлама ҳам) фахрланиб юрадиган вақтлар ҳам келибти.

қисқаси таассуротлар мана шунча👇👇👇

@kpishekilli
Ҳа айтканча кеча менга "Инсон ресурслари" кафедраси мудири китоб совға қилидилар. "Инсон ресурсларини бошқариш". Ўзбекчада!
Мен бу китобни албатта ўрганиб чиқиб, ўз фикрларимни бериб боришга харакат қиламан.

@kpishekilli
Дунёни ўзгартира оладиган касб!

Юқорида кўриб турганингиз Стив Джобснинг 1973 йилда HP (компьютер ишлаб чиқарувчи гигант) компаниясига ишга жойлашиш мақсадида ҳатолар билан тўлдирилган анкетасини топширади.

Ўз анкетасида компютер ва калкуляторни тушунишини ва техник дизайн деб қўшиб қўяди. Натижада етарли бўлмаган билим ва кўникма деб ҳулоса қилиб эшикни кўрсатворишади.

Агар ўшанда бўлажак APPLE асосчисини HR ходимлари томомнидан тўғри баҳо берилиб HP га ишга олинганида борми камида ҳозир дунёда APPLE Iphone лар бўлмас эди. HP эса ҳозиргидан камида 2 баробар катта кучга эга бўларди.

P/s. Яқинда ушбу анкета
222 000 $ дан кўпроқга сотилди.

@kpishekilli
Ишга кириш учун суҳбатга борасиз, сизни ишга олса олмаса келиб кетканингиз учун 50 $ пул берса-я?

АҚШ нинг Флорида штатида McDonald's га ишга кириш мақсадида суҳбатга келган ҳар бир одамга 50 $ дан берилаябти. Сабаби ишчи ходимларга бўлган катта талаб.

Чириб кетаёткан Америка бўлмағур жойда, биз нима қилсак шуни тескарисини қилади...

@kpishekilli
Қайси бирини танлар эдингиз?
Anonymous Poll
76%
МУкаммал тарзда 3 та чет тилини билиш
24%
50 000 $
- Духтрмисан?
- Ҳа.
- Қайси йўналишда? хирургми ёки...?

HR деганда битта йўналишдаги тор касб тушунилмайди. HR нинг ҳам жааа докторлардек 28 ҳил тури бўлмасада ўзига яраша йўналишлари бор.

1) HR директор - Оқсоқол, раис бува (HRD) дейишади одатда;
2) HR Generalist - Мени дадам ҳамма нарсани билади (HR нинг барча йўналишларини ўзига қамраб олган спец.);
3) Рекрутер - Ўзимизни совчилар (сизга керакли юлдузи юлдузизга тўғри келадиган ходимни топиб беради);
4) Ўқитиш ва ривожлантириш менеджери - қўрқманг сизни фолчига ўқитип қўймайди (ходимларни малакасини оширади);
5) Ходимларни баҳолаш менеджери - Домни тегида ўтирадиган ғийбатчи кампирлар (сизни ҳар томонама баҳолаб ташлашади, қаерга кетяпсиз, ким эдингизу ким бўласиз).
6) Компенсациялар ва имтиёзлар менеджери (С&B) - HR да адашиб қолган финансист (ходимларга боғлик барча харажатларга жавоб берувчи серёзный касб).
7) Ички алоқалар менеджери (внутренние комуникации) - махалладаги ғийбатчи ҳола (компаниянинг ички матбуот хизмати).
8) HR аналитик - компютер калла (ходимларга боғлиқ барча статистика, анализ ва прогноз қилувчи математик).
9) Кадрлар билан ишлаш (кадровое администрирование) - Прокурор бўла олмаган юрист (ўзимизни кадр).
10) Истеъдодларни бошқариш менеджери ёки SHL - Катта неварасини эркаловчи бувижон (талантли ходимлар билан ишлайди)

Ҳар бири бўйича батафсил тўхталиб ўтилади.

p.s. Барча ўхшашликлар мутлақо тасодиф!

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ироқдаги нефт компаниясига автомобил хайдовчиси керак.
Ойлик 10 000 $
14 кун ишлаб 14 кун дам оласиз. Ўқитиш, самолёт, даволаш харажатлари компания ҳисобидан.
Ишга жойлашган ходим ёзишича яна ходимлар керак экан. Бўш иш ўринлари кўп эмиш.
1 - иш кунининг видеосини ташлаб берди.

@HRmahalla
Ўткан хафтадаги ишларини кейинги хафтага қолдириб, душанбадан бошлайман деб қўйиб, ҳозир бошини ушлаб ўтирганларга саламалеку-ум!

@kpishekilli
Гапирмасам ухлолмайман.
Хозир битта голосовой чатни 15 минутча эшитдим. Мавзу трансформация!!!
Хонимлар ва жаноблар трансформация бу автоматизация эмас.!
Трансформация фақаткина бизнес жараёнларни автоматлаштириш, IT сохасидаги болларни еғволиб хар куни программа яратиш эмас. Как минимуми Гугл в помошь. 18 - 19 асрда америкада золотая лихорадка бўлган (Олтин излаш васвасаси). Бизда ҳозир "IT лихорадка", нима бўлса IT, программа, дастур... . IT га осилавериш бу трактори йўқ далага планшет орқали қандай қилиб далани хайдаш мумкинлиги тўғрисида программа яратишдек гап.

как говорится спокойной ночи малыши!

@kpishekilli
1 xodimning ortacha ish soati bo'yicha YaIMga qanchalik samaradorligini (mehnat unumdorligi) qo'shadigan mamlakatlar.

Meksikada ishchi qancha mehnat qilmasin, YaIM bo'yicha, u irlandiyalik kabi samarali bo'lmaydi.

Meksikadagi o'rtacha ish soati iqtisodiyotga 20,3 milliard dollar qo'shgan bo'lsa, Irlandiyada bu ko'rsatkich 102,7 milliard dollarni tashkil etadi.

p/s. Kechasi soat 12 gacha ishlasa ham unumdorligi vaqtga emas! ishga nisbatan tog`ri yondashuvga bogliqligining yaqqol isboti.

@kpishekilli
7 миллиарддан ортиқ одам нима иш билан банд?
Сиз қайси тоифага кирасиз?
Бутун дунё бўйича хамкасбларингиз қанча?

@kpishekilli