HR UZEDU
891 subscribers
119 photos
76 videos
37 files
281 links
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Download Telegram
#Янги_меҳнат_шартномаси_шакли

⚡️“Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига доир намунавий талаблар” тасдиқланди

Эндиликда давлат органлари ва ташкилотлари давлат фуқаролик хизматчилари билан меҳнат шартномасини расмийлаштиришда мазкур Намунавий талабларга риоя этишлари лозим.
_____

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Намунавий талаблар 13 январь куни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди (рўйхат рақами 3413).

▫️Намунавий талабларда:

меҳнат муносабатларига киришнинг умумий қоидалари;

меҳнат шартномасини расмийлаштиришга доир талаблар;

меҳнат шартномасини тузишда кўрсатилиши лозим бўлган асосий ва қўшимча шартлар;

меҳнат шартномасида белгилаш мумкин бўлмаган шартлар ва бошқа асосий қоидалар белгиланди.

Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг ягона амалиётини жорий қилиш ҳамда инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари хизматда фойдаланиши учун “Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг Намунавий шаклиҳам тайёрланди.

Янги меҳнат шартномаси 2023 йил 30 апрелдан кучга киради.

📌Меҳнат шартномасининг намунавий шаклини юклаб олиш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu