HR UZEDU
824 subscribers
119 photos
76 videos
38 files
284 links
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Download Telegram
#Инфографика

Мактаб кутубхоначиларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 сентябрдан оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги 2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” Фармони асосида умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган кутубхоначиларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 сентябрдан қуйидаги миқдорда оширилиши белгиланди.

Жумладан, умумий ўрта таълим мактабларида:

олий маълумотли кутубхона мудирининг ҳозирги кундаги ойлик маоши 1 376 803 сўмни ташкил этаётган бўлса, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб 1 652 164 сўм, олий маълумотли кутубхоначининг маоши эса 1 151 818 сўмдан 1 382 182 сўмга;

бундан ташқари, ўрта махсус маълумотли кутубхона мудирининг амалдаги ойлик маоши 1 261 867 сўм бўлиб, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб 1 514 240 сўмга, худди шундай маълумотга эга кутубхоначининг иш ҳақи миқдори 1 094 227 сўмдан 1 313 072 сўмга кўтарилади.

Кутубхона ходимларини лавозим маошини ошириш учун давлат бюджетидан қўшимча равишда жами йиллик қарийб 50 млрд. сўм маблағ оширилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram