HR UZEDU
825 subscribers
119 photos
76 videos
38 files
284 links
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Download Telegram
#Диққат

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси Танлов комиссияси 2022 йилдаги 2-стипендия танлови ғолибларини эълон қилади!

Жамғарма Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ, 366 ўринга мўлжалланган 2022 йилдаги 2-стипендия танловида қатнашган қуйидаги номзодлар “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилди.

🇺🇿Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танлов ғолибларини юксак ишонч билан самимий қутлайди. Қайси хорижий давлатда бўлмасин, таҳсил олиб, миллий ғурур ва ифтихор билан Ўзбекистонга қайтиб, унинг тараққиётига хизмат қилишингизга ишонамиз!

Эслатма: Стипендия ғолиблари Жамғарма Низомида белгиланган барча ҳужжатларни 2022 йил 29 июлга қадар топширишлари ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришлари тавсия қилинади.

❗️Ғолиблар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Диққат

⚡️Очиқ танловларнинг тест синови босқичида Ўзбекистон Конституциясидан саволлар қўшилди

Хабарингиз бор, Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимлар бўйича танловлар ўтказилиб келинмоқда.

Портал фаолияти хорижий тажриба, номзодлар ва жамоатчилик таклифлари асосида такомиллашиб бормоқда.

Айни дамда очиқ танловларнинг тест босқичи иштирокчилари учун тест саволлари тўплами:

◽️ миллий қонунчилик;
◽️ давлат тили;
◽️ ахборот коммуникация технологиялари;
◽️ мантиқдан иборат.

Эндиликда Миллий қонунчилик таркибига Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан саволлар қўшилганлигини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, давлат хизматига ишга киришда Конституциямиз бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини амалда татбиқ этиш зарурлиги ҳақида Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан мамлакат халқига йўллаган байрам табригида таъкидлаб ўтилган эди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди
!

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вазирлик ва идоралар ҳамда корхона, ташкилотлар билан ҳамкорликда Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимлар учун очиқ танловларни эълон қилади.

❗️Номзодлар диққатига!


Вакант лавозимга ариза юбориш учун Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz га киринг, "Кабинетга кириш" тугмасини босинг.

Кейинги қадамда OneID тизимидан рўйхатдан ўтинг. Агарда Сиз олдинроқ OneID тизимидан рўйхатдан ўтган бўлсангиз, унда логин ва паролингизни териб шахсий кабинетингизга киришингиз мумкин.

Шундан сўнг асосий саҳифага ўтиб, "Вакансия излаш" тугмасини босинг, "Ногиронлиги бўлган шахслар учун" бўлимига ўтинг. Вакант иш ўрнини танланг ҳамда малака талаблари билан танишгандан сўнг "Ариза юбориш" тугмасини босинг!

◽️Вакант лавозимлар рўйхати.

Энди Сиз вакант лавозим учун очиқ танловда номзодсиз!

Аризангиз ҳолатини "Менинг аризаларим" бўлимида кузатиб боришингиз мумкин.

📌 Эслатма: Ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимлар учун очиқ танловлар соддалаштирилган тартибда ташкил этилади.

Бунда:

танловнинг барча босқичлари иш берувчи ташкилот томонидан ташкил этилади;

ушбу вакант лавозимлар учун танловларда тест синови ўтказилмайди.

Каналга уланиш — @argos_uz