Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
#Инфографика
Мактаб кутубхоначиларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 сентябрдан оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” Фармони асосида умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган кутубхоначиларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 сентябрдан қуйидаги миқдорда оширилиши белгиланди.
Жумладан, умумий ўрта таълим мактабларида:
олий маълумотли кутубхона мудирининг ҳозирги кундаги ойлик маоши 1 376 803 сўмни ташкил этаётган бўлса, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб 1 652 164 сўм, олий маълумотли кутубхоначининг маоши эса 1 151 818 сўмдан 1 382 182 сўмга;
бундан ташқари, ўрта махсус маълумотли кутубхона мудирининг амалдаги ойлик маоши 1 261 867 сўм бўлиб, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб 1 514 240 сўмга, худди шундай маълумотга эга кутубхоначининг иш ҳақи миқдори 1 094 227 сўмдан 1 313 072 сўмга кўтарилади.
Кутубхона ходимларини лавозим маошини ошириш учун давлат бюджетидан қўшимча равишда жами йиллик қарийб 50 млрд. сўм маблағ оширилади.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram