HR UZEDU
837 subscribers
119 photos
76 videos
38 files
284 links
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Рамазон ҳайити байрамида неча кун дам оламиз?

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Рамазон ҳайити арафасида:

👉 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун;
👉
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади.

🔰 Бунда:

● 30 апрель (шанба) дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун иш куни):
● 1 май (якшанба) – дам олиш куни;
● 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити байрами;
● 3–4 май (сешанба – чоршанба) – қўшимча дам олиш кунлари (7- ва 14 майдан кўчирилган).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

14 МАЙ ДАМ ОЛИШ КУНИ ҲИСОБЛАНАДИ

Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги ПФ–131-сон Фармонига асосан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ:
3 май қўшимча дам олиш куни;
4 май 7 майдан кўчирилган дам олиш куни этиб белгиланди.

14 май (шанба) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланади.

3 май қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани учун бошқа куни ишлаб берилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot