Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi
4.81K subscribers
3.63K photos
47 videos
587 links
Xorazm viloyati hokimi Jo'rabek Raximovning rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/hokimxorazm
Instagram: instagram.com/hokimraximov
Download Telegram
Айни кунларда ҳаво ҳароратининг  кескин пасайиши иссиқлик ва энергия таъминоти тизимларининг қатъий жадвал асосида узлуксиз ишлашини тақозо этади. Айниқса тиббиёт масканларида ҳароратнинг белгиланган  меёрларда бўлишини таъминлаш алоҳида назоратга олинган.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов кечқурунлари ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, биноларнинг иссиқлик таъминоти билан танишиб бормоқда. Вилоят раҳбари кеча тунда Гурлан ва Янгибозор туманларининг тиббиёт бирлашмаларига қарашли деярли барча бўлимларни айланиб чиқди, хоналардаги ҳарорат, тезкор алоқа линияларининг ишлаши, муқобил энергия манбалари – генераторларнинг созлигини кўздан кечирди. Беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, дори-дармон таъминоти масалалари бўйича шифокорлар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, бир нечта таълим муассасаларида ҳам бўлиб, қишнинг қаҳратон совуқ кунларида синфхоналарда меёрий ҳароратни сақлаш бўйича топшириқлар берди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Xorazm.uz
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди

👉 https://xs.uz/uzkr/91499

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Forwarded from Xorazm.uz
#Эълон
Ота-оналар ва мактаб ўқувчилари диққатига!

Вилоят ҳудудида кузатилаётган аномал совуқ ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини эътиборга олиб, Хоразм вилоятининг умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида 2023 йилнинг 13-14 январь кунлари қўшимча таътил берилишини маълум қиламиз. Мактабларда дарс машғулотлари ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 2023 йил 16 январдан бошланади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Forwarded from Xorazm.uz
Вилоятимиз аҳолиси диққатига!

Вилоятимизда шу кунларда аномал совуқ давом этмоқда. Шу муносабат билан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида вилоятдаги барча АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шахобчалари) фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Шу билан бирга кўчаларда, корхона ва ташкилотларда зарурат бўлмаган электр чироқлари ўчирилади.

Ўз навбатида аҳолидан зарурат бўлмаган электр жиҳозлари ва ортиқча чироқларни ўчириб энергия ресурсларидан тежаб фойдаланиш чораларини кўришни сўраймиз. Бу энергия ресурсларини вилоятимизнинг барча ҳудудларига етиб боришига хизмат қилади.

Вилоят, шаҳар ва туманларда туну кун ишлаётган штабларда фуқароларнинг мурожаатларини тезкор ўрганиб, энергия таъминотидаги узилишларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Содир бўлаётган аномал совуқ кунларида ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Xorazm.uz
Хоразм вилоятида 2023 йил 14 январь куни учун

О Б - Ҳ А В О М А Ъ Л У М О Т И

Хоразм вилояти гидрометеорология бошқармаси хабарига кўра, 2023 йил 14 январда вилоятимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман кутилмоқда. Шимолий-ғарб томондан 7-12 м/с тезликда шамол эсади.

Ҳарорат:

🌑 -13... -18... даража совуқ;
🌕 -5... -10... даража совуқ бўлади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Хоразм филиалида бўлиб, шифохона бўлимларида иссиқлик таъминотининг аҳволи билан танишди.

Тиббиёт муассасаларида тиббий муолажаларни бажариш учун ҳароратнинг белгиланган даражада бўлиши талаб этилади. Айни кунда шифохонанинг барча бўлимларида хоналар ҳарорати меёрда.

Вилоят раҳбари шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш сифати, дори-дармон таъминоти ва беморларнинг овқатланиши билан боғлиқ масалаларни ҳам кўздан кечирди. Вилоятимиз шаҳар ва туманлари бўйлаб бундай ўрганишлар давом этмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Xorazm.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таъминотда узилиш бўлмайди

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 31-летием образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter