Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi
4.88K subscribers
3.75K photos
47 videos
609 links
Xorazm viloyati hokimi Jo'rabek Raximovning rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/hokimxorazm
Instagram: instagram.com/hokimraximov
Download Telegram
Forwarded from Xorazm.uz
Аввал хабар қилганимиздек, вилоятимиз умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг қишги таътили якунига етиб, дарс машғулотлари 11 январь санасидан бошланиши эълон қилинди. Вилоят раҳбари кеча Боғот туманидаги бир қатор таълим муассасаларида бўлиб, мактабларда 3-чорак ўқув машғулотларини бошлашга қандай тайёргарлик кўрилгани билан танишди. Жумладан, тумандаги 22-сон ўрта мактабда иситиш тизимининг ҳолати, кўмир заҳирасини кўздан кечирди, қаттиқ совуқ кунларида барча мактабларда хона ҳароратнинг белгиланган меёрда бўлишини таъминлаш бўйича мутасадда раҳбарларга аниқ топшириқлар берди.
Forwarded from Xorazm.uz
Вилоят раҳбари Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси бўлимларида иссиқлик таъминоти аҳволи, беморлар ва уларни яқинлари учун яратилган шароитларни ўрганди, шифокорлар билан суҳбатлашди. Вилоят шаҳар ва туманлари бўйлаб бундай ўрганишлар давом этади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

Бугун Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали биносида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Эрталаб соат 9.00 дан кечқурун соат 18.00 гача давом этган қабулда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган 199 нафар фуқаро ўзларини ташвишлантираётган муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар. Вилоят раҳбари ҳар бир мурожаатчини диққат билан тинглади, муаммони атрофлича ўрганиш учун тегишли соҳа мутахассисларини жалб этди.

Мурожаатларнинг асосий қисми даволаниш учун моддий ёрдам олиш, ишга жойлашиш, уй-жой таъминоти, мулкий низолар, кредит олиш, ер участкаси ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди.

Асосийси қабулга келган фуқароларнинг аксарияти муаммоси ўз ечимини топганидан, мушкули осон бўлганидан хурсанд бўлиб кетди. Қуйи бўғиндаги мутасаддиларнинг эътиборсизлиги сабаб ижроси пайсалга солиб келинган қатор масалалар шу жойнинг ўзида ечимини топди. Ечими муяйян муддат талаб қиладиган аризалар ижроси эса қатъий назоратга олинди.

Ҳудудларда ўтказилаётган бундай сайёр қабулларда халқимизни рози қилиш, фуқаролар манфаатларини таъминланлаш, инсон қадрини улуғлаш тамойиллари ўз ифодасини топмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram