Hilol Nashr
80.6K subscribers
15.6K photos
1.03K videos
8 files
8.39K links
☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

«Hilol-Nashr» nashriyot-matbaasining telegramdagi rasmiy kanali

Ish vaqtimiz: 09:00 - 18:00

🌐 kitoblardunyosi.uz
Download Telegram
#янгилик #қуръони_карим

🎉 Ўрта ҳажмли, тажвидли мусҳафи шариф нашрдан чиқди!

Мусҳафни «Hilol Nashr» нашриётининг барча дўконларидан харид қилишингиз, kitoblardunyosi.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин.

👉 Нархи: 64 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик #журнал

«Ҳилол» журналининг янги 12 (57)-сони нашр қилинди

Ушбу сонда «Тафсир» (У Расулни юборган Зотдир), «Ҳадис шарҳи» (Амаллар ниятга боғлиқдир), «Фиқҳ» (Жума намози), «Асмои Ҳусно» (Ал-Жаббор), «Саҳобалар ҳаётидан» (Аллоҳим, унга нажот бер!), «Хислатли ҳикматлар» (Талаби ҳожатнинг тўғри бўлиши) «Тарих» (Бадр ғазоти ва ҳижрий тўртинчи йилдаги воқеалар) каби мақолалар жамланган.

👉 Нархи: 8 000 сўм

📨 Буюртма учун: @Hilol_reception

☎️ +998712175999

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

* Эслатиб ўтамиз, журнал учун обуна хизмати мавжуд

👉 Обуна хизмати билан танишинг

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

«Дин насиҳатдир. Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг ҳуснидандир» китоби қайта нашр қилинди

«Дин насиҳатдир» китобида ушбу номдаги ҳадисда келтирилган насиҳат қандай бўлиши шарҳлаб берилган. Шунингдек, Исломда инсоннинг ўзига кераксиз ишлар билан шуғулланиши қоралангани ҳам ҳақида сўз кетади.

Китобнинг асосий мақсади мусулмонларни ахлоқий ва диний маслаҳатларга амал қилишга ундаш, диннинг гўзал қоидаларига риоя қилиш орқали ҳаётларида муваффақиятга эришишларига ёрдам беришдир. Китоб мусулмонларга насиҳат қилиш ва фойдасиз ишлардан сақланиш ҳақида чуқур билим беради.

☝️ Асарни ўқир экансиз, ушбу муборак ҳадислар бежиз «Исломнинг мадори» деб аталмаганига гувоҳи бўласиз.

👉 Нархи: 22 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

«Қарз ва унга боғлиқ масалалар» китоби қайта нашр қилинди

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Қарз ва унга боғлиқ масалалар» китоби қайта нашр бўлиб, сотувга чиқди.

Китобда Ислом нуқтаи назаридан қарз олиш ва бериш масалалари, рибонинг зарарли оқибатлари ва мусулмонларга бу борада амалий йўл-йўриқлар ва мавзуга доир бошқа керакли маълумотлар келтирилган.

Китобни «Hilol-Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, kitoblardunyosi.uz саҳифамиз орқали буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 17 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

🎉 «Омина» журналининг 2-сони нашрдан чиқди!

🤩 Журналда ўн бешдан ортиқ рукнлар, жумладан, тафсир, ҳадис, ақийда, сийрат, фиқҳ, аёлларга ҳос масалалар, савол-жавоблар, оила аҳкомлари, маслаҳатлар, фарзанд тарбияси, буюк шахсиятлар ҳақидаги маълумотлар, уй-рўзғор ишларига оид рукнлар бор.

Журнални «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, онлайн саҳифаларимиз орқали буюртма беришингиз мумкин.

👉 Нархи: 10 000 сўм

📨 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

☎️ +998712175999

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

Журналга обуна бўлиш

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

📖 «Мухторот мин ал-амсали вал қисаси» китоби тўлдирилган ҳолда қайта нашр қилинди

Доктор Убайд Муҳаммад Абдуҳалим
нинг «Мухторот мин ал-амсали вал қисаси» ҳикоялар китоби тўлдирилган ҳолда қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Мазкур китоб араб тилида ёзилган бўлиб, унда араб тилини ўрганувчиларга мустақил ўқиш учун танланган араб тилидаги қисса, ҳикоя ва мақоллар жамланган.

Китобнинг ушбу қайта нашрида 7 та янги ҳикоялар қўшилди.

Қўлланма жаннатийлар гаплашадиган араб тилини ўрганаётганлар учун ёрдамчи бўлади, деб умид қиламиз. 😊

👉 Нархи: 38 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

Янгилик! «Ҳидоя» асарининг 5-жузи нашр қилинди

Буюк бобокалонимиз Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг ҳанафийлик мазҳаби асосий қонунларини ривожлантирган, тартибга солган, мукаммаллаштирган «Китоб ал-Ҳидоя» асари ва унинг ушбу ўзбек тилидаги изоҳли-академик илмий таржимаси барча илм аҳли ҳамда исломшунос мутахассислар ва албатта, кенг жамоатчилик учун қимматли манба вазифасини ўтайди.

Бир қатор уламолар мазкур асар Қуръони Карим ва «Саҳиҳул Бухорий» асаридан кейинги эътиборли ўринда туришларини айтиб ўтганлар. Бу албатта, китобнинг қадрини янада оширади.

Бугун нашр қилинган «Ҳидоя» асарининг 5-жилдида даъво, иқрор бўлиш, сулҳ, музобара, ҳиба ва ижаралар ҳақидаги боблар келтирилган.

Янги асар барчамиз учун муборак ва манфаатли бўлсин! 😊

👉 Нархи: 125 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

Одинахон Муҳаммад Содиқнинг қаламларига мансуб «Муфассал тажвид» китоби қайта нашр қилинди.

Китоб Қуръони Каримни тўғри ва чиройли ўқиш учун зарур бўлган тажвид қоидаларини батафсил ўргатишга мўлжалланган. Китоб, айниқса, янги бошловчилар учун жуда фойдали бўлиб, Қуръон ўқиш қоидаларини осон ва тушунарли тарзда тушунтиради.

☝️ Китобда аввал Қуръони Карим ҳофизи ва қироат қилувчининг фазилатлари, Қуръони Каримни қироат қилиш ва тинглаш одоблари ҳақида сўз кетади. Шундан сўнг деярли китоб охиригача тажвид илми ҳақида мавзулар ва сабоқлар келтирилган.

«Муфассал тажвид» китоби тажвид илмини ўрганишни истаганлар учун энг яхши қўлланмалардан бири ҳисобланади. Китоб ўзининг содда ва тушунарли тили, кўплаб амалий машқлар ва аниқ тушунтиришлари билан ажралиб туради. Бу китоб орқали ўқувчилар Қуръони Каримни тўғри ва чиройли ўқиш қоидаларини мукаммал ўрганишлари мумкин.

👉 Нархи: 36 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

🎉 Янги талқиндаги «Муаллими соний» (Ҳуcнихат дафтари билан) китоби нашр қилинди!

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонларидан нашрга тайёрланган янги талқиндаги «Муаллими соний» китоби «Hilol Nashr» нашрёти томонидан нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Қуръон ўрганишда бошланғич қўлланмалар ичида «Муаллими соний» китобининг ўрни беқиёс. Муаллифнинг ихлоси ва мақбулият сабабидан бўлса керак, салкам бир ярим асрдирки, бу китобча ўзи бир неча саҳифадан иборат ва ўта қисқа бўлса‑да, нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақада Қуръон ўрганишда асосий нарвон вазифасини ўтаб келмоқда.

☝️ Ҳатто одамлар Қуръон ўқишни ўргатадиган қўлланма деса, «Муаллими соний»ни тушунадиган бўлиб қолган. Шу эътибордан сизга тақдим этилаётган янги қўлланма айнан ушбу китоб асосида, унинг янгича талқини ўлароқ тайёрланган.

Китобга араб ҳарфларини ўрганиш учун ёрдам берувчи ҳуснихат ҳам илова қилинган бўлиб, бу китобхон учун тезроқ ва мукаммалроқ Қуръони Каримни ўқишга тушиши учун ёрдам беради, деб ўйлаймиз.

Китобни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, kitoblardunyosi.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 66 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

«Тафсири Ҳилол» тўплами қайта нашр қилинди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратларининг 6 жилдлик «Тафсири Ҳилол» асарлари қайта нашр қилинди.

Тўпламда Қуръони Каримнинг тўлиқ арабча матни, унинг ўзбекча таржимаси ҳамда шарҳи келтирилган. Таржима ва шарҳ энг замонавий услубда эканлиги ўқувчи учун Аллоҳнинг каломини осон тушунишга ёрдам беради, иншааллоҳ.

Марҳамат, асарни дўконларимиздан харид қилинг ёки kitoblardunyosi.uz сайтимиздан буюртма беринг.

👉 Нархи: 705 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM