“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ”АЖНИНГ TELEGRAM КАНАЛИ ИШ БОШЛАДИ
Хабарингиз бор, Президентимизнинг жорий йил, 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекенерго" АЖ базасида учта алоҳида-алоҳида акциядорлик жамиятлари тузилиши белгиланган эди. Истеъмолчиларимизга ноқулайлик туғдирмаслиги учун, “Oʻzbekenergo” AJ bilan muloqot” телеграм канали янги ташкил этилган “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” номига ўзгартирилди.
Халқ билан бевосита мулоқот қилиш, жумладан, электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, таклифларни изчил ўрганиб, шу асосда тизимли равишда чора-тадбирлар кўриб бориш мақсадида “telegram” мессенжерида ишга туширилган “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали аҳоли ўз мурожаатларини “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга (https://t.me/hetmuloqot) йўллашлари мумкин.
Йўлланган мурожаатлар шахсан жамият бошқаруви раиси назоратида ўрганиб чиқилиб, батафсил жавоб қайтарилади ва тез фурсатларда ўз ечимини топади.
Шунингдек, ушбу телеграм канали орқали электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарорлар, соҳага оид янгиликлардан ҳам хабардор қилиб борилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Матбуот хизмати

Telegram
"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot
"HUDUDIY ELЕKTR TARMOQLARI" AJ
Toshkent sh, Osiyo kо‘chasi, 8
Ishonch telefoni: 71 207 23 76
E-mail: info@het.uz
Murojaat uchun
@HET_admin
Call center: 1154
Facebook: facebook.com/hududiyelektrtarmoqlari
instagram.com/hududiyelektrtarmoqlari
Sayt: het.uz

АО "РЕГИОНАЛЬНЫЕ ЭЛЕКТРИЧЕСКИЕ СЕТИ" ЗАПУСКАЕТ КАНАЛ В МЕССЕНДЖЕРЕ ТЕЛЕГРАМ
Как известно, в соответствии с Постановлением Президента Республики Узбекистан «О стратегии дальнейшего развития и реформирования электроэнергетической отрасли Республики Узбекистан» на базе АО «Узбекэнерго» были созданы три отдельных акционерных обществ.
Для налаживания открытого диалога с населением и своевременного решения проблем возникающих с поставкой электрической энергии, ранее запущенный Канал (в мессенджере Telegram) «Oʻzbekenergo” AJ bilan muloqot» переименован в «Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot», через который потребители могут направлять свои обращения в (https://t.me/hetmuloqot) АО «Региональные электрические сети».
Направленные обращения будут рассмотрены под непосредственным контролем Председателя Правления АО «Региональные электрические сети».
Также, через Канал «Hududiy elektr tarmoqlari» AJ bilan muloqot», подписчики будут иметь возможность получить новостные информации, касательно электроэнергетической отрасли и энергоснабжения, а также о проводимых реформах в сфере энергетики Республики Узбекистан и о принятых Правительственных решениях.
Пресс-служба АО "Региональные электрические сети"

“POWER UZBEKISTAN – 2019" ХАЛҚАРО ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КЎРГАЗМАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Жорий йилнинг 15 – 17 май кунлари Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида бўлиб ўтадиган "Энергетика, энергия тежаш, муқобил энергия манбалари, электротехника ва электр жиҳозлари" – “POWER UZBEKISTAN 2019" Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Энргетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Uzatom” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда“ITE Uzbekistan” халқаро кўргазмалар компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар иқтисодиётнинг кўплаб тармоқлари, шу жумладан, энергетикани ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Юртимизда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги қувватларни ишга тушириш борасида юксак муваффақиятларга эришилмоқда.
Жумладан, электр энергетика тармоғини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, энергия тежаш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, энергия ишлаб чиқаришдаги энг янги технологияларни жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ва соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумки, президентимизнинг жорий йил, 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекэнерго” АЖ тизимида учта алоҳида-алоҳида акциядорлик жамиятлари ташкил этилди. Энди “Ўзбекэнерго” АЖ ўрнида янги ташкил этилган “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ номига ўзгартирилди. Бундан кўзланган мақсад, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишни ташкил этишнинг замонавий услубларига ўтишдан иборатдир.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминотида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугунги кунда ютимиздаги 7 млнга яқин аҳоли хонадони ва 304 мингга яқин юридик истеъмолчиларни 1629 та 35-110 кВ кучланишли подстанциялар, 79 122 та трансформатор пунктлари ҳамда 240,7 минг.км узунликда 0,4-110 кВ электр узатиш тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661 сонли “Паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янги қуриш дастури тўғрисида” ги қарори асосида 7157,4 км узунликдаги электр тармоқлари, 2590 дона трансформатор пунктларини модернизация ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Мамлакатимизда энергетика тизимини модернизация қилишга қаратилган лойиҳалар учун хориж сармояси кенг жалб этилмоқда. Бунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан иқтисодиётни эркинлаштириш, унинг барча тармоқларини, жумладан, энергетика соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қиладиган қулай сармоявий муҳит яратилгани муҳим аҳамият касб этмоқда.
“POWER UZBEKISTAN – 2019" халқаро кўргазмаси энергетика тармоғида янги ишланмалар ва илғор технологияларни жорий этиш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда сармояларни жалб этишда муҳим амалий аҳамиятга эга. Қамрови ва иштирокчилари сафи тобора кенгайиб бораётган мазкур халқаро анжуман Ўзбекистоннинг энергетика мажмуасини ривожлантириш ва модернизациялаш борасидаги бой салоҳиятини намойиш этмоқда.
Кўргазма стендларида электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш, иссиқлик билан таъминлаш соҳасидаги ишланмалар, энергияни ўзгартириш, узатиш ва тақсимлаш ускуналари, муқобил энергия манбалари, энергияни тежаш соҳасидаги энг янги ютуқлар, маиший мақсадларда қўлланиладиган иссиқлик, энергия, газ, сув ҳисобини юритиш ва назорат қилиш асбоблари ва бошқа кўплаб маҳсулотлар намойиш қилинмоқда.

“POWER UZBEKISTAN – 2019" ХАЛҚАРО ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КЎРГАЗМАСИНИНГ СЎНГГИ КУНИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ
Бугун 17 май куни Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида "Энергетика, энергия тежаш, муқобил энергия манбалари, электротехника ва электр жиҳозлари" “POWER UZBEKISTAN 2019" Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасининг сўнгги куни ўз ишини бошлади.
Ушбу нуфузли халқаро кўргазманинг доимий иштирокчиси сифатида "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти ҳам ўз стендлари билан фаол иштирок этмоқда. Жамият учун ажратилган майдонда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар кўргазмаси хорижлик мутахассислар ҳамда иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу йилги кўргазмага "Ўзбекэнерго" ўрнида ташкил этилган “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖлари томонидан катта тайёргарлик кўрилди. Кўргазма материаллари, жамиятлар фаолиятидан ҳикоя қилувчи видео лавҳалар барчага бирдек манзур бўлмоқда.
Шу билан бир қаторда, “POWER UZBEKISTAN – 2019" халқаро кўргазмаси Жамиятлар мутахассислари учун жаҳондаги кўплаб мамлакатларнинг етакчи ташкилотлари ва мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорлик қилиш, соҳага энг замонавий ишланмалар ва технологияларни жорий этиш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва янги сармояларни жалб этиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан жорий йилда электр энергияси таъминотини янада яхшилаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Обод қишлоқ” Дастури доирасида 2313,2 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 819 та трансформатор пунктлари янгилаш ва реконструкция қилиш ишлари ҳамда 3298,7 км электр тармоқлари ва 1786 та трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
“Обод маҳалла” Дастури доирасида эса, жорий йилда 117 та маҳаллаларда 209,2 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 88 та трансформатор пунктлари янгилаш ва реконструкция қилиш ишлари ҳамда 178,2 км электр тармоқлари ва 250 та трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 20085,8 км узунликдаги 0,4-110 кВ электр узатиш тармоқлари ва 6666 та трансформатор пунктлари, 350 та мойли ўчиргичлар, 60 та куч трансформаторлар мукаммал таъмирланади.
Кўп томонлама алоқаларни кенгайтиришда, соҳага хорижий тажрибани жорий этишда “POWER UZBEKISTAN – 2019" кўргазмасининг аҳамияти катта. Зотан, мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, электр энергетикаси соҳасида фойдаланишга мўлжалланган илмий янгиликлар ва саноат ускуналарини, энг сўнгги технологик ишланмаларни намойиш этиш, тажриба алмашиш, корхоналар, ташкилотлар, фирма ва компаниялар ўртасидаги кооперация алоқаларини янада кенгайтириш ва шу орқали мамлакатимиз энергетика соҳасини янада тараққий эттиришдан иборатдир.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати