"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot
74K subscribers
15.9K photos
2.62K videos
14 files
6.61K links
"HUDUDIY ELЕKTR TARMOQLARI" AJ
Toshkent sh, Osiyo kо‘chasi, 8
Ishonch telefoni: 71 207 23 76
E-mail: info@het.uz
Murojaat uchun
@HET_admin
Call center: 1154
Facebook: facebook.com/hududiyelektrtarmoqlari
instagram.com/hududiyelektrtarmoqlari
Sayt: het.uz
Download Telegram
“ТОШКЕНТ ҲЭТК” АЖ: КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Айни пайтда Тошкент вилояти энергетиклари томонидан электр тармоқларни реконструкция ва модернизация қилиш, эскирган ёғоч устунларини янги темир-бетон таянчларга алмаштириш, нимстанциялар ва трансформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, янги замонавий СИП кабелларни тортиш, авариявий тиклаш ишларини олиб бориш каби тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Батафсил

"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
ХОНАДОНЛАРДАГИ ЁРУҒЛИК ҲАМДА ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИК ЭРТАНГИ КУНИМИЗНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВЧИ МУҲИМ ОМИЛИДИР

Қизилтепа туман электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йилда Давлат дастурлари ва ҳукумат қарорларига мувофиқ 100 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 40 дона трансформатор пунктини модернизация ва янгидан қуриш ишлари режалаштирилган.

Батафсил

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661 сонли қарори ижроси бўйича “Сирдарё ҲЭТК” АЖ томонидан мавжуд юқори ва паст кучланишли ҳаво тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини модернизация қилиш ва янгилаш бўйича амалий ишлар белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.

Хусусан, Боёвут тумани "Миришкор" маҳалласида электр таъминотини бир мунча яхшилаш мақсадида 35/10 кВли "3-Боёвут" нимстанциясидан таъминланувчи, 10 кВли "У. Юсупов" ҳаво тармоғидаги қуввати 160 кВАли 132-сонли ва қуввати 250 кВА бўлган 134-сонли трансформаторларнинг юкламасини камайтириш учун "Рохат" кўчасидаги 10 дона – 10 кВли, 20 дона 0,4 кВли эски ёғоч устунлар темир-бетон таянчларга алмаштирилди. Бу каби ишлар "Чорсу" кўчасида ҳам амалга оширилиб, хусусан, 17 дона 0,4 кВли яроқсиз ҳолга келиб қолган устун ўрнига темир-бетон таянчлар ўрнатилди.

"Сирдарё ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
"ҚИШ ҒАМИНИ ЁЗДА КЎР"

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ишчи-ходимлари ана шу ақидага амал қилган ҳолда, жорий куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида астойдил ишламоқдалар. Айни пайтда носоз электр тармоқларни аниқлаш, уларни мукаммал ва жорий таъмирдан чиқариш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йил бошидан 459,3 км узунликдаги 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари мукаммал, 1228,9 км узунликдагиси жорий таъмирдан чиқарилган бўлса, мос равишда 243 та трансформатор мукаммал, 641 та трансформатор эса жорий таъмирдан чиқарилди.

“Хоразм ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
"Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан Давлат дастурлари ва 2020 йил учун белгиланган режалар доирасида электр узатиш тармоқлари ва қурилмаларида янги қурилиш, реконструкция-модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарорига мувофиқ белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан Нишон тумани “Жалажин” МФЙ ҳудудига янги темир-бетон устунлар келтирилиб, ўрнатиш ишлари бошланди. Шунингдек, ҳудудда 1 дона қуввати 160 кВА бўлган замонавий трансформатор пункти ўрнатилиб, айни пайтда 0,5 км узунликдаги 10 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида янги қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Қашқадарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Тошкент вилоятида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари тўғрисида "Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастурида лавҳа эфирга узатилди.

Расмий каналларимиз👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
“ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖДА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР ОНЛАЙН ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида паст кучланишли электр тармоқларини янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг таннархини пасайтириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 февралдаги 111-сонли қарори асосида Жамият томонидан йўлга қўйилган ишлаб чиқариш цехлари фаолияти ҳамда тайёр маҳсулотлар онлайн тақдимоти бўлиб ўтди.

Батафсил

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube