"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ Andijon hududiy filiali
2.26K subscribers
23.3K photos
1.65K videos
48 files
9.58K links
"Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Andijon hududiy filialining telegram tarmog'idagi rasmiy sahifasi

Veb-sayt: www.andijonhetk.uz
Facebook: www.fb.com/hetandijon
Instagram: www.instagram.com/hetandijon
Youtube: www.youtube.com/@hetandijon
Download Telegram
Calvin Klein ва Tommy Hilfiger «яшил тус»га кирдилар

Calvin Klein ва Tommy Hilfiger бренди остида ишлаб чиқариладиган кийим-кечаклар эгаси PVH Corp, Нидерландиянинг Венло шаҳрида жойлашган омборхонаси томида, дунёдаги энг йирик томёпма қуёш электр-станцияси ўрнатилгани ҳақида эълон қилди. Унинг қуввати 18 МВт бўлиб, у 48 мингдан ортиқ қуёш панелларидан иборат. Электр станцияси 12,6 гектар майдонни эгаллайди.
Ушбу фотоэлектрика ускунасининг ишлаб чиқариш қобилияти компания, Нидерландиядаги барча омборхоналар, офис ва дўконлари бир йил мобайнида истеъмол қиладиган, электр-энергия ҳажмидан ортиқ бўлади.

Машҳур брендлар нима сабабдан тикланувчи электр энергия манбаларига ўтиб бошлагани тўғрисида, биз «Углеродли бетарафлик нима?» мавзуси остида эълон қилган постимизда сўзлаб берган эдик.

#буқизиқ
Calvin Klein ва Tommy Hilfiger «яшил тус»га кирдилар

Calvin Klein ва Tommy Hilfiger бренди остида ишлаб чиқариладиган кийим-кечаклар эгаси PVH Corp, Нидерландиянинг Венло шаҳрида жойлашган омборхонаси томида, дунёдаги энг йирик томёпма қуёш электр-станцияси ўрнатилгани ҳақида эълон қилди. Унинг қуввати 18 МВт бўлиб, у 48 мингдан ортиқ қуёш панелларидан иборат. Электр станцияси 12,6 гектар майдонни эгаллайди.
Ушбу фотоэлектрика ускунасининг ишлаб чиқариш қобилияти компания, Нидерландиядаги барча омборхоналар, офис ва дўконлари бир йил мобайнида истеъмол қиладиган, электр-энергия ҳажмидан ортиқ бўлади.

Машҳур брендлар нима сабабдан тикланувчи электр энергия манбаларига ўтиб бошлагани тўғрисида, биз «Углеродли бетарафлик нима?» мавзуси остида эълон қилган постимизда сўзлаб берган эдик.

#буқизиқ
​​Ранг-баранг водород

Водород – энергиянинг истиқболи манбааларидан биридир. Бироқ у соф кўринишда табиатда деярли учрамайди. Уни бирикмалардан, табиий газ ёки сувдан катта электр энергиясини сарфлаган ҳолда «ажратиб» олиш мумкин.

Водородни олиш усулларини синфларга ажратиш мақсадида уларни «яшил», «кулранг» ва «кўк» рангларга ажратишни ўйлаб топишган.
«Кулранг» водород табиий газнинг буғланма конверсиясида ишлаб чиқарилади. Кимёвий реакция давомида карбонат ангидрид гази ажралиб чиқиб, унинг ҳажми ҳудди табиий газ ёнгани каби тенг бўлади (устига-устак, бунда электр энергия ҳам сарфланади).

«Мовий» водород —ажратиб олинишига кўра бу ҳудди ўша «кулранг» водород каби бўлиб, конверсия давомида ажралиб чиқаётган карбонат ангидрид гази ушланиб қолинади, ҳамда кўмиб қўйилади (CCS, carbon capture and storage, деб номланувчи технология).

«Яшил» водород сувни ВИЭ ёки АЭС электр энергияси ёрдамида электролизлаб, ишлаб чиқарилади. Бунда ифлослантирувчи чиқиндилар бўлмайди. Бундай усулда водород олишнинг муаммоси – трансформациялар мобайнида энергиянинг кўп миқдорда исроф бўлишидадир.

Сувдан водород ажратиб олишнинг энг омилкор технологияси –газ билан совитиладиган юқори ҳароратли реакторлар (ВТГР) бўлиб, улар, ҳарорати 950°С бўлган, иссиқлик ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

#буқизиқ
​​Швецияда шамол энергиясида ишловчи, жаҳондаги энг йирик кема қурилади

Швецияда Oceanbird номли лойиҳа доирасида шамол энергияси ёрдамида ишловчи дунёдаги энг йирик денгиз транспорт воситасини қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда 3dnews.ru.

Oceanbird трансатлантика лайнери 200 метр узунлик, 35 минг тонна оғирликка эга бўлиб, ўз ичига 7 мингта автомобилни сиғдира олади. Унинг конструкциясида,баландлиги 80 метрга тенг бўлган, бешта телескопсимон «қанот-елкан» ўрнатиш кўзда тутилган. Ушбу елканлар, бир-бирига ҳалал бермаган ҳолда, 360°га бурила олади. Шунингдек, улар кўприклар остидан сузиб ўтганда ва об-ҳаво ўзгаргаришига мослашиш мақадида қисман йиғилиш хусусиятига эга. Елканларни ясаш учун пўлат ва композит материаллардан фойдаланилади.

Қурилиши кўзда тутилаётган кема атмосферага одатдаги денгиз кемаларига нисбатан 90 % камроқ CO2 чиқаради. Бироқ у экология жиҳатдан бутунлай соф бўла олмайди, чунки бандаргоҳларда қўққисдан содир бўладиган ҳолатларга ҳаракатларни мослаштириш учун ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда двигателлардан ҳам фойдаланишга тўғри келади. Oceanbird орқали атлантикани кесиб ўтиш учун12 кун талаб этилади, айни пайтда мазкур синфга мансуб, оддий кемалар ушбу масофани 7 кунда босиб ўта олишга қодирлар.

#буқизиқ
Қадрли дўстлар, ўзингиз истиқомат қилаётган, хонадонингизга электр энергияси қай тарзда узатилиши ҳақида тасаввурга эгамисиз? Бугун айнан шу тўғрисида Сизга ахборот бермоқчимиз.

#буқизиқ

Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун “Бу қандай тузилган?” рукнида атом электр станцияси ишлаш тарзи ҳақида қисқача ва оддий қилиб гапириб берамиз.

#буқизиқ
​​Энергияни зич ҳолатда сиқилган ҳаво кўринишида сақлаш имкониятини берадиган, мосламани яратишнинг имкони борми?
Буюк Британия бу мослама устида ишларни бошлаб юборди, деб хабар бермоқда BBC.

Қуввати 50 МВт бўлган мослама Манчестер яқинида жойлашади, у қандай ишлайди?

Тунги вақтда шамол электр станциялари ортиқча электр энергия ишлаб чиқарадилар. Янги станция эса ортиқча ҳавони “тўплаб”, -196°С ҳароратда сиқади. Электрга талаб ошган вақтларда станция ичидаги сиқилган ҳаво қизий бошлайди, ҳамда тармоққа электр узата бошлайди.

Иҳтирочи – Питер Дирман сўзларга қараганда, тизим ҳозирча 60-70 % омилкор холос. Бундай усулда сақлаш кўрсаткичлари батареяларникига нисбатан анча паст, аммо резервуарлар анча-мунча арзонроқ туради. Дирман фикрича, батареялар қисқа муддат сақлаш учун тенгсиздир, бироқ энергияни узоқ муддат сақлаш учун улар ҳаддан зиёд қимматдир.

Олимлар, 50 000 уйни таъминлаш учун етадиган электр энергияга эга бўла оладиган мосламани яратишни режалаштирмоқдалар.

Ҳукумат лойиҳанинг муваффақиятга эриша олшига умид қилмоқдалар. Питер Дирманга 10 миллион фунт-стерлинг бекорга тақдим этилган эмас.

#буқизиқ

@Clearenergy
​​Сиз ёруғлик энергиясини бино ичида ҳам тўплаш мумкинлигини биласизми?

Сучжоу Университетидаги Хитой олимларининг сўнгги ютуқлари муносабати билан фон ёруғлигидан энергия ишлаб чиқарувчи қурилмаларни белгилаш учун янги атама ўйлаб топиш вақти келди. Уларни қуёш қурилмалари деб аташ нотўғри, чунки улар олдиндан хоналар ичида фойдаланиш учун мўлжалланган. Улар учун энергия манбаи бу оддий лампочкалардан тортиб компьютер экранлари ва гаджетларгача бўлган турли сунъий қурилмалардан чиқадиган нур.

Хитой олимларининг эътиборини ноёб имкониятларга эга бўлган перовскит минерали жалб этди. Перовскит асосидаги янги материаллар айнан қуёш батареяларида қўллаш учун деярли фойдасиз бўлиб, улардаги Қуёш нурини ютиш самарадорлиги 1 фоиз дан ортиқ эмас. Лекин бино ичида, сунъий ёруғлик остида, кўрсаткич 4-5 фоизгача етади.

Бундан ташқари, олимлар материалларга уларни асосий вазифасига шикаст етказмасдан мато ёки пластикка қўллаш имконини берадиган хусусиятларни беришган. Ўз эгасининг қўлидаги ақлли соатини аста-секин зарядлаш учун ҳатто булутли ҳавода ҳам шаҳардаги ёниб турадиган реклама экранларидан энергия оладиган плащ ёки соябонни бир тасаввур қилиб кўринг.

#буқизиқ
#буқизиқ

Бугун биз 1 кВт•соат электр энергияси нималарга қодир эканини гапририб берамиз.


👉телеграмм
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 кг уран тўлиқ ёнганида маълум миқдорда энергия ишлаб чиқаради. Худди шу миқдорда энергияни ёқиш учун қанча табиий газ, нефть, кўмир ва бошқа манбалар талаб қилинади? Жавоб қуйидаги видеода:

#буқизиқ
Қуёш катамаран-амфибия сув ва қумда бирдай ҳаракатланиши мумкин

Lazzarini фирмасининг Италиялик дизайнерлари қуёш энергиясидаги "дунёдаги биринчи крабмаран " дизайнини тақдим этишди, дея хабар бермоқда New Atlas журнали. Pagurus суперяхта-амфибияси дастлаб ҳарбийлар эҳтиёжлари учун ишлаб чиқилган, лекин ҳозир у учун 24 миллион евро тўлашга тайёр бўлган истаган одам уни сотиб олиши мумкин.

Узунлиги 25 метр бўлган суперяхта саккиз нафаргача йўловчи ва тўрт нафаргача экипаж аъзосини сиғдира олади. У соатига 44 кмлик максимал тезликни таъминлайдиган 890 л.с. дизелли двигателга уланган икки винтли мотор билан жиҳозланган.

Шунингдек, Pagurus ҳар бирининг ҳажми 40 кВт*соат бўлган олтита аккумуляторга уланган қуёш панеллари билан жиҳозланиши мумкин.

#буқизиқ

@Clearenergy
Испанияда 135 тонна ишлатилган ниқоб ва қўлқоплардан ёқилғи тайёрлашди

Cерcеда шаҳрида 135 тонна ишлатилган ниқоб, қўлқоплар, шунингдек, COVID-19 билан касалланган пациентлар билан ишловчи тиббиёт ходимларининг ҳимоя костюмлари ёқилғи учун қайта ишланди, деб хабар бермоқда Испания матбуоти.

Санитария материалларининг чиқиндилари потенциал хавфли материал сифатида майдаланган ва Цельсий бўйича 850 даражада ёқиб юборилган, одатда пластикни ёқилғига қайта ишлаш учун уни 400 даражагача иситишнинг ўзи кифоя.

Олинган ёқилғи хоналарни иситиш учун ва қурилишда (масалан, цемент ишлаб чиқариш учун) ишлатилади.

#буқизиқ

@Clearenergy
Электр энергиясини ва пулларни тежаш осон. Синаб кўрамизми?

#буқизиқ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#буқизиқ

Инфраструктура масалалари билан шуғулланувчи Япониянинг Kandenko компанияси томонидан тайёрланган қуйидаги реклама видеоролигида кундалик ҳаётимизда қулай яшаш шароитлари яратишда электр энергияси аҳамияти кўрсатиб ўтилган.

***************************************
#этоинтересно

Данная креативная реклама японской компании Kandenko, которая занимается общей инфраструктурой, рассказывает о роли электрической энергии в обеспечении комфортных условий проживания в нашей повседневной жизни.

Наши каналы
👇

Facebook | Telegram | YouTube | Instagram
#буқизиқ

Amerika prezidenti Benjamin Franklin 18 asrda elektr energiyasi sohasida keng tadqiqotlar o‘tkazib, yashin qaytaruvchi moslamani ixtiro qilgan ekan...

************************************
#этоинтересно

А вы знали, что американский президент Бенджамин Франклин провел обширные исследования электричества в 18 веке и изобрел громоотвод...

Наши официальные каналы 👇 👇

Facebook | Telegram | YouTube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#буқизиқ

Qushlar yuqori kuchlanishli elektr tarmoqlari simlarida bemalol o'tirishlarining siri nimada, yohud qaysi vaziyatlarda u erda nobud bo'lishlari mumkin, odamlar bunday kuchlanish ostida qanday harakat qilishlari kerak

*************
#этоинтересно

Почему птица спокойно сидит на проводах высоковольтных ЛЭП, а также когда она там может погибнуть, и что на этих проводах под напряжением может делать человек
#буқизиқ

Berlin san'at universiteti talabasi Tobias Trubenbaxer issiqxona gazlari chiqindilarini kamaytirish maqsadida energiya tejaydigan kocha chiroqni yaratdi. Ko'cha chirog'i mini shamol turbinasi bilan ishlaydi. U ishlab chiqarilgan elektr energiyasini saqlaydigan qayta zaryadlanuvchi batareyaga ega. Shuning uchun, chiroq shamol yo'nalishi va kuchidan mustaqil ravishda ishlashi mumkin. Chiroq faqat piyoda yaqinlashganda yonadi.

****************************
#этоинтересно

Студент Берлинского университета искусств Тобиас Трубенбахер создал энергоэффективный фонарь, чтобы уменьшить выбросы парниковых газов. Уличный фонарь получает энергию от мини ветряной турбины. Он имеет аккумуляторную батарею, которая накапливает выработанную электроэнергию. Поэтому фонарь может работать независимо он направления и силы ветра. Включается фонарь, только при приближении пешехода.
Forwarded from MINENERGY.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#буқизиқ

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Матбуот хизматига чангли шароитда қуёш панелларининг самарадорлигини қандай сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида бир неча бор саволлар келиб тушди.

Ушбу саволларга жавоб берар эканмиз, аввало қуёш панелларини тозалаш жараёни ҳақида маълумот бермоқчимиз — бу уларнинг самарадорлигини (фойдали иш коэффициентини) сақлаб қолиш ва нур ўтказиш қобилиятини оширишнинг муҳим шартидир.

Техник шартларга кўра, 1 та қуёш панелининг модулини тозалаш учун 0,6 литр сув ишлатилиши керак.

Қуёш панелларини тозалаш қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФЭС) жойлашган ҳудуднинг чангланиш даражасига қараб амалга оширилади ва бу частотада катта фарқ қилиши мумкин. Демак, Самарқанд ҚФЭСда панелларни йилига 2 марта тозалаш етарли бўлса, Навоий ҚФЭСда эса ойига 2 марта бундай тозалаш ишлари олиб борилиши зарур бўлади.

Панелларни тозалаш жараёнлари ҳақидаги ушбу видеони томоша қилишга таклиф этамиз (Видео Навоий вилоятидаги ҚФЭСда суратга олинган).

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Forwarded from MINENERGY.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#буқизиқ #шамолэнергияси

Инсон томонидан ўзлаштирилган биринчи энергия манбаларидан бири шамол эканлигини биласизми?

Шамолдан фойдаланиш туфайли буюк географик кашфиётлар амалга оширилган ва жаҳон савдоси ривожланган. Вақт ўтиши билан одамлар шамолдан фойдаланиб, далаларни суғоришни, ғалла янчишни, кейинроқ эса электр энергиясини ишлаб чиқаришни ўргандилар.

Шамол тегирмонлари 4000 йил олдин қурила бошлаган шунингдек, Хитой ҳамда Форс кўрфазида шамол энергиясидан фойдаланиш биринчи бўлиб ўзлаштирилган.

Милоддан аввалги 200 йилларда Форс кўрфазида вертикал айланиш ўққа эга бўлган оддий шамол тегирмонлари ишлатилган.

Ундан ҳам олдин бундай тегирмонлар Хитойда донни майдалаш учун фойдаланилган.

Бундай тегирмонлар вертикал ўқ атрофида айланарди (юла каби) ва шамолда айланадиган ёғоч ўзакка қамиш боғламларини маҳкамлашдан иборат эди.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy