Shayx hazratlarining javoblari
5 subscribers
757 links
Бу канал Сизга savollar.islom.uz порталида берилган саволларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг берган жавобларини ҳавола этиш учун мўлжалланган.

Бот 👉 @hazratning_javoblari_bot
Таклиф ва мулоҳазалар учун 👉 @SSQ23
Download Telegram
КЕЛИН КУЁВНИНГ ФАМИЛИЯСИГА ЎТИШИ МУМКИНМИ?

@hazratning_javoblari 752-савол

📅 28.04.2007

Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин ва қилаётган яхши амалларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Сизга битта саволим бор эди: Мен уйланяпман. Келин бўлмиш менинг фамилиямга ўтиши мумкин эмаслигини айтиб қолди ва бунга далил қилиб Расулуллоҳнинг (с.а.в): "Аёл киши ўз қавмидан бўлади" деган мазмундаги ҳадисларини келтирди. Мен бу нарсани биринчи эшитиб турганим учун бошим қотиб қолди. Бу нарсани кейин ҳал қиламиз мен олдин сўраб-суриштирай дедим. Шу маънода ҳадис борми ва у саҳиҳми? Умуман келин куёвнинг фамилиясига ўтиши мумкинми? Ҳаққимизга дуода бўлинг Ҳазрат

Жавоб:

Мусулмон халқларда келин ўз оиласи номида қолиши одат бўлган. Аллоҳ сиз ва келинимизга саодатли оилавий ҳаёт берсин, ували-жували бўлиб қўша қаришни насиб этсин.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
ФАЗОИЛ-Э-АЪМОЛ КИТОНИ ҲАҚИДА ФИКРИНГИЗ?

@hazratning_javoblari 753-савол

📅 28.04.2007

Ассаламу Алайкум! Шайх хазратлари, Сизга Аллох Таоло илм билан бой қилганлигига жуда хам хавас киламан ва хамда бизни хам шундай илмлилардан қилишини Яратгандан сўрайман. Яқинда қўлимга урду тилида бир китоб (1-томи) тушиб қолди, унинг номи "Фазоил-э-А'мол" (فضائل اعمال). Шу китобни мутоала қилишим мумкинми? Савол сўрашимдан мақсад - ушбу китоб бизнинг Ханафий мазхабимизга лойиқми? Хозирда турли хил китоблар кўпайиб, агар сиздек илмли уламолар биздек оддий мусулмонларга тўғри йўлдаги китобларни кўрсатмасангиз, бундай китоблар уммонида иймонимиздан хам ажраб колишимиз хеч гап эмас. 

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Мазкур китоб, яхши китоб, уни ўқиса кўп фойда олинади.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
ОНА ҲАҚИДА

@hazratning_javoblari 754-савол

📅 28.04.2007

Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин, сизнинг илмингизни кўплар қатори бизларга ҳам барокатли қилсин. Ҳурматли устоз сизга бир саволим бор эди. Мен талабаман уйга бир-икки ҳафтада бориб тураман. Уйга борганимда онам ўпиб қўй дейди, мен бўлсам бу масалани исломда қандайлиги билмаганим учун бу ишни қилмайман. Бундан онам ҳафа бўлгандай туюлади. Айтинг-чи устоз бу масалани исломдаги ечими қандай?

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Онани ўғил ўпмай кўришгани яхши.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
РУҲСАТ

@hazratning_javoblari 755-савол

📅 28.04.2007

Ассалому алайкум ҳурматли устоз сиздан ушбу сайт ва китобларингиздаберилган фатво масалаларни ҳаммасини ҳам эсда сақлаб қолиши қийин бўлган лиги учун иқтибос олиб ўзимда сақлаб қолишга руҳсат беришингизни сўрайман.

Жавоб:

Абу Муслим жавоб берсин!

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
БОҒЧА БОЛАЛАРИ РАСМ ЧИЗСА БЎЛАДИМИ?

@hazratning_javoblari 757-савол

📅 28.04.2007

Ҳурматли устоз балки бу савол олдин берилгандир лекин бу ҳақда ҳали билмаганим учун сиздан сўрашга ижозат беринг. Укалрим мактабда, боғчадан расм чизишга вазифа олиб келишади. Ўқитувчилари ҳар хил ҳайвонлар ёки одамни расмларини чизишни вазифа қилиб беришади. Бундай ҳолатда нима қилишлик тўғрисида сўрамоқчи эдим.

Жавоб:

Уламолар болалар учун мултфилимга рухсат берганлар. Шу маънода уларнинг таълим учун расм чизишларига ҳам рухсат бўлса керак деб ўйлайман

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
СИГАРЕТ ТАХОРАТНИ БУЗАДИМИ?

@hazratning_javoblari 758-савол

📅 28.04.2007

Ассалому алайкум Шайх жаноблари аввал бу хақда савол кўтарилган бўлса узр, имкони бўлса яна жавоб берсангиз. Сигарет, нослар тахоратни бузадими? Бу хақда 2 хил фатво эшитдим қайсига ишонишни билмийман. Лекин бузмайди деб айтдилар яъни (тахоратни инсонни ичидан чикадиган нарсалар, катта -кичик хожат, танадан қон, иринг кетиши шу кабиларга тайаниб айтдилар) биродаримиз. Барибир бу чекавериш керак дегани эмас деб хам қўшиб қўйдилар, Бу нарса Аллоҳ Таоло томонидан харом қилинганини таъкидлаб ўтдилар. Бошқа биродаримиз бузади дедилар? Бу хақда сизнинг фатвоингиз?

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақда сиз айтгандек икки хил гап бор. Мен шу нарсаларни ташлашга хизмат қилар деган умидда «Бузади» деган гапни айтаман.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
КЪАБА ИЧИДА НИМА БОР?

@hazratning_javoblari 759-савол

📅 29.04.2007

Азиз шайх жаноблари ва мўмин биродарлар мани битта саволга аниқ жавоб топишимга ёрдам беринглар , "Аллоҳ" уйи бўлган қибламиз асоси Кабаий муаззамани ичида нима жойлашган? Базилар жаннатдан келган тош ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қиёматда киядиган кийимлари дейди. Яна бировлар яна бошқа нарса дейишади. Илтимос агар малол келмаса шу саволни жавобини айтсангиз.

Жавоб:

Камина ходимингизга ҳам Аллоҳ таоло каъбаи муаззаманинг ичига кўп марталаб кириш бахтини ато қилиб келмоқда. Баъзи йиллари уч марталаб ҳам киришни ва у ерда кўплаб нафл намоз ўқиб дуолар қилишни насиб этди.Авваллари кирганимда кўрилган ҳолат ва нарсаларни қоғозга тушириб қўйган эдим. Энди уч юз саксон йил ўтгандан кейин қилинган таъмир ишларидан кейин каъбанинг ички кўриниши ҳақида икки оғиз маълумот бериб ўтишга ижозат бергайсиз.Каъбаи муаззамага унинг эшигига қўйилган кўчма зина орқали кирилади. Каъбага кириш учун, албатта, подишоҳнинг махсус амри бўлиши керак. Ўша амрга биноан содин - махсус ходим калит билан эшикни очади. Ҳозиргача Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам берган имтиёзга биноан Усмон ибн Толҳанинг авлодлари содинлик қилиб келмоқдалар. Эшик очилганидан кейин махсус қўйилган аскарлар қуршовидан ўтиб, берилган махсус ҳужжатни кўрсатиб зинага чиқилади ва тилло эшикдан каъбага кирилади. Каъбанинг ичига эшикдан бошқа ёқдан ёруғлик тушмайди. Каъбанинг ери мармар билан қопланган. Шунингдек, деворлари ҳам одам бўйидан баланд жойигача мармар билан қопланган. Ҳаммаёққа ўта хушбўй миску анбарлар суртиб ташланган.Каъбанинг эшигидан тавоф қилиб юриб келгандаги биринчи бурчаги бир метрдан ортиқроқ ичкарига чиқиб туради. Олдинлари аввалги кичик эшик ўша чиқиб турган жойга суялган бўлар эди. Аммо охирги таъмирдан кейин ўша эшик кўринмай қолди.Каъбанинг эшигига кўндаланг равишда бир тўсини бўлиб уни учта устун кўтариб туради. Устунлар наршинкор қилиб ишланган. Тўсинга баъзи эски қандиллар осиб қўйилган. Икки устуннинг орасида бир сандиқ ҳам бўлиб унга каъбани тозалашда ишлатиладиган анжомлар жойланган.Каъбанинг шифти ва ён деворларининг одам бўйидан баланд жойи «Лаа илаҳа иллаллоҳу» ёзилган яшил рангдаги ипак матоҳ ила қопланган.Каъбанинг ичига кириш бахтига муяссар бўлганлар хохлаган тарафга қараб икки ракъат намоз ўқиб дуо қилишаг шошиладилар. Аскарлар ва масъуллар чиқишни талаб қилишларига қарамай ҳамма кўпроқ намоз ўқишга ҳаракат қилади.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
ЖАННАТИЙ ЖИНЛАР ЖАННАТДА ИНСОНЛАР БИЛАН

@hazratning_javoblari 760-савол

📅 29.04.2007

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Маълумки жинларнинг ҳам мусулмони ва кофирлари бўлади. Энди шу қоидага биноан уларнинг жаннатий ва дўзахийлари бўлади. Жаннатийлари жаннатда одамлар билан бирга бўладими ёки улар алоҳидами?

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ билади.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
ИМОМ ЗАМСУРАДА ҲАТО ҚИЛСА НИМА ҚИЛАДИ?

@hazratning_javoblari 761-савол

📅 29.04.2007

Агар имом замсурада ҳато қилса саждаи савҳ қиладими ёки оятлар эсидан чиқиб қолса??

Жавоб:

Саждаи саҳв қилади.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
ПЕШИННИНГ Ё ХУФТОННИНГ ФАРЗЛАРИНИ ЎҚИМАГАН

@hazratning_javoblari 762-савол

📅 29.04.2007

Ассалому алайкум! Яна саволларим бор эди: 1. Мен жуда оғир ишда ишлайман. Бир неча дақиқага хам чалғишим кийин. Шунинг учун фақат фарз намозларини ўқийман. Лекин кечқурунга ёки тонгга яқин бироз ишим енгиллашади ва суннатларни ўқимайман яна фақат фарзларни ўқийман. Ўзимча пешиннинг ё хуфтоннинг фарзларини ўқимадим бомдоднинг фарзини ўқисам тўғри бўлмайди деб ўйлайман, яъни мен сафардаги одам хукмидаман ва Аллоҳ берган енгилликдан фойдаланмасам яхши бўлмас деб ўйлайман. Шу фикрим тўғрими? 2. Бу саволимни шунчаки қизиқиш ва эшитган гапларим учун бераяпман. Эшитишимча дунёда хақиқий исломий шайхлар яъни тан олинган шайхлар тўртта экан ва шулардан бири сиз экансиз. Шу тўғрими? Мен сизнинг қилаётган ишларингизни жуда хам қадрлайман, айниқса бизнинг давримизда исломий тушунчалар ва илмсизлик авж олган даврда Худо сизни бизга Ўзи етказганига шукр қиламан.

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Шу фикрингиз мутлақо нотўғри. Банда ибодатни қандай қилишни ўз ихтиёри ёки хаёли билан белгиламайди. Пешиннинг ва хуфтоннинг фарзини ўқимадим, Бомдоднинг фарзини ўқимасам бўлмайди, дейишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Ҳар намоз вақтида фарз. Фарзни бажаришдан бош тортишга боҳона излашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Сафарда бўлмаган одамнинг, мен сафардаги одам ҳукмидаман, дейишга ҳам ҳақи йўқ. Алоҳида ҳолат бўлса унинг ўз ҳукми бўлади. Нима бўлганда ҳам намозни тарк этишга баҳона топилмайди.  Тўрт шайх ҳақида эшитганингиз ҳам нотўғри. Бу маънода шайх деган унвон ҳам йўқ. Дуоларинингиз ва яхши истакларингиз учун ташаккур. Биз ҳам сизни дуо қилишга сазовор бўлайлик.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
АХМАД ЯССАВИЙНИНГ "МИРОТ УЛ ҚУЛУБ" КИТОБЛАРИДА

@hazratning_javoblari 763-савол

📅 29.04.2007

Шайх хазратлари! Ахмад Яссавийнинг "Мирот ул қулуб" китобларида ёзилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мерож кечасида Рафиқ ул аълога чиққанларида Аллох у зотга 90 минг сўз айтган экан. Шундан 30 мингтаси шариат яна 30 мингтаси тариқат қолган 30 мингтаси хақиқат сўзлари экан. Шариат хақидаги сўзларни хаммага айтасиз тариқат хақидаги сўзларни сўраганларга айтасиз хақиқат хақидаги сўзларни хеч кимга айтмайсиз деган экан Аллох. Шу маънодаги ёзувлар бор, бу қанчалик хақиқатга яқин?

Жавоб:

Мен бу гапларни билмайман.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
БИРИНЧИ ЖАСАД ОДАМ АТО, БИРИНЧИ РУҲ РАСУЛУЛЛОҲ

@hazratning_javoblari 764-савол

📅 29.04.2007

Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари. Бизга маълум бўлишича, Аллоҳ таоло биринчи жасад қилиб Одам атони, биринчи руҳ қилиб эса Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни яратган экан. Шу тўғрими?

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапни биринчи бор эшитишим. У ҳақда менда билим йўқ.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
ЭМУЛГАТОРЛАР ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТГА ЭГА БЎЛМҚЧИМАН...

@hazratning_javoblari 765-савол

📅 30.04.2007

Ассаламу алайкум! Эмулгаторлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмқчиман. 

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Улар ҳақида кўп ёзганмиз. Топиб ўқинг.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
ТАЛАБАЛАРГА ВАҚТИНИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМ ҚИЛИШ

@hazratning_javoblari 766-савол

📅 30.04.2007

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари Аллоҳ таъало сизнинг илмингизни барчамиз учун барокатли қилсин! Аллоҳ ризолиги йўлида сизга бир неча саволлар бермоқчи эдим. Жавоблар учун олдиндан раҳмат. 1. Талабаларга вақтини қандай тақсим қилишини маслаҳат берасиз ? Улар қайси ишларни қай вақтда қилгани афзал? Улар аҳамият бериши лозим бўлган нарсалар қайсилар? Ва уларга...

Давомини ўқиш

Манба

👉 Каналга уланиш
ИБОДАТДА ТУРЛИ ХИЛЛИК

@hazratning_javoblari 767-савол

📅 30.04.2007

Ассалому алайкум! Шайх Хазратлари, сизга Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати бўлсин,(иншааллоҳ барча уммати Муҳаммадга ҳам). (Бу саволни беришим қанчалик тўғри билмадим, лекин иншааллоҳ ниятим ҳолис, фитна эмас) 1. Бугунги кунда алҳамдулиллаҳ мусулмон кўп, ибодатдаги намозхон кўп. Лекин улар бажараётган ибодат, айнан намоз ибодатини бажариши(миз)да турли хиллик кўзга ташланади. Хусусан, а) оёқлар орасини ҳаддан ортиқ (балки елка кенглигидадир) очиб туриши. б) иккинчи ёки тўртинчи ракаатларга турилаётганда аввал ўтирилиб, сўнг кейинги ракаатга туриш. в) қўлларни боғлашда тирсакдан ушлаш. г) намозга киришда қўлларни қулоқ юмшоғи баробарида эмас, елка баробарида кўтариш кабилардир. Ноқис ақл ўйладики (албатта мени фикрим ҳеч нарсани ўзгартирмайди) шу каби турли хиллик бугун Ислом оламидаги ноиттифоқлик, турли фирқалик, динда ҳар хил қараш каби иллат (балки камчиликдир)лар юзага келмадимикин?

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган нарсалар биздаги каби ҳанафий мазҳаби тарқалган жойларда ихтилофга сабаб бўлади. Аммо ўша амалларни қабул қилган мазҳабларга амал қилувчилар яшайдиган жойларда ихтилофга сабаб бўлмайди.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
ҲАДИС ВА ҲАЁТДА СОҚОЛ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН

@hazratning_javoblari 768-савол

📅 30.04.2007

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари. Сиздан соқол ҳақида сўрамоқчи эдим. Маълумки, ҳозирги замонда ёшлардан деярли ҳеч ким соқол қўймай қўйган. Соқол қўйишни эса эркакларга пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноблари буюрганлар. Бу ҳақида сиз ўзингизнинг "Ҳадис ва ҳаёт" китобингизнинг 17-жузида ҳам тўҳталиб ўтгансиз. Лекин ана шу китобингизда соқолни узунлиги ҳақидаги ихтилофга, яъни икки олимнинг тортишувига сабаб бўлган мақола ҳусусида гувоҳ бўлганлигингиз эътироф этилган жойда, "ҳадислардан соқол қўймаслик мумкин эмас, деган маъно ҳам чиқмайди" деган маънодаги фикр келтирилган. Ҳазрат, мен ҳам юқоридаги кўпчилик ёшлар қатори соқолимни тагидан қириб юраман. Соқол қўймаслик гуноҳ эмасми? Соқол қўйиш-чи, унинг фазли қандай? Агар билмасдан гуноҳга ботиб юрган бўлсак, тавба қилайлик ва тўғри йўлга қайтайлик. Илтимос ҳазратим шу тўғри йўлни бизга ўзингиз кўрсатинг.

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Менимча, бу масала ўша китобда баён этилган.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
ҚАЗО НОМОЗЛАР (ТАКРОР)

@hazratning_javoblari 769-савол

📅 30.04.2007

Устоз мени ёшим 23да. Менга намоз фарз бўлганидан сўнг таҳминан 7 ёки 8 йил намоз ўқимаганман. Ўша намозларни қазосини ўқишим керакми ёки кечқурин ўқийдиган таҳажжуд намозларим кифоя қиладими? 

Жавоб:

Ҳа, ўқишингиз керак!

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
БИР ҲАДИС МАЪНОСИ

@hazratning_javoblari 770-савол

📅 30.04.2007

Ассалому алайкум шахй ҳазратлари!Илтимос мана бу ҳадийсни саҳиҳ ёки саҳиҳ эмаслигини айтиб берсангиз. Агар саҳиҳ бўлса бази бир бидатларга ҳужжат бўла оладими? Жавобингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

جَرِيرِ بنِ عَبد الله البَجَليّ رَضيَ الله عنهُ، قالَ: قالَ رسولُ الله صلى الله عليه وسلم: "مَنْ سَنَّ في الإسلام سُنَّةً حسَنَةً فَلَهُ أجرُها وأجرُ مَن عَمِلَ بها بعدَهُ مِن غير أن يَنْقُصَ من أجُورِهم شَىءٌ، ومَن سَنَّ في الإسْلامِ سُنَّةً سَيّئةً كانَ عليه وِزْرُها ووِزْرُ مَن عَمِلَ بِها مِنْ بَعْدِه مِن غَيرِ أن يَنْقُصَ مِن أَوزَارِهم شَىءٌ" رَواهُ مسلمٌ.


Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёлғон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилмаган ҳолда ёзилиб туради», дедилар». Бу ҳадисни уламолар баъзи янги пайдо бўлган нарсалар яхши бидъат бўлишига ҳужжат қилганлар. Бу масалани тўлиқ тушуниш учун «Зикр аҳлидан сўранг» китобчасининг учинчи сонини ўқинг.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
ЭРИ ДОМ ДАРКСИЗ КЕТГАН АЁЛНИ НИКОҲИ

@hazratning_javoblari 771-савол

📅 01.05.2007

Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Сўфи Аллоёрни Сабот ул ожзин китобида: Ақида билмаган шайтони элдир, Агар минг йил амал деб қилса елдир - дейилган. Ахли сунна вал жамоа ақидаси қандай бўлиши лозим? (Аллоҳнинг макони борасида). Бошқа ақидада бўлган имомга иқтидо қилиб намоз ўқиши мумкинми? Иккинчи масала: Мен бир аёлни никохимга олмоқчи бўлдим. У аёлни эри уйидан чиқиб қайтиб келмаганига икки ярим йилдан ошган, на қамалгани ва на бошқа бир хабари бор, хеч қандай алоқа йўқ. У хижобдаги мўмина аёл ўз юртидан уч боласи билан бошқа юртга чиқиб кетган, болалари ёш, ўзи касалманд ва мен хам юрт ташқарисидаман. Шу аёл никохимга ўтишга рози лекин эри талоқ қилмаган, бу аёлга никох қилиш мумкинми ёки мумкин эмасми? Бордию никох мумкин бўлса, никох қуриши учун юртидаги ота онасини розилиги лозимми шарт эмасими? Никохга олишимдан мақсад аёлни даволатиб, болаларини исломда тарбиялаш бўлган. Хурмат билан,Мухиддин.Швеция.

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! 1). Аҳли сунна ва жамоа Аллоҳни макон билан чегараламайди. Бузуқ ақийдадаги имомнинг ортидан намоз ўқиб бўлмайди. 2). Бундай ҳолатда аёл қозига арз қилиб никоҳни буздиради ва идда ўтиради. Иддаси чиққанидан кейин, бошқа эрга тегиши мумкин.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш
ЗАРУРАТ ЮЗАСИДАН НАМОЗ ЎҚИШ

@hazratning_javoblari 772-савол

📅 01.05.2007

Ассалому алайкум! Роббимиз Аллоҳ бутун ер юзини, ахлат жойлар ва қабристондан ташқари намоз ўқиш учун пок қилиб қўйган. Саволим шуки мусулмон бўлмаган инсонлар бор хонада зарурат юзасидан намоз ўқиш қанчалик тўғри? Агар шу инсонлар ухлаб ётганда бомдодни ўша хонада ўқиш тўғрими? Мен турадиган хонада яна 5 мусулмон бўлмаган одамлар туришади.

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Ундай жойда намоз ўқиш жуда яхши бўлади. Ўшалар ҳам ибрат олсин!

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

👉 Каналга уланиш