Hazratnavoi.uz
3.2K subscribers
3.45K photos
1.79K videos
13 files
3.87K links
𝗢‘𝘇𝗯𝗲𝗸𝗶𝘀𝘁𝗼𝗻 𝗠𝘂𝘀𝘂𝗹𝗺𝗼𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶 𝗜𝗱𝗼𝗿𝗮𝘀𝗶
𝗡𝗮𝘃𝗼𝗶𝘆 𝘃𝗶𝗹𝗼𝘆𝗮𝘁 𝘃𝗮𝗸𝗶𝗹𝗹𝗶𝗴𝗶𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗶𝘆 𝘁𝗲𝗹𝗲𝗴𝗿𝗮𝗺 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶

Диний саволлар учун https://t.me/hazratnavoi_uz_raddiya
Download Telegram
Forwarded from Хайруллох, Бобоназаров
"Саботул - ожизийн" шарҳи.
141 - 142 - 143 - 144 - байт.

Сўфи Аллоҳёр роҳимаҳуллоҳ.

Бобоназаров Хайруллоҳ домла.
03.04.2024 санада Ислом цивилизацияси марказида "БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ-III Ренессанс пойдевори" Ўзбекистон уламолари форуми иш бошлади.
@hazratnavoi_uz
Ассалому алайкум, муҳтарам жамоат,  азиз диндошлар!

Барчангизга маълумким, кейинги вақтларда ибодатга келиб-кетиш жараёнида диндошларимиз томонидан автотранспорт воситаларини тартибсиз ҳолатда дуч келган жойларга жумладан, йўлнинг қатнов қисмига  қаровсиз ҳолатда қолдириб кетиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бу эса табиийки, кенг жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (ЙПХ) ходимлариниг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки,  муборак ҳадиси шарифларда  “(Исломда) Зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ”лиги алоҳида таъкидланиб,  ушбу шаръий қоидага кўра ҳайдовчи ўзгаларнинг жони, молига етказган зарари учун жавобгар бўлиши белгилаб берилган.  Афсуски, орамизда бунга бефарқ қарайдиганлар ҳанузгача учраб турибди. Юқоридаги эътирозлардан келиб чиққан ҳолда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан ҳар бир масжидлар атрофида тирбандликни олдини олиш ҳамда хавфсизлик нуқтайи назаридан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши, ибодатга келувчилар имкон борича пиёда келишлари сўралмоқда. Суратдаги махсус харитада эса йўлнинг ёпилиш жойлари алоҳида кўрсатилган. Сизлардан илтимос ҳам талаб бўладики,  муқаддас динимизнинг одоб-ахлоқ нормаларига ва жонажон ватанимиз қонун-қоидаларига тўлиқ риоя қилинглар! Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биргина «Мен олийжаноб ахлоқларни батамом этиш учун юборилдим», деган сўзларининг ўзи бу борада керакли хулоса чиқариш учун етарлидир.
@hazratnavoi_uz
Ислом цивилизацияси марказида "БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ-III Ренессанс пойдевори" Ўзбекистон уламолари форумидан фотолавҳалар.
@hazratnavoi_uz