Hazratnavoi.uz
8.66K members
1.18K photos
169 videos
6 files
688 links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилоят вакиллиги телеграм канали
https://t.me/joinchat/AAAAAEFvwIcEBpMBVTmEbA

Таклиф ва мулоҳазалар учун: https://t.me/Qwert0610 га ёзинг.
Download Telegram
to view and join the conversation
Савол:
-Қуръоннинг тенг яримида жойлашган сура қайси?
Anonymous Poll
77%
-Каҳф сураси.
9%
-Баййина сураси
9%
-Алақ сураси
5%
-Ториқ сураси
Айблар уч турли бўлади:

Биринчиси – нафснинг айблари, яъни яхши емаклар, ичимликлар, кийимлар, масканлар, жуфтлар ва шуларга ўхшаш жисмоний шаҳватларга берилиш.

Иккинчиси – қалбнинг айблари, яъни обрўпарастлик, мансабпарастлик, иззатталаблик, кибру ҳаво, ҳиқду ҳасадларга ўхшаш қалб шаҳватларига берилиш.

Учинчиси – руҳнинг айблари – каромат талаб қилиш, мақомат талаб қилиш, жаннат қасрларини ва ҳурларини талаб қилиш каби ботиний насибаларга берилиш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Хислатли ҳикматлар шарҳи" китобидан

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Расмий✓
Диний✓
Маърифий телеграм канали✓

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Telegram:⤵️
@hazratnavoi_uz
Internet sahifamiz:⤵️
www.hazratnavoi.uz
Instagram sahifamiz:⤵️
@hazratnavoi_uz
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Роббимиз ризқимизни барокатли қилсин, амин !

@hazratnavoi_uz
Hazratnavoi.uz via @like
Роббимиз ризқимизни барокатли қилсин, амин ! @hazratnavoi_uz
1. Аллоҳга маъсият қилиш

Савбон розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Банда гуноҳлари туфайли ўзига келаётган ризқдан, албатта маҳрум бўлади. Қадарни фақатгина дуо қайтаради. Умрни фақат яхшиликлар узайтиради” (Имом Аҳмад, имом Табароний “Кабийр”да ва Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”да ривоят қилган).

Ушбу ҳадис юқорида шарҳ қилинган эди. Бу ўринда мазкур ривоят гуноҳлар банда ризқининг камайиши, унинг бебарака бўлишига сабаб эканига далил қилиб келтирилмоқда. Эслатиб ўтамизки, бу ҳадисдаги “банда”дан мурод “мўмин банда”дир. Зеро, кофир ва мушрикларнинг гуноҳ қилишлари уларнинг ризқи кўп ёки кам бўлишига таъсир қилмайди. Уларга бу дунёда жамики имкониятлар берилади. Мўмин эса қилган гуноҳига каффорат бўлиши учун бирон мусибатга учрайди.

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Расмий✓
Диний✓
Маърифий телеграм канали✓

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Telegram:⤵️
@hazratnavoi_uz
Internet sahifamiz:⤵️
www.hazratnavoi.uz
Instagram sahifamiz:⤵️
@hazratnavoi_uz
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Hazratnavoi.uz
1. Аллоҳга маъсият қилиш Савбон розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Банда гуноҳлари туфайли ўзига келаётган ризқдан, албатта маҳрум бўлади. Қадарни фақатгина дуо қайтаради. Умрни фақат яхшиликлар узайтиради” (Имом…
2. Зино

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Зино камбағалликка сабаб бўлади” (Қузоъий “Муснадуш шиҳоб”да ривоят қилган).

Зино энг ёмон фаҳш ишдир. Табиийки, унинг зарари ҳам катта. Аввало, зино киши соғлиги, жисмоний ва руҳий ҳолатига салбий таъсир қилишини алоҳида таъкидлаш лозим. Демак, зино ва унга олиб борувчи ишлар ризқ-насибанинг камайиши, бунинг акси ўлароқ зинодан тийилиш ва номаҳрамларга қарашдан сақланиш унинг баракали бўлишига сабаб бўлади.

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Расмий✓
Диний✓
Маърифий телеграм канали✓

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Telegram:⤵️
@hazratnavoi_uz
Internet sahifamiz:⤵️
www.hazratnavoi.uz
Instagram sahifamiz:⤵️
@hazratnavoi_uz
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Hazratnavoi.uz
2. Зино Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Зино камбағалликка сабаб бўлади” (Қузоъий “Муснадуш шиҳоб”да ривоят қилган). Зино энг ёмон фаҳш ишдир. Табиийки, унинг зарари ҳам катта. Аввало, зино киши…
3. Ёлғон сўзлаш

Абу шайх Ибн Ҳиббон “Табақот”да Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан марфуъ тарзда ривоят қилади: “Ёлғон (сўз) ризқни камайтиради”.

Ёлғон сўзлаш тил офатларининг энг каттасидир. Ёлғончилик мўминга мутлақо ёт нарса, балки мунофиқнинг сифати саналади. Ёлғон сўзлаш, каззоблик банданинг охиратини барбод қилувчи иллатдир. Саҳиҳ ҳадисларнинг бирида “албатта банда ёлғон гапириб юришда давом этиб, (охир-оқибат) “каззоб” деб ёзиб қўйилади”, дейилган.

Банда бирон сабабга кўра ёлғон гапиради. Аксарият ҳолатда манфаатга эришиш, фойда топиш ёки зарарни даф қилиш, зиёндан осонгина қутилиб қолиш учун ёлғон гапиради. Зоҳиран олиб қараганда, банда ёлғон туфайли мақсадига эришгандек туюлса-да, аслида у охиратини куйдириб, дунёда эса ризқидан баракани учиради. Зеро, ёлғончилик хиёнатдир. Хиёнат эса камбағалликни жалб қилади.

Ҳаётда ёлғончилик билан ишини битириб, ошиғи “олчи” бўлиб юрган одамларни кўп учратамиз. Улар кўзимизга бой-бадавлат, фаровон ва мазмунли ҳаёт кечираётгандек бўлиб кўринади. Аслида эса ҳаётларида барака йўқ, ҳеч қачон бири икки бўлмайди. Уларнинг ҳоли ҳавас қиларлик даражада эмас. Зеро, ёлғоннинг умри қисқадир.

Ҳақиқий мўмин Аллоҳ таоло розилиги учун рост сўзлаб, ёлғондан буткул тийилиши лозим. Шунда у дунёю охиратда катта ютуқ эгаси бўлади.

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Расмий✓
Диний✓
Маърифий телеграм канали✓

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Telegram:⤵️
@hazratnavoi_uz
Internet sahifamiz:⤵️
www.hazratnavoi.uz
Instagram sahifamiz:⤵️
@hazratnavoi_uz
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Hazratnavoi.uz
3. Ёлғон сўзлаш Абу шайх Ибн Ҳиббон “Табақот”да Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан марфуъ тарзда ривоят қилади: “Ёлғон (сўз) ризқни камайтиради”. Ёлғон сўзлаш тил офатларининг энг каттасидир. Ёлғончилик мўминга мутлақо ёт нарса, балки мунофиқнинг сифати саналади.…
4. Кибр, ғурур ва куфрони неъмат

Қуйида Қуръони каримдаги қиссалардан учтасини келтирамиз. Қиссада бойлик ва беҳисоб неъматлар эгаси бўла туриб, кибр-ҳаво қилиш ва бойлиги билан мағрурланиш қандай оқибатларга олиб келиши таъсирли услубда баён қилинган.Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Қорун ўзи Мусо қавмидан эди. Бас, у (қавмдошларига) кибру ҳаво қилди. Биз унга хазина-дафиналардан калитлари(ни кўтариб юришнинг ўзи) куч-қувват эгалари бўлган бир жамоага ҳам оғирлик қиладиган нарсаларни ато этган эдик. Ўшанда қавмдошлари унга: “Ховлиқмагин. Чунки Аллоҳ ховлиқма кимсаларни суймас. Ва Аллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират диёри(нинг ободлиги)ни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам инфоқ-эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма. Чунки Аллоҳ бузғунчи кишиларни суймас”, деганларида, у: “Менга (бор молу давлатим) фақат ўзимдаги билим туфайли ато этилгандир”, деди. Ахир у ўзидан аввалги асрлар-авлодлардан, ундан кўра қувватлироқ ва жамғармаси кўпроқ (қанчадан-қанча) кимсаларни Аллоҳ ҳалок қилганини билмадими?! У жиноятчи кимсалардан гуноҳлари ҳақида сўралмас ҳам! Сўнг қавми олдига ясан-тусан қилиб чиққан эди, ҳаёти дунёни истайдиган кимсалар: “Эҳ қани эди, бизлар учун ҳам Қорунга ато этилган молу дунё бўлса?! Дарҳақиқат, у улуғ насиба эгасидир!” дедилар. Илм-маърифат ато этилган кишилар эса: “Ўлим бўлсин сизларга! Имон келтирган ва яхши амаллар қилган кишилар учун Аллоҳ берадиган ажр-савоб яхшироқ-ку! Унга фақат сабр-қаноатли кишиларгина эришурлар”, дедилар. Бас, Биз Қорунни ҳам, унинг ҳовли-жойини ҳам Ерга юттирдик. Сўнг унинг учун Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган бирон жамоат бўлмади ва унинг ўзи ҳам ғолиблардан бўлмади. Ва куни кеча унинг мартабасини орзу қилиб турган кимсалар: “Воажаб! Аллоҳ бандаларидан ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб, (Ўзи хоҳлаган бандаларнинг ризқини) танг қилиб берар экан-да?! Агар Аллоҳ бизларга марҳамат қилмаганида, бизларни ҳам (Ерга) юттирган бўлар эди. Воажаб! Кофир бўлган кимсалар нажот топмас экан-да!” деб қолдилар” (Қасас, 76-82).

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Расмий✓
Диний✓
Маърифий телеграм канали✓

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Telegram:⤵️
@hazratnavoi_uz
Internet sahifamiz:⤵️
www.hazratnavoi.uz
Instagram sahifamiz:⤵️
@hazratnavoi_uz
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Hazratnavoi.uz
4. Кибр, ғурур ва куфрони неъмат Қуйида Қуръони каримдаги қиссалардан учтасини келтирамиз. Қиссада бойлик ва беҳисоб неъматлар эгаси бўла туриб, кибр-ҳаво қилиш ва бойлиги билан мағрурланиш қандай оқибатларга олиб келиши таъсирли услубда баён қилинган.Аллоҳ…
5. Бахиллик

Қуйида камбағал ва ҳожатманд кишиларнинг ҳаққини адо қилмасликни ният қилган бахил ака-укалар бор будидан маҳрум бўлганликлари ҳақидаги қисса келтирилади.Аллоҳ таоло айтади: “Албатта Биз уларни имтиҳон қилдик. Илгари боғ эгаларини ҳам шундай имтиҳон қилган эдик. Ўшанда улар, албатта уни эрта тонгда ажратмаган ҳолларида узиб олишга қасам ичган эдилар. Бас, улар уйқуда бўлган чоғларида унинг устида Парвардигорингиз томонидан бўлган айланувчи бир айландию, у узилгандек бўлиб қолди. Улар эса тонгда туришиб: “Агар узмоқчи бўлсангизлар зироатгоҳларингизга юра қолинглар”, (деб) бир-бирларини чақирдилар. Сўнг: “Бугун у (вақтда) устларингизга бирон мискин кириб қолмасин-да, (дейишиб) бир-бирларига пичирлашган ҳолларида жўнаб кетдилар. Улар ёмон ният билан қодир бўлган ҳолларида тонг саҳарлаб бордилар. Энди қачонки уни кўришгач, (аввал): “Шак-шубҳасиз, бизлар йўлдан адашиб қолдик”, дедилар. (Сўнгра:) “Йўқ, бизлар маҳрум бўлибмиз!” дедилар. (Шунда) уларнинг энг адолатлиси: “Мен сизларга тасбеҳ айтмайсизларми, демаганмидим?” деган эди, улар: “Эй Раббимиз, (Сен ҳар қандай нуқсондан) Покдирсан. Албатта, бизлар зулм қилувчи бўлдик”, дедилар. Сўнг улар бир-бирларига боқиб, маломат қилиша бошладилар. Улар дедилар: “Эй, ўлим бўлсин бизларга! Дарҳақиқат, бизлар ҳаддан ошувчи бўлдик. Шоядки Парвардигоримиз бизларга ундан ҳам яхшироғини алмаштириб берса. Бизлар, албатта Ёлғиз Парвардигоримизга рағбат қилувчидирмиз”. Мана шундай азоб бордир. Агар билсалар, Охират азоби, шак-шубҳасиз, янада каттароқдир. Албатта, тақводор зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида (ноз-)неъмат боғлари бордир” (Қалам, 17-34).

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Расмий✓
Диний✓
Маърифий телеграм канали✓

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Telegram:⤵️
@hazratnavoi_uz
Internet sahifamiz:⤵️
www.hazratnavoi.uz
Instagram sahifamiz:⤵️
@hazratnavoi_uz
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Hazratnavoi.uz
5. Бахиллик Қуйида камбағал ва ҳожатманд кишиларнинг ҳаққини адо қилмасликни ният қилган бахил ака-укалар бор будидан маҳрум бўлганликлари ҳақидаги қисса келтирилади.Аллоҳ таоло айтади: “Албатта Биз уларни имтиҳон қилдик. Илгари боғ эгаларини ҳам шундай имтиҳон…
6. Закотни адо қилмаслик

Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эканлар: “Агар бир қавм закотни бермасалар, Аллоҳ уларни қурғоқчиликка гирифтор қилади” (Имом Табароний “Авсат”да, Байҳақий “Шуъабул иймон”да, Ҳоким “Мустадрак”да ривоят қилган. Имом Ҳокимнинг ривоятида: “Агар бир қавм закотни бермасалар, Аллоҳ улардан ёмғирни ман қилади”, дейилган. Ҳоким: “Бу ҳадис Муслим шартига кўра саҳиҳдир, аммо иккиси уни ривоят қилишмаган”, деган).

Маълум турдаги молдан закот бериш учун унда бир неча шартлар бўлиши лозим. Ана ўша шартларнинг аввалида молнинг нисобга етиши туради. Хуллас, закот бериши лозим бўлган банда Аллоҳ розилиги учун ушбу ибодатни ихлос билан адо этадиган бўлса, аввало катта савобга эришади, қолверса, молини поклаган, унинг ўсиши ва кўпайишига замин тайёрлаган бўлади.

Нима сабабдан, закот молни поклайди, деб айтаяпмиз. Сабаби шуки, мол нисобга етганда, ўша молда камбағал ва ҳақдор кишиларнинг маълум миқдордаги ҳаққи бўлади. Агар уларнинг ўша улуши молдан чиқариб, фақирларга закот сифатида берилса, мазкур молда бировнинг ҳаққи қолмайди. Бу билан ўша мол покланади ва яна ўсишда давом этади. Агар аксинча бўлса-чи? Камбағалларнинг ҳаққи молга қўшилиб, унинг ҳаммасини барбод қилади. Бировнинг ҳаққини бермай, фақат ўзини ўйлайдиган бахил кимсалар Аллоҳ тарафидан турли балоларга дучор бўладилар. Ушбу ҳадисда шундай офатларнинг бири келтирилмоқда. Унда айтилишича, закотни бермаслик қурғоқчилик, сувнинг кам бўлиши, ёмғир ёғмаслиги, оқибатда ризқ-насибанинг камайиши, очарчилик ва қийинчиликларга сабаб бўлар экан.



Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Беш нарса сабабли беш нарса бўлади!” – дедилар. Шунда (одамлар): “Эй Расулуллоҳ, беш нарса сабабли содир бўладиган беш нарса нима?” – деб сўрадилар. У зот: “Агар бир қавм аҳдни бузсалар, уларнинг устидан душманлари ғолиб қилинади. Агар улар Аллоҳ туширган нарсадан бошқаси билан ҳукм қилишса, уларнинг орасида камбағаллик кенг ёйилади. Агар уларнинг орасида фаҳш ишлар очиқ-ойдин қилинадиган бўлса, ораларида ўлим тарқалади. Агар улар тарозидан уриб қолсалар, ўсимликлардан ман қилинадилар ва қурғоқчиликка гирифтор бўладилар. Агар закотни бермасалар, улардан ёмғир ман қилинади”, дедилар” (Имом Табароний “Кабийр”да ривоят қилган).

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Расмий✓
Диний✓
Маърифий телеграм канали✓

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Telegram:⤵️
@hazratnavoi_uz
Internet sahifamiz:⤵️
www.hazratnavoi.uz
Instagram sahifamiz:⤵️
@hazratnavoi_uz
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Hazratnavoi.uz
6. Закотни адо қилмаслик Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эканлар: “Агар бир қавм закотни бермасалар, Аллоҳ уларни қурғоқчиликка гирифтор қилади” (Имом Табароний “Авсат”да, Байҳақий “Шуъабул…
7. Торозидан уриш

Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар бир қавм аҳдни бузсалар, Аллоҳ уларнинг устидан душманларини ғолиб қилиб қўяди. Агар улар ўлчовдан уриб қолсалар, ўсимликлардан ман қилинадилар ва қурғоқчиликка гирифтор бўладилар”, дедилар” (Ибн Мардавайҳ ривояти).

Имом Насоий Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган узун ҳадисда: “Агар (одамлар) ўлчов ва тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчилик ва озуқа танқислигига учрайдилар”, дейилган.Бундан олдинги икки ҳадисда закотни адо қилмаслик бандалар бошига оғир мусибатларнинг ёғилишига сабаб экани айтилган бўлса, бу ҳадисда тарозидан уриб қолиш, бировга ўлчаб ёки тортиб бераётганда кам қилиб бериш каби ҳолатлар ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши таъкидланмоқда. Бундан маълум бўладики, бировнинг ҳаққини ейиш, ҳаром йўллар билан бошқалар молини ўзлаштириш ризқнинг камайиши, бараканинг кўтарилиши ва турли хил оғир ҳолатларнинг келиб юзага келишига омил бўлар экан.

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Расмий✓
Диний✓
Маърифий телеграм канали✓

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Telegram:⤵️
@hazratnavoi_uz
Internet sahifamiz:⤵️
www.hazratnavoi.uz
Instagram sahifamiz:⤵️
@hazratnavoi_uz
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Forwarded from Aqida.uz
ҚУРЪОН ВА АХЛОҚ

АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ – ҚАЛБНИНГ ДАВОСИ

Ҳозирда турли жиноятлар сони ортиб бораётгани кўпчиликни ташвишга солмоқда. Дунёнинг
жаҳолат қаърига ботишинининг сабаби Аллоҳни унутишдир. Одам боласи Аллоҳдан қўрқмаса, ҳеч
қандай ёмонликдан тап тортмайди, кўнглига келган қабиҳликни қилиб кетаверади. Бу йўлда
бошқаларга қандай зиѐн етказаётганини ўйлаб ҳам ўтирмайди. Бундай қаралса, инсонни ўзидан
бошқага ёмонлик қилишдан қайтариш мақсадида ишлаб чиқилган тартиб-қоидалар унчалик фойда
бераётгани йўқ. Инсоният ҳаётини изга солиш учун илоҳий кўрсатмалар зарур.
Қуръонда ёмонлик қилганларга муносиб жазо берилиши айтилиб, доим Аллоҳдан қўрқишга чақирилган. Жумладан, Оли Имрон сурасининг 175-оятида шундай дейилган: “Агар ҳақиқий мўмин
бўлсаларингиз, улардан (яъни, одамлардан) эмас, Мендан қўрқинглар!”
Фарзандларга кимдандир ёки нимадандир эмас, Ёлғиз Аллоҳдан қўрқиш ўргатиб борилса,
уларнинг сутдек оппоқ қалбига Аллоҳ ҳар бир нарсани кўриб тургани, охиратда ҳар битта ишни ҳисоб
қилиши сингдирилса, жамият ислоҳ бўлади, жиноятлар сони ўз-ўзидан камаяди.
Шу ерда бир нарсани эслатиб ўтамиз: Аллоҳдан қўрқишнинг чегараси бор. Бу нарса зинҳор умидсизликка олиб бормаслиги керак. Фақат қўрқитиб тарбиялаш нотўғри. Чунки бундай тарбия
қалбдаги ғайрат-шижоатни сўндириб қўяди. Қуръони каримнинг кўп оятларида қўрқув ва умид билан
дуо қилишга чақирилган. Бу бежиз эмас. Зеро, қалбда хавф билан умид бўлса, кишининг тақвоси ҳам,
умиди ҳам меъёрида бўлади.

(«Қуръон - қалблар шифоси» китобидан)

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Расмий✓
Диний✓
Маърифий телеграм канали✓

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Telegram:⤵️
@hazratnavoi_uz
Internet sahifamiz:⤵️
www.hazratnavoi.uz
Instagram sahifamiz:⤵️
@hazratnavoi_uz
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Ҳазрати Хожа Баҳоуддин Нақшбанд
раҳматуллоҳи алайҳнинг суннатга эргашишлари ва гўзал одоблари

Ҳазрати Хожа Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳ «Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларида арпа уни эланмасдан пиширилар эди», деган ҳадисни эшитгач уйларида: «Энди келажакда мана шу суннатга амал қилишимиз керак. Унни эламанглар», деб буюрдилар. Чунончи шунга амал қилинди. Лекин, бунга одатланмаганлари учун ҳамманинг қорнида дард ва оғриқ бўла бошлади. Шунда у киши мана бундай дедилар: «Биздан бир беадаблик ўтди. Биз ўзимизни Ҳазрат Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломга қиёс қилдик. Биз гўёки ҳамма ишни баробар қила оламиз дегандек даъво қилибмиз. Шунинг жазосини кўрдик. Биз қаерда-ю, Ҳазрат Пайғамбар алайҳиссалом қаердалар. Биз у кишининг мақомларидан пастроқда юришимиз маслаҳат, яъни фойдадир». Кейин олдинги одатга мувофиқ унни элаб пишириладиган бўлди.

“Мажолиси Ҳакиймул умма”

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Расмий✓
Диний✓
Маърифий телеграм канали✓

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Telegram:⤵️
@hazratnavoi_uz
Internet sahifamiz:⤵️
www.hazratnavoi.uz
Instagram sahifamiz:⤵️
@hazratnavoi_uz
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Иммаъа нима?

Рaсулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам aйтдилaр:
“Иммаъа (одамлар қандай бўлса, мен ҳам ўшандай бўламан дегувчи) бўлмaнглaр. (Иммаъа бўлсангиз) “Одамлар яхшилик қилса, яхшилик қиламиз, улар зулм қилсалар биз ҳам зулм қиламиз”, дейдиган бўлиб қоласизлар. Балки, одамлар яхшилик қилса, яхшилик қилишга, улар ёмонлик қилса, зулм қилмасликка нафсингизни кўндиринг”.

Нaсиҳaт. Ҳозирги одамларнинг ҳoлaти aжойиб. Одaмлaр улaргa aзият берса, кeчириш дeгaн гaп хaёлларигa ҳам кeлмaйди. Бaлки: “Агaр бирoв бизнинг ўзимизгa aзият бeрсa, биз унинг oтaсигa ҳaм aзият бeрaмиз, агaр бизни сўксa, биз унинг етти пуштини сўкиб тaшлaймиз. Борди-ю яxшилик қилсa, биз ҳaм унгa яxшилик қилaмиз” дeйди. Билмaйдики, яхшилик эвaзигa яхшилик қилиш у қадар кaмoл эмaс, бaлки, озор эвaзигa яхшилик қилиш ҳақиқий кaмoл ҳисoблaнaди.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
@shoshuz

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Расмий✓
Диний✓
Маърифий телеграм канали✓

•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Telegram:⤵️
@hazratnavoi_uz
Internet sahifamiz:⤵️
www.hazratnavoi.uz
Instagram sahifamiz:⤵️
@hazratnavoi_uz
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Audio
Navoiy viloyati bosh-imom xatibi Tohirjon domla Ro'ziyev

Yaxshilik haqida

Juma mav'izalaridan
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Каналимизга обуна бўлинг!
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
@hazratnavoi_uz | @shayxim
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•