Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.54K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
ОЗОР БЕРУВЧИ ЖОНЗОТЛАРНИ ЁҚИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

977-CАВОЛ: Бизда асалари боқилади. Асаларига зарар келтирадиган шундай майда жонзотлар борки, уларни дори ёки махсус воситалар билан йўқотиб бўлмаяпти. Шунинг учун биз асалари қутиларини оловда куйдирамиз, токи зараркунандалар мутлоқ даф бўлсин деб. Шу ишимиз жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Озор берувчи жонзотларни оловда ёқиш, куйдириш жоиз эмас, макруҳдир. Аммо бундан бошқа усуллар кор қилмаса куйдириш билан уларни бартараф қилиш жоиз бўлади. "Дуррул Муҳтор" да қуйидагича келтирилган:

لکن جواز التحریق والتفریق مقید کما في الشرح السِّیر بما إذا لم یتمکنوا من الظفر بہم بدون ذلک بلا مشقة عظیمة فإن تمکنوا فلا یجوز کما في الدر المختار

"... Лекин жонзотларни ёқиш ва куйдириш жоизлиги "Шарҳус сияр" да келганидек, жиддий бир машаққатсиз бошқа имкон топа олмаган ҳолатларга тегишлидир. Агар ундан бошқа усул билан бартараф қилиш имкони бўлса куйдириш жоиз эмас". Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
ОРАЛИҚ НАЗОРАТ ИШИНИ ЎЗИМ ЁЗСАМ ТЎҒРИ ҚИЛГАН БЎЛАМАНМИ?
#ҳалол_ҳаром

1017-CАВОЛ: Мен талабаман. Дарсга бора олмаган куним оралиқ назорат иши бўлибди. Ўша куни ўқитувчимиз ҳам келмабди. Курсдошларим менинг номимдан ҳам ёзиб юборибди. Бу ҳолда мен нима қилишим керак? Ўқитивчимизга курсдошларим менинг номимдан ҳам ёзиб юборганини ҳақида айтсам ва оралиқ назорат ишини ўзим қайтадан ёзсам тўғри қилган бўламанми? Бунда курсдошларимнинг айбини очган бўлмайманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, уни ўзингиз ёзишингиз тўғри иш бўлади. Зеро, имтиҳондан кўзланган мақсад ҳам Сизнинг билимигизни аниқлашдир. Аксинча иш қилиш эса, ёлғончилик, алдамчилик саналади. Бу эса, шариатимизга мутлақо зиддир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўплаб ҳадиси шарифларида ёлғондан қайтарганлар.

"وإياكم والكذب؛ فإن الكذب يهدي إلى الفجور، وإن الفجور يهدي إلى النار، ولا يزال الرجل يكذب ويتحرى الكذب حتى يكتب عند الله كذابًا" (متفق عليه).

“Ёлғон гапиришдан сақланинглар. Чунки ёлғон фожирлик – бузғунчиликка, фожирлик эса инсонни дўзахга олиб боради. Биров ёлғон гапиришда ва ёлғонни маҳкам ушлашда бардавом бўлиши билан Аллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзиб қўйилади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Валлоҳу аълам.


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
СИРКА ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

1020-CАВОЛ: Сирка қандай таёрланса, ҳалол бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сирка нон ва таомларга қўшиб истемол қилинадиган ҳалол нонхуракдир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"نِعْمَ الإِدامُ الخَلُّ" (رواه الامام مسلم)

“Сирка қандай яхши нонхўрак”, дедилар.

Сиркани узум, анжир, олма, хурмо, шотут ва бошка ширин меваларнинг шарбатидан тайёрланади. Яна майизга ўхшаган қурук меваларни, буғдой, арпага ўхшаган дон маҳсулотларини сувга ивитиб ёки асални сувга аралаштириб тайёрласа ҳам бўлади. Сирка тайёрлашда аввал мева шарбатини ёки қуруқ мева ивитилган сувни бирор сопол кўза ёки хумчага, ё булмаса шиша идишга солинади, ачиб қайнаш учун қуёш тушадиган жойга қўйилади. Бу ҳолатда аввал ачийди, кўпиклар ҳосил қилиб қайнайди, 10-20 кунларда қайнаши тўхтайди. Уни сузиб, унга тайёр сиркадан (масалан 1литрга 100 гр миқдорида) қўшилади ва бу аралашмани таъми нордон ҳолга келгунча идишни оғзини маҳкамлаб қўйилади. Хуллас, таъми нордон ҳолга келиб, аччиқлик таъми кетса сирка тайёр бўлади.

"ﻭﺇﻧﻤﺎ ﻳﻌﺮﻑ اﻟﺘﺨﻠﻞ ﺑﺎﻟﺘﻐﻴﺮ ﻣﻦ اﻟﻤﺮاﺭﺓ ﺇﻟﻰ اﻟﺤﻤﻮﺿﺔ ﺑﺤﻴﺚ ﻻ ﻳﺒﻘﻰ ﻓﻴﻬﺎ ﻣﺮاﺭﺓ ﺃﺻﻼ
ﻋﻨﺪ ﺃﺑﻲ ﺣﻨﻴﻔﺔ ﺭﺿﻲ اﻟﻠﻪ ﻋﻨﻪ" (بدائع الصنائع)

“Албатта, хамр (май, маст қилувчи ичимлик)ни сиркага айланиши, аччик таъмдан, нордонга ўзгариши билан билинади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ асло аччик таъм қолмасликни таъкидлайдилар” (“Бадоиъ ас-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram