Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.51K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#Ҳадис:
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм»

(Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

#ДУО
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).

Абу Довуд ривоятлари.

#ДУО

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
🤲 Аллоҳим...

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.

🤲 Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман!

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.
Muslim.uz #дуо

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
Юнус алайҳиссалом денгиз тубида, кит қорнида Аллоҳга дуо қилган ёлғиз инсондир.

Аллоҳ унинг дуосини қабул қилиб, унга нажот берди. Ва бу дуони мусулмонларга фазилат қилиб берди. Кимки Юнус алайҳиссаломнинг дуоси билан дуо қилса, ўша мусулмондаги зарар кетиб, ғам-андуҳи арийди.

«Зулматларда туриб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди. Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё сураси, 87-88-оятлар).

Muslim.uz

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos


#дуо #кит #Аллоҳ #зулмат #нажот
#Дуо
РАМАЗОН ДУОСИ

Бошқалар ҳузурида ифторлик қиладиган киши айтадиган нарсалар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор қавм ҳузурида ифтор қилсалар, то қуйидаги дуони айтмагунча у ердан чиқиб кетмасдилар. Абдуллоҳ ибн Бишрнинг хонадонида:
🤲 «Аллоҳумма барик лаҳум фийма розақтаҳум вағфир лаҳум варҳамҳум», деб қуйидаги дуони ҳам қўшиб
қўйдилар:
«Афтора ъиндакум соимуна ва акала тоъамакум ал-аброро ва соллат ъалайкум ал-малаикаҳ».
(Абу Довуд ривоят қилган)

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, ризқ қилиб берган нарсангда уларга барака ато қил, уларни мағфират айлаб,
раҳм қил.
Рўзадорлар сизларнинг ҳузурингизда ифтор қилишди.
Яхшилар овқатларингиздан тановул қилишди. Ва фаришталар сизларга салавот айтишди»
.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇

@hazrati_abbos | ramazon muborak bo’lsin
НАЖОТ КАЛИТЛАРИ

Қуръони каримда баён этилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган нажот калитлари ўнтадир:
1) Фотиҳа сураси;

2) “Аллоҳу Роббий ла ушрику биҳи шайа”, яъни “Аллоҳ менинг Раббимдир, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайман”;

3) “Лã илãҳаиллã анта субҳãнака инний кунту миназ ӟолимийн”, яъни: “Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим”;

4) “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл”, яъни: “Аллоҳ бизга етар, У қандай ҳам яхши вакилдир”;

5) “Лãҳавла ва лã қуввата иллã биллãҳил ъалиййил ъаӟийм”, яъни: “Буюк ва Улуғ бўлган Аллоҳникидан бошқа куч ҳам, қувват ҳам йўқдир”;

6) истиғфорни кўпайтириш;

7) “Лã илãҳа иллаллоҳул ъаӟиймил ҳалийм, лã илãҳа иллаллоҳу Роббул ъаршил ъаӟийм, лã илãҳа иллаллоҳу Роббус самавãти вал арǯ, Роббул ъаршил карийм”, яъни: “Буюк ва ҳалим бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Буюк Аршнинг Раббисидан бошқа илоҳ йўқ, осмонлар ва Ернинг, буюк Аршнинг Раббисидан бошқа илоҳ йўқ”.

8) “Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазан, ва аъузу бика минал ъажзи вал касал, ва аъузу бика минал бухли вал жубн, ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал”, яъни: “Ё Аллоҳим, мен Сендан қайғу ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахиллик ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолиш ва номардлар олдида разил бўлишдан паноҳ тилайман”;

9) “Я Ҳаййу я Қоййум, лã илãҳаиллã анта, бироҳматика астағийсу”, яъни: “Эй тирик ва қойим турувчи Зот, Сендан бошқа илоҳ йўқ, раҳматингга ғарқ қилишингни сўрайман”;

10) “Аллоҳумма роҳматака аржƴ, фалã такилний илã нафсий торфата ъайнин, ва аслиҳ лий ша
ний куллаҳ. Лã илãҳа иллã ант”, яъни: “Ё Аллоҳим. Раҳматингдан умидворман. Бир лаҳза бўлса-да, нафсимни ўз ҳолига ташлама, менинг барча ҳолатимни ислоҳ қил. Сендан ўзга илоҳ йўқ”.

#Дуо
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇

@hazrati_abbos | ramazon muborak bo’lsin
#дуо
Аллоҳим! Рўзамни ҳақиқий рўзадорларнинг рўзасидек қилгин, таровеҳдаги қиёмимни ҳақиқий қоимларнинг қиёмидек қилгин, бизни ғофиллар уйқусидан уйғотгин! Ё Роббал оламин, гуноҳимни кечиргин, эй гуноҳкорларнинг гуноҳларини афв қилувчи Зот, бизни афв этгин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇

@hazrati_abbos | ramazon muborak bo’lsin
🔰 «ТЎРТ НАРСА» 🔰

#Ривоят #Дуо

Довуд алайҳиссалом Парвардигорга шундай илтижо қилибди:
«Аллоҳим, Сендан тўрт нарсани тилайман ва тўрт нарса юзасидан Сендан паноҳ тилайман.
Тилакларим:
🔸 Сени зикр қилувчи бир кўнгил;
🔸 Шукр қилувчи дил;
🔸 Сабрли вужуд;
🔸 Дунё ва охиратда менга ёрдамчи бир жуфти ҳалол.

Сендан паноҳ сўраганларим:
🔸 Ўзини катта тутувчи одобсиз-орсиз фарзанддан асра;
🔸 Барвақт қаритувчи итоатсиз хотиндан асра;
🔸 Вабодай юки бор, яхшиликсиз мол-дунёдан асра;
🔸 Камчилигимни овоза қилувчи ёмон қўшнидан асра!»

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇

@hazrati_abbos | rasmiy telegram kanali !