ШАРОИТ БЎЛМАСА ТАЯММУМ ҚИЛИБ ИМОМЛИККА ЎТСА БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓843-CАВОЛ: Қуръон ўқийдиган киши жунуб бўлиб ғусл қилишга шароити бўлмаса таяммум қилиб намоз ўқиганда имомликка ўтса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар шаръий ҳукмларга кўра таяммум қилишга ҳақли бўлган киши жамоатда бўлса ва бундан бошқа имомликка ҳақлироқ одам топилмаса, бу кишини имом бўлиши ва бошқалар бунга иқтидо қилиши жоиз. Бу ҳақда Мухтасарул виқоя китобида шундай дейилади:
و يقتدي المتوضىء بالمتيمم والغاسل بالماسح والقائم بالقاعد والموميء بالموميء والمتنفل بالمفترض
“Тоҳаратли таяммумлига, ювган масҳ тортганга, тик турган ўтирганга, имо қилувчи имо қилувчига ва нафл ўқувчи фарз ўқувчига иқтидо қилади”.
ذهب جمهور أهل العلم – منهم الأئمة الأربعة – إلى جواز إمامة المتوضئ للمتيمم والمتيمم للمتوضئ؛ لأن المتيمم طهارته صحيحة وله أن يؤم القوم إذا كان أقرؤهم لكتاب الله أو أعلمهم بالسنة؛ لما روي عن عمرو بن العاص قال: احتلمت في ليلة باردة في غزوة ذات السلاسل فأشفقت إن اغتسلت أن أهلك فتيممت ثم صليت بأصحابي الصبح، فذكروا ذلك للنبي صلى الله عليه وسلم فقال « يَا عَمْرُو صَلَّيْتَ بِأَصْحَابِكَ وَأَنْتَ جُنُبٌ؟» فَأَخْبَرْتُهُ بِالَّذِي مَنَعَنِي مِنَ الِاغْتِسَالِ وَقُلْتُ إِنِّي سَمِعْتُ اللَّهَ يَقُولُ: وَلاَ تَقْتُلُواْ أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا [النساء: 29] فَضَحِكَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَلَمْ يَقُلْ شَيْئًا». صحيح أبي داود
Жумҳур уламолар, жумладан тўрт мазҳаб имомлари (Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Молик) ҳам таҳорат қилган кишига таяммум қилган, таяммум қилганга таҳорат қилган киши иқтидо қилиши жоиз эканига иттифоқ қилишган. Чунки Таяммум ҳам тўлиқ покланишдир, шундай экан, шу жамоа ичида Қуръонни энг тўғри ўқийдиган, ҳадисларда баён қилинган намоз аҳкомларини яхшироқ биладиган киши таяммум қилган бўлса шу киши жамоага имомлик қилиши мумкин. Бунга далил сифатида Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисни келтириш мумкин. У киши айтадилар: "Зотус саласил ғазоти пайти эди, совуқ кечаларнинг бирида эҳтилом бўлдим ва агар ғусл қилсам совуқдан ҳалок бўлишимни тушуниб таяммум қилдим. Сўнг шерикларимга имом бўлиб Бомдод намозини ўқидим. Шерикларим бу воқеани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтганларида Ул зот алайҳиссалом менга: "Эй Амр жунуб ҳолингизда шерикларингизга имом бўлиб намоз ўқиб бердингизми?" дедилар, мен эса ғусл қилишга монеълик қилган ҳолатни айтиб "Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир." дея Нисо сурасининг 29-оятини ўқидим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жилмайдилар ва ҳеч нарса демадилар" (Имом Абу Довуд саҳиҳ китобларида ривоят қилганлар ). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Telegram | Instagram | Youtube | Tiktok

#намоз_сабоқлари
Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига текизилади ва такбири таҳрима – “Аллоҳу акбар” лафзини айтиб, намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони Қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.
©️Fatvo.uz
♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
✅ Каналга аъзо бўлинг.
👉 @hazrati_abbos

ҚЎЛЛАРНИ КИНДИК ОСТИГА ҚЎЙИШ – СУННАТ АМАЛ
Намозхон нигоҳини сажда қиладиган жойига қаратган ҳолда қўлларини киндик остига қўйиб, ўнг қўлнинг бош ва жимжилоқ бармоқлари билан чап қўлнинг бўғинини ушлайди. Қолган ўртадаги учала бармоғини эркин қўяди.

Ҳанафий мазҳабига кўра, қиёмда икки оёқ ораси тўрт бармоқ кенглигида бўлади. Беморлик ёки семизлик сабабли киши оёқлари ўртасини тўрт бармоқ миқдорида тутишга қийналса, ўзига қулай тарзда туриши мумкин.

Намозда киши ўнг ёки чап томонга ёхуд осмонга қараши жоиз эмас. Уламоларимиз: “Намоз ўқувчи қиём ҳолатида сажда қиладиган жойига, рукуда икки оёғининг орасига, қаъдада эса кўксига қараши мустаҳабдир”, — деганлар.

Намозхон рукуда икки қўлининг кафтлари билан тиззасини чангаллаб ушлайди. Қўл тирсакларини букмасдан, тик тутади. Бошини кўтариб ҳам юбормайди, пастга тушириб ҳам юбормайди, балки, бели билан баробар тутади. Нигоҳини оёғининг бош бармоқлари учига қаратади. Шу ҳолатда:
سُبْحَانَ رَبِّىَ الْعَظِيمْ
“Субҳаана Роббиял-Азийм” деб камида уч марта ёки тоқ қилиб (5, 7 ва ҳ.к. марта) айтади.

НАФЛ НАМОЗЛАРИНИ НЕЧА РАКАТДАН ЎҚИШ СУННАТ?
#намоз
❓923-CАВОЛ: Кундузги нафл намозларини 4 ракатдан, кечгиларини 2 ракатдан ўқиш суннат амали, деб эшитдим. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий китобларимизда кечада ҳам, кундузда ҳам бир салом билан тўрт ракат қилиб ўқиш афзал ҳисобланади, дейилган.
عن عائشة: «أن النبيّ صلى الله عليه وسلم كان يصلّي بالليل أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي ثلاثا
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда тўрт ракат ўқир эдилар. Унинг гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Кейин тўрт ракат ўқирдилар. Унинг ҳам гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Сўнгра уч ракат ўқирдилар (Имом Бухорий ривояти).
عن عائشة تقول: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يصلّي الضحى أربع ركعات لا يفصل بينهن بسلام
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳо намозини салом билан бўлмасдан тўрт ракат ўқирдилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
✨ @hazrati_abbos ✨

НАМОЗДА ТАШАҲҲУДНИ ТАКРОРЛАБ ЎҚИГАН БЎЛСА
#намоз
❓1019-CАВОЛ: Намозда ташаҳҳудни икки марта такрорлаб ўқиб қўйилса, саждаи саҳв қилиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар намозхон тўрт ракатли намознинг аввалги қаъдасида икки марта ташаҳҳуд (“Аттаҳийяту лиллаҳи...” дуоси)ни ўқиган бўлса, бунда учинчи ракатнинг қиёмини кечиктирганлиги сабабли саждаи саҳв қилиши керак бўлади. Агар тўртинчи ракатда яъни охирги қаъдада шу иш содир бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу ҳақда “Муҳийт ал-Бурҳоний” китобида шундай дейилган:
"إذا كرر التشهد في القعدة الأولى فعليه سجود السهو، وإن كررها في القعدة الثانية فلا"
“Биринчи қаъдада ташаҳҳудни такрорласа, саждаи саҳв қилиши лозим бўлади. Агар ташаҳҳудни иккинчи қаъдада такрорласа, саждаи саҳв бўлмайди” (1-жуз, 505-бет). Валлоҳу аълам.
♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
✅ Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram

МАСЖИДУЛ ҲАРОМ ВА МАСЖИДИ НАБАВИЙДА САФ МАСАЛАСИ
#Ҳаж_умра #намоз
❓1025-CАВОЛ: Масжиди набавий ва Масжидул ҳаромда намоз ўқиш жараёнида баъзи одамлар имомдан олдинга ўтиб кетадилар. Шундай намоз ўқисалар зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжиди набавийдаги инсонларнинг сафга бепарволиги дилни хира қилади. Кўпинча имом Равзаи шарифда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳробларида намоз ўқийди. Масжид ходимлари имом турган қаторни билдириб турадиган пластик тўсиқлар қўядилар. Ана шу тўсиқлардан олдинга ўтиб кетмаслик керак. Бироқ шошилинчда баъзилар буни фарқига бормай имомдан олдинга ўтиб кетади. Намозда имомдан олдинга ўтиб кетиш эса, намозни бузади, иқтидоси дуруст бўлмайди. Намозни қайта ўқиши керак бўлади.
Бироқ Масжидул ҳаромда намоз ўқиш бошқа масжидлардан бироз фарқли бўлади. Намозхон имомдан кўра Каъбага яқинроқ турган бўлса ҳам, имомдан бошқа томонда турган бўлса, намози дуруст бўлаверади. Лекин имом турган томонда имомдан олдинда турса, намози дуруст бўлмайди. Бироқ кўпинча имом орқароқда турган вақтда у билан Каъбанинг ораси очиқ қолдирилади. Шунда ҳеч кимнинг намозига путур етмайди.
"وإذا صلى الإمام في المسجد الحرام وتحلق الناس حول الكعبة وصلوا صلاة الإمام فمن كان منهم أقرب إلى الكعبة من الإمام جازت صلاته إذا لم يكن في جانب الإمام. كذا في الهداية".
“Имом Масжиди ҳаромда намоз ўқиб, одамлар Каъба атрофида ҳалқа бўлиб, имомга иқтидо қилди. Муқтадийлар модомики имом томонида турмаган бўлсалар, Каъбага имомдан кўра яқинроқ бўлсалар ҳам намозлари дуруст бўлади. “Ҳидоя”да шундай." (“Фатово ҳиндия”).
"أما إذا كان أقرب إليها من الإمام في الجهة التي يصلي إليها الإمام، بأن كان متقدماً على الإمام بحذائه فيكون ظهره إلى وجه الإمام، أو كان على يمين الإمام أو يساره متقدماً عليه من تلك الجهة ويكون ظهره إلى الصف الذي مع الإمام ووجهه إلى الكعبة، فلا يصح اقتداؤه لأنه إذا كان متقدماً عليه لايكون تابعاً له
“Муқтадий Каъбанинг имом намоз ўқиётган томонида намоз ўқиса ва имомдан кўра Каъбага яқинроқ туриб имомнинг юзи муқтадийнинг орқасида бўлиб қолса ёки имом турган томонда, ўнг ва чапда турибди-ю, лекин имомдан олдинги сафда турса, иқтидоси дуруст бўлмайди. Чунки олдинги сафда турган муқтадий имомга эргашган ҳисобланмайди" (Раддул муҳтор). Валлоҳу аълам.

БИРИНЧИ АЗОН ТУГАГАНДА НАМОЗНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар #намоз
❓CАВОЛ: Ишхонамизнинг уч томонида масофаси деярли бир хил масжид бор учаласи навбати билан азон айтади. Деярли бир хил эшитилади биринчи азон тугаганда намозни ўқисак дуруст бўладими ёки учаласи ҳам тугаши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азон намознинг вақти кирганини эълон қилувчи ва намозхонларни жамоъатга чорловчи калималардир. Намоз ўқишингиз учун биргина масжидни азонини эшитишингиз кифоя қилади. Атрофингиздаги барча масжидларнинг азони тугашини кутишингиз шарт эмас.
Валлоҳу аълам.