Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.55K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
#савол_жавоб

Доғлар бўйича косметологга борса бўладими?

Савол: Ассалому алайкум!
— Устозлар юздаги доғлар бўйича косметологга борса бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Юздаги табиий доғларни, табиий дори дармонлар, суртиладиган малҳамлар билан кетказиш жоиз. Лекин табиий ҳолатдаги доғлар, модомики одамга айб бўлмаса, жарроҳлик амалиёти билан кетказилмайди. Бу жоиз бўлмайдиган иш, хилқатни ўзгартиришдир.
Касаллик ёки айб саналадиган доғларни эса, маълум шаръий шартлар асосида, косметик жарроҳлик билан даволаш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси Фатво ҳайъати

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


👉 @hazrati_abbos
#савол_жавоб

Уларга пул берсак гуноҳкор бўлмаймизми?

Савол: Ассалому алайкум!
— Ўртоқларим билан чойхонага борамиз. Шу чойхонада бизга хизмат қиладиган ёш йигитлар бўлади. Чойхона эгалари у йигитларга 25 мингдан 50 минггача кунига беради. Аммо чойхонага келишимиз биланоқ ўша ёш йигитлар исириқ тутатиб келиб одамлардан пул олишади. Худди тиланчидек. Агар уларга пул берсак биз гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?


Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Ҳақ тўланадиган хизматлар икки томондан ўзаро келишув асосида бўлади. Келишув бўлмасдан бир томон хизмат кўрсатишни бошласа (масалан, исириқ тутатса), унга ҳақ тўламасликка ихтиёрингиз бўлади.

Бошқа томондан чойхона эгаси мижозларга хизмат кўрсатгани учун маълум ҳақ тўласа ва мижозлардан ортиқча пул олмасликни шарт қилса, хизмат қилувчилар мижозлардан ортиқча ҳақ сўраши жоиз эмас.

Лекин хоҳласангиз, ихтиёрий равишда ўша исириқ тутатувчиларга кўнгилдан чиқариб, ҳадя сифатида пул беришингиз мумкин. Бу ерда гуноҳкорлик бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати


🔗 Улашинг: @hazrati_abbos
#савол_жавоб

Электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?

Савол: Ассалому алайкум!
— Ҳозирги вақтларда электрон тасбеҳлар жуда кўпайган. Саволим шундайки электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Намозда бажариладиган ҳаракатларга халақит қилмаса, ён атрофдагиларни ҳаёлини чалғитмаса намозга зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

🔗 Улашинг: @hazrati_abbos
#савол_жавоб

Жаннат ва дўзахнинг борлигини илмий исботи борми?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥
Жаннат ва дўзахнинг борлигини илмий исботи борми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Албатта бор. Жаннат ва дўзахнинг борлиги ҳақида Қуръон оятлари ва мутавотир ҳадисларда жуда кўплаб маълумотлар ворид бўлган. Шаръий қоидаларга кўра Қуръон оятларида келган, субути ва далолати қатъий оятлар яқиний илмни ифода қилади. Шунингдек, мутавотир ҳадислар ҳам қатъий маънони (ишончли, яқиний илмни) ифода қилади. Буни инкор қилган инсон диндан чиққан ҳисобланади.

Агар сиз “илмий исботи борми” деганда замонавий илмлар яъни фан буни исботлаганми? Демоқчи бўлсангиз, унда савол ноўрин бўлади. Чунки, жаннат ва дўзах масалалари ақидавий-ғайбий илмлар сарасига киради. Замонавий илм фан эса буни исботлашдан ожиздир. Чунки замонавий илмлар фақат шуҳуд оламига тегишли бўлган, тажриба ва ҳис туйғуга боғлиқ нарсаларнигина ўрганади холос. Мозийда бўлиб ўтган ишлар ёки ғайб оламига тегишли нарсалар ҳақида илм ҳосил қилишнинг ягона йўли саҳиҳ хабарлардир. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
#савол_жавоб

Қуръони каримни тажвидсиз ӯқирдим, гуноҳкор бўламанми?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Қуръони каримни тажвидсиз ӯқирдим, гуноҳкор бўламанми? Аёл киши тажвидсиз ӯқиса бӯлади дейишди. Биз томонларда тажвид билан ӯқийдиган аёлар йӯқ.

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Қуръонни тажвид билан ўқиш шарт. Имкон борича ўрганиш керак. Аёлларга тажвидсиз бўлаверади деган гап йўқ. Интернетда тажвид устозларининг ўзбек тилида видео дарслари бор, ўшалардан фойдаланиш керак. Онлайн дарслар ҳам олиб борилмоқда, кузатиб боришни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
#савол_жавоб

Маййит ювганга ўқитиш керак, юк тушган дейишди. Ғассолми шуларга ўқитиш бор нарсами?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Отам вафот этганларида маййитни олдида анча ўтириб қолибман. Қўлларидан ушлаб. Кечирим сўраб. Шундан кейин касалдан бошим чиқмай қолди. Онкологик касал, операциялар бўлдим. Маййит ювганга ўқитиш керак, юк тушган дейишди. Ғассолми шуларга ўқитиш бор нарсами?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Ундай гап йўқ. "Маййитни олдига кирган одам ўзини ўқитиши керак", "ювиниши керак", "маййит кафанини тишлаб қолибти", "кўзи очиқ кетибди" каби асоссиз, ақлга ҳам тўғри келмайдиган гаплар сабабли вафот этган инсондан сесканиш, шумланиш тўғри эмас. Муқаддас динимизда вафот этган кишилар доимо ҳурмат билан тилга олинади. Нафақат пок руҳлари, балки уларнинг жасадларига ҳам эҳтиром ва эҳтиёткорлик билан муомала қилинади. Қабрлари зиёрат қилинади, ҳақларига хайрли дуолар қилинади. Вафот этган кишиларни тирикликларида қандай ҳурмат қилган бўлсак, вафотидан кейин ҳам ҳудди шундай, балки, унданда қаттиқроқ ҳурмат қилишимиз керак бўлади. Чунки инсон вафот қилиши билан охират сафарига чиққан бир мусофир бўлади. Тирикларнинг уларга қила оладиган яхшиликлари — жасадларига нисбатан ҳурмат кўрсатиш, ҳақларига ҳайрли дуолар қилиб руҳларини шод этиш ҳамда баъзи хато ва камчиликларини яшириб, яхшиликларига гувоҳлик бериш бўлади.

Аллоҳ таоло ўтганларимизни Ўз раҳматига олиб, ҳаётдагиларимизни тўғри йўлдан адашмасдан ҳаёт кечириб боришларида Ўзи мададкор бўлсин! Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
#савол_жавоб

Имом Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса орқадаги жамоатнинг намози бузиладими?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Имом Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса орқадаги жамоатнинг намози бузиладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Қасддан шундай ўқимаса, намоз бузилмайди. Аммо имом бўладиган киши эътиборли бўлиши, ҳарфларни ўз махражидан чиқариб ўқишга жидду жаҳд қилиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
#савол_жавоб

Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.

Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
#савол_жавоб

Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими? Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими? Яъни Ҳазрати Билолнинг номларига ҳурматсизлик бўлмайдими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Ҳар бир миллатнинг ўз урфида оммалашган исмлари ёки исмларга қўшимча сифатида ишлатиладиган сўзлари бўлади. Булар кўпинча ҳурматни, баъзан эса эркалашни ифода қилади. Шундай экан Билол исмини ҳурматлаб ёки эркалаб Билолбек, Билолжон дейишда ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Валлоҳу аълам.
♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
#савол_жавоб

Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими? Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥
  Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими? Яъни Ҳазрати Билолнинг номларига ҳурматсизлик бўлмайдими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Ҳар бир миллатнинг ўз урфида оммалашган исмлари ёки исмларга қўшимча сифатида ишлатиладиган сўзлари бўлади. Булар кўпинча ҳурматни, баъзан эса эркалашни ифода қилади. Шундай экан Билол исмини ҳурматлаб ёки эркалаб Билолбек, Билолжон дейишда ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram