Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.56K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
#уни_поклаган_нажот_топур

Кимнинг гуноҳи шаҳватдан бўлса, унинг тавбасидан умид бор. Кимнинг гуноҳи кибрдан бўлса, бундан қўрқгулик. Чунки Одам шаҳват ортидан гуноҳ қилдилар, шу сабаб кечирилди. Шайтон эса кибрланган ҳолда осий бўлди, шу сабаб лаънатланди.

Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ

Изоҳ:
Шаҳватдан бўлган гуноҳ - бир нарсага қизиқиш ортидан бўладиган гуноҳ. Аёлларга, мол-дунё йиғиш, фаровон яшашга қизиқиш ва бола-чақага муҳаббат қўйишлар сабабли қилинган гуноҳлар бунга мисол бўлади.
Кибрдан, яъни ўзини катта олишдан бўладиган гуноҳларга эса мутаккаббирлик, ҳасад, ғазаб, кўролмаслик, риё, ужб каби маъсиятлар мисол бўлади.

👉 @hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

Банда қиёмат куни тоғлар қадар гуноҳлар билан келади. Шунда Аллоҳни зикр қилган тили уларни яксон қилиб ташлаганини кўради.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

👉 @hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

Агар осмонни ерга ағдариб тахлаб қўйилса ҳам, Аллоҳ таоло унда тақводорлар учун чиқадиган тешиклар қилиб қўяди. Аллоҳ таолонинг бу оятига қаранг:
"Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот
унинг йўлини очиб қўюр" (Талоқ сураси, 2-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу

👉 @hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

Агар банда амалида камчиликка йўл қўйса, Аллоҳ уни ғам-ташвишга мубтало қилиб қўяди.

© Салафлардан бири

👉 @hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Айтилди: Ё Расулуллоҳ, суҳбатдошларимизнинг қай бири яхши? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Уни кўришингиз Аллоҳни эслатадиган, сўзи амалингизни зиёда этадиган ва амали охиратни ёдга соладиган кишидир" дедилар.

Абу Яъло "Мажмаъуз-завоид"да ривоят қилган.


┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

Бир одам бошқасини мақтаётганини Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эшитиб қолдилар ва ундан: "У билан сафар қилганмисан?", деб сўрадилар. У, йўқ, деди. "У билан доим алоқадамисан?", дедилар. У яна, йўқ, деди. Ҳазрат Умар айтдилар: "Ундан бошқа илоҳ йўқ - Аллоҳ номи билан қасам ичаманки, сен уни танимас экансан!".

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

Дуо қилувчи ижобатни кутиши суннатдир. Сўраши бир ибодат бўлса, кутиши бошқа бир ибодатдир.

Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳ


┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.
1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.
2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.
3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

• Сўз фақат амал билан тўғри бўлади.
• Сўз ва амал эса фақат ният билан тўғри бўлади.
• Сўз, амал ва ният бўлса фақат суннатга эргашиш билан тўғри бўлади.


┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

Аллоҳ томон бир масофа бор...

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

​Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга: "Киши гуноҳ қилади ва тавба қилади. Яна гуноҳ қилади ва тавба қилади. Ва яна гуноҳ қилади ва тавба қилади. У қачонгача шундай қилади", дейишди.

У зот: "Бу мўминнинг ахлоқи", дея жавоб бердилар.

👉 @hazrati_abbos
#уни_поклаган_нажот_топур

Шундай кишиларни кўрдимки, сизлар динор ва дирҳамларингизга ачинганингиздек, улар вақтларига ачинадилар.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos