Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.54K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
​​Ассалому Алайкум, ҳурматли каналимиз аъзолари, бугундан бошлаб каналамизда #ислом_энциклопедияси рукнини бошлашга ният қилдик. Инша Аллоҳ ҳар куни, битта исломга алоқадор сўз, ибора ёки атамани мазмун-моҳиятини тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

👉@hazrati_abbos
​​#ислом_энциклопедияси

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ (араб. сизга тинчлик, саломатлик тилайман) - мусулмонлар ўзаро учрашганда ишлатиладиган саломлашув ибораси. Салом қабул қилувчи "Ва алайкум ассалом" ("Сизга ҳам тинчлик, саломатлик тилайман"), деб жавоб қайтаради. Ассалому Алайкум таниган ва танимаган мусулмонларга берилади. Кичик ёшдагилар ёши улуғларга, улов минган одам пиёдага, пиёда кетаётган киши ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради. Ассалому Алайкум кўпчилик ҳузурига кириб ўтиришда ҳам айтилади. Ассалому Алайкум дейиш суннат, жавоб қайтариш еса вожиб ҳисобланади. Ассалому Алайкум намоз ўқиётган кишининг намози тугаганининг аломати ҳамдир.

👉@hazrati_abbos
#ислом_энциклопедияси

ЖАННАТ (араб. - боғ, бўстон, учмоҳ; форс. - беҳишт; дор ус-салом, дор ул-бақо, дор ул-охир, дор ул-муқома, дор ул-муттақин, боғи ерам, фирдавс, иллиюн ва б. номлари бор) — тақводор диндорлар нариги дунёда роҳат ва фароғатда яшайдиган жой. Қуръонда Жаннат ҳақида бир неча ерда баён қилинган (47: 15-55: 46-78; 76: 11-22). Диний ақида бўйича, бу дунёдаги ҳаёти даврида имонли ҳолида езгу ишлар билан шуғулланган кишиларга Аллоҳ томонидан Жаннат дан жой берилади. Жаннат даги ҳаёт абадий, безаволдир. Жаннат дагиларни Аллоҳ турли неъматлар билан таъминлайди. У ерда ғам-ғусса ва ташвиш йўқ. Одамларнинг яхши кўрган барча нарсаси муҳайё етилади, ҳатто жуфтлари ҳам бирга бўлади. Қуръонда Жаннат дарахтзор остидага арикларда зилол сувлар оқиб туради, деб таърифланади. У ерда инсонлар қаримайди ва касал ҳам бўлмайди. Диний таълимотда таъкидланишича, Жаннат да ҳавзи Кавсар мавжуд бўлиб, унинг суви оқ ва совуклиги ҳамда хислатлари таърифланади. Ҳавзи Кавсардан Жаннат ахли сув ичади. Ислом динига кўра, Жаннат нинг саккиз дарвозаси бор. Булар Пайғамбарлар, шаҳидлар, сиддиқ бандалар ва сахийлар; намозхонлар; закот берувчилар; амри маъруф, наҳйи мункар қилган мўминлар; нафсу шаҳватини жиловлаб юрганлар; ҳаж ва умра қилганлар; Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилганлар; тақводорлар ва ота-онасини рози қилганлар ва рўзадорлар кирадиган дарвозалардир. Жаннатни қўрикловчи фаришта "Ризвони жаннат" деб аталади. Жаннат да энг олий неъмат - Аллоҳнинг дийдорини кўришлик ҳисобланади.
#ислом_энциклопедияси #фойдали

ВОЖИБ (араб. - мажбурият, бурч) - исломда бажарилиши зарур бўлган амал тури.
Зарурийлик нуқтаи назаридан Вожиб фарздан кейин, суннат талабларидан олдин туради. Исломда Вожибни инкор етиш оғир гуноҳ ҳисобланса-да, кофирликка нисбат берилмайди. "Подшоҳнинг амри вожиб" деган тушунча Қуръонда бор. Суннийликда Вожибга шариат тушунчалари бўйича фарз билан суннат орасидан жой бериш ҳанафийлик мазҳабидагина еътироф етилган. Бошқа уч ушҳабда Вожиб алоҳида тушунча сифатида қабул қилинмаган. Уларда фарздан кейин бевосита суннатга ўрин берилган. Вожибни еса, улар фарзга қўшиб юборишган. Бинобарин улар ҳанафийлик мазҳабидаги Вожибларни фарз ҳисоблайди. Мас. беш вақт намоз, рўза, закот, ҳажни ҳанафийлар фарз деса, улар фарз ҳам, Вожиб ҳам деб атайверади.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#ислом_энциклопедияси #фойдали

МАКРУҲ (араб. - рад етилган, қораланган, номақбул) - шариат ҳукмларидан бири (фарз, мандуб, мубоҳ, ҳаром билан бирга). Қатъиян тақиқ қилинмаган, лекин номақбул ҳисобланган ва рад етилган амаллар макруҳ ҳисобланган. Макруҳ - Пайғамбаримиз (с.а.в.) қайтарган иш демакдир. Ҳар бир мусулмон макруҳ ишларни қилишдан сақланиши лозим. Макруҳ ишни гуноҳидан қўрқиб қилмаган киши савобли, қилаверган киши гунохли бўлур. Макруҳ ишларнинг макруҳлигини инкор қилган киши имондан чиқмаса-да, гуноҳкор бўлур. Макруҳ ишлар учун жазо белгиланмаган. Макруҳ амалларга диний бурчни бажариш пайтдаги баъзи ҳолатлар, хасислик, бераҳмлик, дабдабалик ва исрофгарчиликка мойиллик, оилавий ва ижтимоий бурчга менсимаслилик билан қараш, бировни йўқ яхши сифатлар билан мақташ, бошқа диндагилар, балоғатга етмаган билан никоҳга кириш ва бошқалар киради. Мазҳабга кўра, макруҳга аслида ман етилган баъзи таом ва ичимлик турлари киради. Макруҳ тушунчаси ҳалол билан ҳаромни ажратиб бериши билан исломий ахлоқнинг шаклланишида муҳим ўрин тутади.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
#ислом_энциклопедияси #фойдали

МАЗҲАБ (араб. - йўналиш, оқим, йўл, таълимот), шариат мазҳаблари — исломда диний ҳуқуқ тизимлари ва йўналишлари. 8, 9-асрларга келиб шариатнинг шаклланиши жараёнида ҳуқуқшунослик - фиқҳ соҳасида жуда кўп мазҳаблар юзага келган. Ҳозирги вақтда суннииликда тўртта мазҳаб - ҳанафийлик, моликийлик, шофиъийлик, ҳанбалийлик (мазҳаблар номи уларнинг асосчилари: Абу Ҳанифа (Имоми Аъзам), Молик ибн Анас, Шофиъий, Ибн Ҳанбал номидан олинган), шиаликда бир мазҳаб - жаъфарийлик (асосчиси - Жаъфар ас-Содиқ) сақланиб қолган. Шариат мазҳаблари диний фирқалардан фарқ қилади. Суннийликдаги тўрттала мазҳабҳам тенг ҳисобланади, йирик мусулмон университетларида тўрт мазҳаб бўйича алоҳида дарс ўқитилади. Мазҳаблар умуман анъанавий диний ҳуқуқ доирасидан чиқмагани ҳолда, шариат масалаларида енгилроқ ёки қаттиқроқ ҳукм чиқаришлари билан бир-биридан фарқ қилади. Ҳозир ислом мамлакатларида ҳанафийлик (Туркия, Покистон, Ҳиндистон ва ҳ. к.), моликийлик (Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливия), шофиъийлик (Миср, Индонезия ва ҳ. к.), ҳанбалийлик (Саудия Арабистони) мазҳаблари, шунингдек, шиалик тарқалган мамлакатлар (Ерон, Ироқ, Яман ва ҳ. к.) нинг ҳуқуқий ҳаётида жаъфарийлик мазҳаби ўз мавқеини маълум даражада сақлаб келмоқда. Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳанафийлик мазҳаби кенг ёйилган.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
#ислом_энциклопедияси
#фойдали

ИСТИҒФОР (араб.) - Аллоҳдан гуноҳни кечиришни, афв этишни сўраш. Кимки қилган гуноҳ ишлари учун астойдил тавба қилса, Аллоҳ тавбасини қабул этади, деган қатъий ишончга асосланади. Ҳадислардан бирига кўра, инсон ёмон ишнинг ортидан яхши иш қилса, ўша ёмонлигини ювган бўлади. Қуръони каримда "саҳарларда истиғфор айтувчилар" (3. 17), дейилган. Ибн Касир истиғфорнинг энг афзали саҳар пайтидагиси эканига шу оятни далил қилган. Расулуллоҳ (с.а.в.) дейдиларки: "Аллоҳ таоло ҳар кеча дунё осмонига тушади. Бу пайт кечанинг охирги учдан биридир. Шунда Аллоҳ субҳонаҳу айтади: "Сўровчи борми, бераман. Дуо қилувчи борми, ижобат этаман. Истиғфор айтувчи борми, мағфират қиламан. "Истиғфор гуноҳлардан фориғ бўлишнинг, ўз-ўзини поклашнинг, тавба қилишга даъват қилишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.

http://t.me/hazrati_abbos