Audio
•••
Nigohlarim yuragingga qadasin oʻq,
Sogʻinchlarning darvozasin yopolmagin...
Ishonaver, mendek sanam dunyoda yoʻq,
Qaxva rangli koʻzlarimni topolmagin...
Rozimasman tutmasa gar ishq xumori,
Qumsamasang soʻzlarimning jarangini...
Boʻlsang ham-ki, oʻzgasining suygan yori,
Koʻzlarimga taqqoslab oʻt koʻz rangini...
Muhabbatning badalini shunday toʻla,
Kechalari tinch qoʻymasin seni hijron...
Mendan qolsin yuragingda bitmas yara,
Davo topib berolmasin hech bir inson...
Ijroda🎙️: La Tahzan♥️
Nigohlarim yuragingga qadasin oʻq,
Sogʻinchlarning darvozasin yopolmagin...
Ishonaver, mendek sanam dunyoda yoʻq,
Qaxva rangli koʻzlarimni topolmagin...
Rozimasman tutmasa gar ishq xumori,
Qumsamasang soʻzlarimning jarangini...
Boʻlsang ham-ki, oʻzgasining suygan yori,
Koʻzlarimga taqqoslab oʻt koʻz rangini...
Muhabbatning badalini shunday toʻla,
Kechalari tinch qoʻymasin seni hijron...
Mendan qolsin yuragingda bitmas yara,
Davo topib berolmasin hech bir inson...
Ijroda🎙️: La Tahzan♥️
❤2👍1
Қизлар ва йигитлар.
Ҳали вояга етмай туриб,
Жисми тошиб қалби жўш уриб,
Оқ либос киймай висол қуриб,
Эр қўйнига шошилган қизлар.
Қаён борсанг йўлингда устун,
Калта юпка усти ҳам юпун,
Бировларнинг ҳожати учун
Дебочада кутилган қизлар.
Макр ҳукм қилса устидан,
Алданиб сеҳру жоъдусидан,
Қийнамасин деб номусидан,
Эрта кунда қутилган қизлар.
Аввал фаҳшга қилар чорани,
Сунг бировга бериб порани,
Қайтиб келиб бир бечорани,
Тақдирига битилган қизлар.
Ҳаром пулдан тақинса зирак,
Кўриб ота парвойи фалак,
Нафс йўлида сўралган тилак,
Ботқоғига ботилган қизлар.
Қушдек учар қайтар уяга,
Гул баданин суртиб куяга,
Бири турк бири Россияга,
Седанадек сочилган қизлар.
Бири ичар бошқаси банги
Жанжалда ҳам кўринди ранги
Фасодчилар бобида янги
Бўй таратиб очилган қизлар
Фарзанди йўқ юз эрдан қолган,
Ҳар не қизни изнига солган,
Жаханнамга йўлланма олган,
“Янгасига” тутилган қизлар.
Фасодчилар қўлида сарсон
Шу йўсинда ҳаёти яксон
Увол қилиб қадрини арзон
Бир тигинга сотилган қизлар
Бу шер бўлсин қизларга ибрат,
Арзон сотманг қадрингиз қиймат, Минг мақталиб охир оқибат,
Гуноҳкор деб топилган қизлар,
Қилай йигит холини қисса
Қўлда шиша нос тўла кисса
Фаҳшга тўла ҳароми жусса
Ҳаром сўзли забон йигитлар
Биродарин зинога тортар
Кунда элга зиёни ортар
Аҳлини ҳам сақарга туртар
Жаҳаннамга макон йигитлар
Ҳулқида йўқ ақал ҳаёси
Топилмайди зарра зиёси
Аёлга тенг асли қиёси
Аёлданда ёмон йигитлар
Йигитларга осилса сингил
Бунга кулиб қарайди кўнгил
Ғайрати йўқ нигоҳи енгил
Шижоатдан омон йигитлар
Момолари рўмол ўрашмас
Боболари динга қарашмас
Ўз нафсига қарши курашмас
Қуруқ ранги сомон йигитлар
Ҳаёлида мулла жиринглар
Гаштагида ҳаринг ҳаринглар
Жазо кунин кутиб туринглар
Йигитлиги гумон йигитлар
Қулаб борар ҳаёт устуни
Бироқ ақли англамас буни
Жаҳаннамга йиқилган куни
Илонларга талон йигитлар
Аёлини қувиб бозорга
Айлантирар уйин мозорга
Кўзин сузиб Ҳудо безорга
Кетар жойи фалон йигитлар
Базмларда балойи офат
Ўйин кулгу тағин зиёфат
Юрар жойи тамом касофат
Фасодларда аён йигитлар
Баён қилиб фанода ширкин
Йўқотмоқда жаҳонни кўркин
Яшаб нетар ҳаётда чиркин
Бу дунёга зиён йигитлар
Ҳали вояга етмай туриб,
Жисми тошиб қалби жўш уриб,
Оқ либос киймай висол қуриб,
Эр қўйнига шошилган қизлар.
Қаён борсанг йўлингда устун,
Калта юпка усти ҳам юпун,
Бировларнинг ҳожати учун
Дебочада кутилган қизлар.
Макр ҳукм қилса устидан,
Алданиб сеҳру жоъдусидан,
Қийнамасин деб номусидан,
Эрта кунда қутилган қизлар.
Аввал фаҳшга қилар чорани,
Сунг бировга бериб порани,
Қайтиб келиб бир бечорани,
Тақдирига битилган қизлар.
Ҳаром пулдан тақинса зирак,
Кўриб ота парвойи фалак,
Нафс йўлида сўралган тилак,
Ботқоғига ботилган қизлар.
Қушдек учар қайтар уяга,
Гул баданин суртиб куяга,
Бири турк бири Россияга,
Седанадек сочилган қизлар.
Бири ичар бошқаси банги
Жанжалда ҳам кўринди ранги
Фасодчилар бобида янги
Бўй таратиб очилган қизлар
Фарзанди йўқ юз эрдан қолган,
Ҳар не қизни изнига солган,
Жаханнамга йўлланма олган,
“Янгасига” тутилган қизлар.
Фасодчилар қўлида сарсон
Шу йўсинда ҳаёти яксон
Увол қилиб қадрини арзон
Бир тигинга сотилган қизлар
Бу шер бўлсин қизларга ибрат,
Арзон сотманг қадрингиз қиймат, Минг мақталиб охир оқибат,
Гуноҳкор деб топилган қизлар,
Қилай йигит холини қисса
Қўлда шиша нос тўла кисса
Фаҳшга тўла ҳароми жусса
Ҳаром сўзли забон йигитлар
Биродарин зинога тортар
Кунда элга зиёни ортар
Аҳлини ҳам сақарга туртар
Жаҳаннамга макон йигитлар
Ҳулқида йўқ ақал ҳаёси
Топилмайди зарра зиёси
Аёлга тенг асли қиёси
Аёлданда ёмон йигитлар
Йигитларга осилса сингил
Бунга кулиб қарайди кўнгил
Ғайрати йўқ нигоҳи енгил
Шижоатдан омон йигитлар
Момолари рўмол ўрашмас
Боболари динга қарашмас
Ўз нафсига қарши курашмас
Қуруқ ранги сомон йигитлар
Ҳаёлида мулла жиринглар
Гаштагида ҳаринг ҳаринглар
Жазо кунин кутиб туринглар
Йигитлиги гумон йигитлар
Қулаб борар ҳаёт устуни
Бироқ ақли англамас буни
Жаҳаннамга йиқилган куни
Илонларга талон йигитлар
Аёлини қувиб бозорга
Айлантирар уйин мозорга
Кўзин сузиб Ҳудо безорга
Кетар жойи фалон йигитлар
Базмларда балойи офат
Ўйин кулгу тағин зиёфат
Юрар жойи тамом касофат
Фасодларда аён йигитлар
Баён қилиб фанода ширкин
Йўқотмоқда жаҳонни кўркин
Яшаб нетар ҳаётда чиркин
Бу дунёга зиён йигитлар
БУЮК ОРЗУ
Ох юракда маним улкан армоним бор,
Болаликдан араб тилин билсам эди.
Бир кун келиб, насиб аӣлаб Парвардигор,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Эхром боғлаб Лаббаӣкани аӣта аӣта,
Қора тошни ӯпсам эди қаӣта қаӣта.
Армонларим бӯлар эди маӣда-маӣда,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Енгиллашиш хукм сурарди рухимда,
Тоат қилсам мен мақоми Иброҳимда.
Ихтиёрим Арш султони Илоҳимда,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Мен Сафо ва Мино аро етти бора-
Саъӣ қилганча югурсаӣдим зора-зора.
Ох жаннатга бӯлармидим сазовора,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Кӯз олдимга Усмон келди ушбу дафъа,
Абу Бакр, Умар, Али- тӯрт халифа.
Бағримда ёт деб чорлагач Муздалифа,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Чексам хамки Мадинада ӣӯл жабрини,
Муҳаммад Алаӣҳиссаломнинг қабрини-
Зиёрат қилсам, топгач бахт минбарини,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Оқшом чоғи қуёш ухлар ётоғида,
Фаришталар кезар Макканинг боғида.
Ӣиғлаб дуо қилгач Арофат тоғида,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Мудраӣ десам менга виждон бериб танбех,
Ухламасдан Аллох учун аӣт дер тасбех.
Шунча ӣиллар излаб тӯӣдим шеърга ташбех,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Ӯз юртимга бӯлмаӣ туриб мен равона,
Шум шаӣтонга тош отсаӣдим етти дона.
Бахт топганча хажжи Мабрур қилиб яна,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Қалбга келар бехиштлардан гӯё мужда,
Қилсам тоат, қилсам руку, қилсам сажда .
Ох қаниӣди ё Умрада ёки Хажда,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди...
Сӯнг маӣлига шу ондаёқ ӯлсам эди...
Ох юракда маним улкан армоним бор,
Болаликдан араб тилин билсам эди.
Бир кун келиб, насиб аӣлаб Парвардигор,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Эхром боғлаб Лаббаӣкани аӣта аӣта,
Қора тошни ӯпсам эди қаӣта қаӣта.
Армонларим бӯлар эди маӣда-маӣда,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Енгиллашиш хукм сурарди рухимда,
Тоат қилсам мен мақоми Иброҳимда.
Ихтиёрим Арш султони Илоҳимда,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Мен Сафо ва Мино аро етти бора-
Саъӣ қилганча югурсаӣдим зора-зора.
Ох жаннатга бӯлармидим сазовора,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Кӯз олдимга Усмон келди ушбу дафъа,
Абу Бакр, Умар, Али- тӯрт халифа.
Бағримда ёт деб чорлагач Муздалифа,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Чексам хамки Мадинада ӣӯл жабрини,
Муҳаммад Алаӣҳиссаломнинг қабрини-
Зиёрат қилсам, топгач бахт минбарини,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Оқшом чоғи қуёш ухлар ётоғида,
Фаришталар кезар Макканинг боғида.
Ӣиғлаб дуо қилгач Арофат тоғида,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Мудраӣ десам менга виждон бериб танбех,
Ухламасдан Аллох учун аӣт дер тасбех.
Шунча ӣиллар излаб тӯӣдим шеърга ташбех,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Ӯз юртимга бӯлмаӣ туриб мен равона,
Шум шаӣтонга тош отсаӣдим етти дона.
Бахт топганча хажжи Мабрур қилиб яна,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди.
Қалбга келар бехиштлардан гӯё мужда,
Қилсам тоат, қилсам руку, қилсам сажда .
Ох қаниӣди ё Умрада ёки Хажда,
Каъбам сени бир бор тавоф қилсам эди...
Сӯнг маӣлига шу ондаёқ ӯлсам эди...
