"Gulobod tongi" gazetasi
1.15K subscribers
7.42K photos
2.01K videos
93 files
3.16K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
#ибрат:
Олимларнинг аниқлашича, чумоли ўз вазнидан 5000 баробар оғир бўлган жисмларни кўтара олар экан.
Энди арзимаган муаммолар олдида синиб қоладиганлар ўзлари ҳақида фикр қилаверсинлар! Наҳотки, улар ўзларида битта чумоличалик шижоат топа олишмаса!?

@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат:
Кунларнинг бирида бир инсон ўзининг хотини ва фарзандлари билан кўп ўринли машинасида узоқ сафарга чиқишди. Йўлда кетаётиб улар йўл ёқасида турган бир шахсга дуч келишди ва ундан сўрашди:
– Сен кимсан?
– Мен Пулман, – деб жавоб берди ҳалиги шахс.
У хотини ва болаларидан сўради:
– Бу шахс биз билан бирга боришига нима дейсизлар?
– Ҳа, албатта. Чунки биз Пул билан ўзимиз хоҳлаган ҳамма нарсани қила оламиз ва ўзимизга ёққан ҳамма нарсани ола биламиз, – биргаликда жавоб беришди хотини ва болалари.

Улар Пулни олиб сафарларини давом эттиришди. Машина йўлида давом этар, улар эса ўзларини янада бахтиёр ҳис қилиб боришарди. Шу пайт ҳалиги одам йўл ёқасида яна бир шахсга дуч келди ва ундан сўради?
– Сен кимсан?
– Мен Куч-қудратман, – деб жавоб берди ҳалиги шахс.

У хотини ва болаларидан сўради:
– Бу шахс биз билан бирга боришига нима дейсизлар?
– Ҳа, албатта. Чунки, Куч-қудрат билан ўзимиз хоҳлаган ҳамма нарсани қила оламиз ва ўзимизга ёққан ҳамма нарсани ола биламиз, – биргаликда жавоб беришди хотини ва болалари. Улар Куч-қудратни олиб сафарларини давом эттиришди. Шу тарзда улар йўлларида давом этишди ва ўзлари билан Роҳат, Орзу-ҳавас ва Ҳавойи нафс каби шахсларни йўлдан бирма- бир олиб кетишди. Йўлда улар яна бир шахсга дуч келишди ва ундан сўрашди:
– Сен кимсан?
– Мен Иймонман, – жавоб берди ҳалиги шахс.
Ҳалиги одам, хотини ва болалари бир овоз билан жавоб қайтаришди:
– Йўқ, ҳали вақти эмас. Биз бу сафаримиздан маза қилиб роҳатланишни хоҳлаймиз. Сен эса бизларни бу нарсалардан чеклайсан. Биз эса бунга дош бера олмаймиз ва натижада сенга садоқатли бўла олмаймиз. Бу - биз учун оғир юк. Машинамизда эса сенга етарли жой йўқ. Лекин, сенга ваъда бериб айтамизки, биз кўп ўтмай сени олиб кетиш учун олдингга қайтиб келамиз.

Улар уни йўлда қолдириб сафарларини давом эттиришди. Ҳеч қанча юрмасларидан туриб, йўл четида “Тўхта” деб ёзилган белгига дуч келишди. Белги ёнида бир шахс турарди. У шахс машинадаги одамга туш дегандек ишора қилди ва олдига чақириб деди!
– Сеннинг сафаринг тугади. Қани, мен билан юр!

У одам қўрқувдан дағ-дағ титради ва бир сўз ҳам айта олмади.
– Мен сенинг машинангдан Иймонни излаяпман. У сизлар биланми? –
гапини давом эттирди ҳалиги шахс.
– Йўқ, биз уни сал орқароқда қолдирдик, агар рухсат бера олсанг, биз уни бориб олиб келардик. – Сенда орқага қайтишнинг имкони йўқ. Сафар тугади!
– Лекин менда Пул, Куч-қудрат, Роҳат, Орзу- ҳавас бор…
– Улар сенга фойда келтира олмайди ва сени Унинг олдида ҳимоя қилолмайди. Ақалли биттаси ҳам! Сен бу сафаринг ниҳоясида уларнинг ҳаммасини ташлаб кетасан, фақат Иймондан ташқари! Ҳа! Сал орқада ташлаб кетганинг – Иймондан ташқари.
– Сен ўзи кимсан?
– Мен Ўлимман! Сен сафар давомида ёдга олмаган ва эътибор бермаган
– Ўлимман!

У одам тўрт-беш қадам ташлаб машинасига қаради. Машинада сафарни давом эттиришга ҳозирлик кўраётган хотини болалари ва “содиқ” ҳамроҳларини кўрди-ю, қўлидан ҳеч бир иш кела олмаслигини ўйлаб, Ўлим билан бирга кетди…
~ ~ ~~~
Ҳа азизлар, ҳар бир одам ўз сафарини ўзи якунлайди.  Сафарида кимни ҳамроҳ қилиб танлаш имкони ҳам ўзининг қўлида. Фақат бир нарса мавҳум, сафарнинг қачон тугаши...

@Tafakkur3

@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат:
Ҳаммага ҳам яхшилик қилиш учун имкониятимиз йўқ! Лекин, ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик учун имкониятимиз бор!

Шунинг учун бошқаларга яхшилик қила олмасангиз ҳам, ёмон қила кўрманг!

@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат:
Бир одам донишманднинг олдига борибди.
— Менинг оладиган катта маошим йўқ. Севган ишим ҳам йўқ. Ишонган дўстларим ҳам йўқ. Ишга борадиган машинам ҳам, кетворган сўнгги модадаги кийимларим ҳам йўқ, эртанги кунга умидим ҳам йўқ, — деб ўкиниб сўзлай бошлабди.
Донишманд унга қараб:
— Албатта, албатта, сизда кўп нарса йўқ. Тузалмайдиган касаллик йўқ. Жисмингизда нуқсон йўқ. Уйда қараш керак бўлган беморингиз ҳам йўқ. Мажбур бўлиб ишлайдиган оғир ишингиз йўқ. Бошингиз билан кириб кетган қарзларингиз ҳам йўқ. Ва агар шунақа сизда "йўқ" нарсаларни бир варақ қоғозга ёзсангиз, кайфиятингиз дарров кўтарилади. Бўлмагани учун шукр қиласизда, умид ҳам пайдо бўлади, — деб жавоб берибди.

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Бугунги баъзи "эҳсон"лар ҳақида...

"Уч нуқта" жамоасидан ниҳоятда ибратли ролик.

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат

• Бир кун келади. Эрта тонгда уйғонасиз.
• Тарихга — ортга қарайсизда, бажаролмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз.
• "Энди у дамлар ортга қайтмайди", деб ҳам қўясиз. Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи БУГУН деб аталади.
• Бугун бошланг!
• Бугун уриниб кўринг!
• Бугун қадам ташланг!

Эртага кеч бўлиши мумкин.

© Пауло Коело

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Хурматли эркаклар. Хаётингиз шериги аёлингиз қийматини билинг. Аёл бўлиш осон эмас...

@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат:
Бир куни Искандар Зулқарнайн маслаҳатчисига:
- Шу пайтгача сенга қанчадан-қанча инъом-эҳсонлар бердим, аммо сен менга чин дилдан, садоқат билан хизмат қилганингни кўрмадим,- деди.
Довдираб қолган маслаҳатчи:
- Афв этасиз ҳукмдорим, айбим нимада? - деб сўради.
- Бир мартаям камчилигимни юзимга айтмадинг. Бу қандай садоқат, бу қандай яқинлик?
- Ҳукмдорим, сизда бирорта ҳам камчилик йўқ!
- Янглишяпсан, менда камчилик борлиги аниқ. Чунки бирор инсон айбсиз-нуқсонсиз бўлмайди. Агар мендаги қандайдир хато-камчиликни кўрмаётган бўлсанг, ғирт аҳмоқсан! Мабодо кўратуриб айтмаётган бўлсанг, аниқ мунофиқсан! - деди Искандар.

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Бу японча тартиб...

Текин овқат ёки бирор очередда турганда, нима учун Япония бу қадар ривожланиб кетганини мулоҳаза қилаверинг!


@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат

Садақанинг фойдалари

• Фаришталар молингга барака тилаб дуо қиладилар;
• У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир;
• У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради;
• У ҳар бир касалликка даво ва шифодир;
• У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди;
• У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади;
• Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади;
• У қиёмат куни сенинг соябонингдир;
• У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади;
• У қалбинг қаттиқлигини юмшатади;
• Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди;
• У хато ва гуноҳларингни ўчиради;
• У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Тафаккур қилинг!

"Тафаккур эгалари"дан олинди.

@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат

Осмонга қарашнинг 10 фойдаси:

1. Ҳузн ва қайғуни камайтиради.
2. Васвасаларни камайтиради.
3. Қўрқув, ваҳимани кетқизади.
4. Аллоҳни эслатади.
5. Қалбда Аллоҳнинг буюклигини ёяди.
6. Ёмон фикрларни кетқизади.
7. Пессимизм касаллигига яхши.
8. Ошиқларга тасалли беради.
9. Инсонни яхши кўрганларига яқинлаштиради.
10. Ва у, дуоларнинг қибласидир!

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Баъзида йўлингни ўз вақтида ўзгартириш сен учун тўғри қарор бўлиши мумкин...

@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат

Дунёда ҳеч нима текин эмас:
• интизом бўлмаса, натижа бўлмайди;
• қийинчилик бўлмаса, сабоқ бўлмайди;
• ишонч бўлмаса, дўстлик бўлмайди;
• содиқлик бўлмаса, севги бўлмайди;
• таваккал бўлмаса, ютуқ бўлмайди.

Ҳамма нарсанинг ўз тўлови бор. Қачонки тўловини қилсанг, айтилганига эришасан!

@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат:

Сабр — ичингда шунча дардни сақлайсан, аммо инсонлар олдида табассум қиласан..
Сабр — кўзларинг ичи тўла ёш, сизиб тушай дейди, аммо буни ҳеч ким пайқамайди. Чунки сен кўз ёшларингни ҳеч кимга сездирмай дарров артиб, яна табассум қиласан..
Сабр — кимдир сенга тош отсада, сен уни кўрмагандек эътибор бермай йўлда давом этаверасан..
Сабр — гулзорни орзу қилиш, аммо тиконзорни босиб ўтишдир..
Сабр — насибангда борига ва йўғига рози бўлишингдир..
Сабр — Аллоҳ сен билан бирга эканлигини ич ичингдан ҳис қилишингдир.

Жалолиддин РУМИЙ.

@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!

Биринчи синов:
Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Холбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади, умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.

Иккинчи синов:
Ҳар куни Аллох берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

Учинчи синов:
Ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлсада, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Холбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди...

@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат

Агар бирор муаммога дуч келсангиз, қуйидагиларни эсланг ва шукур қилинг:

• ҳар қандай муаммо вақтинчадир;
• бу менинг тақдиримда ёзилган экан, шунинг учун содир бўлди ва бошқача бўлиши мумкин эмас эди;
• мендан ҳам чандон оғир аҳволдаги қанча одамлар бор, ахир, менинг аҳволим улардан яхшироқ-ку;
• бундан ҳам баттарроғи бўлиши мумкин эди;
• агар бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила мукофотлайди.

Агар шуларни қалбан тафаккур қилсангиз, муаммо анча енгиллашганини ҳис қиласиз...

@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат

Агар бирор муаммога дуч келсангиз, қуйидагиларни эсланг ва шукур қилинг:

• ҳар қандай муаммо вақтинчадир;
• бу менинг тақдиримда ёзилган экан, шунинг учун содир бўлди ва бошқача бўлиши мумкин эмас эди;
• мендан ҳам чандон оғир аҳволдаги қанча одамлар бор, ахир, менинг аҳволим улардан яхшироқ-ку;
• бундан ҳам баттарроғи бўлиши мумкин эди;
• агар бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила мукофотлайди.

Агар шуларни қалбан тафаккур қилсангиз, муаммо анча енгиллашганини ҳис қиласиз...

@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат

• Агар киши оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулаверса демак у  чуқур ёлғизлик туйғуси ичида;
• Агар киши кўп ухлаётган бўлса демак у тушкунликда;
• Агар киши қисқа ва тез гапираётган бўлса демак у ниманидир беркитяпти;
• Агар киши йиғлай олмаса демак у кучсиздир;
• Агар  киши ноодатий шаклда овқат еяётган бўлса демак унинг асаби таранглашган;
• Агар  киши арзимас сабаб билан ҳам йиғлайверса демак унинг қалби пок ва ўта юмшоқ;
• Агар  киши бўлмағур ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилаверса демак унинг муҳаббатга эҳтиёжи бор.

@gulobod_tongi_gazetasi
#ибрат

Ҳаётни бизга керакли бўлган беш қоидаси:


1) Одамларга ўзингизни ҳаддан ортиқ яқин олманг. Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Ҳурматингизни билинг..

2) Қуруқ гапга асло ишонманг. Ҳозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон.

3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг.

4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай ҳолатда имкон топиб, бажаради.

5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўмаслиги мумкин ёки бунинг акси.

@gulobod_tongi_gazetasi