"Gulobod tongi" gazetasi
1.31K subscribers
7.16K photos
1.92K videos
93 files
3.12K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Самарқанд тумани аҳолиси диққатига!!!

Жорий йилнинг 17 сентябр куни соат 8:00 дан 17:00 гача Самарқанд тумани аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида подстанция «Самарқанд Л-Афросиёб” да таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Самарқанд туманидаги Шредер, Янгиариқ, Нуробод, Мирзообод, Оқмачит, Шўрбои, Найзатеппа, Шўрбоича, Равонак, Қўшмачит, Навобод, Андижони, Бўзи, Чоршанбе, Хўжа Аҳрор Вали, Хўжа Аҳрор Вали 1, Хўжа Аҳрор Вали 2, Хўжа Аҳрор Вали 3, Янги ҳаёт, Ўрташиқ, Хаймари боло, Хаймари поён махаллаларида электр энергиясида узилишлар кузатилади. Ушбу келтирилган нокулайликлар учун “Самарқанд ҲЭТК АЖ” сизлардан узр сўрайди.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

@gulobod_tongi_gazetasi
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Ҳурматли Самарқанд тумани газ истеъмолчилари!

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали маъмурияти Самарқанд магистрал газ қувурлари бошқармаси 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, “Джарқоқ-Бухоро-Самарқанд-Тошкент” магистрал газ қувурларининг 267 кмдаги яроқсиз қисмида алмаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2020 йил 7 октябрь эрталаб 8.00 дан 8 октябрь соат 8.00 гача Самарқанд шаҳар “Кафтархона” МФЙ, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут ва Булунғур туманларида табиий газ таъминоти тўхтатилишини маълум қилади.

Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

Ушбу ноқулайликлар учун Самарқанд магистрал газ қувурлари бошқармаси маъмурияти табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Hududgaz Samarqand”газ таъминоти филиали маъмурияти

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН!

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига номзодлар танлови эълон қилинади !!!

Мазкур соҳага хизматга кириш истагини билдирган фуқароларнинг аризалари 2021 йил 2 август кунидан 10 август кунига қадар, шу жумладан 10 август куни ҳам қабул қилинади.

Белгиланган муддатдан сўнг, фуқаролардан аризалар қабул қилиниши тўхтатилади !!!

Бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда мазкур соҳага жами 4 нафар фуқаролар офицерлик лавозимларига қабул қилинади.

Хизматга қабул қилиш параметрлари:

Самарқанд вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турувчи, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар, танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши 18 дан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган, тегишли олий маълумотга эга бўлган, чет тилларида, айниқса, француз, испан, итальян, хитой, япон, корейс ва инглиз тилларида CEFR С1, С2 чет тилларини билиш даражасида эркин сўзлаша оладиган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органлари ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Номзодлар ўзлари билан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни (фуқаролик паспорти, диплом ва илова, ҳарбий гувоҳномаси, меҳнат дафтарчаси ва ҳудудий поликлиникалардан соғлиғи ҳолати бўйича берилган тиббий маълумотнома) олиб келишлари лозим.

Танловлар номзоднинг ҳохишига кўра ўзбек, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.

Мурожаат учун телефон 66-223-59-41; 66 223-59-39.

Самарқанд вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси.
#Диққат_эълон!

"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ огоҳлантиради!

2021 йил 18-19 ноябрь кунлари Мароқанд П/СТ Ф.Давлат, Ф.Даниев, Ф.Шифокор мойли ўчиргичларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли соат 9:00 дан 17:00 гача Хўжа Аҳрори Вали, Даштиобод, Янгиҳаёт, Сулфакабутак, Деҳнав, Мисгарон, Шалғамон маҳаллаларида электр энергияси таъминотида қисман узилишлар бўлади. Мазкур ҳолат учун "Самарқанд ҲЭТК" АЖ маъмурияти узр сўрайди.

👉🏻 @gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат_эълон

⚡️10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг I-саммити ўтказилиши муносабати билан тадбир кунлари Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

⚠️Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/samiibuz