"Gulobod tongi" gazetasi
1.42K subscribers
6.09K photos
1.5K videos
91 files
2.86K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
#Биласизми?

🇺🇿 Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳнома(права)си билан қайси давлатлар ҳудудида машина ҳайдаш мумкин

ИИВ матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон қуйидаги давлатлар билан ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олган:

● А‌р‌м‌а‌н‌и‌с‌т‌о‌н‌
● Б‌А‌А‌
● Б‌е‌л‌а‌р‌у‌с‌ь‌
● Ж‌а‌н‌у‌б‌и‌й‌ Корея
● Қирғизистон
● Қозоғистон
● Молдова
● Озарбайжон
● Россия
● Тожикистон
● Туркманистон
● Украина

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми?

🔰 Қонунчиликка кўра, электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатилиши белгиланган.

⚠️ Бунда, проактив тарзда давлат хизматини кўрсатиш фуқароларнинг мурожаатини кутмасдан, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан амалга оширилиши тушунилади.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми?

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

1.  Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4.  Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва  гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни, улар дунёга келишларингизга сабабчи бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.  
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9.  Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми?
💧 Қонунчиликка кўра, сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди ва ер участкаси ёки унинг бир қисми фақат қонунда белгиланган тартибдагина жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига рухсат этилиши белгиланган.
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади.

@gulobod_tongi_gazetasi
#биласизми?
Мусулмон оламидаги биринчи электр чироқлар қаерда бўлганини биласизми?

Биринчи электр чироқ Усмонли ҳалифаси Абдулҳамидхон II даврида ҳижрий 1325, милодий 1907 - йилда Мадинада Масжиди Набавийда нур сочган. Юқоридаги суратда ўша даврга оид лампочка ва Масжиди Набавий ҳовлисидаги устунга ўрнатилган электр чироқлар акс эттирилган.

Султонга саройни чироқлар билан жиҳозлаш таклифи берилганда, у киши Равзаи муборак ва Масжиди Набавий ёритилмасдан саройга чироқ ўрнатишдан ҳаё қилишини айтган экан. Аллоҳ унга раҳматини ёғдирсин.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун 100 фоиз ота-оналар жавоб беради

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

➡️ Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

➡️ Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

✳️ Қонунчиликка кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида томорқа ер эгаларига 3 миллион сўмгача микрокредитлар берилиши ҳамда ушбу микрокредитлар ягона электрон платформа орқали ажратилиши белгиланган.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

❗️Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланиши керак.

▶️ Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ҳар йили “Энг яшил маҳалла” танловини ўтказиш ва танлов натижалари бўйича ғолиб бўлган 14 та маҳаллага Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги рағбатлантириш чораларини кўриб бориш белгиланган:

🔹маҳалланинг тегишли жамғармасига дарахтлар экиш ва суғориш, “яшил жамоат парки”ни яратишга жами 500 миллион сўмдан ўтказиб бериш;

🔹ўзини ўзи бошқариш органларига хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль харид қилиш ва топшириш.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring👇
Veb-sayt 🔹 Telegram 🔹 Facebook