Sizning Ginekolog
1.29K subscribers
115 photos
197 videos
5 files
537 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
#Луғат
Уреаплазмоз – жинсий аъзолар ва сийдик йўлларининг шиллиқ қаватида яшайдиган уреаплазма деб аталувчи шартли-патоген микроорганизм томонидан келтириб чиқариладиган, жинсий йўл орқали юқадиган ва энг кўп учрайдиган инфекця тури ҳисобланади. Эркак кишида касаллик белгилари юзага чиқмаслиги мумкин. Лекин белгилари бўлмаса ҳам инфекция ташувчи бўлиб сперма фаолиятини сусайтиради ва миқдорини камайтириш ҳисобига бепуштликкача олиб келиши мумкин. Аёл кишида инфекциянинг ўткир даврида қовуқда яллиғланиш, жинсий аъзоларда ажралма миқдорининг кўпайиши, бачадон найларида яллиғланиш, ҳомила тушиши каби оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳомиладор бўлишни режалаштиришдан олдин мазкур инфекция қўзғатган касалланиш бўлса, уни даволаган маъқул. Даволашда эр-хотин бирга даволанишлари лозим, чунки жинсий йўл билан яна қайта қўзғалиши мумкин. Сўнгги тадқиқотларга кўра соғлом кишиларда ҳам уреаплазма микроби учраши кузатилган. Бу микроб баъзида ўзини белгилар билан кўрсатмай организмда йиллаб яшаб юриши ва зарар бермаслиги ҳам мумкин. Қачонки микробга тўсқинлик қилувчи меъёрдаги микрофлора ўзгарса, яъни микроорганизмлардаги мувозанат бузилса, уреаплазма миқдори ортиб яллиғланишни келтириб чиқаради.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Луғат
ЛГ - Лютеинизирловчи гормон (лютеинизирлаш – тухум ҳужайрадан халос бўлган фолликуланинг “сариқ тана”га айланиши, ўз навбатида “сариқ тана” прогестерон гормони ишлаб чиқариб эндометрийни эмбрион имплантациясига тайёрлайди) миядаги гипофиз олд қисмидан ишлаб чиқарилади. Аёлларда овуляция жараёнида ва туxумдонларда аёл жинсий гормонлар ишлаб чиқишида иштирок етади. ЛГ даражаси менструал циклнинг ўртасигача паст бўлади, кейинроқ унинг концентрацияси бир неча маротабага кўпаяди. ЛГ концентрацияси максимал даражага чиққанидан кейинги бир сутка давомида овуляция бўлади. “Сариқ тана” шаклланишига ва прогестерон гормони ишлаб чиқарилишига туртки беради. ЛГ концентрациясининг кўпайиши овуляция вақтини аниқлаш усулининг асосини ташкил қилади. Овуляция кунини аниқловчи тестлар ҳам пешобдаги ЛГ миқдори даражасини аниқлашга асосланган. ЛГнинг кўпайиши менопаузада ҳам кузатилади.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Луғат
Микоплазмоз – микаплазмоз деган ташхис ҳеч қайси халқаро қўлланмаларда, даволаш протоколларида мавжуд эмас. Ҳеч қаерда уни ҳомиладорларда ташхислаш ва даволаш ҳақида тавсиялар йўқ (Mycoplasma hominis). Аммо организмда микоплазмознинг бир неча турлари яшайди. Улардан эътибор берилиши керак бўлгани қуйидагилар:
Mycoplasma hominis (микоплазма хоминис) ;
Mycoplasma genitalium (микоплазма гениталиум).
Mycoplasma hominis – аёл кишининг меъёрдаги микрофлораси таркибига киради ва шартли-патоген бактерия ҳисобланади. У бактериал вагиноз (оқ-кулранг ва балиқ ёки ачиган гўшт ҳидли ажралма келиши, қорин остида оғриқ ва ҳ.к.) белгилари намоён бўлишида иштирок этиши мумкин, аммо ўзи уни келтириб чиқармайди. Агар сизнинг таҳлилингизда шундай (Mycoplasma hominis ёки Ureaplasma parvum, Ureaplasma urealyticum) бактерия топилса ва сизни ҳеч нарса безовта қилмаётган бўлса, ҳеч қандай даволашга эҳтиёж йўқ.
Mycoplasma genitalium – бу тури жинсий йўл билан юқадиган инфекция саналади. Агар бу тури мавжудлиги аниқланса, унда албатта даволаниш керак. Ташхис қўйиш учун қин/бачадон бўйнидан суртма топшириб ПЦР усулида текшириш керак. Бундай инфекция борлиги аниқланса эр-хотин биргаликда даволанишлари керак бўлади. Мазкур микоплазма ҳомиладлрликда ва бошқа пайт ҳам жиддий асоратлар келтириб чиқариши мумкин. Айнан шу микробнинг ҳомила тушишига ва барвақт туғруқларга сабаб бўлиши исботланган.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ