Sizning Ginekolog
1.3K subscribers
115 photos
200 videos
5 files
540 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
#ramazon
#hikmat
#psixotrening

☪️ Рамазон кундалиги

❇️ ҚУВУР ЁКИ РЕЗЕРВУАР
❇️

Ичимиз қувур ёки резервуар бўлиши мумкин. Танлаш сизнинг ихтиёрингизда. Энди фарқини кўриб чиқайлик.

Бизга йўлиқадиган нохуш ҳолатлар ва муносабатларга бизда қабул қилиш учун иккита усул бор: “резервуар” ва “қувур”. “Резервуар” усулида ҳамма нохушликлар ичимизда сақланади, унутилмайди, қайта-қайта эслаб турилади, ноҳақликлар кечирилмайди. Бундай “резервуар”и бор одам ичида тўплаганларини ҳар доим ҳам ташқарига чиқармаслиги мумкин. Лекин улар ўзига кўп зарар беради. Баъзида тўлиб кетганда атрофга чиқариб бошқаларни ҳам безовта қилиши мумкин.

Аммо “қувур”ли одамни ичида бундай нарсалар сақланмайди қанча ичкари кирса ҳам орқаси очиқ “қувур” бўлгани учун тез чиқиб кетади. Ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам “қувур” усулини қўллаш фойдали. Кирган нохушликлар қанча тез чиқиб кетса шунча яхши. Кўнглимизни ҳам “резервуар”дан “қувур”га ўзгартиришни ўрганишимиз соғлиғимиз ва руҳиятимиз учун кўп фойда беради.

Фойдали машғулотлар билан шуғулланинг, инсонларга яхшилик қилишга ҳаракат қилаверинг, мевали дарахтга тош отилишини нормал қабул қилинг ва танқид қилишса хурсанд бўлишни ўрганинг.

Албатта ғаразли ва ноҳақ танқиддан ҳамма ҳам таъсирланади. "Лекин унинг ҳам бир ҳикмати бор, ихлосимни сақлашга ёрдам беради, менга зарарли бўлган манманликдан қутқаради. Янги сабоқ бериб, тажрибамни орттиради ва кучли қилади, ” деб фойдали томонини ўйланг. Шоядки шунда “қувур” “резервуар”га айланиб қолмас.

Ифторда дуолариингиз ила.... 🤲🏻



АНКАЛАЙФ КЛИНИКАСИ РАСМИЙ КАНАЛИ

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#ramazon
#hikmat

☪️ Рамазон кундалиги

❇️ ГЕН ВА ҲОМИЛА ЖИНСИ
❇️

Фарзанд ўғил ёки қиз бўлиши тўғридан-тўғри эркак кишига боғлиқлиги бугун сир эмас. Чунки аёл тухум ҳужайрасида жинс тайинловчи фақат Х хромосамалар бор, эркакда эса Х ва Y хромасомалар. Агар ҳомила жинси ҳужайраси ХХ хромасомали бўлса қиз, ХY бўлса ўғил бўлади. (Шу ўринда ҳомила жинисини аниқлашдаги ҳар қанақа тақвимларнинг бир тийинлик аҳамияти йўқлигини яна бир карра такрорлаб ўтмоқчимиз)

Яъни, содда қилиб айтганда, аёлда ўғил фарзанд қиладиган ген йўқ. Агар аёлнинг ўзак ҳужайраси орқали тухум ҳужайрани уруғлантиришга эришиб клон ҳосил бўлган тақдирда ҳам у фақат қиз бўлади. Эркак уруғи иштирокисиз ўғил фарзанд туғилишининг имкони йўқ.

Бу эса Марям (а.с.) онамиздан эркак киши иштирокисиз ўғил фарзанд туғилгани - инсон кучи етмайдиган мўъжиза эканини яна бир карра намоён қилади. Ийсо (а.с.) нинг бошқа мўъжизалари тибга оид бўлгани каби, туғилиш мўъжизалари ҳам шундай эди. Мўъжизалар эса Яратувчи томонидан ўзи танлаган элчиларнинг ҳақ эканига далолат учун одатий ва доимий жараён этиб турган қонунларнинг маълум муддат ёки ҳолат учун истисно қилинишидир.

Ифторда дуолариингиз ила.... 🤲🏻


АНКАЛАЙФ КЛИНИКАСИ РАСМИЙ КАНАЛИ

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#ramazon
#hikmat
#psixotrening
☪️ Рамазон кундалиги

❇️ ПЛАЦЕБО ВА НОЦЕБО
❇️

Шукр, кундан-кун яхши бўляпман деб ўзингизга кўп такрорланг. Ҳеч қачон “Энди фойдаси йўқ, кеч бўлди” деманг. Аксинча “шукр, дарҳақиқат яхши бўлиб боряпман” деган сўзларни кўп ишлатинг. Инсон касал бўлганда яхши ва ижобий ўй-фикрда бўлиш керак. Чунки фикр руҳиятга ҳам соғликка ҳам таъсир кўрсатиши кўп бор тасдиқланган. Албатта зарур муолажаларни қилиш, шифокорни айтганларини бажариш керак. Аммо фикрни ижобий томонга ўзгартирмаса, буларнинг ҳам таъсири нол бўлиши мумкин.

Тиббиётда “плацебо эффекти” деган тушунча бор. Агар дорига ўхшаш бир конфетни касалга “мана шу кучли таъсир кўрсатадиган дори” деб берилганда ўша конфетни ичаганда тузалиб кетиш ҳолати плацебо эффекти дейилади. Дорилар самарадорлигини кўрсатиш учун ишлатилади. Худди шу эффектнинг тескариси “ноцебо” дегани ҳам бор. Бунда аксинча кучли дори ичса-ю, тузалишига ишонмаса, шубҳа қилса дорининг таъсири ва фойдаси ҳам бўлмайди. Булар тажриба ва кузатишлар натижасида исботланган фактлар. Аслида булар “шукр неъматни зиёдалаштиради, шикоят мусибатни” деган қоиданинг тасдиғидан бошқаси эмас.

Баъзилар айтади, “мана, ман яхши ният, яхши гумон қилгандим ўхшамадику ишим”. Мана шу сўзнинг ўзи − нолиш. Яъни натижага ҳирс қўйиб яхши ният ва яхши гумон қилгансиз. Ҳолбуки холис бўлганда натижа қандай бўлишидан қатъи назар розилик билан уни қабул қилардингиз. Натижага боғлиқ ҳолда сиз муносабатингизни ўзгартираяпсиз. Ва сизга бошқа сабаб билан келишига бир қадам қолган нарсани ўз салбий муносабатингиз билан йўққа чиқаряпсиз. Натижани Яратувчи зот истаган сабаб билан ҳам уни келтириб қўйиши мумкин-ку. Сиз қаердан биласиз, орзуингиз мана шу ўхшамаган ҳолатга бўлган муносабатингизни орқасида тургандир. Лекин сиз охиригача позициянгизни сақлаб қололмаяпсиз.

Буни кўп синаганман. Бир нарсага эришмоқчи бўлганимда муваффақ бўлолмасам, ўша пайт “майли хайрлиси шудир” деб ҳолатни ризо билан қабул қилганимда ҳеч кутилмаган жойдан мақсадим ҳосил бўлган. Қачонки “уф, нега бўлмади” деб нолиган бўлсам ўшандоқ қолаверган натижа. Биз охиригача сабр қилолмай кўпинча бир қадам қолганда қайтиб кетамиз. Умид инсонни тарк этган заҳоти у маънан ўлган бўлади. Чунки ноумид фақат шайтон-да...

Ифторда дуолариингиз ила.... 🤲🏻


АНКАЛАЙФ КЛИНИКАСИ РАСМИЙ КАНАЛИ

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#ramazon
#hikmat

☪️ Рамазон кундалиги

❇️ ВЕРНИКС МЎЪЖИЗАСИ
❇️

Туғруқ вақти гўдак ёпишқоқ оқиш-кулранг елимсимон моддага ўралиб туғилиши мумкин. Бундан асло ҳавотир олмаслик керак. Бунинг мутлақо зарари йўқ. Аксинча у жуда фойдали ва керакли суртма. Ҳомиладорликнинг 21-ҳафтасидан бошлаб ишлаб чиқариладиган бу модда таркибида 50 га яқин оқсиллар бўлиб, болани амниотик суюқлик ичидаги турли зарарлардан ҳимоя қилади.

Верникс деб аталувчи бу ажойиб елимсимон модда бачадон ичида ҳомилани ортиқча намликдан сақлаб туради. Ҳомиланинг туғруқ йўлидан ўтишини ҳам осонлаштиради. Туғруқдан кейин ўзи терига шимилиб кетади. Уни тозалаш ҳам шарт эмас. Ушбу модданинг таркибида бир неча антибактериал олигопептидлар мавжуд бўлиб, болани бактерия ва микроблардан ҳимоя қилади. Аммо фойдали бактерияларга зарар бермайди. Теридаги яраларнинг битишни тезлаштиради.

Бола янги муҳитдаги ҳароратга мослашиши учун вақт керак. Верникс эса бу борада терморегулятор вазифасини бажариб беради. Шунинг учун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти болани туғилгандан кейин дарров ювинтирмасликни тавсия қилади. Бундай моддани сунъий усулда олишни олимлар ҳали ҳам уддалай олишмаган. Ҳатто ҳосил бўлишининг биологик механизми ҳам тўлиқ аниқланмаган. Устасига қойил қолмасдан илож йўқ.

Шу оддий елимга шунча вазифани тайинлаган Зот, ўша елим билан ҳаёти муҳофаза қилинган инсонни вазифасиз, ҳикматсиз бор-йўғи ўткинчи дунёда яшаб ўлиб кетиш учун яратган бўлиши мумкинми? Асло! Ҳар нарсани ҳикмат билан қилгувчи Ҳаким Яратувчимиз бизни шубҳасиз абадий ҳаёт учун яратган.

Ифторда дуолариингиз ила.... 🤲🏻


ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#ramazon
#hikmat

☪️ Рамазон кундалиги

❇️ ҲОМИЛА СИЗНИ ЭШИТАДИ
❇️

Бугун айтмоқчи бўлганим воқеа бир аёл билан содир бўлган. Бир куни газетада мақола ўқиб қолибди. Болалар нега тили чиқишида “мама”, “баба” “нана”, “папа” сўзаларини талаффуз этишдан бошлашади деган саволга мутахассис: “Чунки “м”, “б”, “п” бу лаб товушлари ва энг осон товушлар саналади. Ҳатто қўй, сигир ва бошқа уй ҳайвонлари ҳам шунга ўхшаш товушлар чиқара олади” деб жавоб берган экан. Ростдан ҳам шундай.

Лекин уни ўйлантирган нарса бошқа эди. Ўша ман айтган аёлнинг боласи тили чиқа бошлаганда, аниқ эсида, энг биринчи товушлари умуман бошқача эди. Масалан, чой ичгиси келса “қо” дерди, сўрғични истаса “ла” дерди. Бува, бувилари ҳам ҳайрон қолишарди, бу ғалати гапиради-я, дея. Ўзи ҳам тушунмасди сабабини. Юқоридаги мақолани боласи кап-катта бўлганда ўқиганди. Фақат ўшандагина нимага боласининг тили бундай ғалати чиққанини тушуниб етган экан.

Ахир “Қ” ва “Л” товушлари лаб товушлари эмас ва уларга нисбатан талаффузи анча қийинроқ. Шундай бўлгани ҳолда нимага айнан шу товушларни маъқул кўрган экан деган саволга эндигина жавоб топибди. Сабаби ҳомиладорлик даврида ҳам, боласи туғилгандан кейин ҳам ҳар куни адаси унга “Ёсин” сурасини ўқиб бераркан. Ухлашидан олдин ҳам албатта “Ёсин” эшитиб ухларкан. Суранинг бошларига эътибор берса “қола”, “қолу” сўзлари кўп такрорланар экан. Ана шунда жумбоқ ечилибди. Ҳа, бу воқеа айнан шундай содир бўлган эди. Чунки ўша аёл мен эдим, тили "қо" ва "ла" билан чиққан бола эса ҳозир 17 ёшга кирган ўғлим ...

Ифторда дуолариингиз ила..... 🤲🏻


ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#ramazon
#hikmat
#psixotrening

☪️ Рамазон кундалиги

❇️ “ҚОЛИП”ИНГИЗГА ФАҚАТ ЎЗИНГИЗ СИҒАСИЗ
❇️

Инсон кўпинча ўзига бир қолип ясаб олади (шаблон). Ўша ясаган қолипига, ишонинг, ўзидан бошқа ҳеч ким тушмайди. Лекин у ўжарлик билан ўша “қолип”га атрофидагиларни, яқинларини ҳам тиқмоқчи бўлади. Аммо беҳуда ҳаракат қилгани қолади. Натижада бошқаларга ҳам, ўзига ҳам дискомфорт (ноқулайлик) пайдо қилади. У бу ноқулайликни ҳеч қачон тушунмайди. Чунки у ўз қолипида жуда лойиқ ва роҳатда-да. (Айниқса қайнона−келин, овсинлар, қайнопа, қайнсингил ва ҳ.к. орасидаги муносабатларда бу кенг тарқалган!)

Ҳар бир шахс ўзига хос яратилганини, бармоқ излари каби бетакрор эканини, Аллоҳнинг минг бир исми борлигини, ҳар бир мавжудот Унинг қайсидир исмларини жилвалантириши учун яратилганини, ҳар кимда турли исмлар устунроқ тажалли этганини асло тушунмайди. Яратган уни шундай яратганини тушунмай доим атрофидагилардан, нимадандир норози бўлиб, шикоят қилиб юраверади. Ҳолбуки шу оддий қоидага риоя қилса ҳаммаси жой-жойига тушади. “Беш қўл баробар эмас” деган тушунчада кўп маъно бор.

Агар ҳамма бир хил бўлса ҳаётда ранг-баранглик бўлмасди. Табиат нега гўзал? Чунки ҳар бир ўсимлик, жонзот ўзига хос, оригинал ва бетакрор яратилган. Инсонлар ҳам шундай. Уларни борича қабул қилишни ва инсон бўлгани, Яратганнинг санъати ва ижоди бўлгани жиҳати билан севишни ўрганинг.

Сиз ҳам ўзингизга хос ва мос яратилгансиз. Сиз ҳам бетакрорсиз. Ўзингизни борича қабул қилинг, сизга инъом қилинганларнинг шукрини адо қилиш ҳақида қайғуринг, берилмаганидан нолигандан кўра. Яъни бу ўз устингизда ишламанг дегани эмас, аксинча фитратингизни эмас, ўз одатларингизни яхши томонга ўзгартириш устида ишланг. Бошқаларни ҳам ўзларига ўхшашларига имкон беринг.

Ифторда дуолариингиз ила.... 🤲🏻


АНКАЛАЙФ КЛИНИКАСИ РАСМИЙ КАНАЛИ

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#ramazon
#hikmat

☪️ Рамазон кундалиги

❇️ ПЛАЦЕНТА ВА ДУНЁ
❇️

Эътибор берганмисиз, эмбрион она қорнида қандай озиқланади. Ҳомила она танасига плацента (киндик найчаси) орқали йўлдоши билан боғланган. Она еган овқатлар болага шу палцента орақли ўтади. У ерда на оғиз, на қорин, на қулоқ, на кўз керак бўлмайди. Чунки қоп-қоронғу зулмат. Аммо туғруқдан кейин, эмбрион ўша тор дунёдан кенг ёруғ оламга чиққанда, 9 ой давомида уни озуқлантиришда асосий рол ўйнаб турган плацента кесиб олиб ташланади. Энди у ҳеч нарсага ярамайди. Аксинча у ерда кераксиздек кўринган оғиз, қорин, кўз энг керакли аъзоларга айланади.

Биз ҳам гўё шу эмбрионга ўхшаймиз. Қорнимиз билан Она-Ерга “ризқ найчаси” билан боғланганмиз. Аммо бу ўткинчи ва ҳақиқийсига нисбатан тор бўлган бу дунёдан боқий ва чин кенг дунёга чиққанимизда, биз керакли ва энг муҳим деб билган ўша “киндик” кесиб отилади, ҳеч нарсага ярамайди. Лекин ҳозир биз эътибор бермаётган имон, аҳлоқ, маърифат, ибодат, эҳсон ва солиҳ амаллар у ерда энг керакли нарсаларга айланади.

Вақтинча керак бўладиган аммо бир кун кесиб отиладиган киндик найчаси, бутун умр керак бўладиган аъзолардан аҳамиятлироқми?... У ҳолда дунё мол-мулкига ҳам худди шу “плацента”га, эзгуликларимизга эса “кўз-қулоқ”, “қўл-оёқ”, “бурун-томоқ”қа қарагандек назар билан боқишимиз керакмасмикан...

Ифторда дуолариингиз ила..... 🤲🏻

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#ramazon
#hikmat
#psixotrening

☪️ Рамазон кундалиги

❇️ ЗАВҚ МЕҲНАТНИНГ ИЧИДА, ТАШҚАРИСИДА ЭМАС
❇️

Ҳаётдаги завқ меҳнатдан, хизматдан, амалдан кейин ва унинг ташқарисида эмас, балки унинг ИЧИДА яширинган.

Ҳайвонлар ва ҳашаротлар ҳар куни бир хил иш қилишса ҳам зерикишмайди, чунки улар бу ишларидан завқ оладилар. Чарчадим, зерикдим, нафақага чиқаман деган ҳолатни уларда кўрмайсиз. Шахснинг ҳаёти давом этиши учун ризқланиши, жамият ҳаёти давом этиши учун оила қурилиши каби хизматлар ичига ҳам ўзига мос завқ қўйилган, токи инсонинг ва жамиятнинг ҳаёти давом этсин. Акс ҳолда овқатни худди дори истеъмол қилгандек еганимизда ҳаётимиз давом этмас, ёки оилавий муносабатларда ва фарзанд боқиб катта қилишда завқ бўлмаганда одамлар ўзганинг ташвишларини зиммасига олиб оила қурмаган бўларди.

Худди шунга ўхшаб ҳар бир меҳнатда, таълимда, хизматда ҳам ўзига яраша завқ бор. Ўша завқни топа олса инсон, ўз ишидан ҳеч ҳам зерикмайди, нафақага чиқаман чарчадим, демайди. Аксинча ўша ишини тўхтатса унга азоб бўлади. Шунинг учун нима билан шуғуллансангиз ҳам, албатта фойдали бўлиш шарти билан, унинг ичида завқ топа олишингиз мумкин. У шундай завқ бўлсинки, ҳеч тугамасин.

Масалан, дейлик фаррошлик. “Мен фаррошлик билан тозаликкка риоя қиляпман, Аллоҳ ҳам тозаликни яхши кўради ва буюради. Демак мен унинг розилиги ва муҳаббатига лойиқ иш билан машғулман ва унга хуш бўлган ишни қиляпман, абадий ҳаётимга катта сармоя тўплаяпман”, деган ниятда ишласа ҳеч ҳам зерикмайди. Оддий фаррошлик шундай бўлса, бошқалари учун ўзингиз хулоса қилаверинг.

Ифторда дуолариингиз ила.... 🤲🏻


АНКАЛАЙФ КЛИНИКАСИ РАСМИЙ КАНАЛИ

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#ramazon
#hikmat

☪️ Рамазон кундалиги

❇️ ЭМБРИОНДА ҚОШ
❇️

Тадқиқотларга кўра эмбрион танасида илк туклар қош соҳасида пайдо бўларкан. Қизиқ, лекин эътибор берганмисиз соч ва тирноқларимиз умр бўйи ўсишда давом этса-да, қошимиз маълум чегардан ўтолмайди. Соч қанча кесилса, неча марта калталатилса ҳам барибир ўсаверади.

Соч ва тирноқ ўстириб рекорд қўйганлар бор, аммо қош ўстиришни имкони йўқ. Қошингизни қириб ташласангиз, улар яна чиқади, бироқ ўша белгиланган ўлчовдан ошмайди. Ҳолбуки уларнинг озуқаси ҳам соч ва тирноқлар оладиган озуқа билан бир хил. Таркиби ҳам шундай. Бор йўғи битта пешона ажратиб турибди қуюқ ва ўсишда давом этаверадиган сочлардан.

Хўш, бу энг биринчи пайдо бўладиган, аммо белгиланган чекловдан ошмайдиган оддий қошга шундай ўлчов ва чегарани қўйган ким? Албатта тананинг барча аъзо ва фаолиятидан тўлиқ хабардор бўлган Ческиз Илм соҳиби Роббимиз эмасми?

🕌 Унда қаерга кетяпмиз, ундан қочиб? Қош ва соч орасини ерга қўйиш вақти келмадимикан...

Ифторда дуолариингиз ила..... 🤲🏻


АНКАЛАЙФ КЛИНИКАСИ РАСМИЙ КАНАЛИ

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#ramazon
#hikmat
#psixotrening
☪️ Рамазон кундалиги

❇️ БАХТ ГОРМОНЛАРИ
❇️

Ишим кўпайиб кетди, деб ўзингиз ва оилангиз учун вақт ажратмаслик, аслида вақтни бой беришдир. Оилага, ота-онага, фарзандга, яқинларга қанча кўп вақт ажратсангиз шунча кўп вақтингиз унумдор бўлиб, қўшимча вақтлар ўз-ўзидан пайдо бўлади. Бу – аниқ исботланган ҳақиқат.

Ҳадисларда ҳам қариндошлик ришталарини боғлаш умрнинг баракали ва узоқ бўлишига, дуоларнинг қабул бўлишига энг кучли сабаблардан экани кўп бора таъкидланган. Ҳатто ғарблик олимлар ҳам ўз тадқиқот ва изланишларида буни тасдиқлашгани ҳақида кўп ўқиганмиз. Чунки инсон яқинларидан холис тарзда ўзаро меҳр, далда, кўмак, руҳий ва маънавий қувват олади. Сабаби инсон яқинларини манфаат ёки қандайдир фойда учун яхши кўрмайди. Бу эса ўз навбатида ҳам соғликка, ҳам ишларимизга унум беради.

Яқинлар, кекса ва кичиклар орасида бўлиш, уларни бағрига босиш инсондаги эндорфин ва дофамин каби бахт ва хурсандчилик гормонларининг кўпроқ ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Улар эса ўз навбатида соғлигимизга ижобий таъсир кўрсатади. Фариштали уйни кулфатлар айланиб ўтади. Кексалар – уйнинг фариштларидир.

Ҳа, кексалар ва гўдаклар доимо меҳрга кўп эҳтиёж сезадиган, ожизлик ва заифликни ўзларида намоён қилган бандалар бўлишгани учун ҳам улар ўзларига илоҳий марҳаматни кўпроқ жалб қилишади. “Ораларингизда бели букилган кексалар бўлмаса эди, бошингизга балолар селдек ёғилган бўларди” деган мазундаги ҳадис ҳам шуни ифода этади. Уларни қанчалик асраб авайласак, шунча кўп балолар бошимиздан аришига ҳеч шубҳа йўқ. Бунинг акси ҳам ҳақиқат!

Набийнинг минг бора меҳри тошган ой,
Етим, мискинларга меҳри жўшган ой,
Муҳаббат устига меҳр қўшган ой,
Хайр, ойлар султони моҳи Рамазон!

Бир йилда бир бора йўқлаган ойим,
Қоринмас, кўнглимни тўқлаган ойим,
Кўриш насиб эстин яна Илоҳим,
Хайр ойлар султони моҳи Рамазон!

Ифторда дуолариингиз ила.... 🤲🏻

АНКАЛАЙФ КЛИНИКАСИ РАСМИЙ КАНАЛИ

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#ramazon
#hikmat

Ўтган Рамазон ойида ўз соҳамдаги айрим қизиқарли мулоҳазаларимни кундалик тарзида ёзгандим. Манимча улар ҳали ҳам эскирмаган, ҳамда каналга ёки ботга янги қўшилганлар учун фойдали бўлади деган умидда ўша постларга ҳаволаларни қолдирдим.

Сиз ҳам бошқалар билан бўлишинг, уларга ҳам маъқул келар балки...


ҲАЙЗ ДАВРИ ВА ОЙ ҲАРАКАТИ ЎРТАСИДАГИ ЎХШАШЛИК!

АВАКАДО 🥑 ВА БАЧАДОН 🤰🏻

УЧ ЗУЛМАТ ВА МЕЛАТОНИН ГОРМОНИ

ФОЛЛИКУЛА ВА ТОРИҚ СУРАСИ

ПЛАЦЕНТАДАГИ АЖОЙИБ МЕМБРАНА

ҚОН ВА НАЖОСАТ ОРАСИДАН СУТ

МУСТАҲКАМ ҚАРОРГОҲ

АЁЛДАГИ МУКАММАЛ РЕПРОДУКТИВ ҒАЛВИР

ГЕН ВА ҲОМИЛА ЖИНСИ

ВЕРНИКС МЎЪЖИЗАСИ

ҲОМИЛА СИЗНИ ЭШИТАДИ

ПЛАЦЕНТА ВА ДУНЁ

ЭМБРИОНДА ҚОШ


КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Ҳомиладорлик, бепуштлик, ҳайз, туғруқ ва бошқалар ҳақида
1️⃣7️⃣0️⃣ дан ортиқ мавзулар👉🏻: @ginekologbot

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim