Sizning Ginekolog
1.3K subscribers
115 photos
200 videos
5 files
540 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
#Ажабо
Ҳар дарднинг давоси бор, ўлимдан бошқа.
У ҳолда фарзандсизликнинг ҳам иложини топиш мумкин, албатта. Муҳими умидингизни, ижобий муносабатингизни ва яхши ниятингизни тушкунлик ва бадбинликка ўзгартирманг. Бу масалада бирор кимсани айбламанг: турмуш ўртоғингизни, ота-онангизни, яқинларингизни, шифокорингизни, тиббиётни. Чунки уларнинг ҳеч бири сизга атайлаб ёмонликни раво кўрмайди. Тақдирдан асло нолиманг, Яратгандан зинҳор шикоятчи бўлманг. Қаердан биласиз, сизга келгусида улкан кутилмаган ҳадя берилиши учун бугун сизга шу машаққатларни ошиб ўтишингиз исталаётгандир. Бизга аввалида нохуш бўлиб кўрилган кўпгина ҳодисалар борки, орадан маълум вақт ўтгач улар натижасида шундай ажойиб кутилмаган ёқимли натижалар келиб чиқиб, “яхшиям ўшанда шундай бўлган экан-а” деган пайтларимиз кам эмас. Масалан, бир киши зарур иш учун шошиб кетаётганида бирор транспорт воситасига улгуролмаганига афсус чеккан, вақтида етиб борлмай иши битмай қолганидан роса куюнган, аммо кейин ўша улгуролмаган транспорт ҳалокатга учраганини эшитгач, “яхшиям улгурмаган эканман” деб хурсанд бўлгани каби. Бундай ҳодислар сизнинг ҳаётингизда ҳам кўп кузатилган, агар ўтмишингизни бир кўздан кечирсангиз шундай воқеаларни кўплаб топа оласиз. Масалан, бир қиз автоҳалокатга учраб касалхонага тушиб қолади. Ногаҳон бу ҳодиса ўша ерда унга қараган шифокор билан танишиш ва кейинчалик у билан турмуш қуришига сабаб бўлади. Улар бахтли оила қурадилар. Демак, тақдир у қизни ўша касалхонага етаклаб келган аслида. Айтингич бу қиз уни уриб кетган ҳайдовчидан шикоят қилиши керакми ёки ташаккур айтишими? Аслида бу тақдирни бизга раво кўрган Яратувчимиздан миннатдор бўлишимиз керак. Шунинг учун ҳар ҳолатда ҳам шукр қилишни, нолимасликни одат қилишимиз, астойдил дуо қилиб, амалий сайъ-ҳаракатимизни тўхтатмаслигимиз керак. Шунда натижа биз ўйлмаган ва кутмаган томондан зиёдаси билан келади. Муҳими ишончингиз ва умидингизни йўқотманг ва натижа қандай бўлишидан қатъи назар рози бўлинг ва олға қадам ташлашда давом этинг. Бугун фарзандингиз йўқлиги ҳам сиз билмаган қайсидир ҳикматларга биноан эканлигини идрок этиб, хайрли ва солиҳ фарзанд талаб қилишни давом эттираверинг. Бугунги тиббий ютуқлардан, ёрдамчи репродуктив технологиялардан ҳам ҳалол доирада фойдаланиб ҳаракат қилинг. Бу ҳам сиз учун очилган бир йўл. Ундан ўтиб кўринг, балки фарзанд кўриш бахти сизни шу йўлда кутиб тургандир. Ички овозингизга қулоқ тутинг, қалбингиз ва ақлингизни ишга солиб ҳаракат қилинг. Зинҳор атрофдаги инсонлардан нолиб, бировларни айбламанг. Ижобий фикр, ижобий муносабат, эзгу ният ва ҳовлиқмай сайъ-ҳаракат қилиш агар мунтазам бўлса албатта яхши натижага олиб келишига шубҳа йўқ. Сизга сиз ўйлагандек чиройли, хушҳулқ ва солиҳ фарзанд насиб қилишини тилаб қоламан.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Айрим беморларга баъзида бир масалани тушунтиришга роса қийналаман. Аммо тушунган беморлар ҳам бор. Тунов куни даволаниб ҳомиладор бўлган ана шундай беморларимдан бири ўғил фарзандли бўлибди. Аммо бугун айтмоқчи бўлган гапим бошқа. Менда даволанган яна бир беморим ҳомиладор бўлган эди. Фарзандли ҳам бўлди. Аммо тақдир экан, чақалоқ бир ҳафта яшади. Нимадир шамоллаш бўлдими, касалланиб вафот этиб қолибди. Албатта она учун, бу оғир. Лекин шундоқ бўлса ҳам шу беморим олдимга келиб миннатдорчилик билдирди ва тақдирни розилик билан қабул қилгани, ҳаммаси Аллоҳдан эканини тушунганини ва сабр кўрсатганини айтди. Унинг сабрига қойил қолдим. Бошида шундай ташвиш бўлиб ҳам мени олдимга келишга вақт топибди. Мана шу кўрсатган гўзал муносабати ва уни бошига келган ғамларда ҳақли ёки ҳақсиз равишда бошқаларни айбламагани учун шу беморимга келгусида Аллоҳ гўзал мукофот беришига ҳеч шубҳам йўқ.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Ўзбекистонда ЭКУ га руҳсат бўлганини билган пациентлардан “энди бу муолажа тўлиқ қачондан қилина бошланади ва нархлари қанақа бўлади” деган маънодаги қизиқишлар кўп бўляпти. Аввало бу соҳа биз учун ҳали янги. Репродуктолог, эмбриолог каби мутахассислар керак. Бизда бармоқ билан санарли чет элда ўқиб сертификатга эга бўлганлар бўлса-да, тажриба борасида ҳали кўп малака ошириш керак яхши мутахассис бўлиш учун. Бу соҳалар бўйича малака оширувчи, таълим берувчи муассасалар ташкил қилиш ва тажриба ошириш учун чет элдан малакали мутхассисларни жалб қилиш керак. Ёрдамчи репродуктив технологияларни маҳаллий мутахассисларимизнинг ўзлаштириши ҳам маълум вақт талаб қилади. Шуларни эътиборга олган ҳолда тўлиқ мукаммал ишлайдиган муолажа шаклига келгунча камида 6 ой балки ундан ҳам кўпроқ вақт кетса керак. Тўғри шу пайтгача ҳам расмий бўлмаган шаклда ЭКУ муолажаси ўтказиб келган клинкалар ҳам бўлгандир. Аммо натижа борасида самарадорлик мақтанарли эмас эди. Энди нархларга келсак... Чет элдаги нархлар ҳақида бу ерда ёзгандик. Ўзимизда қанчага тушиши - бу ўша ЭКУ муолажаси ўтказадиган хусусий клиникаларга боғлиқ. Қанча кўп ЭКУ ўтказадиган клиника очилса, шунча рақобат кучаяди ва нархлар тушади. Аммо ЭКУ клиника очиш анча катта маблағ талаб қилади (300 000 $ – 500 000 $) Эшитишмча, илгаридан ЭКУ ўтказиб юрган айрим клиникалар битта ЭКУ муолажасини ўртача 20-23 миллион сўмга қилишар экан. Лекин буни ичига дорилар ҳам кирадими (зеро дорилар ҳам ўртача 600$-1000$ ни ташкил қилади), ИКСИ борми билмайман. Ортган эмбрионни музлатиш (криоконсервация) йўқлиги эса аниқ. Бу Қозоғистондаги ЭКУ муолажасидан ҳам бироз қимматроқ. Албатта бизда сифатли ЭКУ муолажаси ўтказиш учун илк босқичда хорижлик мутахассисларни жалб қилиш лозим бўлади. Бу эса ўзига яраша харажат талаб қилади (чет эллик мутахассисга камида 4000-5000 $ атрофида ойлик тўлаш керак). Шунинг учун ҳам нархлар бирданига пасайишини кутиш ҳам унчалик ишончли дея олмайман. Чет элда ЭКУ қилдиришдан кўра ўзимизда бажаришнинг битта энг муҳим афзаллиги сифатида меҳмонхона ва йўл харажатларининг бўлмаслигини айтиш мумкин. Ҳамда хорижга чиқиш борасида муаммоси бўлганлар учун ҳам яхши имконият.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Кўпинча бизга аллақачон берилган ва доим фойдаланаётган неъматларга шукр қилмаймиз-да, айрим неъматларга ҳозирча эга бўлмаганимиздан, ёки кечикаётганидан нолиймиз. Индонезиялик бир оилда оёқ-қўлсиз бола туғилди. Оёқ-қўлсиз туғилиб кўп муваффақиятларга эришган Ник Войчич ҳақида кўп гапирилган. Аммо бу бола ҳам ундан кам эмас. Нолимай ҳаётда ўз ўрнини топиб шукр қилиб яшаётган бу оила ва бола ҳақидаги видеороликни таржима қилиб сизга илиндим. Ҳаётдан, тақдирдан мамнун ва рози бўлиб, берилган неъматларга янада кўпроқ шукр қилиб яшашимиз учун туртки бўлса ажаб эмас.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ажабо
Баъзида биз кутмаган ва биз ўйламаган томондан ҳам Аллоҳ фарзанд ато этиши🤱🏻 мумкин. Муҳими Ундан келган ҳар нарсани хуш қабул қилиб, шукр ва сабр ичида холис илтижо🙏🏼 қила олишимиздир. Унутманг сизга фарзанд ато этишга фақатгина чексиз қудрат эгаси бўлмиш Яратувчи қодир. Шифокор 👩🏻‍⚕️ва унинг муолажалари 💺фақат оддий сабабчи бўлиши мумкин. Сабабчига эмас, фарзанд неъматини ато этган Аллоҳга шукр 🙏🏼ва миннатдор 😊 бўлинг, сабабчига эса дуо қилсангиз 🙏🏼 кифоя. Аммо фарзанд бўлмаётган бўлса, сабабчини 👩🏻‍⚕️айблашингиз мумкин. Бироқ натижани яратувчи Аллоҳ эканини қабул қилиб, Унга эътироз 😩 билдирманг ва холис илтижо қилишда ва сабр билан ҳаракат қилишда 🏃🏻‍♀️давом этинг. Ишонинг, ишончингиз албатта натижа беради, иншааллоҳ. Зеро холис шукр, тавба, дуо ва ишочннинг натижасини Қуръон📗 кафотлаган 👍🏼. Сардор Раҳимхоннинг ушбу видеоролигини 📺сизга илиндим.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Ҳаёт жуда қизиқ-да! Фарзандсизлик билан мурожаат қилган пациентлар билан узоқ шуғулланишга тўғри келади. Босқичма-босқич турли даво чораларини кўрамиз, ойлаб кутишга тўғри келади, таҳлиллар,🛌 текширувлар, муолажалар ўтказилади. Баъзида ЭКУ💺 муолажасига мурожаат қилинади. Унга тайёрлашни ўзи ҳам осон эмас. Ҳомиладорлик 🤰🏾эса ҳар доим ҳам бўлавермайди. Йиллардан бери фарзанд кутаётган жуфтлик учун бу оғир нарса. Бундай ҳолатларда пациентни кўз ёшларига😢 шерик бўлишга ҳам тўғри келади. Ахир шифокор учун ҳам бу қандайдир руҳий зарба😱 беради. Агар ҳомиладорлик юзага келса уни сақлаб қолиш учун яна анча “терлаш”га🏃🏻‍♀️ тўғри келади. Бу орада пациент балки кунда ёки кунига бир неча бор ҳар бир ўзгаришдан хавотирланиб телефон📞 қилади. Эрта тонгми, тунми фарқи йўқ жавоб бериш керак. Баъзан турмуш ўртоқлари, баъзида қайноналар ҳам қўшилади. Баъзида илк ҳафталарда, баъзида ҳомиладорликнинг ўртасида бола тушиши бўлса, бу ҳам яна бир зарба😱. Ҳам пациентга далда бўлиш ва ўзим нима хато қилдим ёки нима сабаб бўлдийкин деб бошқотиришим🤫 керак. Энди шунақа пациентларни бир нечтасини бирга тасаввур қилинса ҳолат янада ойдинлашади. Йўқ, мен бу касбни ўзим танлаганман, шикоят қилмоқчи эмасман. Инсонларга хизмат қилиб фарзандли бўлишларига кўмаклашиш мен учун улкан бахт🌺. Мен бошқа нарсадан шикоят қилмоқчиман. Ана шу фарзандсизлик муаммоси билан терлаб-пишиб курашиб турган пайтингизда сизга “мен ҳомиладор бўлиб қолибман, қандоқ қилиб ҳомилани тушириш мумкин”, “билмасдан тўй бўлмасдан ҳомиладор бўлиб қолибман, туширишга таблетка ёзиб беринг” ёки “Эрим ҳозир фарзанд истамаяпти, нима қилай, ҳомилани олдирсам зарари йўқми?” каби саволлар билан мурожаат қилишлари шунақанги оғир ботадики, эй воҳ, дейман. Роса алам қилади. Инсонлар бир томонда йиллаб даволаниб, қанча пуллар сарфлаб фарзанд кўришга тиришиб ётса-ю, бир қиз (билмадим қиз деса бўладими) ёки аёл Худо берган ҳомилани заруратсиз фарзанд бўлиб туғилишига имкон бермай “қатл” қилишга ёрдам сўраса?! Жон сингилларим, аввало билингки қиз боланинг энг катта сармояси унинг НОМУСидир. Қиз боланинг номуси худди инсоннинг жони каби қонун билан ҳимоя қилинган. Агар у оддий арзимас нарса бўлганда қонунда ҳам бунчалик аҳамият берилмаган бўларди. Шуни ҳеч қачон унутмангки, энг безори йигит ҳам турмуш ўртоғини номусли, ҳаёли🧖🏻‍♀️ бўлишини истайди. Энди қаёқда қолди сиз кутаётган “оқ от минган шаҳзода”🤴🏻 номуссиз, ҳаёсиз қизга уйлансин! Шундай экан номусингиз сизга омонат, уни асраб авайланг! Никоҳсиз, ота-она розилигсиз уни ҳеч кимга топширманг.
Энди оиласи бўлиб, турли баҳоналар билан аборт қилдирмоқчи бўлган аёлларимизга гапим. Фарзанд ўзини ризқи билан келади. Ризқ бергувчи Аллоҳ дунёдаги беҳисоб маҳлуқотни ризқини бериб турибди. Кичик бир қуртни 🐌, ожиз бир личинкани 🐛озуқасиз қолдирмаган Зот фарзандингиз🤱🏻 ризқини ҳам беради. Ҳатто фарзанд туғилиши ўша оилага барака 🌧олиб келади. Чунки чақалоқ бор уйда фаришталар кўп бўлади. Ҳаётда бунинг кўп ўрнаклари кузатилган. Ҳозир имконим йўқ деган баҳоналар билан ўз фарзандингиз “қотилига” айланишингизга йўл қўйманг. Шифокорларни ҳам шунга шерик қилманг.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Беморни касаллик тарихи билан танишиб, текшириб, таҳлилларини ўрганиб чиққач хулоса қилиб ташхисни ва даволаш режасини айтаман. Шунда баъзи беморлар, айниқса бошқа жойларда кўп даволаниб кўрганлари, мени айтганимга кўнмай ўзлари билган, ёки ўзлари эшитишни истаган ташхис ва даволашни тасдиқлаттиришга уринадилар. Гапни айлантириб яна ўзлариникини маъқуллашга кўндириб кўрадилар. Мен эса айлантириб барибир ўзим айтган гапимни такрор айтавераман. Фақат ортиқча вақт кетгани қолади, холос. Тушунмайман, агар даволаниш ниятида келган бўлсалар нега шифокорни фикрини ўзгартиришмоқчи? Ёки бошқа шифокорлар билан қиёслаб кўриб, “қани буниси нима дер экан?” деган маънода мени текширишмоқчими? Нима бўлганда ҳам бир шифокорга мурожаат қилгандан кейин ундан кўнгли тўлмаса, у ҳолда бошқа шифокорга мурожаат қилсин. Бунга ҳар кимнинг ҳаққи бор. Аммо аввал мурожаат қилган шифокор ҳақида янгисига “у ундай деди, у бундай деди” деб овора бўлишмасин. Модом шундай экан, у ҳолда бу янги шифокорга нима учун келди? Беморлар орасида тўғри тушунадиганлар ҳам кўп. Аммо беш қўл баравар бўлмаганидек, баъзида ғалати ҳолатларга ҳам дуч келиб турамиз.
Баъзида бериладиган саволларда ҳам ўзлари мурожаат қилган даволовчи шифокорлари тайинлаган масалани мендан қайта сўрашади. Ахир ўша даволовчи шифокор беморни тўлиқ текширган ва кўрикдан ўтказган. Мен эса беморни кўрмасдан ўша шифокор тайинлаган даво чораси устидан ҳукм чиқариб беришим керак. Бу – мутлақо нотўғри. Албатта шифокорлар ичида малакалилари ҳам, билимлилари ҳам, билим оз ва тажрибасизлари ҳам бор. Аммо беморни кўриб текширмасдан шифокорларни бир-бирини муҳокама қилишга мажбур қилманглар, илтимос.
Хуллас бу масалада, Ибн-Сино ҳазратларининг бир сўзи эсимга келади. Дарҳақиқат жуда ҳикматли жумла: “Биз уч кишимиз. Сиз (бемор), мен (шифокор) ва касаллик. Сиз қайси томонда бўлсангиз ўша томон ғалаба қилади”. Менимча изоҳга ҳожат бўлмаса керак.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Вақтинча йўқ неъматлардан хафа бўлмай, ҳозирда эга бўлганимиз неъматлар билан мамнун бўлиб шукр қилиш ҳам соғлиққа, ҳам ҳаётимизга жуда катта куч бағишлайди. Ана шу қувватдан доим фойдаланинг. Касалликларнинг сабаби кўпинча безовталик бўлади. Безовталик эса арзимаган нарсаларга ортиқча аҳамият бериб, бор неъматлардан мамнун бўлолмасликдан, вақтинчалик маҳрумиятларни қабул қилолмай ташвишланишдан келиб чиқади. Шунинг учун бор неъматларни ҳар куни, ҳар доим эслаб туришимиз ва бунга шукр билан мамнуният изҳор қилиб туришимиз керак. Шундай севинч танага ҳам тетиклик ва соғломлик олиб келади. Руҳиятнинг тана соғлиғига алоқадорлиги ҳақида энг қадимий табиблардан тортиб энг замонавий шифокорларгача кўп ва ҳўб ёзишган. Тиббиётда доктор тайинлаган дорини бир ичиб бир ичмай юрсангиз фойдаси бўлмаганидек, руҳиятга тааллуқли амалларни ҳам бир қилиб, бир ташлаб қўйиш унча фойда бермайди. Мунтазам ва доимий бажариб одат ҳолига келтириб олиш керак. Шунда фойдаси кўпроқ бўлади. Худди рамазонда рўза тутиб, салбий одатлардан узоқлашишни ўрганганимиз каби, яхши одатларни, айниқса гуноҳ ва маъсиятдан бошқа ҳар ҳолатда шукр қила билиш малакасини ҳам ўзлаштириб олишимиз ҳаётмизни яхши томонга ўзгартиришига шубҳа йўқ.Хастани даволашда тана билан бирга рухни ҳам даволаш муҳимлигини замонавий тиббиёт ҳам тасдиқлайди.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра инсон саломатлигига таъсир қилувчи омиллар тақсимоти қуйидагича экан. Соғлом турмуш тарзи – 50%, ирсий омил -20%, атроф-муҳит омили – 20%, тиббиёт – 10%. Энди бу омилларни таҳлил қилсак.
Ирсий (генетик) омил – бу сизга ота-онангиз ёки яна юқори аждодингиздан ўтган касаллик, паталогия ёки касалликка чидамлилик, кучли иммунитет ва ҳ.к.лар. Улар салбий ёки ижобий бўлиши мумкин, аммо уни ўзгартириш деярли имконсиз, сизнинг сайъ-ҳаракатингизнинг роли йўқ.
Атроф-муҳит омили – сиз яшаётган ва ишлаётган муҳит. Бу нафас олаётганимиз ҳаво, ичаётганимиз сув, оранизмга таъсир қилувчи ташқи унсурлар (кимёвий моддалар, радиация, босим, стресс ва ҳ.к.). Буни иш ёки яшаш жойингизни ўзгартириш орқали қисман тузатиш мумкин. Аммо ўзгаришлар ўзига хос мослашув жараёнини ва кўп вақтни ва харажатни талаб қилади.
Тиббиёт омили – сизга кўрсатиладиган тиббий хизмат даражаси, яъни тиббий техника ва шифокорлар малакаси. Бу бор йўғи 10 фоизни ташкил қилади. Бу ҳам маълум харажат талаб қилади. Ҳар доим ҳам малакали шифокорни топиш имкони бўлмайди.
Энди асосий салмоғи энг катта омилга келсак – бу соғлом турмуш тарзи экан. У ҳамма учун имкони бўлган, камхарж, қулай ва тежамкор усул. Лекин энг кўп эътибор берилмаган ҳам шу омил. Ҳолбуки соғлом турмуш тарзининг энг асосий бир нечта осон қоидаси бор. Бу ҳақида кейинги сафар...

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо

КЎПЧИЛИК СЎРАЙДИГАН САВОЛГА УМУМИЙ БИТТА ВА ЛЎНДА ЖАВОБ!

Менда фалон жойим оғрияпти. Битта дори ёзберинг?
Кеча фалондақа бўлганди. Энди мана бу дорини ичсам бўладими?
Врачим шуни тайинлади, сиз нима дейсиз, бўладими ичасам шуларни?
Баъзилар мана шу дорини зўр деяпти, сиз нима дейсиз, ичсам фойдаси бўлармикан?
Мана шу дори ҳақида фикрингизни билмоқчийдим?

ЖАВОБНИ ЎҚИШ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ