Sizning Ginekolog
1.3K subscribers
115 photos
195 videos
5 files
535 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
#янгилик
Яқинда эски иш жойим - Қоратошдаги клиника биносида Туркиялик шифокор, доцент, гинеколог, репродуктолог, Жихангир Чакижи (Dr.Cihangir Çakici – www.cihangircakici.com) раҳбарлигида ЭКУ (сунъий муҳитда уруғлантириш) клиникаси ташкил қилиняпти. Насиб қилса, тез орада мен ҳам ушбу клиникада фаолиятни бошлайман. Доктор Жихангир Чакижи 36 йиллик иш тажрибасига эга, шу кунга қадар 4900 дан зиёд ЭКУ муолажаси ўтказган. Унинг Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) ҳам “Ankalife” номли ЭКУ-клиникаси (www.ankalifebishkek.com) 2015 йилдан бери фаолият юритади.
Якшанба 21 апрел куни унинг таклифи билан ЭКУ клиника фаолияти билан танишиш, иш жараёнини ўрганиш ва малака ошириш учун Бишкекка учиб кетяпман. 24 апрелда қайтаман, иншаалоҳ. Доимий ва бошқа янги пациентларимга айтиб қўймоқчиманки, бу вақтда телефонларга жавоб беролмайман. Бишкекда онлайн бўлсамда, Telegram ёки WhatsApp орқали кундузи саволларга жавоб беролмасам тўғри тушунасизлар. Кечки пайт вақт бўлса жавоб бераман. Фавқулодда зарур ҳолатларда, Telegram ёки WhatsApp орқали қўнғироқ қилиб боғланиш мумкин. Сизлардан дуо сўраб қоламан, ишларимиз хайрли бўлсин...
P.S. Ҳа, дарвоқе, 25-26 апрел кунлари Доктор Жихангир Чакижи ЭКУ клиника ташкилий ишлари билан Тошкентга келади. Ўша кунлари ҳам банд бўламан.

Саломат бўлинглар ... 🌺

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик
Ўтган йили Бишкекдаги “Ankalife” клиникасида 22 йилдан бери фарзанд кўрмаётган оила ЭКУ муолажаси орқали бир йўла 3 эгизакли бўлган экан. Яқинда шу болалар 1 ёшга тўлиб туғилган кунини клиникада нишонлашибди. Шу ҳақидаги видеолавҳа (https://photos.app.goo.gl/ZBFSyAJ4zgjfRCQ5A) ни қисқартириб, ҳажмини камайтириб сизларга тақдим қиляпман. (лавҳа қирғиз тилида бўлса ҳам тушунса бўлади, менимча)
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#янгилик
Бишкекдаги “Ankalife” 🇹🇷🇰🇬клиникасида якшанба куни ҳам беморлар кўригида қатнашдим. Душанба, сешанба кунлари ЭКУ муолажаларида ва гистероскопия амалиётида иштирок этдим. Доктор Жихангир Чакижи билан беморлар қабулида иштирок этдим. Бугун ЭКУ муолажаси ўтказилган ва ҳомиладор бўлган 🤰🏾яна бир пациентда УТТ💺 текширувида 3 та эмбрион 👶🏻👶🏻👶🏻 ҳам ушлаб кетганига гувоҳ бўлдим. (Учалласини ҳам эсон-омон туғиб олсин!). УТТ суратини (экранда 3 та эмбрион кўриниб турибди) ҳам илова қиляпман. Бугун насиб бўлса Тошкентга қайтаман. Сизларнинг дуоларингиз билан ишларимиз секин-аста олдинга силжияпти. Насиб қилса, Тошкентда ҳам худди шундай клиника ишга тушади, иншааллоҳ. Саломат бўлинг...🌺

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#янгилик
Янги ташкил этилаётган ЭКУ бўйича ихтисослашган “ANKALIFE” клиникаси фаолияти билан энди сиз Инстаграмда ҳам қуйидаги ҳавола орқали танишиб боришингиз мумкин.

https://www.instagram.com/ankalife_tashkent/

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#янгилик
Янги ташкил этилаётган “АНКАЛАЙФ” ЭКУ ВА АЁЛЛАР САЛОМАТЛИГИ МАРКАЗИ ўз фаолиятини бошлаш арафасида сизларни клиникада амалга ошириш режалаштирилаётган муолажалар билан таништириб ўтмоқчимиз. Қуйидаги мақоладан батафсил маълумотга эга бўласиз:

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Бу ҳақида сиз клиниканинг инстаграм саҳифасида ҳам танишиб боришингиз мумкин.


КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#янгилик
❗️ЭЪЛОН! ЭКУ МУОЛАЖАСИ БЎЙИЧА МУРОЖААТ ҚИЛГАН ПАЦИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!
ЭКУ муолажасини Тошкентдаги Анкалайф клиникасида ўтказиш бўйича интенсив равишда ишлар амалга оширилмоқда. (Ҳар сафар кейинги ойга деявериб чарчадик🙈, Худо хохласа яқин 2−3 ой ичида бошлаш режалаштирилган, аммо фақат бизнинг сайъ-ҳаракатимизга ҳам боғлиқ эмас, тўғри тушунасизлар🙏🏼).
ЭКУ муолажаси ўтказишга қонунан (2019 йил 11 март куни имзоланган) рухсат берилган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлги томонидан ЭКУ ва ЁРТ ларни қўллаш тўғрисида регламент (низом) ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш масаласи чўзилиб кетяпти. Шу билан бирга ЭКУ муолажаси учун зарур ускуналарни хориждан келтириш ва божхона тизимдан ўтказиш борасида ҳам қатор талаблар ҳисобига ёрдамчи репродуктив технолгиялар бўйича иш бошлаш ваъда қилганимиз муддатдан кечикиб кетаётганини афсус билан таъкидламоқчиман😔. (Албатта ҳар бир ишнинг бир ҳикмати бордир🤫)
Шуларни ҳисобга олиб тухумдон заҳираси камайиш хавфи бўлган, фарзандли бўлишга ошиқаётган, Бишкекка бориш Тошкентга келишдан қулайроқ бўлган ёки йўл харажати муаммо бўлмаган жуфтликларга то Тошкентдаги ЭКУ клиникаси тўлиқ фаолиятини бошлагунга қадар Бишкекда жойлашган Анкалайф клиникасида (2015 йилдан бери фаолият юритади) ЭКУ муолажа ўтказишни таклиф қилмоқчимиз. Бишкекдаги клиникада ҳам ЭКУ муолажаси Тошкентда бўладигандек туркиялик шифокорлар (Репродуктолог Доктор Жихангир Чакижи ва эмбриолог Башак Каракуюн) томонидан амалга оширилади. Нархлар ҳам Тошкентдаги билан бир хил. Фақат Тошкентдан Бишкекка бориш-келиш йўл харажати қўшилади холос.
Агар шу масалада мурожаат қилмоқчи бўлган оилавий жуфтликлар бўлса клиника телефон рақамига ☎️(95-514-22-11, 95-514-11-22) қўнғироқ қилишлари ёки телеграм орқали шахсий профилимга (@ginekologim_n) ёзишлари мумкин.

Яқин кунларда Тошкентдаги клиникамизда ҳам илк ЭКУ муолажалари бошланиши умиди билан... 🌺

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ