Sizning Ginekolog
1.3K subscribers
115 photos
200 videos
5 files
540 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
#maqola

ЭКУ муолажаси ўтказишга қарор беролмай турган, ўтказаётган ва ўтказишни режалаштираётган, ёки муолажаси самарасиз бўлган барчага ушбу мақолани охиригача ўқиб чиқишини тавсия қиламан! Шунда балки қайта-қайта бир хил саволлар бериш камаяр!

ЭКУ самарадорлиги, нархи, кафолати ва бошқа мавзулар ҳақида яна гаплашамиз

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

ФАРЗАНДЛИ ВА ҲОМИЛАДОР БЎЛГАНЛАР

САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#homiladorlik
#maqola


ОНА ҚОРНИДАГИ ҲОМИЛА ҲАҚИДА ЭНГ КЎП СЎРАЛАДИГАН 20 ТА САВОЛГА ЖАВОБЛАР
(1-5 саволларга жавоблар)

Биласизми, фарзанд кутаётган оилаларда она қорнидаги бола ҳар доим катта қизиқиш уйғотади. Келинг, ишни ушбу сирли жараённи, яъни илк ҳомиладор бўлган аёлларнинг доимий қизиқиши, масалан, боланинг она қорнида кулиши, йиғлаши, ҳиқичоқ тутиши каби саволларига жавоб беришдан бошлаймиз!

1️⃣. Она қорнидаги бола қачон ҳаракат қилади?
Аслида ҳомиладорликнинг 9-ҳафтасидан бошлаб она қорнидаги ҳомила баъзи ҳаракатларни бажара бошлайди, аммо уларни сезгунча яна бир неча ҳафта ўтиши мумкин. 14-ҳафтада эса у танасини ҳаракатга келтира олади. Бола қўлларини эгиб, оёқлари билан тепиниш ҳаракатини бажара олиши, бош бармоғини оғзига олиб келиши мумкин. Сиз буни сезишингиз учун яна бироз вақт керак бўлиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида ўтирганингизда ёки ётганингизда болангизнинг ҳаракатларини аниқ ҳис қилишингиз мумкин. Аммо 32-34 – ҳафталарда ҳомила каттайгани ва ётган “қароргоҳ”и унга торлик қилиб қолгани сабабли унинг ҳаракатлари анчайин камайганини сезишингиз ҳам табиий ҳолат.

2️⃣. Она қорнидаги бола қандай озиқланади

Боланинг она қорнидаги озиқланиши плацента ва киндик найчаси орқали амалга оширилади. Плацента – юмшоқ мочалка тузилишга эга бўлган текис, думалоқ қўшимча аъзо. У она билан бола ўртасида озуқа моддалари ва кислород алмашинувини таъминлайди. Плацентани чақалоқ билан боғлайдиган нарса бу киндик найчасидир. Бошқача қилиб айтганда, она ейдиган ва ичадиган озуқалар киндик найчаси орқали палцентага боради ва ҳомила плацентада заҳираланган озуқалар билан энг ишончли тарзда озиқланади.
Шу ерда ўринли савол туғилиши мумкин: ҳомила она қорнида оч қолганда нима қилади? Биз ҳам шуни айтишимиз мумкинки, ҳомиладорлик даврида она ва бола ўз ҳаётларини мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борадилар. Фарзандингиз сиз орқали озиқлангани сабабли, у сизнинг овқатланиш тарзингизга мослашади. Яъни бола очиққанда, сиз ҳам очликни ҳис қиласиз. Шунинг учун бу даврда овқатланиш рефлекси импульсив тарзда ривожланади.

3️⃣. Она қорнида боланинг вазни қандай қилиб ортади

Бола 29-ҳафтасидан бошлаб тез вазн ола бошлайди. Яъни катталаша боради. 30-ҳафтасидан эса у ўзида ёғ тўплашга ўтади. 37-ҳафтада чақалоқ вазни ҳар ҳафта 250 граммгача ортади.
Ҳомиладорликнинг 33-ҳафтасида чақалоқ ривожланишни деярли якунлайди. У 37-ҳафтадан кейин ривожланишда яна давом этади, аммо вазн ортиши секинлашади.

4️⃣. Она қорнидаги бола қачон эшитади

Чақалоқ 18-ҳафтадан бошлаб товушларни эшитишни бошлаши мумкин. Ички қулоғидаги суяклар қаттиқлашганда товушларни аниқ эшитади, чунки миядан чиқадиган асаб толалари учлари ҳам унинг қулоқларига боғланган. У юрак уришини, ошқозоннинг ғувиллашини, киндик найчасидаги қон оқимини эшитади. Эшитиш қобилияти 19-ҳафтада яхши ривожланади. Aгар сиз унга Қуръон ўқисангиз, билингки, у қорнингизда бўлса ҳам сизни тинглайди. 27-ҳафтада эса у сизнинг ва турмуш ўртоғингизнинг овозини таний бошлайди. Шунинг учун унга фойдали ва ёқимли овозларни эшиттиринг. Кўпроқ Қуръон ўқиб беринг. Ўқишни билмасангиз, чиройли қироатларни болангиз билан бирга эшиттиринг.

🟢 Сизни қизиқтирса ўқинг: Қуръон боланинг тили чиқишига қандай таъсир қилади

5️⃣. Она қорнидаги бола қачон тескари ўгирилади

Бола она қорнида қай тарзда туриши энг кўп қизиқилган саволлардан бири бўлиб, унга қуйидагича жавоб берамиз: 20-ҳафтадан сўнг, у асосан боши пастга ва орқаси чап томонга қараган ҳолатда ётади. Бизга маълумки, биринчи навбатда ҳомиланинг боши катталашади. Боши катта бўлгани учун тортиш кучи таъсирида шундай ҳолатга ўтади деб тушуниш мумкин. Бошқача айтганда, боланинг фақат туғилишга яқин боши пастга қараб қолиши ҳақидаги маълумот унчалик тўғри эмас. 24-ҳафтада у амниотик халтачанинг ичида тескари ёки тўғри турганлигини сеза олади, чунки унда тананинг мувозанатини таъминлайдиган ички қулоқ шаклланган бўлади.

(давоми бор...)

АНКАЛАЙФ КЛИНИКАСИ РАСМИЙ КАНАЛИ

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#homiladorlik
#maqola

ОНА ҚОРНИДАГИ ҲОМИЛА ҲАҚИДА ЭНГ КЎП СЎРАЛАДИГАН 20 ТА САВОЛГА ЖАВОБЛАР
(6-10 саволларга жавоблар)

6️⃣ Она қорнидаги ҳомила нима учун нобуд бўлади

Биринчи сабаб - ҳомила касал бўлса, ривожлана олмайди. Буни табиий жараёндек қабул қилиш мумкин. Чунки ҳали нозик бўлган ҳомила касал бўлса, у она танасида яхши ўрнаша олмайди, натижада у тушиши ва нобуд бўлиши мумкин. Бу айниқса, эрта туғруқларда кўпроқ учрайди, аммо бу ҳар бир эрта туғруқда шундай бўлади дегани эмас.
Иккинчи сабаб - баъзида муаммо плацента туфайли юзага келади. Aгар плацента онанинг танасида яхши жойлашолмаган бўлса, бола етарли даражада озиқланолмайди ва ривожланмайди.
Учинчи сабаб - агар бўлажак онада буйрак, жигар ёки юрак касалликлари бўлса, қони тозаланмаса, бола нобуд бўлиши мумкин, чунки бу қон онадан болага ўтади.

7️⃣ Нима учун она қорнидаги бола ҳиқичоқ тутади

а) Она қорнидаги ҳомила 16-ҳафтада ҳиқичоқ тутади. Ҳиқичоқ одатда ҳомила ўпкаси билан нафас олиш учун ҳаракатлар қилишидан олдин пайдо бўлади. Нафас йўллари ҳаво билан эмас, балки суюқлик билан тўлганлиги сабабли бу ҳиқичоқ овозсиз бўлади.
б) 17-ҳафтада ҳиқичоқни эшитмасангиз-да, ҳис қила бошлашингиз мумкин (айниқса, бу 2-ҳомиладорлик бўлса).
в) 30- ҳафтада эса бола диафрагмани маълум бир маромда ҳаракатга келтириб нафас олиш ҳаракатларини бошлагани учун унда ҳиқичоқ пайдо бўлиши мумкин. Бунда сиз енгил оғриқ ҳис қилишингиз мумкин.

8️⃣ Она қорнидаги болада буйрак катталашишига нима сабаб бўлади

Бунинг тиббий номи гидронефроздир. 5-ҳафтада чақалоқнинг буйраги ривожлана бошлайди. Дастлаб сийдик ва буйрак йўллари бир-биридан мустақил ҳолатда бўлади. Чунки бу даврда ҳожат чиқарув тизими ҳали шаклланмаган бўлади. Гидронефрознинг келиб чиқиш сабаблари:
- буйракнинг юқори сийдик йўлларига қўшилиш соҳасидаги стеноз (торайиш)нинг пайдо бўлиши,
- сийдик қопчасига тушган пешобнинг яна буйракка қайтиши каби ҳолатлар ҳомилада буйрак катталашишига олиб келади. Одатда бу вақтинчалик ҳолат. Агар жиддий хавф кузатилса, шифокор сизга керакли тавсияни беради.

9️⃣ Она қорнидаги бола ухлайдими

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида бола мунтазам равишда ухлайди ва уйғонади. Унинг уйқу тартиби ҳар хил, у ҳар сафар 20 ёки 30 дақиқа ухлайди. 9-ҳафтада одатий деб аташ мумкин бўлган сокин уйқу цикли шаклланган бўлади.

🔟 Она қорнидаги бола эркалашни ҳис қиладими

18-ҳафтадан бошлаб у сизнинг бир қисмингиз бўлиб, барча хатти-ҳаракатларга очиқ бўлади. Яъни, аксарият мутахассисларнинг таъкидлашича, она қорнидаги бола ўзини эркалашларини ҳис қилиб туради. Ҳомиладорлик пайтида стресс болага салбий таъсир кўрсатгани каби, ижобий ҳис-туйғулар ва меҳр-муҳаббат эса ҳомила учун жуда фойдали.

(давоми бор...)

АНКАЛАЙФ КЛИНИКАСИ РАСМИЙ КАНАЛИ

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#homiladorlik
#maqola

ОНА ҚОРНИДАГИ ҲОМИЛА ҲАҚИДА ЭНГ КЎП СЎРАЛАДИГАН 20 ТА САВОЛГА ЖАВОБЛАР
(11-15 саволларга жавоблар)

1️⃣1️⃣ Она қорнидаги бола ел чиқарадими

Боланинг ички аъзоларидан бўлмиш ичакнинг ривожланиши у туғилгандан кейин ҳам давом этади. Ел чиқариш ва ич қотиши ҳомиладор аёллар учун катта муаммо бўлса-да, ҳомила учун бу ҳали ҳануз имконсиз нарса.

1️⃣2️⃣ Она қорнидаги бола катта ҳожат қиладими?

Одатда она қорнидаги бола ахлат чиқармайди. Аммо боланинг ичакларига ёпишган ҳолда қуюк ахлат тўпланиб қолади. Тиббиётда бу меконий деб аталади. Қуйидаги:
- киндик найчасининг қисилиши;
- қийин туғруқ;
- кеч туғруқ;
- онадаги сурункали ўпка, қон-томир ва юрак касалликлари,
- қандли диабет ва юқори қон босими каби ҳолатларда она қорнидаги ҳомила ҳам ахлат чиқариши мумкин.

1️⃣3️⃣ Бола она қорнида ўз ахлатини ютса... (меконий аспирацияси)

Ахлат чақалоқнинг ўпка ва нафас олиш йўларига тушиб қолиши мумкин. Эътибор бериш керак бўлган ҳолат. Чунки бундай ҳолатда “кичкинтой”ингизнинг ривожланиши билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Шифокорингизга учранг, у сизга даволаниш ҳақида керакли маълумотни беради.

1️⃣4️⃣ Бола нима учун она қорнида ривожланмай қолади

Бунинг сабалари она бачадони ўсишининг сустлашиши, плацентанинг ҳомила учун етарли миқдорда кислород ва озуқа моддаларини етказиб бера олмаслиги каби муаммолар бўлиши мумкин. Бошқа муаммоли вазиятлар эса қуйидагилар:
- онада қон босимининг кўтарилиши;
- чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;
- онанинг озғинлиги ёки тўйиб овқатланмаслиги;
- 1-даражаи диабет, юрак, жигар ёки буйрак касалликлари каби сурункали касалликка чалиниш;
- преэклампсия ёки эклампсия;
- эгизак ҳомиладорлик кабилар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, инфекция, туғма нуқсон ёки хромосома анормаллиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шуни билингки, боланинг ривожланмай қолиши сабабларини ҳар доим ҳам аниқлаш имкони бўлмаслиги мумкин.

1️⃣5️⃣ Она қорнидаги чақалоқ совқотадими

Ушбу савол ҳомиладорлик пайтида музқаймоқ истеъмол қилиш сабабли тез-тез сўралади. Ҳомиладор аёллар музқаймоқ истеъмол қилса, ҳомиласига таъсир қилмайди, бола совқотмайди. Ёқимли иштаҳа билан тановвул қилаверинг!

(давоми бор...)

АНКАЛАЙФ КЛИНИКАСИ РАСМИЙ КАНАЛИ

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻
#homiladorlik
#maqola

ОНА ҚОРНИДАГИ ҲОМИЛА ҲАҚИДА ЭНГ КЎП СЎРАЛАДИГАН 20 ТА САВОЛГА ЖАВОБЛАР
(16-20 саволларга жавоблар)

1️⃣6️⃣ Она қорнида боланинг юрак уриши қандай бўлиши керак

11-чи ёки 12-ҳафтадан бошлаб ҳомиланинг юрак уриши ўртача 140-160 гача бўлиши нормал ҳисобланади.

1️⃣7️⃣ Бачадонда ҳомиланинг жинси ўзгарадими

“Кичкинтой”ингизнинг жинси ўзгармайди, аммо шифокорнинг сизга айтганлари ўзгариши мумкин (ўғил дегани қиз, қиз дегани ўғил бола туғилиши мумкин) Ультратовуш аппаратининг техник жиҳатдан яхши созланмагани, сифати пастлиги ёки онанинг ортиқча вазнда бўлиши бу ҳолатнинг асосий сабабчилари ҳисобланади.

1️⃣8️⃣ Она қорнидаги ҳомилада қачон соч чиқади

20-ҳафтадан бошлаб ҳар ҳафта ингичка қошлар ва сочлар пайдо бўлиб, ҳомила одам қиёфасини олади. 26-ҳафтага келиб унинг киприклари, қошлари ва сочлари қалинлашади.

1️⃣9️⃣ Бола она қорнида эзилиб қолиши мумкинми

Ҳомила ўсиши билан, албатта, у ётган жой тораяди, аммо бу унинг эзилиб, сиқилиб қолишини англатмайди. Кўпроқ жойга эҳтиёж сезганда шундоқ ҳам ўзи туғилади, ташвишланманг.

2️⃣0️⃣ Онанинг қорнидаги бола қайси ҳафтада кўзларини очади

Унинг кўзлари ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида очилиб ёпила бошлайди. Aгар сизда унга қарашнинг иложи бўлганида эди, боланинг кўз рангини ҳам аниқлай олардингиз. Бироқ, шуни билингки, бола туғилгандан кейинги дастлабки 6 ойда унинг кўз ранглари кўк ва яшилдан бошқа рангга ўзгариши мумкин.

( 20 та саволга жавоб тугади, аввалги савол-жавоблар юқоридаги постларда)


АНКАЛАЙФ КЛИНИКАСИ РАСМИЙ КАНАЛИ

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

TELEGRAM | YOU TUBE | INSTAGRAM
Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻