Sizning Ginekolog
1.3K subscribers
115 photos
200 videos
5 files
540 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
#Савол
САВОЛ: Бачадон найлари стерилизацияси ўтказилгандан кейин яна бачадон найлари ўтказувчанлигини тиклаш мумкинми✳️

ЖАВОБ: Шифокорлар 30 ёшдан кичик аёлларга стерилизация ўтказишни тавсия этишмайди. Чунки бачадон найлари боғлаб қўйилгандан кейин 5 йил ичида 7-8% аёллар бачадон найларини яна ткилаш учун мурожаат қиладилар. Агар стерилизация янги пластик техника орқали амалга оширилган бўлса кўпчилик аёлларда бачадон ўтказувчанлигини яна тиклаш мумкин ва ҳомиладор бўлишлари мумкин. Агар ҳалқа ва қисқичлар ёрдамида бажарилган бўлса бачадон найлари тикланиши ва ҳомиладор бўлиш ҳолати 75-85% ни ташкил қилади. Аммо ҳомиладор бўлиш масаласи кўпроқ аёлнинг ёшига, тухумдон заҳирасига ҳам боғлиқ. Шунинг учун 35¸ёшдан катта аёлларда бачадон найлари ўтказувчанлиги тиклангандан кейин ҳомиладор бўлиш эҳтимоли нисбатан камроқ бўлади. Шу билан бирга бачадон ташқарисида ҳомиладор бўлиш эҳтимоллиги ҳам 5% га ортади.
Бачадон найларини тиклаш микрожарроҳлик амалиёти билан лапароскопия усулида бажарилади. Бунда муваффақиятлилик даражаси илгари бачадон найлари стерилизацияси қай усулда ва қандай ўтказилганлигига, лапароскопия амалиётини бажарадиган жарроҳнинг маҳорат ва тажрибасига боғлиқ. Шунда ҳам статистикага кўра бачадон найлари қайта тиклангандан кейин ҳомиладор бўлиш эҳтимоли турли оимлларга боғлиқ равшида 40% дан 85% гача бўлади. Агар жарроҳлик амалиёти орқали бачадон найлари тикланиши мувафақиятсиз бўлса ёки маълум муддат ўтиб бачадон найларида чандиқлар пайдо бўлиши ҳисобига яна ёпилиб қолса, ҳомиладор бўлиш учун ЭКУ усули тавсия қилинади.

Каналга уланинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Менда миома бор деб айтишди нима маслаҳат берасиз
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Менми ҳайзим жуда кўп бузилади. Гормонал кўп дорилар ичганман. Лекин фойдаси бўлмапти. 4-5 ойда бир келади. Ҳомиладорманми ёки цикл бузлганми билолмайман кўпинча
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: 35 ҳафтадик ҳомиладорман. Оғриқ сабабли УЗИ қилдирганмида буйрагимда шамоллаш аниқланди? Хавотирдаман, нима маслаҳат берасиз
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Менда поликистоз бор экан, шуни қандай йўқ йилса бўлади
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Ассалом алайкум. Тухумдонлар поликистозини даволашда оператив даволаш керакми, консерватив самара бермаяпти
Жавоб аудиофайлда.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Ҳозир қўлимда эмизикли 7 ойлик қизим бор. Туққанимдан бери хайз кўрмадим. Олдинги фарзандларимда ҳам 7-9 ойгача ҳайз кўрмаганман. Ҳайз кўрмасдан ҳам ҳомиладор бўлиб қолиш мумкинми
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Эндометрий (бачадон ичи шиллиқ қавати) қалинлиги меъёрда қанча бўлиши керак
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Менда базал ҳароратим ҳайз циклининг 12 кунига келиб 37 даражага кўтарилди. Ҳайз куним ҳар хил, менга сенда овуляция бўлмаяпти дейишди, шунақа бўлиши мумкинми
Жавоб аудиофайлда.
КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#савол

“АНКАЛАЙФ” ЭКУ ва Аёллар Саломатлиги Марказида ЭКУ муолажаси учун тайёргарлик ишлари янги босқичга чиқди↗️, яъни зарур асбоб-ускуналар🔬🛌💉 клиникага ниҳоят етиб келди. Келгуси ой уларни созлаш ишлари олиб борилади. Агар ҳаммаси равон давом этса 2 ой ичида ЭКУ муолажаси ўтказиш мумкин бўлади. Шунга кўра ЭКУ муолажасига доир айрим кўп сўраладиган саволларга жавобларни бериб бораман.

Ишдан ажралмаган ҳолда ҳам ЭКУ усулида даволашни қўллаш мумкинми


Ҳа, мумкин. Бунинг учун таътил олиш шарт ҳам эмас. Албатта шифокорнинг қарши кўрсатмаса бўлмаса. Клиникага шифокор-репродуктолог қабулига бир неча бор келиб кетишингиз керак бўлади. Тухум ҳужайрани чиқариб олиш ва эмбрионни кўчириш пайтида сиз камида 2-3 соат клиникада бўлишингизга тўғри келади. Фақат ЭКУ амалиёти сиз яшаётган жойдан бошқа мамлакатда амалга оширилганда ишдан таътил олишга тўғри келади.

ЭКУ усули даволаши асносида жинсий ҳаётни фаол давом эттириш мумкинми

Мумкин, фақат даволашнинг охирги босқичида, фолликулаларни чиқариб олишдан 5-6 кун олдин жинсий муносабатлардан сақланиш керак. Жисмоний зўриқиш натижасида ўз-ўзидан овуляция содир бўлмаслиги учун бунга эътибор бериш керак бўлади.

Индукция суперовуляцияси нима

Индукция суперовуляцияси – бу битта ҳайз циклида бир нечта етилган тухум ҳужайра олиш учун тухумдонларни гормонал стимуляция қилишдир. Шифокорнинг гормонал препаратларни қабул қилиш борасидаги тавсияларини тўғри бажариш - ЭКУ усулидаги даволаш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун шифокор тайинлаган нарсаларга масъулият билан ёндошиб, қабул қилинаётган препаратларнинг миқдорига, тайёрланиш ва қабул қилишнинг тўғрилигига, дори ва инъекцияларни ўз вақтида олишга қатъий амал қилиш лозим.

Агар сиз гормонал препаратни ўз вақтида ичишни унутиб қўйсангиз, нима қилиши кеарк

Агар сиз препаратни қабул қилишни унутиб қўйсангиз ( одатда қабул қиладиган вақтдагидан 1 соатдан ортиқроқ муддатга) дарҳол даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг ва унинг кўрсатмаларига амал қилинг. Иложи борича ўз вақтида қабул қилинг, акс ҳолда препаратларни қабул қилиш графигининг бузилиши даволаш натижасининг самарадорлигини анча пасайтириши мумкин.
Индукция овуляцияси қандай ўтказилади?
Индукция овуляцияси учун турли хил гормонал препаратлар ва уларни тайинлаш схемалари мавжуд. Улардан қайси бирини танлаш ёш, тана вазни, ўтказилган касалликлар каби кўпгина омилларга боғлиқ бўлиб, ҳар бир ҳолат учун индивидуал ёндошувни талаб қилади. Стимуляциянинг “узун” схемасида гонадотропин-релизинг гормонининг агонистлари (а-ГнРГ) инсон менопаузаль гонадотропини (ИМГ) билан қўшиб ишлатилади. А-ГнРГ олдинги менструал циклнинг 20-21 кунидан бошлаб берилади, ИМГ гормони эса ҳайзнинг 2 кунидан бошлаб берилади. “Қисқа” схема ҳам мавжуд бўлиб, бунда ГнРГ гормонининг антогонистлари (ант-ГнРГ) ишлатилиб, у ҳайзнинг 2-кунидан берилган ИМГ дан кейин фолликула ўлчами 14 мм га етгандан кейин берилади.

Стимуляция давомида нима мақсадда УТТ-мониторинги ўтказилади

Шифокор ультратовуш текшируви (УТТ) орқали фоллкуланинг ривожланишини назорат қилиб боради ва унинг натижасига кўра қабул қилинаётган препаратларнинг дозасини тартибга солади. Фолликулалар ўлчами маълум миқдорга етгандан кейин уларнинг тўлиқ етилишини таъминовчи хорионик гонадотропин (ХГ) қабул қилинади.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ